| Hizb-Uzbekiston.info

Top Menu

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

Main Menu

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

logo

| Hizb-Uzbekiston.info

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • Биродаримиз Рустам Носировнинг вафотлари муносабати билан таъзия

      02.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      02.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      25.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      18.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      11.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      05.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      28.03.2026
      0
    • Мирпоччаева Ҳикоят аянинг вафотлари муносабати билан таъзия

      26.03.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      21.03.2026
      0
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • “Сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида (жиҳодга) чиқинглар, дейилса, ўз ерингизга (яъни, юртингизга) ...

      23.03.2025
      0
    • Усули фиқҳ бўйича олим Ато ибн Халил Абу Рашта: Ҳизбнинг ҳозирги амири

      07.12.2016
      0
    • Шайх Абдул Қаддим Заллум: Ҳизб қиёдатида ўз ўтмишдошининг энг яхши ўринбосари

      07.12.2016
      0
    • Тақийюддин Набаҳоний… Асосчи шайх

      07.12.2016
      0
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
    • Халифалик Давлатида моллар

      10.03.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      20.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      15.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      28.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.12.2022
      0
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • Ливан ва яҳудий вужуди ўртасидаги хоинона музокаралар

  • АҚШ ва Индонезия ўртасидаги асосий мудофаа ҳамкорлиги

  • Ғарбнинг иқтисодий мустамлакачилик дастури: IFCнинг “тараққиёт” ниқоби остидаги найранглари

  • Биродаримиз Рустам Носировнинг вафотлари муносабати билан таъзия

  • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

  • Ернинг молиявий тузоққа айлантирилиши

  • Шимолий Европа сафари: капиталистик кишанларнинг янги занжири

  • Инсоният тақдири ва Ислом Умматининг вазифаси

ЯНГИЛИКЛАР
Home›ЯНГИЛИКЛАР›Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

By htadmin
26.05.2025
1100
0
Share:

Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

بسم الله الرحمن الرحيم

﴿أَفَحُكْمَ الْجَاهِلِيَّةِ يَبْغُونَ وَمَنْ أَحْسَنُ مِنَ اللهِ حُكْمًا لِقَوْمٍ يُوقِنُونَ﴾

“Динсизлик ҳукмрон бўлишини истайдиларми?! Имонлари комил бўлган қавм учун Аллоҳдан ҳам гўзалроқ ҳукм қилгувчи ким бор?!”

Хабар: 19 май куни суд собиқ сиёсий маҳбусларга деярли ўлим ҳукмини ўқиди.

Изоҳ: 2025 йил 19 май куни 33 та собиқ сиёсий маҳбуслар устидан суд ҳукми ўқилди. Унга кўра, Мусаев Шукруллоҳга махсус тартибда 17 йил, Салимов Дилшодга махсус тартибда 16 йил, 20 кишига махсус тартибда 12 йил, 8 кишига 8 йилдан 10 йилгача, шундан 4 тасига махсус тартибдаги ва яна 4 тасига қаттиқ тартибдаги озодликдан маҳрум қилиш жазолари берилди. Қолган 3 кишига 4 йилдан 5 йилгача озодликни чеклаш жазоси берилди. Ҳукм ўқилгач, судья мазлум йигитлар яқинларининг дуоибадлари остида шармандаларча суд залини шошилинч тарк этди. Аввалгиларидан фарқли равишда, охирги суд кўп сонли ДХХ ва терроризмга қарши курашиш бўлими ходимлари, назоратчи ҳарбийлар иштирокида ўтди. Чунки ўзбек режими ўзининг адолатсиз сиёсат юргизаётганини жуда яхши билади ва шунинг учун ҳам одамлар норози бўлиб, бирор қаршилик кўрсатишларидан қаттиқ қўрқади. Шунингдек, суд жараёни ОАВ, жумладан, “Ўзбекистон 24” телеканали, блогерлар ҳамда махсус ДХХ ходими томонидан видеотасмага туширилди. Мазкур ҳаддан ортиқ ноҳақлик ва адолатсизлик билан ўтказилган тергов ва судларга назар ташланса, ўзбек режими қанчалик даражада тубан аҳволга тушиб қолганини англаш мумкин. Чунки унинг кучи фақат ожиз-мазлумларга, ҳимоясиз халқига етяпти холос. Масалан, ҳаддидан ошиб кетаётган кофир ўрисга қарши бирор қатъийроқ чора кўришга келганда эса, қўйдек ювош бўлиб қолади. Буларнинг барчасига қўрқоқлик ва хиёнаткорлик дейишдан бошқа яна қандай қараш бўлиши мумкин?! Ушбу суд ҳукми мазлум йигитлар учун ҳақиқатдан ҳам қарийб ўлим ҳукми бўлди. Чунки уларнинг деярли барчаси аввалда 20 йиллаб ноҳақ қамоқ жазоларини ўтаб чиқишган бўлиб, соғлиқлари ёмон аҳволда, ёшлари ҳам кексайиб қолган. Уларнинг орасида ҳали оила қуриб улгурмаганлари ҳам бор. Шундай экан, ҳозирги ҳукм улар учун қамоқда ўлиб кетишдек гап! Биз шу пайтгача ўзбек режимини зулмдан тийилишга чақириб, бунинг оқибати борасида қаттиқ огоҳлантириб келдик. Бироқ бу режим ўрис каби мустамлакачи давлатларни рози қилишни танлади! Аллоҳ таоло айтади:

﴿وَسَيَعۡلَمُ ٱلَّذِينَ ظَلَمُوٓاْ أَيَّ مُنقَلَبٖ يَنقَلِبُونَ﴾

– “Золим кимсалар эса яқинда қандай оқибатга қараб кетаётганларини билиб олурлар”.                                (Шуаро:217)

Хабар (xabarlaruz 17.05.2025й): 15-май куни Янги Москвадаги миграция марказида патент олиш учун бир неча соат навбатда турган хорижлик мигрант вафот этди.

Изоҳ: Ижтимоий тармоқларда тарқалган видеода патент олиш учун улкан навбатда турган бир нечта одамлар хушсиз ҳолатда ётганлиги кўринади. Кейинроқ улардан бирининг ўша жойнинг ўзидаёқ жони узилгани маълум қилинди. Бундай ҳолатни сўз билан таърифлашга тил ожиз. Яъни Марказий Осиё ҳукуматлари, хусусан, ўзбек режимининг ўрис “хожа”сига қуллик қилиши бадалини халқимиз ўз жони, моли ва обрўси билан тўлаётгани ҳаддан ошиб кетди. Мана, мазкур ҳолатда ҳам ҳозиргача бирорта расмий лом-мим дегани йўқ. Аслида, патент олиш учун бундай улкан навбатлар, тиқилинчларни ноинсоф ўрис Марказий Осиёлик мусулмонларни атайин қийнаш учун сунъий вужудга келтирган. У ердаги ҳолатни қисқача тасвирлайдиган бўлсак, ҳатто ҳайвонларга ҳам бунчалик шафқатсиз муомала қилинмаса керак. Уларни резина шланг билан калтаклаш оддий ҳолга айланган. Бечора одамлар солиқ тўлаётганлари етмаганидек, анави кофир ўрислардан калтак ҳам ейишлари керак. Бу лаънати ўрис шу даражада ҳаддидан ошдики, безбетлик билан, уялмай-нетмай мусулмон муҳожирлардан Украина урушида фойдаланаётганини очиқ-ойдин гапиряпти. РФ Тергов қўмитаси раиси Александр Бастрикиннинг айтишича,  Россия фуқаролигини олган 20 мингдан ортиқ ўзбек, қирғиз ва тожик ёшлари Украинага қарши урушиш учун олдинги сафларга ташланган. Агар бу режимларда озгина ғурур, ор-номус бўлганида бундай ҳолатни ўзлари учун шармандалик сифатида қабул қилган бўларди. Бироқ улар ўзларини айбдор деб билиш ўрнига, қўрқоқликларини оқлашга кўпроқ куч сарфлаяпти. Росулуллоҳ ﷺ бундай кимсалар ҳақида “уялмасанг, билганингни қил” дея нақадар ҳақ сўзни айтганлар! Пайғамбаримиз ﷺ яна шундай деганлар: “Агар иш ўз эгасидан бошқага топширилса, қиёматни кутавер!” (Бухорий ривояти). Ислом ҳокимият тепасига келмас экан, мусулмонларнинг жони, моли ва обрўси кафолатли ҳимоя остида бўлмайди. 

Хабар (daryo.uz 19.05.2025й): 19 май куни АОКАда бўлиб ўтган матбуот анжуманида Фавқулодда вазиятлар вазирлиги анчадан буён портлашлар юз бераётган Бойсундаги “Мустақилликнинг 25 йиллиги” конидаги ҳолат юзасидан изоҳ берди.

Изоҳ: Анжуманда журналистлар томонидан Бойсундаги газ конида ҳали ҳам газ портлашлари юз бераётгани ва ҳолат шу зайлда давом этса аҳолини эвакуация қилиш режа қилинганми, деган савол берилди. ФВВ ахборот хизмати раҳбари ўринбосари Самандар Ҳикматуллаевнинг жавоб беришича, Бойсунда қадимдан газ сизиб чиқиши ва бундан одамларни заҳарланиш ҳолатлари кузатилган. Берилган бу “жавоб”дан одамни энсаси қотмасдан қолмайди. Аслида, саволга умуман жавоб берилмади, балки ҳар доимгидек қаёқдаги олди-қочди, қуруқ гап-сўзлардан бошқаси айтилмади. Янада ажабланарлиси, ФВВда Бойсун бўйича охирги маълумотлар йўқ эмиш. ERIELL деган ташкилот бурғилаш ишларини олиб бормоқда, асосий маълумотлар уларда, деди ФВВ вакили. Ана холос! Ўзбекистон ҳукумати битта компаниядан маълумотларни эплаб ололмайдиган даражада заифми?! Йўқ, асло ундай эмас. Гап шундаки, бу ташкилот билганини қиладиган монополист компаниялардан бири бўлиб, биров унинг “мушугини пишт” дея олмайди. Бу кондаги фалокатлар туфайли расмий маълумотларга кўра тўртта одам вафот этган бўлса-да, ҳалигача тергов ўтказилмаётгани бунга ёрқин далил бўлади. Умуман олганда, журналистлар Фарғонадаги газ “заправка” портлаши, Андижондаги сув тошқини бўйича ҳам савол беришганди. Бироқ бу саволларга бирор жўяли жавоб чиқмади. Ҳукумат расмийлари одатдагидек фақат “аравани қуруқ олиб қочиш”дан бошқасига ярамайди. Дарвоқе, мазкур ҳодисаларда ҳам одамлар ўлиб, мол-мулкларга зарар етган бўлса-да, ҳануз айбдорлар аниқланиб жазоланмади. Тергов ўтказилгани ҳақида ҳам ҳеч қандай маълумот йўқ. Бир сўз билан айтганда, “ёпиғлик қозон ёпиғлигича қолди”. Ҳукумат татбиқ қилаётган яроқсиз тузум тугатилиб, ўрнига Исломий бошқарув келмас экан, одамларнинг соғлиги, мол-мулки ва ҳаёти хавф остида қолаверади. Шунингдек, жиноятчи катта амалдорлар доим сувдан қуруқ чиқаверадилар.

Хабар (daryo.uz 19.05.2025й): Республикада тўрт ойдан ортиқ вақт ичида 1,1 миллион янги иш ўрни яратилди. Бу ҳақда Бандлик вазирлиги Меҳнат инспекцияси раҳбари ўринбосари Нилуфар Аманниязова “Дарё”га берган интервьюсида маълум қилди.

Изоҳ: Нилуфар Аманниязованинг айтишича, янги иш ўринларининг асосий қисми қишлоқ хўжалиги, қурилиш, хизмат кўрсатиш соҳаларида ҳамда ўз-ўзини банд қилганлар ҳисобига таъминланган. Ўзбекистонда яшаб, сиёсатининг аччиқ таъмини тотган ҳар қандай киши Аманниязова келтирган рақамларга шубҳа билан қараши табиий. Бинобарин, Қалампир.уз.нинг 2024 йил 11 сентябр кунги хабарида Ўзбекистонда салкам 765 минг янги иш ўрни ҳисоботларга қўшиб ёзилгани маълум бўлганлиги айтилган эди. Шунингдек, Daryo.uz нинг 2 апрелдаги “Сохта иш ўринлари, ёлғон ҳисоботлар: Бандлик вазирлиги кимни алдамоқчи?” сарлавҳаси остидаги мақоласи ҳам шубҳа билан қарашга асослар етарлича эканлигини кўрсатади. Бундан ташқари, Аманниязова шундай дейди: “Иш берувчи ягона миллий меҳнат тизимидан меҳнат шартномасини рўйхатдан ўтказади, ишга қабул қилинган ходим бўйича иш берувчи кейинги ойнинг 15-санасигача даромад ва ижтимоий солиқ тўлангани тўғрисида ҳисобот топширади. Солиқ ҳисоботлари асосида тасдиқланган иш ўринлари янги иш ўрни деб ҳисобга олинади. 2025 йил февраль ойидан бери инспекторлар мамлакат бўйича 22 минг 900 та норасмий ишчилар фаолиятини легаллаштирган. Легаллаштириш асосан қурилиш, ишлаб чиқариш, умумий овқатланиш ва хизмат кўрсатиш соҳаларига тўғри келди”. Бунинг маъноси шуки, аслида янги иш ўринлари яратилмаган, балки инспекторлар ўтказган рейдлар натижасида норасмий ўзини-ўзи банд қилган ишчилар легаллаштирилган, холос. Иш топиш жиддий муаммога айланган Ўзбекистонда аранг ўзини-ўзи иш билан таъминлаган халқ энидан ҳам, бўйидан ҳам солиққа тортилиши эса, яранинг устига туз сепган билан баробар бўлмоқда. Дарҳақиқат, Ўзбекистонда статистик маълумотлар танганинг иккинчи тарафини яширишга қаратилгани ҳаммага маълум бўлиб қолди. Фуқаролар олдидаги масъулиятига Аллоҳнинг ҳузуридаги жавобгарлик деб қарайдиган мухлис ҳукмдор – Халифа бўлмас экан, халқнинг дарди, муаммолари сохта ҳисоботлар ортида ечилмай қолиб кетаверади.

Хабар (gazeta.uz 21.05.2025й): Тошкентда метро вагонида 19 ёшли йигит ўзига нотаниш бўлган аёлнинг белдан пастки қисмини ушлаб, шаҳвоний шилқимлик содир этди. Суд унга нисбатан 5 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинлади.

Изоҳ: Мана шундай ҳодисалар мусулмонлар кўпчиликни ташкил қиладиган жамиятимизда юз бераётгани жуда хавотирли ҳолат. Жамиятда бузуқлик кучайиб борар экан, ҳеч кимда хотиржамлик бўлмайди. Шу каби хабарларни эшитган мусулмон одам аёлу қизларини кўчадаги юмушларини бажаришлари учун чиқишларидан ташвишга тушиши табиийдир. Демак, хотиржамлик бўлиши учун кўчада ҳам Аллоҳнинг қонунлари татбиқ қилиниши лозим. Чунки аёл-эркакларнинг қандай ҳолатларда аралашишлари мумкин ёки мумкин эмаслигини шариат тартибга солиб берган. Жумладан, жамоат транспортлари – метро, автобус, поезд кабиларда эркак-аёлларнинг аралаш бўлишига ҳеч бир зарурат йўқлиги сабабли, унда улар алоҳида бўлишлари лозим. Бироқ ўзини демократик дунёвий давлат деяётган ўзбек ҳукумати аёллар ҳақ-ҳуқуқларини таъминлаш, деган баҳона билан эркагу аёлларни заруратсиз аралашиб юришларига нафақат йўл қўйиб беряпти, ҳатто шунга мажбурлаяпти ҳам. Аввалроқ автобусда “эркаклар олдинда, аёллар орқада” деган ёзувларни олдириб ташлаб, бу ишни қилганларга танбеҳ бериб, балки жазога тортгани ҳақида хабарлар чиққанди. Яъни аёлларга шилқимлик, бузуқ муносабат қилиш имкониятини мана шу ҳукуматнинг ўзи яратиб беряпти. Агар бу режим ҳақиқатда аёллар ҳақида қайғурганида, аввало жамоат транспортларида тиқилинчлар бўлишига йўл қўймаган бўларди. Шунингдек, жамиятда эркак ва аёлларнинг заруратсиз аралашиб юришларининг олдига олишга қаратилган шаръий аҳкомларни жорий қилган бўларди. Бошқа тарафдан эса, ёшларга балоғатга етиши билан никоҳланишига, кўпхотинликка қўйилган тўсиқларни олиб ташларди. Ва бундан бошқа ношаръий қонун-қоидаларни бекор қилиши ҳам талаб қилинади. Бироқ ўзбек режими жамиятда бузуқликлар тарқалишига қарши бирор чора-тадбир кўриш тугул, уларнинг янада урчишига шароит яратиб беряпти, десак тўғри бўлади!  

 

Ҳизб ут-Таҳрир Ўзбекистон Матбуот бўлими аъзоси Форуқ

26.05.2025й

0
0

Related posts:

Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили
TagsҲафталик муҳим воқеалар таҳлили
0
Shares
  • 0
  • +
  • 0
  • 0
  • 0
  • 0

Leave a reply Отменить ответ

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте как обрабатываются ваши данные комментариев.

ЯНАДА ҚИЗИҚАРЛИ МАВЗУЛАР

  • МАТБУОТ БАЁНОТИ

    Ҳизбнинг электрон сайтларини тақиқлаётганингиз унинг фикрлари олдида заиф эканингизга яққол далилдир

  • МАТБУОТ БАЁНОТИ

    Селангор диний ҳокимияти туҳмат ва ёлғонлар билан масжид минбарларини булғамоқда

  • МАҚОЛАЛАР

    Америка элчилари: дипломатия ниқоби ортидаги мустамлакачилик сиёсати

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

  • 04.05.2026

    Ливан ва яҳудий вужуди ўртасидаги хоинона музокаралар

  • 04.05.2026

    АҚШ ва Индонезия ўртасидаги асосий мудофаа ҳамкорлиги

  • 03.05.2026

    Ғарбнинг иқтисодий мустамлакачилик дастури: IFCнинг “тараққиёт” ниқоби остидаги найранглари

  • 02.05.2026

    Биродаримиз Рустам Носировнинг вафотлари муносабати билан таъзия

  • 02.05.2026

    Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

КАМПАНИЯЛАР

Facebook

ИЗОҲЛАР

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли

  • ALIMJON
    on
    01.02.2022
    SAVOL JAVOBLAR NEGA KECH TARJIMA QILINMOQDA?

    Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб

  • htadmin
    on
    25.10.2021
    Amin Ya Robbal a'lamin!

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

  • Abdullah Mamarakhimov
    on
    23.10.2021
    Мен ва яқинларим сайловга қатнашиш харом деган тушинчадамиз. Бизни районда Абдусаттор акам 2-мартаба депутат бўлган эди. Сайловга 3-мартаба хам номзотини ...

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

logo

Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.

Алоқа учун манзилимиз

  • Beirut-Lebanon P.O.BOX 14-5010
  • 0096 113 07 59 4
  • ht.uzbekistan@gmail.com
  • КЎП ЎҚИЛГАНЛАР

  • ШАРҲЛАР

  • Эр аёлига маҳрни бермай талоқ қилиши тўғрсидаги саволга жавоб

    By htadmin
    08.01.2017
  • Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги

    By htadmin
    22.08.2018
  • Андижон қатлиомига 12 йил бўлди!

    By htadmin
    12.05.2017
  • Эркак ва аёл ўртасидаги алоқаларни тартибга солиш

    By htadmin
    19.06.2017
  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли

  • ALIMJON
    on
    01.02.2022

    Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб

    SAVOL JAVOBLAR NEGA KECH ...
  • htadmin
    on
    25.10.2021

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

    Amin Ya Robbal a'lamin!

    ИЖТИМОИ ТАРМОҚЛАРИМИЗ

    • Contact
    • About Us
    • Home
    http://hizb-uzbekiston.info/