РОШИД ХАЛИФА: БИЗГА ЕТИШМАЁТГАН ЯГОНА КУЧ

РОШИД ХАЛИФА: БИЗГА ЕТИШМАЁТГАН ЯГОНА КУЧ
Бугун Ғарбнинг ялтироқ ниқоби йиртилиб, унинг мусулмонлар бойлигига суяниб қолган «мискин боқиманда» экани оламга ошкор бўлди. Европанинг кечаги мустамлакачи гиганти — Британия Қатар газининг икки кунлик узилишига ҳам дош беролмай, тиз чўкди. Гўё Қатар Британиянинг орқа ҳовлисидаги кундалик эҳтиёж омбори-ю, Лондон эса ундан ҳар тонг «насиба» кутувчи чорасиз ижарачидек. Қитъанинг иккинчи устуни бўлмиш Франция эса стратегик захираларини тақсимлаш учун уруш қачон тугашини фолбин каби интиқлик билан кутмоқда. Европанинг қолган давлатларидаги аҳвол эса бундан-да аянчли, бундан-да харобдир.
Мусулмонларнинг нефти ва гази — мустамлакачи Ғарб иқтисодиётининг «ҳаёт томири»да оқаётган кундалик қонидир. Бу аччиқ ҳақиқат икки стратегик хулосани муҳрлайди:
Биринчидан, Ислом Уммати шундай беқиёс ресурслар соҳибики, агар уларни ақл ва иймон билан бошқара олса, Ғарбнинг бутун иқтисодий бўғинларини бир зумда фалаж қилиб, уни ўз изнига солишга қодир. Шунда Уммат бировнинг оғзига қараб турувчи тобе эмас, балки дунёга шарт қўювчи муаззам кучга айланади.
Иккинчидан, мустамлакачи кофирлар аслида мусулмонларнинг ризқини туя қилиб, бизнинг неъматларимиз ҳисобига кун кўраётган «сиёсий текинхўрлар»дир. Уларнинг фаровонлик қасри мусулмон ўлкаларидан ташиб кетилаётган хом ашё — нефть, газ, металл ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари устига қурилган. Агар бу бойликлар ҳақиқий баҳосида сотилганда эди, Ғарб аллақачон хонавайрон бўларди. Аммо улар хоинлик битимлари воситасида бу хазиналарни гўёки «бепул эҳсон» сифатида сув текинга ўмармоқдалар.
Ҳа, Ғарб аслида мўрт ва омонатдир! У Ислом Умматининг муборак танасига ёпишиб олган «паразит» каби яшайди. Мусулмон юртларидан келаётган ҳаёт артериялари кесиб қўйилса, бу давлатлар кузги хазон каби тўкилади. Сўнгги жанглар нафақат Ғарбнинг иқтисодий заифлигини, балки унинг «енгилмас қўшин» ҳақидаги ваҳимали афсонасини ҳам чил-чил қилиб, ер билан битта этди.
Ислом Уммати бугун мустамлакачилик кишанларини парчалаб, дунё саҳнасида яна «байроқдор» бўлиш учун барча имкон ва армияларга эга. Умматга фақат бир нарса — мазкур улкан қудратни бир нуқтага жамлаб, уни асрлар давомида бўлганидек дунё етакчилигига қайтарадиган холис раҳбар, яъни Рошид Халифа етишмаяпти, холос! Фақат Халифаликкина инсониятни Ғарб зулматидан Ислом нурига олиб чиқади. Зеро, Парвардигоримиз ваъда қилганидек: «Ва ҳеч шак-шубҳасиз, Бизнинг қўшинимиз — албатта, уларгина ғолиб музаффардирлар![1]».
Роя газетасининг 2026 йил 10 июн, чоршанба кунги 603-сонидан



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?
НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!
ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!
ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ