| Hizb-Uzbekiston.info

Top Menu

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

Main Menu

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

logo

| Hizb-Uzbekiston.info

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      27.06.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      20.06.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      13.06.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      06.06.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      30.05.2026
      0
    • Қурбон ҳайити муборак бўлсин!

      26.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      23.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      16.05.2026
      0
    • Барча ОАВ ва ҳуқуқ ҳимоячиларига мурожаат

      10.05.2026
      0
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • “Сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида (жиҳодга) чиқинглар, дейилса, ўз ерингизга (яъни, юртингизга) ...

      23.03.2025
      0
    • Усули фиқҳ бўйича олим Ато ибн Халил Абу Рашта: Ҳизбнинг ҳозирги амири

      07.12.2016
      0
    • Шайх Абдул Қаддим Заллум: Ҳизб қиёдатида ўз ўтмишдошининг энг яхши ўринбосари

      07.12.2016
      0
    • Тақийюддин Набаҳоний… Асосчи шайх

      07.12.2016
      0
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
    • Халифалик Давлатида моллар

      10.03.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      20.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      15.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      28.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.12.2022
      0
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • “Мушриклар олови билан йўлингизни ёритманглар”

  • Кушербаев ҳақмиди? АЁҚШлардаги нақд пулсиз тизим ва 3 фоизлик яширин инфляция хавфи

  • ​Ўзбекистонни заҳарлаётган рақамли қимор ортида кимлар турибди?

  • «Тошкент мулоқоти» глобал кучлар трансформацияси кўзгусида

  • Нима учун зиёлиларимиз халқдан бегона бўлиб қолди?

  • Халифалик — Умматни ҳақиқий маънода вакиллик қилувчи давлатдир

  • Ислом Уммати ўзининг сиёсий онгини қайта тиклаган вақтда уйғонади

  • Ислом иқтисодий тузуми — қарамликдан озод бўлишдир, дунёдан узилиб қолиш эмас

САВОЛ-ЖАВОБЛАРФИҚҲИЙ
Home›САВОЛ-ЖАВОБЛАР›“Мушриклар олови билан йўлингизни ёритманглар”

“Мушриклар олови билан йўлингизни ёритманглар”

By htadmin
29.06.2026
0
Share:

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Саволга жавоб

“Мушриклар олови билан йўлингизни ёритманглар”

Набий ﷺ даврида Дорул муҳожирин – Дорул-Ислом ҳудудига кўчиб ўтиш тушунчаси, Yeni Camii га

Савол: Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракотуҳ. Муҳтарам шайх, Сизга бундан икки ой муқаддам йўллаган саволимни илова қилмоқдаман. Бандлигингиз туфайли унга жавоб бера олмаганингизни тўла узрли деб биламан, ҳаққингизга хайрли дуоларимиз эса бардавомдир. Бироқ, масалани эслатиб қўйиш мақсадида ва матнга бироз тузатиш киритган ҳолда уни қайта юборишни лозим топдим. Бу саволим сизнинг эътиборингиздан жой олишига ишончим комил. Аллоҳ таоло сизга барака берсин ва сизни яхшилик билан мукофотласин.

 Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракотуҳ. Олий ва Қодир Аллоҳдан ушбу мактубимиз сизга комил соғлик-саломатлик ва Аллоҳнинг юксак розилигида бўлган ҳолингизда етиб боришини сўраймиз. Шунингдек, У зотдан сизни тез орада олий мақсадларингизга эриштиришини, ушбу Умматнинг шараф ва азизлигини сизнинг қўлингиз билан яқин кунларда қайта тиклашини тилаб қоламиз.

 [«Муқаддима» китобининг биринчи қисми, 24-бетида (электрон нусханинг 23-бетида) Имом Муслим ўз «Саҳиҳ»ида Сулаймон ибн Бурайдадан, у эса отасидан ривоят қилган ҳадисга шарҳ берилиб, шундай дейилган: «Уларни ўз диёрларидан Дорул-муҳожиринга кўчиб ўтишга даъват қил…» Иқтибос тугади.

Мазкур ҳадисдан қуйидаги мазмун англашилади: қайси бир қабила Исломни қабул қилганидан сўнг ўз яшаш жойини Дорул-муҳожиринга, яъни Мадинага кўчиришга (ҳижрат қилишга) рози бўлса, уларга ўзларидан олдин ҳижрат қилган муҳожирлар эга бўлган ҳуқуқлар берилади ва уларнинг зиммасига ўша муҳожирлар адо этган мажбуриятлар юкланади. Кимда-ким мазкур ҳижратни қабул қилмаса, у Мадина атрофидаги саҳроларда истиқомат қилувчи мусулмон аъробийлар (бадавийлар) мақомида бўлади. Уларнинг устидан Аллоҳнинг мўминларга тегишли умумий ҳукмлари жорий этилса-да, бироқ уларга ғанимат (жанг сўнггида қўлга киритилган ўлжа) ва файдан (урушсиз қўлга киритилган ўлжа) бирор-бир улуш берилмайди.

Бироқ бу ўринда бир масала мавжуд: мазкур асарнинг 24-саҳифасида: «Дорул-муҳожирин бу — Дорул-Ислом эди, ундан бошқа ҳудудлар эса дорул-куфр ҳисобланарди», деган ибора келтирилган. Бу фикрдан Дорул-Ислом тушунчаси фақатгина Мадинаи Мунаввара ҳудуди билан чеклангани, унинг атрофидаги аъробийлар яшайдиган саҳролар эса дорул-куфр бўлган, деган хулоса келиб чиқади…

Ваҳоланки, айни шу асарнинг 14-саҳифасида Мадина атрофидаги аъробийларнинг саҳролари ҳам Дорул-ислом саналганига далолат қилувчи матн мавжуд. Бу ҳолат китобнинг 14-саҳифасида очиқ-ойдин баён этилиб, шундай дейилади: «Расулуллоҳ ﷺга бўлган итоат У зотнинг буйруқ ва қайтариқларида, яъни шаръий ҳукмларнинг ижро этилишида намоён бўлади. Бунга Имом Аҳмад, Ибн Ҳиббон ўз „Саҳиҳ“ида ҳамда Абу Убайд „Ал-Амвол“ китобида Абдуллоҳ ибн Амрдан ривоят қилган қуйидаги ҳадис далилдир: Набийﷺ:“Ҳижрат икки турлидир: шаҳарлик ҳижрати ва саҳролик (бадиялик) ҳижрати. Саҳролик кишига келсак, у буюрилганда бўйсунади ва чақирилганда жавоб беради. Шаҳарлик кишига келсак, у синови энг оғири ва ажри энг улуғидир“, деб марҳамат қилганлар».

Мазкур матндан (бадия, яъни саҳро ҳудуди Дорул-Ислом бўлганига далил олиш жиҳати Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг: «у буюрилганда бўйсунади ва чақирилганда жавоб беради», деган сўзларида яққол намоён бўлади. Чунки саҳро (бадия) дорул-ҳижрат (ҳижрат манзили) бўлмаса-да, барибир Дорул-Ислом эди. Бунга Имом Табароний келтирган Восила ибн Асқаъ ривоят қилган ҳадис далилдир. Ҳайсамий ривоят қилган ва ровийларини ишончли (сиқот) деб баҳолаган бу ҳадисда Расулуллоҳ ﷺ унга шундай деганлар: *«Саҳроликнинг ҳижрати — ўз саҳросига қайтишидир. Сенга қийинчиликда ҳам, енгилликда ҳам, ўзинг суйган ва суймаган ҳолатларда ҳам, шунингдек, сендан бошқалар устун қўйилган (ҳаққинг берилмаган) вақтда ҳам қулоқ солиш ва итоат этиш вожибдир…»] 14-бетдан олинган иқтибос тугади.

Савол қуйидагича:

  1. Китобнинг 14- ва 24-бетларидаги иборалар ўртасида чиндан ҳам зиддият мавжудми? Агар зиддият бўлмаса, ушбу икки матнни ўзаро қандай мувофиқлаштирамиз?
  2. Аъробийлар(саҳро аҳли) Исломни қабул қилганларидан сўнг Аллоҳ ва Расулининг амрига итоат этишлари билан уларга Ислом ҳукмларининг жорий бўлиши, уларнинг диёри(ҳудуди) ҳам Дорул-Исломга айланганига далолат қилмайдими? Зеро, 14-бетда келтирилган далиллар ҳукмларнинг ижроси ва итоат воқелигида яққол намоёндир.
  3. Агар аъробийлар истиқомат қилган саҳроларнинг (бодияларнинг) Дорул-Ислом бўлганлиги собит бўлса, у ҳолда 24-бетдаги Имом Муслим келтирган ҳадис Дорул-Исломда яшовчи мусулмон билан ундан ташқарида яшовчи мусулмон ўртасидаги ҳуқуқларни фарқлаш (ажратиш) учун далил бўлиб қолаверадими?

Жавоб: Ва алайкум ассалом ва раҳматуллоҳи ва баракотуҳ.

 Аввало, ҳаққимизга қилган гўзал дуоларингиз учун Аллоҳ таоло сизга Ўз баракасини ёғдирсин, биз ҳам сизнинг ҳаққингизга хайрли дуолар қиламиз. Сиз йўллаган саволларнинг жавоби қуйидагича:

 1. Муқаддимат уд-дустур” китобининг биринчи қисмидаги сиз келтирган ҳар икки матн ўртасида ҳеч қандай зиддият мавжуд эмас. Чунки бу икки матннинг ҳар бири бир-биридан тубдан фарқ қилувчи алоҳида сиёсий воқеликни баён этади. Масаланинг асл моҳиятини англаб етиш учун Исломнинг илк давридаги Ислом Давлатининг воқелигини теран билиш лозим бўлади.

  Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳижрат қилиб Мадинаи Мунавварага келганларида, Дорул-Ислом фақатгина Мадина шаҳрининг ўзидан иборат эди. Унинг атрофида эса мустақил араб қабилалари ҳамда Расулуллоҳ ﷺ улар билан битимлар тузган яҳудийларнинг сиёсий вужудлари бор эди. Ушбу қабилалар Мадинага географик жиҳатдан яқин, ҳатто унга туташиб кетган бўлса-да, Дорул-Ислом таркибига кирмас эди. Аш-Шахсийя ал-Исломийя” («Исломий шахсият») китобининг иккинчи қисмида ўша яҳудий қабилаларининг шаръий ва сиёсий воқелигини тушунтириб берувчи аниқ матнлар баён қилинган.

[… Мустақил давлат сифатидаги мушриклардан урушда ёрдам сўраш жоиз эмаслигига далил эса — Аҳмад ва Насоий Анасдан ривоят қилган ушбу ҳадисдир. Расулуллоҳ ﷺ айтдилар:      

 لَا تَسْتَضِيئُوا بِنَارِ الْمُشْرِكِينَ

«Мушриклар оловидан зиё(ёруғлик) истаманглар».

 Қавмнинг олови — уларнинг урушда мустақил қабила ёки давлат сифатидаги вужудидан киноядир. Байҳақий айтади: «Ҳофиз Абу Абдуллоҳ бизга хабар берган саҳиҳ ривоятда… у ўз санади билан Абу Ҳумайд ас-Соидийга етиб бориб, шундай деганини келтиради: «Расулуллоҳ ﷺ йўлга чиқдилар. Саниятул-Вадо тепалигини ортда қолдирганларида бир қўшин (катиба) кўринди. У зот: «Булар кимлар?» деб сўрадилар. «Абдуллоҳ ибн Саломнинг қавми бўлмиш Бану Қайнўқо», дейишди. У зот: «Исломни қабул қилишибдими?» деб сўрадилар. «Йўқ, улар ўз динларида», дейишди. У зот: «Уларга айтинглар, ортларига қайтаверишсин, зеро биз мушриклардан ёрдам сўрамаймиз», дедилар». Расулуллоҳ ﷺ Абдуллоҳ ибн Саломнинг Бану Қайнўқодан бўлган қавмини ортга қайтардилар. Чунки улар куфр қўшини (катибаси) таркибида, бирлашган жамоа бўлиб келишган эди ва Расулуллоҳ билан ўрталарида битимлар бўлган ҳамда алоҳида давлатдек ҳисобланган Бану Қайнўқо сифатида ўз байроқлари остида келишган эди. Расулуллоҳ ﷺ уларни айнан мана шу сабаб рад этдилар. Уларни рад этилиши — ўз байроқлари остида ва ўз давлатлари таркибида келганликлари учун эди. Бунга далил — Набий ﷺнинг Хайбарда яҳудийлар алоҳида шахслар сифатида келганларида улардан ёрдам олишни қабул қилдилар.] Абу Ҳумайднинг ушбу ҳадиси ўз ичига шаръий иллатни олади, иллат(ҳукмнинг боиси) мавжуд бўлса, ҳукм ҳам мавжуд бўлади, агар у йўқ бўлса, ҳукм ҳам йўқ бўлади. Ҳадисдаги иллат ҳадис матнининг ўзида яққол намоёндир, зеро унда шундай дейилган: «…бир қўшин (катиба) кўринди. У зот: «Булар кимлар?» деб сўрадилар. «Абдуллоҳ ибн Саломнинг қавми бўлмиш Бану Қайнуқо», дейишди». Уларнинг «катиба» (қўшин) бўлишининг маъноси — улар ўзининг мустақил байроғига эга бўлган мустақил лашкардир, чунки ҳар бир катибанинг ўз байроғи бўлади. Шундай қилиб, уларнинг ўз мустақил байроғига эга куфр қўшини (катибаси) экани ҳамда Расулуллоҳ билан ўрталарида битимлар бўлган ва давлат мақомида бўлган яҳудийларнинг Бану Қайнўқо қабиласидан экани — уларнинг ортга қайтариб юборилишига иллат бўлди. Бунга сабаб фақатгина уларнинг кофир эканлиги эмасди. Бунга далил — У зотнинг фақатгина улар Исломни рад этганликлари учунгина эмас, балки мана шу айтилган асосга ва Исломни рад этганликларига таяниб ортга қайтишни буюрганларидир. Буни Анаснинг ушбу ҳадиси ҳам қувватлайди: «Мушрикларнинг оловидан зиё-нур истаманглар». Зеро, бу ҳадис (мустақил) вужудга қаратилгандир. Шунингдек, буни Расулуллоҳ ﷺнинг худди шу Уҳуд жангида Қузмон мушрик бўлишига қарамай, ундан ёрдам олишни қабул қилганлари ҳам қувватлайди. Бунинг маъноси — кофирдан мустақил бир вужуд сифатида ёрдам сўрашни рад этиш ва ундан алоҳида шахс сифатида ёрдам олишни қабул қилиш демакдир. Шундан келиб чиқиб, кофирлардан куфр жамоаси, куфр қабиласи ёки куфр давлати сифатида ҳамда уларнинг байроғи остида ва давлатларининг бир қисми ўлароқ ёрдам сўраш ҳеч бир жиҳатдан жоиз эмасдир.] Иқтибос тугади.

Дорул-Исломда Ислом Давлатининг бошқаруви остида истиқомат қилувчи ҳар бир кимсага — у хоҳ зиммий (Исломий давлат фуқаролигини қабул қилган ғайридин), хоҳ муоҳид (тинчлик битими тузган давлат вакили) ёки мустаъмин (омонлик берилиб, юртга вақтинча кирган чет эллик) бўлсин — худди мусулмонларга бўлгани каби Ислом шариати ҳукмларини тўлиқ татбиқ этиш вожибдир. Ҳоким (Халифа) бу масалада ихтиёр соҳиби эмас, балки Ислом ҳукмларини ҳеч бир иккиланишсиз ижро этиши шартдир. Чунки Аллоҳ таоло аҳли китоблар хусусида шундай дедилар:

وَأَنِ احْكُم بَيْنَهُم بِمَا أَنزَلَ اللَّهُ وَلَا تَتَّبِعْ أَهْوَاءَهُمْ وَاحْذَرْهُمْ أَن يَفْتِنُوكَ عَن بَعْضِ مَا أَنزَلَ اللَّهُ إِلَيْكَ

«Улар ўртасида Аллоҳ нозил қилган нарса (ваҳий) ила ҳукм юрит, уларнинг ҳавойи нафсларига эргашма ва Аллоҳ сенга нозил қилган нарсаларнинг баъзисидан сени фитнага (адаштиришга) солишларидан эҳтиёт бўл» (Моида 49).

Шунингдек, У Зот айтади:

إِنَّا أَنزَلْنَا إِلَيْكَ الْكِتَابَ بِالْحَقِّ لِتَحْكُمَ بَيْنَ النَّاسِ بِمَا أَرَاكَ اللَّهُ

«Албатта, Биз сенга ушбу Китобни ҳақ ила, одамлар ўртасида Аллоҳ сенга кўрсатган (билдирган) нарса билан ҳукм юритишинг учун нозил қилдик» (Нисо105).

 Ушбу ҳукм умумий бўлиб, мусулмонларни ҳам, ғайридинларни ҳам ўз ичига олади. Чунки ан-нас (одамлар) лафзи умумийликни ифодалайди. Аллоҳ таолонинг қуйидаги сўзига келсак:

سَمَّاعُونَ لِلْكَذِبِ أَكَّالُونَ لِلسُّحْتِ ۚ فَإِن جَاءُوكَ فَاحْكُم بَيْنَهُمْ أَوْ أَعْرِضْ عَنْهُمْ

«Улар ёлғонни кўп эшитувчилар ва ҳаромни (пора ва судхўрликни) кўп еювчилардир. Агар ҳузурингга (ҳукм сўраб) келсалар, улар ўртасида ҳукм юрит ёки улардан юз ўгир» (Моида 42).

 Бу оятдан кўзда тутилган мурод — бошқа бир кофир давлат фуқароси бўлган ва Ислом давлатига ташқаридан маълум бир хусуматни ҳал қилиш учун келган кимсалардир. Бундай вазиятда мусулмонларнинг ҳокими улар ўртасида ҳукм чиқариш ёки уларнинг даъвосини рад этиб, юз ўгириш борасида ихтиёрлидир. Чунки ушбу оят Расулуллоҳ ﷺ билан муводаъа (тинчлик битими) тузган, аммо Ислом давлати ичкарисида яшамайдиган Мадина атрофидаги яҳудий қабилалари ҳақида нозил бўлган. Улар мустақил сиёсий бирлик ҳисобланган қабилалар бўлиб, Ислом ҳокимиятига бўйсунмас, балки иттифоқчи сифатида яшардилар. Шу сабабли У зот билан улар ўртасида халқаро битимлар мавжуд эди.

Аммо кофирлар Ислом ҳокимиятига бўйинсунган бўлсалар, яъни зиммий мақомида бўлсалар ёки Дорул-Исломга Ислом ҳукмига бўйсуниш шарти билан кирган мустаъминлар бўлсалар — худди муоҳид ва мустаъминларнинг маълум турлари каби — улар ўртасида фақат Ислом шариати билан ҳукм юритиш фарз бўлади. Улардан ким Ислом судининг ҳукмига мурожаат қилишдан бош тортса, ҳоким (қози) уни бунга мажбурлайди ва жавобгарликка тортади. Чунки у ушбу аҳднома тузилганда Ислом ҳукмларига амал қилиш шартини қабул қилиб киргандир. Бу аҳд хоҳ зимма аҳди (фуқаролик), хоҳ муводаъа аҳди (давлатлараро битим), хоҳ омонлик (виза) аҳди бўлсин — улар Дорул- Ислом ҳудудида эканлар, ҳукм ижросида ҳеч қандай фарқ йўқдир.

Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Яҳудийлар Набий ﷺнинг ҳузурларига зино қилган бир эркак ва аёлни олиб келишди. Шунда У зот уларни (Ислом ҳукмига мувофиқ) тошбўрон (ражм) қилишга буюрдилар» (Имом Бухорий ривояти). Расулуллоҳ ﷺ Нажрон аҳлига — улар насроний эдилар — шундай мазмунда мактуб ёзганлар: «Сизлардан кимда-ким судхўрлик (рибо) билан шуғулланса, ундан Аллоҳ ва Расулининг аҳди (ҳимоя кафолати) кўтарилади» (Ибн Абу Шайба ривояти).

 Яна Имом Бухорий ривоят қилади: «Набий ﷺ бир неча кумуш тақинчоқни деб чўри қизни ўлдирган яҳудийни қасос ўлароқ қатл этишга буюрдилар». Ушбу яҳудийлар Ислом давлатининг тўлақонли фуқаролари эдилар. Кўриниб турибдики, бу воқеалар яҳудийларнинг мустақил сиёсий вужудлари тугатилиб, улар мусулмонлар ҳокимияти остидаги фуқароларга айланганидан кейин содир бўлган.] Иқтибос тугади.

2. Мадина атрофидаги яҳудий қабилаларининг сиёсий мавқеи тугатилгач, Ислом ҳокимияти ушбу ҳудудларни ўз ичига қамраб оладиган даражада кенгайди. Шунингдек, у Мадина атрофидаги аъробийларнинг саҳроларига (бодияга) қадар ёйилди. Бироқ Ислом ҳокимияти бутун Араб ярим оролини орадан маълум вақт ўтгандан кейингина ўз назоратига олди. Шу тариқа, Мадинаи Мунаввара атрофидаги аъробийлар давлат фуқароларига айланиб, унинг тобелигини қабул қилдилар, яъни Ислом ҳокимияти ва унинг шаръий ҳукмларига бўйинсундилар. Улар Қуръони Каримда Аллоҳ таоло томонидан шундай зикр қилинган кимсалардир:

 مَا كَانَ لِأَهْلِ الْمَدِينَةِ وَمَنْ حَوْلَهُم مِّنَ الْأَعْرَابِ أَن يَتَخَلَّفُوا عَن رَّسُولِ اللَّهِ وَلَا يَرْغَبُوا بِأَنفُسِهِمْ عَن نَّفْسِهِ

«Мадина аҳли ва уларнинг атрофидаги аъробийлар учун Расулуллоҳдан ортда қолишлари ва У зотнинг жонларидан ўз жонларини устун қўйишлари лозим эмас эди» (Тавба 120).

 Ва У Зотнинг ушбу сўзи:

 وَمِمَّنْ حَوْلَكُم مِّنَ الْأَعْرَابِ مُنَافِقُونَ ۖ وَمِنْ أَهْلِ الْمَدِينَةِ ۖ مَرَدُوا عَلَى النِّفَاقِ لَا تَعْلَمُهُمْ ۖ نَحْنُ نَعْلَمُهُمْ ۚ سَنُعَذِّبُهُم مَّرَّتَيْنِ ثُمَّ يُرَدُّونَ إِلَىٰ عَذَابٍ عَظِيمٍ

«Атрофингиздаги аъробийлардан мунофиқлар бор ва Мадина аҳлидан ҳам мунофиқликда қайсарлик қиладиганлари бор. Сиз уларни билмайсиз, Биз уларни биламиз. Уларни икки марта азоблаймиз, сўнгра улуғ азобга қайтарилурлар» (Тавба 101).

 Ва У Зотнинг ушбу сўзи:

 سَيَقُولُ لَكَ الْمُخَلَّفُونَ مِنَ الْأَعْرَابِ شَغَلَتْنَا أَمْوَالُنَا وَأَهْلُونَا فَاسْتَغْفِرْ لَنَا ۚ يَقُولُونَ بِأَلْسِنَتِهِم مَّا لَيْسَ فِي قُلُوبِهِمْ ۚ قُلْ فَمَن يَمْلِكُ لَكُم مِّنَ اللَّهِ شَيْئًا إِنْ أَرَادَ بِكُمْ ضَرًّا أَوْ أَرَادَ بِكُمْ نَفْعًا ۚ بَلْ كَانَ اللَّهُ بِمَا تَعْمَلُونَ خَبِيرًا

«Аъробийлардан (ғазотдан) ортда қолганлар сенга: «Бизни молларимиз ва аҳли-оиламиз машғул қилиб қўйди, бизнинг ҳақимизга истиғфор айт», дейдилар. Улар тиллари билан қалбларида бўлмаган нарсани айтурлар. Айтгин: «Агар Аллоҳ сизларга бирор зарар етказишни ирода қилса ёки бирор манфаат беришни ирода қилса, ким сизлар учун Аллоҳдан бирор нарсага эгалик қила олади? Балки Аллоҳ қилаётган амалларингиздан хабардордир» (Фатҳ 11).

Шундай қилиб, Мадинаи Мунаввара атрофидаги саҳро (бодия) ҳудудлари Ислом ҳокимиятига бўйинсунган бўлиб, унинг аҳолиси давлат фуқаролари (раия) ҳисобланар эди. Бироқ Мадинаи Мунавварага жисмонан ҳижрат қилиб кўчиб ўтиш уларга фарз қилинмаган эди, балки улардан Ислом ҳокимиятига бўйинсуниш ва шариатга амал қилишнинг ўзи кифоя эди. Улар «Дустур муқаддимаси» (*Муқаддимат уд-дустур*) китобининг биринчи қисмидаги ушбу матнда назарда тутилган кимсалардир:

 […Ва бунга Имом Аҳмад, ўз «Саҳиҳ»ида Ибн Ҳиббон ва «Ал-Амвол» асарида Абу Убайд Абдуллоҳ ибн Амродан, у эса Набий ﷺдан ривоят қилган ушбу ҳадис далилдир. У зот ﷺ айтдилар: «Ҳижрат икки турлидир: шаҳарликнинг ҳижрати ва саҳроликнинг ҳижрати. Саҳроликка келсак, у буюрилганда итоат этади ва чақирилганда жавоб беради. Шаҳарликка келсак, у иккиси ичида синови энг оғири ва ажри энг улуғидир». Ҳадисни далил сифатида келтириш жиҳати (важҳул-далола) У зот ﷺнинг: «Буюрилганда итоат этади ва чақирилганда жавоб беради»  деган сўзларида яққол намоёндир. Чунки саҳро (бодия) ҳижрат диёри (маркази) бўлмаса-да, Дорул-Исломнинг бир қисми эди].

 Мана шу кимсалар Мадинаи Мунаввара саҳросидан (бодиясидан) бўлган ва Ислом ҳокимиятига бўйинсунган давлат фуқаролари эди. Бу ҳақиқатни Абу Убайд ўзининг «Ал-Амвол» китобида зикр этган қуйидаги сўзлари ҳам қувватлайди:

Абу Убайд айтади: Бизга Муҳаммад ибн Жаъфар ҳадис айтди: Бизга Шуъба Амр ибн Муррадан, у Абдуллоҳ ибн Ҳорисдан, у Абу Касир аз-Зубайдий Зуҳайр ибн ал-Ақмардан, у эса Абдуллоҳ ибн Амро розияллоҳу анҳудан ривоят қилди. Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай марҳамат қилдилар: «Ҳижрат икки турлидир: саҳроликнинг ҳижрати ва шаҳарликнинг ҳижрати. Саҳроликнинг ҳижратига келсак, у чақирилганда жавоб бериши ва буюрилганда итоат этиши лозимдир. Шаҳарликнинг ҳижратига келсак, у иккиси ичида синови энг оғири ва ажри энг улуғидир».

 Менга Саид ибн Уфайр ҳадис айтди ва деди: Менга Сулаймон ибн Билол Абдурраҳмон ибн Ҳармаладан ҳадис айтди ва деди: Абдуллоҳ ибн Ниёр ал-Асламийнинг шундай деяётганини эшитдим: Урва ибн Зубайрнинг Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилиб, ҳадис айтаётганини эшитдим: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳузурларида Оиша онамиз аъробийларни (бадавийларни) зикр қилган эдилар, шунда У зот: «Эй Оиша, улар аъробий (мустақил бадавий) эмаслар. Улар бизнинг саҳромиз аҳлидир, биз эса уларнинг шаҳар аҳлидирмиз. Қачонки чақирилсалар, жавоб берадилар, шундай экан, улар аъробий эмас», дедилар.

 Абу Убайд айтади: «Менинг фикримча, У зот соллаллоҳу алайҳи ва саллам улар ўз маконларида истиқомат қилсалар-да, иймонлари ва итоатлари сабабли уларга «муҳожир» мақомини берганлар. Фақатгина, мен юқорида баён этганимдек, шаҳарлик муҳожирларнинг алоҳида фазилатлари бордир. Мана шу ҳолат сизга ушбу нарсани баён қилиб беради, яъни агар улар эҳтиёж сезсалар, мусулмонлар билан бирга (байтулмолда) ҳақлари мавжуддир. Бу ҳақ хоҳ оз, хоҳ кўп бўлсин — Имом (Халифа) лозим топган миқдорда ажратилади…»] Иқтибос тугади.

Араб ярим оролидаги Мадина атрофида жойлашмаган бошқа барча саҳроларга (бодияларга) келсак, улар Ислом ҳокимияти назоратида эмас эди. Ислом ҳокимияти бутун Араб ярим оролига ёйилиб, унда мустаҳкам ўрнашгунига қадар ушбу ҳудудларни дорул-ҳижрат-ҳижрат диёри (Ислом давлати) ҳали ўз ичига қамраб олмаган эди. Кейинчалик эса уларнинг барчаси Дорул Исломга айланди. Ислом ҳокимияти остида бўлмаган ўша узоқ саҳролардаги мана шундай қабилаларга нисбатан Сулаймон ибн Бурайда ривоят қилган ҳадис татбиқ этилар эди. Бу ҳадис Муқаддимат уд-дустур китобининг биринчи қисмида, дустур лойиҳасининг 5-, ва 6-моддалари шарҳланган ўринда қуйидагича келтирилган:

 [Ушбу икки модда — хоҳ мусулмон бўлсин, хоҳ аҳли зиммадан бўлсин — Ислом фуқаролигини қабул қилган кимсаларнинг шаръий ҳукмларини баён этиш учун қўйилган. Мусулмонларга келсак, Расулуллоҳ ﷺ Ислом давлатидан ташқарида истиқомат қилувчи ва унинг фуқароси бўлмаган мусулмонларни давлат фуқаролари баҳраманд бўладиган нарсалардан маҳрум қилдилар.

 Сулаймон ибн Бурайдадан, у эса отаси (Бурайда розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилади, у айтди: «Расулуллоҳ ﷺ қачон бир қўшин ёки сарияга (ҳарбий бўлинмага) амир тайинласалар, унинг ўзига алоҳида Аллоҳдан тақво қилишни ва у билан бирга бўлган мусулмонларга яхшилик билан муомалада бўлишни васият қилар эдилар. Сўнгра айтардилар: «Аллоҳнинг номи билан, Аллоҳнинг йўлида ғазот қилинглар. Аллоҳга куфр келтирганларга қарши урушинглар. Ғазот қилинглар, аммо ўлжага хиёнат қилманглар (ғаниматдан яширинча нарса олманглар), аҳдни бузманглар, мусла қилманглар (ўликларнинг аъзоларини кесиб) таҳқирламанглар ва ёш болани ўлдирмангиз. Мушриклардан бўлган душманингга йўлиққанда, уларни уч танловдан бирига даъват қил. Улардан қайси бирига жавоб берсалар, улардан қабул қил ва уларга қарши урушишдан қўлингни тий. Сўнгра уларни Исломга даъват қил, агар жавоб берсалар, улардан қабул қил ва улардан қўлингни тий. Сўнгра уларни ўз диёрларидан Дорул-муҳожиринга ҳижрат қилишга (кўчиб ўтишга) даъват қил ва уларга билдиргин: агар улар шундай қилсалар, муҳожирларга берилган ҳуқуқлар уларга ҳам берилади ва муҳожирлар зиммасидаги мажбуриятлар уларнинг зиммасига ҳам юкланади. Агар ундан (кўчиб ўтишдан) бош тортсалар, уларга билдиргин: улар мусулмонларнинг аъробийлари (бадавийлари) каби бўладилар. Уларга мўминларга жорий бўладиган Аллоҳнинг умумий ҳукми жорий этилади, аммо мусулмонлар билан бирга жиҳод қилмагунларича, улар учун ғанимат ва файдан ҳеч қандай улуш берилмайди»].

Имом Муслим ривояти. Ушбу ҳадис шуни очиқ-ошкор баён этадики, кимда-ким Дорул-Исломга кўчиб ўтмаса ва Ислом давлати фуқаролигини қабул қилмаса, у шахс эътиқодан мусулмон бўлса-да, давлат тақдим этадиган тўлақонли фуқаролик ҳуқуқларига эга бўлолмайди. Зеро, Расулуллоҳ ﷺ уларнинг мусулмон фуқаролар эга бўлган ҳуқуқлардан баҳраманд бўлишлари ва зиммаларига тегишли мажбуриятлар юкланиши учун Ислом ҳокимияти остига киришни шарт қилиб, шундай деганлар: «Сўнгра уларни ўз диёрларидан Дорул-муҳожиринга кўчиб ўтишга даъват қил ва уларга билдиргин: агар улар шундай қилсалар, муҳожирларга берилган нарсалар (ҳуқуқлар) уларга ҳам берилади ва муҳожирлар зиммасидаги мажбуриятлар уларнинг зиммасига ҳам юкланади».

 Бу ҳадис матни уларга мусулмон фуқаролар фойдасига бўлган ҳуқуқлар берилиши ва улар зиммасига умумий мажбуриятлар юкланиши, яъни давлат ҳукмлари уларни ҳам қамраб олиши учун Дорул Исломга кўчиб ўтишни шарт қилиб қўймоқда. Ҳадиснинг мафҳуми (мафҳумул-мухолафа — тескари маъноси) шундан иборатки, агар улар кўчиб ўтмасалар, муҳожирлар эга бўлган, яъни Дор ул-Ислом ичкарисида истиқомат қилувчилар баҳраманд бўлган ҳуқуқларга эга бўла олмайдилар. Чунки ушбу ҳадис Дорул-муҳожиринга кўчиб ўтганлар билан кўчиб ўтмаганлар ўртасидаги шаръий ҳукмларнинг фарқли бўлишини баён қилиб берган. «Дорул-муҳожирин—дор у-Ислом (диёр)и эди, ундан бошқа жойлар эса дорул-куфр эди».

 Шундай қилиб, ҳижрат қилиш (кўчиб ўтиш) ҳақидаги сиёсий талаб Дорул Ислом таркибида бўлмаган, балки дорул-куфрда истиқомат қилган қабилаларга қаратилган эди. Улар Исломни қабул қилганларидан сўнг, эътиқодлари туфайли қонлари ва молларининг дахлсизлигини сақлаб қолдилар, бироқ Ислом ҳокимиятига бевосита бўйинсунмадилар ва Дорул-Ислом чегараларига қўшилмадилар. Зеро, улар Ислом ҳокимиятидан ташқарида бўлган дорул-куфрда жойлашган эдилар. Шу сабабли, улардан давлат фуқаролигига ўтишлари учун ҳижрат қилиш талаб этилди. Бу ҳолатни Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламдан ривоят қилинган дорул-куфрга ғазот қилиш қоидаларига оид ҳадислар ҳам баён қилади. Биз буни Муқаддиматуд-дустур китобининг иккинчи қисмида шарҳлаганимиз :

[…Иккинчи масалага келсак, унинг шаръий далили Сулаймон ибн Бурайдадан, у эса отасидан ривоят қилган, Расулуллоҳ ﷺ нинг қўшин амирларига қилган васиятлари тўғрисидаги ҳадис матнидир. Расулуллоҳ ﷺ қўшинга амир этиб тайинлаган кишига айтадиган йўриқномалари жумласидан қуйидагилар мавжуд эди: «…уларни Исломга даъват қил, агар жавоб берсалар (қабул қилсалар), улардан қабул эт ва уларга қарши урушишдан қўлингни тий. Сўнгра уларни ўз диёрларидан Дорул-муҳожиринга ҳижрат қилишга(кўчиб ўтишга) даъват қил ва уларга билдиргин: агар улар шундай қилсалар, муҳожирларга берилган ҳуқуқлар уларга ҳам берилади ва муҳожирлар зиммасидаги мажбуриятлар уларнинг зиммасига ҳам юкланади. Агар улар кўчиб ўтишдан бош тортсалар, уларга маълум қилгин: улар мусулмонларнинг аъробийлари мақомида бўладилар. Уларга мўминларга нисбатан чиқарилган Аллоҳнинг умумий ҳукмлари жорий этилади, аммо мусулмонлар билан бирга жиҳодда иштирок этмагунларича, улар учун ғанимат ва фай моллларидан ҳеч қандай улуш ажратилмайди»].

Имом Муслим ривояти. Ушбу ҳадисни далил қилиб келтириш жиҳати (важҳул-истидлол) шундаки, Расулуллоҳ ﷺнинг: «Сўнгра уларни ўз диёрларидан Дорул-муҳожиринга кўчиб ўтишга даъват қил…» деган сўзлари, уларга мусулмон фуқароларнинг ҳуқуқлари берилиши ва давлат олдидаги мажбуриятлар юкланиши, яъни Ислом Давлати ўз ҳукмларини уларга нисбатан татбиқ этиши учун кўчиб ўтишни шарт қилувчи очиқ шаръий насс (далил)дир. Агар улар кўчиб ўтмасалар, у ҳолда давлат фуқаролари эга бўлган ҳуқуқларга эга бўлмайдилар ва уларга мажбуриятлар ҳам юкланмайди, натижада уларга давлатнинг ички ҳукмлари татбиқ этилмайди.

 Шунингдек, Расулуллоҳ ﷺ Дорул-муҳожирин(Дорул-муҳожирин)га кўчиб ўтишни уларнинг фай ва ғанимат молларидан ҳақдор бўлишлари учун мутлақ шарт деб ҳисобладилар. Байтулмолнинг қолган барча маблағлари ҳам шу ҳукмга қиёс қилинади. Шунга кўра, Дорул- муҳожиринга кўчиб ўтмаган кимса молиявий ҳукм жиҳатидан (байтулмолдан ҳақ ололмаслик борасида) худди ғайридинлар каби ундан маҳрум қилинади. Бу эса у Дорул-муҳожиринга кўчиб ўтмагани сабабли унга нисбатан давлатнинг молиявий ҳукмлари татбиқ этилмаслигини англатади.

«Дорул-муҳожирин бу — Дорул – Ислом эди, ундан бошқа жойлар эса дор ул-куфр эди». Шу сабабли Расулуллоҳ ﷺ Дорул-муҳожириндан ташқаридаги ҳар қандай ҳудудни дор ал-ҳарб (уруш диёри) ҳисоблаб, у ерга нисбатан ҳарбий ҳаракатлар (ғазот) олиб борар эдилар. Фақатгина у ернинг аҳолиси мусулмон бўлса, уларга қарши урушмас ва уларни ўлдирмас эдилар, балки уларни Дорул-Исломгага кўчиб ўтишга даъват қилардилар. Агар у ернинг аҳолиси ғайридинлар бўлса, уларга қарши уришардилар.

 Бунга Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган қуйидаги ҳадис ҳам очиқ далилдир. У айтади: «Расулуллоҳ ﷺ бирор қавмга қарши ғазот қилмоқчи бўлсалар, то тонг отгунча ҳужум қилмас эдилар. Агар азон овозини эшитсалар, ҳужумдан тўхтаб турардилар, агар азон овозини эшитмасалар, тонг отгандан кейин ҳужум қилар эдилар» (Имом Бухорий ривояти).

Расулуллоҳ ﷺдан бошқа жойни, яъни Ислом давлати сарҳадларидан ташқарини — у ерда мусулмонлар яшаб турган бўлса ҳам —дор ул-ҳарб (уруш диёри), яъни дор ул-куфр (дорул-куфр), деб ҳисоблар эдилар. У ҳудуднинг шаръий мақоми, айниқса молиявий ҳукмларни татбиқ этиш жиҳатидан дорул- куфр ҳукми билан бир хил эди. У ерда яшовчи мусулмонлар билан ғайридинлар ўртасидаги ягона фарқ шунда эдики, мусулмонларнинг қони тўкилмас, жонларига қасд қилинмас ва моллари тортиб олинмас эди; ғайридинларга эса қарши уруш олиб борилиб, моллари ғанимат сифатида олинарди. Бундан бошқа  масалаларда эса ҳукм  бир хил эди. Мана шу воқелик дор ул- куфр ва дор ул- Исломни ўртасини ажратувчи асосий далилдир. Кимки дор ул-куфрда ёки дор ул-ҳарбда истиқомат қилса, унинг фуқаролик мақоми дор ул-куфрга тегишли ҳисобланади ва шахс мусулмон ёки ғайридин бўлишидан қатий назар унга дор ул-куфрга тааллуқли ҳукмлари татбиқ этилади. Фақатгина мусулмон кишининг қони ва моли ҳимояланган бўлади, холос.] Иқтибос тугади.

Бу эса ўша даврда дорул-куфрда Исломни қабул қилган, бироқ Ислом ҳокимиятининг бевосита бошқарувига бўйинсунмаган ва Дорул-Ислом фуқаролигига ўтмаган қабилалар мавжуд бўлганлигини яққол баён этади. Шу сабабли Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам мана шундай мусулмон қабилалар истиқомат қилаётган дорул-куфр ҳудудларига ғазот уюштирганларида, ҳужум қилмоқчи бўлган қабиланинг Исломни қабул қилган-қилмаганлигини то тўлиқ аниқлаштириб олмагунларича уруш очмас эдилар. Агар ўша қабила Исломни қабул қилгани маълум бўлса, уларга ҳужум қилишни тақиқлардилар.

 Бу каби ғазотлар —дор ул- куфрдаги Ислом ҳокимиятига бўйинсунмаган ва Ислом давлати қамровига кирмаган қабилаларга қарши олиб борилганлигини англатади. Чунки шаръий қоидага кўра, дор ул-Исломда мусулмонларга қарши ғазот қилинмайди ва  тўсатдан ҳужум уюштирилмайди. Мана шундай қабилалар Исломни қабул қилганларида, улардан дорул-куфрда қолмасдан Дорул-Исломга ҳижрат қилишлари (кўчиб ўтишлари)  талаб қилинар эди.

  1. Кейинчалик Ислом ҳокимияти кенгайиб, бутун Араб ярим оролини ўз назоратига олганидан сўнг, ушбу қабилаларнинг Дорул- Исломга ҳижрат қилиш (кўчиб ўтиш) масаласи ўз-ўзидан маъносини йўқотди. Чунки улар ўз диёрларидан жисмонан кўчиб ўтмасларидан туриб, яшаб турган ҳудудларининг Исломий давлат таркибига кириши натижасида, табиий равишда Ислом ҳокимиятига бўйсунган ва Дор ул- Исломга тобе бўлган тўлақонли фуқароларга айландилар.

(Иқтибос тугади)

 Ушбу жавобда сиз учун кифоя қиларли асосли маълумотлар мавжуд деб умид қиламан. Аллоҳ таоло билувчироқ ва ҳикмат соҳибидир.

Биродарингиз Ато ибн Халил Абу Рошта                 9 Муҳаррам 1448ҳ

                                                                                            24 июн 2026м

0
Shares
  • 0
  • +
  • 0
  • 0
  • 0
  • 0

Leave a reply Отменить ответ

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте, как обрабатываются ваши данные комментариев.

ЯНАДА ҚИЗИҚАРЛИ МАВЗУЛАР

  • МАҚОЛАЛАР

    Оқимга қарши сузмаслик керакми?

  • ЯНГИЛИКЛАР

    Золим Каримов зулм салтанатини титратган рижол

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Исломни татбиқ қилишдан бошқа нарса Покистондаги иқтисодий тангликни бартараф қилолмайди

ОНЛАЙН КУТУБХОНА

КАМПАНИЯЛАР

Facebook

ИЗОҲЛАР

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    09.06.2026
    […] қилганларидек: «Мушриклар олови билан ёритманг…[1]». Бундай машъум битимлар мусулмон армияларини […]

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] шундаки, Иордания қўшинига инглиз жосуси Глабб Пошо[1] қўмондонлик қилаётган эди. Бошқа араб раҳбарлари ва […]

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар куфр кучларини «дўст» тутишнинг оқибатларини — бу йўл дунёда хорлик, Охиратда эса ...

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026
    […] аёлу болаларни қутқариш учун жанг қилмаяпсизлар?![1]» деган амрига бўйсуниш учун уларда куч ҳам, имконият […]

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    31.05.2026
    […] шиорларини улуғласа, демак, бу қалбидаги тақвосидан[1]» деган каломига содиқ қолган ҳолда, байрам шукуҳини […]

    1447 ҲИЖРИЙ ЙИЛ МУБОРАК ҚУРБОН ҲАЙИТИ ТАБРИГИ

logo

Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.

Алоқа учун манзилимиз

  • Beirut-Lebanon P.O.BOX 14-5010
  • 0096 113 07 59 4
  • ht.uzbekistan@gmail.com
  • Popular

  • Comments

  • Эр аёлига маҳрни бермай талоқ қилиши тўғрсидаги саволга жавоб

    By htadmin
    08.01.2017
  • Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги

    By htadmin
    22.08.2018
  • Андижон қатлиомига 12 йил бўлди!

    By htadmin
    12.05.2017
  • Эркак ва аёл ўртасидаги алоқаларни тартибга солиш

    By htadmin
    19.06.2017
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    09.06.2026

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

    […] қилганларидек: «Мушриклар олови билан ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

    […] шундаки, Иордания қўшинига ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

    […] аёлу болаларни қутқариш ...

    АЛ-ВАЪЙ

    • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
    • БОШ САҲИФА
    • КИТОБЛАР
    • Ҳизб ут-Таҳрир

    ИЖТИМОИ ТАРМОҚЛАРИМИЗ

    • Contact
    • About Us
    • Home
    http://hizb-uzbekiston.info/