Халифалик — Умматни ҳақиқий маънода вакиллик қилувчи давлатдир

Халифалик — Умматни ҳақиқий маънода вакиллик қилувчи давлатдир
Халифалик умматни ҳақиқий маънода вакиллик қила оладиган ягона давлатдир, чунки у Умматнинг ақидасига асосланади ва шу ақидани кўтариб чиқади. Халифа Умматнинг аксарият қисми берган байъат орқали ҳокимиятни бошқаради. Демократик тузумдан фарқли ўлароқ, Халифаликда Уммат кенгаши ёки вилоят кенгашлари қонун чиқариш ваколатига эга эмас. Бу эса сиёсий элиталарни қонунчилик орқали коррупцияни қонунийлаштириш имкониятидан маҳрум қилади.
Бу эса ўз навбатида, уларнинг қонун чиқарувчи маҳкамаларни ҳар қандай йўл билан бўлса-да назорат остига олишга бўлган иштиёқини сезиларли даражада йўқ қилади, шунингдек, сайловларда сарфланадиган миллионлаб ёки миллиардлаб маблағларни қайтариб олиш имкониятини ҳам йўққа чиқаради. Натижада ҳақиқий вакиллик мустаҳкамланади ҳамда одамларнинг ишларига чин дилдан ғамхўрлик қиладиган шахсларнинг майдонга чиқиш эҳтимолини оширади.
Халифа Ислом шариатини татбиқ этади ҳамда уни ижро этиш ва инсонлар ишларини бошқаришда уларнинг фикрларини инобатга олади. Батаҳқиқ, Ислом полиция давлати услубида бошқаришни ҳаром қилгандир. Бас, Халифалик давлати — Уммат ишларини ўз зиммасига оладиган ғамхўрлик қилувчи давлатдир. Исломда сиёсат ўз аслида инсонлар ишларини Ислом шариати ҳукмларига мувофиқ тартибга солишни англатади. Шу сабабли, Умматнинг барча муаммолари учун ҳақиқий ечим фақат ва фақат Халифаликни барпо этишдир ва бу биз интилишимиз лозим бўлган асл мақсаддир.
Аллоҳ Таоло айтди:
﴿فَلَا وَرَبِّكَ لَا يُؤْمِنُونَ حَتَّىٰ يُحَكِّمُوكَ فِيمَا شَجَرَ بَيْنَهُمْ ثُمَّ لَا يَجِدُوا فِي أَنفُسِهِمْ حَرَجاً مِّمَّا قَضَيْتَ وَيُسَلِّمُوا تَسْلِيماً﴾
«Йўқ, Роббингга қасамки, то улар ўз ўрталарида чиққан келишмовчиликларда сени ҳакам қилгунларича, сўнгра чиқарган ҳукмингдан дилларида ҳеч қандай танглик топмай, бутунлай таслим бўлмагунларича, асло иймон келтирмаслар» (Нисо 65-оят).
Роя газетасининг 2026 йил 24 июн, чоршанба кунги 605-сонидан



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?
НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!
ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!
ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ