| Hizb-Uzbekiston.info

Top Menu

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

Main Menu

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

logo

| Hizb-Uzbekiston.info

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      18.07.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      11.07.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      05.07.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      27.06.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      20.06.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      13.06.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      06.06.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      30.05.2026
      0
    • Қурбон ҳайити муборак бўлсин!

      26.05.2026
      0
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • “Сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида (жиҳодга) чиқинглар, дейилса, ўз ерингизга (яъни, юртингизга) ...

      23.03.2025
      0
    • Усули фиқҳ бўйича олим Ато ибн Халил Абу Рашта: Ҳизбнинг ҳозирги амири

      07.12.2016
      0
    • Шайх Абдул Қаддим Заллум: Ҳизб қиёдатида ўз ўтмишдошининг энг яхши ўринбосари

      07.12.2016
      0
    • Тақийюддин Набаҳоний… Асосчи шайх

      07.12.2016
      0
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
    • Халифалик Давлатида моллар

      10.03.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      20.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      15.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      28.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.12.2022
      0
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • Стратегик маъданлар устидаги кураш

  • Ўзбекистонда 12 та янги масжид очилиши — қувонарли хабар, аммо ҳануз ёпиқлигича қолаётган эски масжидлар тақдиричи?!

  • Трамп яна оловга мой сепмоқда: у Ҳурмуз бўғозини «ўзи томонидан ҳимоя қилиниши» эвазига зўравонлик божи (доля) талаб қилмоқда!

  • Эрон армияси ва Ислом инқилоби муҳофизлари корпуси

  • Америка ва Эрон ўртасида ҳужумлар қайта янгиланишининг моҳияти

  • Қайта тиклаш ва иқтисодни барпо этиш бўйин эгиш ҳолатини оқлайдими?!

  • Эй мусулмонлар: Албатта душманингиз биттадир!

  • Ҳизб ут-Таҳрир Судан вилояти делегацияси Судан адвокатлар уюшмаси раиси ва уюшма раҳбарлари билан учрашди

МАҚОЛАЛАР
Home›МАҚОЛАЛАР›Стратегик маъданлар устидаги кураш

Стратегик маъданлар устидаги кураш

By htadmin
21.07.2026
0
Share:

Стратегик маъданлар устидаги кураш

بِسْمِ ٱللَّهِ ٱلرَّحْمَٰنِ ٱلرَّحِيمِ

وَإِذَا تَوَلَّىٰ سَعَىٰ فِي الْأَرْضِ لِيُفْسِدَ فِيهَا وَيُهْلِكَ الْحَرْثَ وَالنَّسْلَ ۗ وَاللَّهُ لَا يُحِبُّ الْفَسَادَ

«Агар улар ер юзида ҳокимиятга эришсалар, экинларни ва наслларни ҳалок қилиш, ер юзида бузғунчилик қилиш учун ҳаракат қиладилар. Ваҳоланки, Аллоҳ бузғунчиликни суймас». (Бақара: 205)

Ушбу илоҳий ҳақиқат инсоният тарихининг ҳар бир даврида ўз исботини топиб келган ва бугунги кунда умумжаҳон ҳукмронлик тизимини ўз қўлида тутиб турган капиталистик мустамлакачи кучларнинг ҳақиқий башарасини фош этишда энг тўғри мезон бўлиб хизмат қилади. Замонавий дунё тартиботининг сиёсий ва иқтисодий қатламлари тубдан ўзгараётган, куч марказлари ўртасидаги яширин ва ошкора курашлар янги босқичга кўтарилаётган ҳозирги даврда давлатларнинг қудрати ва технологик устунлигини белгиловчи омиллар ҳам мазмунан янгиланмоқда.

2024 йил 16 сентябр куни Тошкентда АҚШнинг Ўзбекистондаги элчиси Жонатан Хеник ҳамда Ўзбекистон Республикаси Тоғ-кон саноати ва геология вазирининг биринчи ўринбосари Омонулло Насритдинхўжаев ўта муҳим минераллар соҳасида ўзаро англашув меморандумини (MoU) имзоланиши билан юртимизнинг ер ости бойликларини Ғарб саноат пештахталарига ташиб кетишнинг илк сиёсий пойдевори қўйилган эди. Бу жараён изчиллик билан давом эттирилиб, 2025 йилнинг 6-7 ноябр кунлари АҚШ пойтахтида ташкил этилган «C5+1» саммитида Дональд Трамп ва Марказий Осиё давлатлари бошқарувчилари учрашувида минтақанинг хомашё имкониятлари мустамлакачилик меросхўрлари манфаатига бўйсундирилди. Орадан кўп ўтмай, 2026 йилнинг 2 феврал куни Вашингтон томонидан эълон қилинган, қиймати 12 миллиард долларлик «Project Vault» стратегик ташаббуси ушбу замин остидаги нодир маъданларни буткул жиловлаш мақсадини очиқлаб берди. Бунинг амалий ижроси сифатида 2026 йилнинг 4 феврал куни имзоланган ҳукуматлараро янги Англашув меморандуми ҳамда 2026 йилнинг 19 февралида АҚШ халқаро тараққиёт молиявий корпорацияси (DFC) ва Ўзбекистон расмийлари ўртасида қўшма Инвестиция платформасини яратиш бўйича «Heads of Terms» (тижорий тамойиллар ва муҳим шартлар) ҳужжати имзоланди. Бу келишув АҚШ молиявий инструментларини (DFC ва EXIM банк орқали) Ўзбекистон тоғ-кон инфратузилмасини ривожлантиришга йўналтириш механизмини яратди. Ниҳоят, 2026 йилнинг 10 июнида Остона шаҳрида АҚШнинг махсус вакили Серхио Гор иштирокида ўтган «Критик минераллар мулоқоти» ушбу бойликларни ташқи дунёга ташиб кетиш транспорт-логистика йўлакларини молиялаштиришни расмийлаштирди.

ХХ асрда умумжаҳон ҳукмронлик ва сиёсий таъсир дастаклари асосан углеводород захиралари – нефт ва газ манбаларини назорат қилиш билан ўлчанган бўлса, ХХI асрнинг биринчи чораги якунларига келиб, бу куч мувозанати критик ёки ўта муҳим минераллар (critical minerals) деб аталувчи стратегик захиралар занжирини қўлга киритиш соҳасига бутунлай кўчиб ўтди. Бу ўзгариш шунчаки техник ёки саноат жараёни эмас, балки Ғарб кучларининг дунё бойликларини қайта тақсимлаш ва инсониятни янги кўринишдаги мустамлакачилик занжирлари билан занжирбанд қилиш йўлидаги геосиёсий макрининг навбатдаги кўринишидир.

Критик маъданлар тушунчаси ўз моҳиятига кўра нафақат юқори технологиялар, рақамли тизимлар, космонавтика ва мудофаа саноатининг ҳаётий эҳтиёжларини қондирувчи хомашё, балки халқаро муносабатларда куч ишлатиш, босим ўтказиш ва стратегик устунликни таъминлашнинг энг таъсирчан сиёсий қуролига айланди. Ушбу моддий захираларнинг тақсимоти, уларни қазиб олиш ва қайта ишлаш имкониятлари дунё харитасида янги геосиёсий кураш майдонларини ва манфаатлар тўқнашувининг кескин нуқталарини юзага келтирмоқда. Бугунги кунда «яшил иқтисодиёт»га ўтиш, декарбонизация, яъни атмосферага ис гази ва карбонат ангидрид чиқиндиларини камайтириш ҳақидаги баландпарвоз расмий баёнотлар ва халқаро шартномалар ортида аслида критик маъданлар хомашё бозорларини қайта тақсимлаш ва рақибларни стратегик қарамликда ушлаб туришдек жиддий сиёсий мақсадлар ётибди.

وَلَنْ يَجْعَلَ اللَّهُ لِلْكَافِرِينَ عَلَى الْمُؤْمِنِينَ سَبِيلًا

«Аллоҳ ҳеч қачон кофирларга мўминлар устидан йўл бермас». (Нисо:141)

Шайх Сайид Қутб ўзининг шоҳ асари «Фи Зилолил Қуръон» (Қуръон соясида) тафсирида ушбу оятни тафсир қилиб шундай ёзади:

«Бу оят фақатгина охиратдаги ҳукмни эмас, балки бу дунёдаги воқеликни ҳам белгилайди. Мусулмонлар ўз ақидаларида маҳкам туриб, ҳақиқий мўмин бўлганларида, Аллоҳ кофирларга улар устидан ҳеч қандай сиёсий, иқтисодий ёки ҳарбий устунлик йўлини қолдирмайди. Кофирларга иқтисодий қарам бўлиш, уларга стратегик хомашёларни топшириш – бу уларнинг мўминлар устидан ҳукмрон бўлишига ўз қўли билан йўл очиб беришдир. Бу эса, иймон табиатига зиддир».

Ғарбнинг моддий цивилизацияси инсоний қадриятлардан маҳрум бўлган, фақатгина моддий манфаат ва талончиликка асосланган тузумдир. Уларнинг экология ва инсониятни қутқариш ҳақидаги баёнотлари шунчаки ўзларининг сиёсий ва иқтисодий иштаҳаларини яшириш учун ишлатиладиган ниқобдир. Маъданларнинг критик деб баҳоланишига сабаб уларнинг фақатгина техник хусусиятлари эмас, балки мазкур хомашё манбалари ва уларни саноат даражасида тозалаш қувватларининг ер юзида ўта нотекис тақсимлангани ҳамда уларнинг сезиларли қисми саноқли давлатлар қўлида, марказлашган ҳолда тўплангани билан боғлиқдир. Бугунги кунда фан-техника тараққиёти шиддат билан ривожланаётгани туфайли, мазкур ер ости бойликларига бўлган эҳтиёж геометрик прогрессия шаклида ошиб бормоқда ва бу эҳтиёж дунёни янги урушлар ва низолар гирдобига улоқтирмоқда.

Умумжаҳон иқтисодиёт ва халқаро хавфсизлик тизимининг юраги сифатида баҳоланаётган энг муҳим критик минераллар қаторига:

Литий (Li), Кобальт (Co), Никель (Ni), Марганец (Mn), Графит (C), Мис (Cu) ҳамда Ноёб ер элементлари (REE – Rare Earth Elements) киради ва уларнинг ҳар бири геосиёсий курашларнинг алоҳида йўналишларини белгилаб беради.

Литий (Li) ва Кобальт (Co): бу элементлар замонавий дунёнинг рақамли ва энергетик мустақиллигини таъминловчи литий-ионли аккумуляторларнинг ажралмас қисми бўлиб, уларсиз нафақат оддий смартфонлар, балки автосаноатнинг келажаги деб қаралаётган электромобилларни ҳам ишлаб чиқариш имконсиздир. Бу эса яқин келажакда мазкур хомашёга бўлган талабнинг бир неча баробарга ўсишини англатади.

Никель (Ni) ва Марганец (Mn): саноат хавфсизлиги ва юқори технологияли маҳсулотларнинг узоқ муддатли барқарорлигини таъминлашда алоҳида ўрин тутади, чунки улар юқори қувватли батареялар яратиш билан бир қаторда мудофаа ва оғир саноатнинг асоси бўлган зангламас пўлат ишлаб чиқаришда муҳим аҳамиятга эга.

Бериллий (Be) ва Титан (Ti): авиация, ракетасозлик ва сув ости кемасозлигида аҳамияти беқиёсдир. Бу металлар ўзларининг ўта енгиллиги ва юқори ҳарорат ҳамда босимга чидамлилиги туфайли стратегик ракеталар, бешинчи ва олтинчи авлод қирувчи самолётлари, сув ости атом кемалари ҳамда коинот аппаратлари корпусларини қуришда асосий материал ҳисобланади.

Графит (C): аккумуляторларнинг анод қисмини яратишда муқобилсиз хомашё ҳисобланиб, унинг таъминотидаги ҳар қандай узилиш дунё электротехника саноатини чуқур инқирозга учратиш қувватига эга.

Мис (Cu): энг аввало, зирҳли ҳарбий техника ва замонавий электротехника саноати учун стратегик аҳамиятга эга бўлган муқобилсиз хомашё ҳисобланади. Унга бўлган талаб дунёдаги мавжуд мис қазиб олиш суръатларини сезиларли даражада ошишига олиб келмоқда.

Галлий (Ga) ва Германий (Ge): яримўтказгичларнинг асоси бўлиб, ушбу элементлар микрочиплар, оптоэлектроника ва сунъий интеллект учун зарур бўлган яримўтказгичлар саноатининг пойдеворидир.

Бироқ критик минераллар ичида сиёсий босим ва геосиёсий устунлик мақсадларида энг кўп қўлланиладиган ва давлатларнинг технологик салоҳиятига бевосита дахлдор бўлган гуруҳ — бу Ноёб ер элементларидир (REE – Rare Earth Elements). Ҳарбий электроника, радар тизимлари ва нишонга олиш ускуналарининг бенуқсон ишлаши эса, самарий ва неодим каби ноёб ер элементларидан тайёрланадиган кучли доимий магнитларни яратишнинг ягона манбаидир. Мазкур элементларнинг саноатда қўлланилиши кўп жиҳатдан давлатларнинг ҳарбий қудрати ва инновацион салоҳияти мезони сифатида намоён бўлмоқда. Иқтисодий жиҳатдан ушбу минераллар замонавий саноатнинг пойдевори ҳисобланади ва уларнинг етишмовчилиги бутун бошли тармоқларнинг фаолиятини тўхтатиб қўйиши мумкин.

Бугунги кунда Хитой ноёб ер унсурларини қазиб олиш ва айниқса, уларни юқори софлик даражасигача тозалаш ва қайта ишлаш бўйича жаҳон бозорининг етмиш фоиздан тўқсон фоизгача бўлган қисмини назорат қилиб келмоқда. Бундай юқори даражадаги марказлашув Пекинга жаҳон савдо муносабатларида ва сиёсий музокараларда кучли таъсир дастагини тақдим этади. Шунингдек, дунёдаги кобальт хомашёсининг олтмиш фоиздан ортиғи сиёсий ва иқтисодий беқарорлик гирдобида бўлган Конго Демократик Республикаси ҳиссасига тўғри келади, литий захиралари эса, асосан Жанубий Америкадаги давлатлар — Чили, Аргентина ва Боливия ўртасидаги «литий учбурчаги» ҳамда Австралияда тўпланган. Бундай шароитда етакчи давлатлар, хусусан, АҚШ ва Европа Иттифоқи мамлакатлари ўзларининг стратегик тармоқлари учун зарур бўлган хомашё таъминотида тўлиқ ташқи қарамликка тушиб қолганликларини англаб етмоқдалар ва бу қарамлик уларнинг стратегик хавфсизлик йўналишларини қайта кўриб чиқишга мажбур қилмоқда.

Ислом нуқтаи назаридан қараганда, Умматнинг умумий мулкига тегишли бўлган бундай табиий бойликларнинг капиталистик йирик ширкатлар ёки муайян сиёсий гуруҳлар томонидан монополлаштирилиши ҳаромдир. Расулуллоҳ ﷺ ўзларининг муборак ҳадисларида:

«Мусулмонлар уч нарсада — сув, ўт-ўлан ва оловда шерикдирлар», деб марҳамат қилганлар. (Абу Довуд ривояти).

Ушбу ҳадисдаги «олов» тушунчаси ўз ичига бугунги кундаги барча энергетика ва хомашё манбаларини, жумладан, стратегик маъданларни ҳам олади. Капиталистик тузум эса, ушбу умматнинг умумий мулкини ўзлаштириб, уни заиф халқларни бўйсундириш ва улар устидан ҳукмронлик қилиш қуролига айлантирди. Конголик гўдакларнинг кобальт конларида оғир ва хавфли шароитларда, ярим оч ҳолда меҳнат қилиши, бунинг эвазига эса, Ғарбнинг трансмиллий ширкатлари миллиардлаб фойда кўриши — капиталистик тизимнинг асл қиёфасидир.

Жаҳон сиёсий майдонидаги ушбу кескин геоиқтисодий рақобат шароитида Ўзбекистон ўз геологик салоҳияти ва стратегик географик жойлашуви билан ушбу жараёнларнинг муҳим иштирокчисига айланиб улгурди. Мамлакат ҳудудида мис, олтин, уран, молибден, вольфрам, литий ва графит каби критик ва стратегик аҳамиятга эга бўлган табиий бойликларнинг йирик захиралари мавжуд бўлиб, уларни саноат усулида қазиб олиш ва қайта ишлаш ички тизими шакллантирилмоқда. Олмалиқ кон-металлургия комбинати сингари гигант ишлаб чиқариш мажмуалари нафақат минтақада, балки дунё миқёсида мис ва молибден ишлаб чиқаришнинг йирик марказлари сифатида фаолият кўрсатмоқда. АҚШ, Европа Иттифоқи давлатлари, Хитой ва Жанубий Корея каби давлатларнинг Марказий Осиёдаги захираларга бўлган қизиқиши ортиб бориши минтақани янги яширин кураш майдонига айланишига олиб келмоқда. Бироқ бу жараёнда энг катта хавф —мамлакат хорижий сармоялар ва технологияларни жалб қилиши эвазига ўз миллий бойликлари устидан назоратни бой бериб қўйиш ёки йирик куч марказларининг иқтисодий ва сиёсий босимлари қурбонига айланиш эҳтимолидир.

Критик маъданларнинг стратегик аҳамияти давлатларнинг стратегик хавфсизлиги ва ҳарбий қудрати билан бевосита боғлиқ бўлиб, замонавий мудофаа тизимларининг пойдеворини ташкил этади. Шу сабабли, нуфузли давлатлар бугунги кунда критик хомашёнинг стратегик захираларини яратиш ва таъминот йўналишларини турли хил иқтисодий манбалар ҳисобига стратегик хавфсизликни таъминлаш устида бош қотирмоқдалар. Расмий баёнотларда иқлим ўзгаришига қарши кураш ва инсониятни экологик ҳалокатдан қутқариш шиорлари остида олиб борилаётган «яшил энергетика» сиёсати аслида янги технологик ва энергетик устунликка эришиш йўлидаги геосиёсий пойганинг ниқоби ҳисобланади. Бу жараёнда ғолиб келган давлат келажак жаҳон иқтисодиёти ва сиёсатида етакчилик ролини ўз қўлида сақлаб қолади.

Технологик мустақиллик ва айниқса, сунъий идрок тизимлари соҳасидаги умумжаҳон мусобақа критик маъданлар стратегик аҳамиятининг энг юқори нуқтасидир. Сунъий идрок тизимларини ишлаб чиқиш, суперкомпьютерларни яратиш ва катта ҳажмдаги маълумотлар базаларини бошқариш учун зарур бўлган замонавий микропроцессорлар ва яримўтказгичлар юқори софлик даражасидаги кремний, индий ва бошқа ноёб кимёвий унсурларсиз мавжуд бўла олмайди. Сунъий идрок соҳасидаги устунлик эса, яқин келажакда нафақат иқтисодий ва илмий, балки ҳарбий-стратегик соҳада ҳам мутлақ ҳукмронликни таъминлайди. Шу сабабли, АҚШ ва унинг иттифоқчилари Хитойнинг юқори технологияли чиплар ва уларга зарур бўлган хомашё манбаларига киришини чеклашга бор кучлари билан ҳаракат қилмоқдалар. Бу эса, ўз навбатида халқаро майдонда «технологик совуқ уруш» муҳитини юзага келтирмоқда. Ушбу мураккаб шароитда Ўзбекистон учун энг заиф нуқта ва катта хавф — бу хорижий сармоялар ва технологиялар келиши эвазига ўз бойликлари устидан назоратни бой бериб қўйишдир. Бизнинг замин ушбу курашлар майдонига айланиб бораётган бир пайтда, миллий ва дунёвий тузумларнинг беқарор ва пуч эканлиги яққол кўзга ташланмоқда. Агар улар ўзларининг ҳақиқий мафкуравий асосларини англаб етмасалар, Ўзбекистон ва бутун Марказий Осиё минтақаси капиталистик йиртқичлар учун фақатгина хомашё базаси бўлиб қолаверади. Ислом Уммати асрлар давомида илм-фан ва адолат маркази бўлиб келган. Бизнинг заминдаги табиий бойликлар умумжаҳон капиталистик очкўзликка хизмат қилиш учун эмас, балки башариятни зулматдан нурга олиб чиқувчи одиллик тузумини барпо этиш учун ишлатилиши лозим.

Эҳтимолий жараёнлар ва сиёсий оқибатлар таҳлили шуни кўрсатадики, яқин ўн йилликларда критик маъданлар устидаги назорат учун кураш жаҳон сиёсатининг марказий ўқи бўлиб қолади. Халқаро майдонда янги иттифоқлар, бирлашмалар ва стратегик шерикликлар айнан хомашё хавфсизлиги тамойиллари асосида шаклланади. АҚШ томонидан ташкил этилган Минтақавий маъданлар хавфсизлиги шериклиги (MSP) ва Европа Иттифоқининг Критик хомашё тўғрисидаги қонуни сингари сиёсий тузилмалар ва ташаббуслар Ғарб дунёсининг Хитой монополиясига қарши тизимли равишда уюшаётганлигидан далолат беради. Бу ҳазорий лойиҳалар ва геосиёсий макрлар ортида фақат битта мақсад ётади — у ҳам бўлса, ер юзидаги бойликларни ўзлаштириш ва қолган халқларни қулга айлантиришдир. Уйқудаги уммат эса, бугунги кунда ушбу курашларни шунчаки томошабин бўлиб кузатиб турмоқда ёки ушбу мустамлакачи кучларнинг бирига шерик бўлишга интилмоқда. Ваҳоланки, Ислом бизга ўз стратегик маъданларимизни муҳофаза қилишни, уларни куфр кучларининг қўлига топширмасликни буюради. Ўзбекистондаги уммат эса, иқтисодий хавфсизлигини ва технологик келажагини таъминлаш учун ички имкониятларни сафарбар қилиши, кадрлар салоҳиятини ошириши ва илмий-тадқиқот ишларини кучайтириши лозим.

Аммо энг муҳими — миллий ёки илмоний хаёлотлардан воз кечиб, умумжаҳон миқёсида Исломий тузумни кайта тиклаш ва табиий захиралардан Аллоҳ таоло буюрганидек адолат билан фойдаланишдир. Бирорта соғлом ақл ва уйғоқ қалб соҳибига сир эмаски, бугун инсоният Исломнинг адолатли соясидан маҳрум бўлиб, капиталистик йиртқичликнинг энг жирканч босқичини бошдан кечирмоқда. Бугунги воқелик – бу шунчаки иқтисодий рақобат эмас, балки Исломий мабда билан Ғарбнинг илмоний-мустамлакачилик мафкураси ўртасидаги цивилизациялар курашидир! Бу – Ҳақ ва ботил тўқнашувидир! Фақатгина холис сиёсий қарорлар, ақидавий қатъият ва ёлғиз Аллоҳга таяниш билан биз ушбу умумжаҳон бўҳронидан ғолиб бўлиб чиқишимиз мумкин. Йўқса, табиий захираларимиз бизни фаровонликка эмас, балки истило ва хорликка етакловчи омилга айланади ва бунинг азобини нафақат биз, балки келажак авлодларимиз ҳам тортишига мажбур бўладилар.

Ҳаётуллоҳ

21.07.2026й

TagsСтратегик маъданлар устидаги кураш
0
Shares
  • 0
  • +
  • 0
  • 0
  • 0
  • 0

Leave a reply Отменить ответ

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте, как обрабатываются ваши данные комментариев.

ЯНАДА ҚИЗИҚАРЛИ МАВЗУЛАР

  • МАҚОЛАЛАР

    Ёқилғи тақчиллиги Ўзбекистонни стратегик танловлар остонасига чорламоқда!

  • МАҚОЛАЛАР

    Оқ дўппи кийма, террорист бўлиб қоласан

  • ЯНГИЛИКЛАР

    Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

ОНЛАЙН КУТУБХОНА

КАМПАНИЯЛАР

Facebook

ИЗОҲЛАР

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    09.06.2026
    […] қилганларидек: «Мушриклар олови билан ёритманг…[1]». Бундай машъум битимлар мусулмон армияларини […]

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] шундаки, Иордания қўшинига инглиз жосуси Глабб Пошо[1] қўмондонлик қилаётган эди. Бошқа араб раҳбарлари ва […]

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар куфр кучларини «дўст» тутишнинг оқибатларини — бу йўл дунёда хорлик, Охиратда эса ...

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026
    […] аёлу болаларни қутқариш учун жанг қилмаяпсизлар?![1]» деган амрига бўйсуниш учун уларда куч ҳам, имконият […]

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    31.05.2026
    […] шиорларини улуғласа, демак, бу қалбидаги тақвосидан[1]» деган каломига содиқ қолган ҳолда, байрам шукуҳини […]

    1447 ҲИЖРИЙ ЙИЛ МУБОРАК ҚУРБОН ҲАЙИТИ ТАБРИГИ

logo

Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.

Алоқа учун манзилимиз

  • Beirut-Lebanon P.O.BOX 14-5010
  • 0096 113 07 59 4
  • ht.uzbekistan@gmail.com
  • Popular

  • Comments

  • Эр аёлига маҳрни бермай талоқ қилиши тўғрсидаги саволга жавоб

    By htadmin
    08.01.2017
  • Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги

    By htadmin
    22.08.2018
  • Андижон қатлиомига 12 йил бўлди!

    By htadmin
    12.05.2017
  • Эркак ва аёл ўртасидаги алоқаларни тартибга солиш

    By htadmin
    19.06.2017
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    09.06.2026

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

    […] қилганларидек: «Мушриклар олови билан ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

    […] шундаки, Иордания қўшинига ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

    […] аёлу болаларни қутқариш ...

    SAHIFA

    • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
    • БОШ САҲИФА
    • КИТОБЛАР
    • Ҳизб ут-Таҳрир

    ИЖТИМОИ ТАРМОҚЛАРИМИЗ

    • Contact
    • About Us
    • Home
    http://hizb-uzbekiston.info/