Нега Судан урушига етарлича эътибор қаратилмаяпти?

Нега Судан урушига етарлича эътибор қаратилмаяпти?
Судандаги давом этаётган ҳарбий турғунлик ҳолати Дарфур чегараларида тўхтаб қолган ҳарбий амалиётлар йўналишини ўраб олган сирли муҳит хусусида кўплаб саволларни келтириб чиқармоқда. Зеро кузатувчиларга Дарфурда исённи тугатиш учун армиянинг майдонда олға силжиши йўқлиги сабабларини тушуниш жуда қийин кечмоқда. Бу эса вилоятни Тезкор ҳаракатланиш кучлари (RSF) назорати остида асир қилиб қолдирди. Амалиётларнинг тўхтаб қолганидан ташқари, урушни тўхтатишда муваффақиятга эришмаган ҳолда, сулҳ ҳаракатларини Жидда минбари ёки “Тўртлик” ташаббуслари билан чеклаб қўйиш сабаблари хусусида ҳам саволлар кўзга ташланмоқда. Бу ҳолат ушбу урушга чек қўйиш учун амалий босимларни ўтказишда халқаро ҳамжамият томонидан ҳеч бир асоссиз бепарволик кўрсатилаётгани борасидаги катта сўроқ белгилари остида содир бўлмоқда.
Ушбу саволларга жавоб бериш учун аниқ ва инкор этиб бўлмайдиган бир ҳақиқатни билиш лозим, у ҳам бўлса — Судандаги сиёсий ва ҳарбий вазиятларни Америка бошқариши ҳамда бошқаларнинг унинг ишларига аралашишига йўл қўймаслигидир.
Буни тасдиқлайдиган кўплаб мисол ва далиллар мавжуд:
- Америка Судан урушининг асосий ҳаракатлантирувчи кучидир. Уруш аслида собиқ бош вазир Абдулла Ҳамдук бошчилигидаги “Озодлик ва ўзгариш кучлари” таркибига кирувчи Британия ва Европага мойил бўлган фуқаролик ҳокимиятига имконият берадиган Рамка келишувини барбод қилиш учун Американинг кўрсатмаси билан келиб чиқди. Шунингдек, Америка (Женева ва Швейцария музокараларида содир бўлгани каби) муайян келишув матнларини ўзгартиришсиз мажбуран кабул қилдирмоқда. Бу эса Американинг холис воситачи ролини ўйнамаётганидан, балки давлатнинг дунёвийлигини, юртнинг парчаланишини ва мамлакатни бўлиб юборишга тайёрлайдиган минтақавий ҳарбий кучлар фойдасига армиянинг парчаланишини таъминлайдиган шартларни мажбуран юклаш орқали ечим лойиҳасини ўзи пишираётганидан ҳамда келажакдаги давлат шаклини ўзи лойиҳа қилаётганидан далолат беради.
- Америка ушбу урушдан ўзи ўрганган сценарийни амалга оширишда фойдаланди. У этник низоларни авж олдириш орқали Жанубни ажратиб олишда қўллаган механизмини такрорлаб, ажралиб чиқишга замин яратадиган янги исённи вужудга келтирди. Нияла шаҳри Тезкор ҳаракатланиш кучлари назорати остида алоҳида валютага ва Хартумдаги ҳукуматга бўйсунмайдиган тўлиқ давлат бошқарувига эга бўлган янги пойтахтга айланди. Унга ҳеч ким — на армия ва на даъво қилинаётган халқаро босим ўтказувчилар — ҳужум қилмаяпти ва унинг тинч бошқарувига халақит бермаяпти.
- Дарфур ва Порт-Суданда иккита ҳукумат тузиш орқали Ливия сценарийси мустаҳкамланмоқда. Америка Порт-Судан ҳукуматига қарши Ниялада “Таъсис ҳукумати” эълон қилиниши орқали Ливияда содир бўлаётган ҳодисаларнинг айнан нусхасини яратиб, Дарфурнинг ажралиб чиқишига эришиш йўлидаги ҳаракатларини кучайтирди. Бунга далил шуки, Америка ушбу лойиҳа пишиб етилгунига қадар урушни узайтириш учун фақат қуруқ қоралаш ва таассуф билдириш билан чекланмоқда.
- Музокараларни Жидда майдони орқали монополия қилиш ва бошқа ечимларга йўл қўймаслик. Америка Жидда майдонини ташкил этиб, уни ягона музокаралар майдонига айлантирди, токи бу масалани тўлиқ ўз назоратига олсин ва ўз иродасидан ташқаридаги ҳар қандай воситачиликка йўл қўймасин. Айниқса Европага, хусусан Британия ва Францияга хайрихоҳ бўлган кучлар Париж, Аддис-Абеба ёки Найроби каби муқобил майдонлар орқали ўз ўрнини топмоқчи бўлишганида, Америка бунга йўл қўймади. Британиянинг Жиддадан ташқари бошқа музокара майдонларини тузиш бўйича кўп сонли уринишлари, жумладан 2025 йил 15 апрелда ўтказилган Лондон халқаро конференциясида Судан бўйича махсус Халқаро алоқа гуруҳини тузишга бўлган ҳаракати барбод бўлди. Бу эса Британия Ташқи ишлар вазирлигини ушбу йўналишда келишувга эришилмаганидан ошкора қайғуда эканини билдиришга мажбур қилди.
- Судан инқирозига халқаро эътиборнинг сустлиги изоҳи: Америка армия ва Тезкор ҳаракатланиш кучларидаги ўз малайлари бўлган қўмондонлар орқали можарони бошқариш воситасида Судандаги сиёсий ва ҳарбий таъсирни ўз чангалида ушлаб турибди.
Армия ва Тезкор ҳаракатланиш кучлари қўмондонлари Америка кун тартибини ҳеч қандай иккиланишсиз ижро этаётганини тасдиқловчи кўплаб далиллар мавжуд, уларнинг энг катталари қуйидагилардир:
- Армиянинг барча Дарфур шаҳарларидан кетма-кет чекиниши ва уларни Тезкор ҳаракатланиш кучларига топшириши.
- Дарфур вилоятлари чегараларида жангларнинг тўхтаб қолгани ва можарони ҳал қилиш қобилиятига эга бўлишига қарамай армия кучларининг олға силжимаётгани, фақат Америкага мойил бўлган юқори мартабали армия қўмондонлари армия кучларининг олға силжишини тўхтатиб туришибди. Ҳатто бу ҳолат юқори мартабали қўмондонлар билан учрашганларида армия аскарлари ўртасида «Юганни бўшатинг, жаноб қўмондон!» деган ибора машҳур бўлиб кетди. Бу уларнинг ғалаба ва жанг қилишга ташна эканликларини, бироқ «жаноб қўмондон» уларнинг юганини ечмаганини, яъни уларга ҳужум қилиш ва исёнчиларнинг белини синдириш учун кўрсатма бермаганини англатади.
- Судан ҳукумати томонидан мамлакатда тинчлик ва барқарорликка эришиш баҳонасида Дарфур шаҳарларидан чиқиб кетиш учун 2025 йил 10 мартда тақдим этилган йўл харитаси.
Бир қанча хабар сайтлари, жумладан «Ал-Арабий Ал-Жадид» 2025 йил 3 апрелда Суданнинг БМТдаги вакили Ҳарис Идрис томонидан жорий йилнинг 10 март куни унинг бош котиби Антониу Гутерришга тақдим этилган ҳужжатни нашр этди. Унда мамлакатда тинчлик ва барқарорликка эришиш йўл харитаси мавжуд бўлиб, шундай дейилади: «Оташкесим эълон қилинади, лекин бунинг ичида энг кўпи билан 10 кун муддатда Хартум, Кордофан вилоятлари ҳамда Ал-Фашир атрофидан тўлиқ чекиниш ва қуролли гуруҳларнинг мавжудлигини қабул қила оладиган Дарфур вилоятларида тўпланиш амалга оширилиши керак.. Энг кўпи билан уч ой муддат ичида уй-жойларини ташлаб чиққанларнинг қайтиши ва инсонпарварлик ёрдамларининг киритилиши бошланиши, шунингдек, сув, электр, йўллар, соғлиқни сақлаш ва таълим каби зарур инфратузилмаларни таъмирлаш билан бирга турли давлат муассасаларида ҳаётни ва иш фаолиятини тиклаш зарур, бу ишнинг ижро муддати олти ойдан ошмаслиги керак.. Тўққиз ой тўлиқ якунлангандан сўнг исёнчи гуруҳнинг келажаги борасида ҳомий томон билан муҳокама ва музокарага киришиш ҳамда урушдан кейинги давлат бошқаруви ўтиш даврини назорат қиладиган мустақил арбоблардан иборат ҳукуматни шакллантириш, ҳамда ҳеч кимни истисно қилмаган ҳолда БМТ ҳомийлик қиладиган Судан ичидаги кенг қамровли Судан-Судан мулоқотини ўтказиш мумкин бўлади, унда суданликлар ўз юртларининг келажагини ҳал қиладилар». Ҳозирда айнан мана шу нарса содир бўлмоқда.
Суданнинг, балки бутун дунё мамлакатларининг муаммолари учун ечим мустамлакачи давлатлар ёки уларга тобе бўлган югурдаклар томонидан ўз ғаразли мақсадларини амалга ошириш учун тақдим этилаётган заҳарли ечимлар ва муолажалар билан бўлмайди, балки ечим барча ишларни Илоҳий ваҳий нусусларига қайтаришни буюрган буюк Ислом ақидасидан келиб чиқиши шарт. Аллоҳ таоло айтади:
«Агар бирор нарсада тортишиб қолсангиз, — агар Аллоҳга ва охират кунига иймон келтирган бўлсангиз, — уни Аллоҳга ва Пайғамбарга қайтаринглар! Ана шу яхшироқ ва оқибати энг гўзал ечимдир» (Нисо, 59).
Аллоҳга ҳамда Унинг Росулига ﷺ қайтариш — бошқарув, сиёсат, салтанат ва ҳаётнинг барча жабҳаларини Ислом асосида барпо этишни вожиб қилади. Бу фақат Ислом давлатини — пайғамбарлик минҳожи асосидаги Рошид Халифаликни барпо этиш билангина бўлади. Уни барпо этиш учун ҳаракат қилмаган кимса гуноҳкор бўлади. Пайғамбар ﷺ дедилар: «Кимки бўйнида байъат бўлмаган ҳолда вафот этса, жоҳилият ўлими билан ўлибди» (Муслим ривояти).
Ҳизб ут-Таҳрирнинг Судан вилоятидаги матбуот вакили ёрдамчиси
Устоз Муҳаммад Жомиъ (Абу Айман)
Роя газетасининг 2026 йил 29 июль чоршанба кунги 610-сонидан



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?
НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!
ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!
ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ