| Hizb-Uzbekiston.info

Top Menu

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

Main Menu

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

logo

| Hizb-Uzbekiston.info

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      25.07.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      18.07.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      11.07.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      05.07.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      27.06.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      20.06.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      13.06.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      06.06.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      30.05.2026
      0
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • “Сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида (жиҳодга) чиқинглар, дейилса, ўз ерингизга (яъни, юртингизга) ...

      23.03.2025
      0
    • Усули фиқҳ бўйича олим Ато ибн Халил Абу Рашта: Ҳизбнинг ҳозирги амири

      07.12.2016
      0
    • Шайх Абдул Қаддим Заллум: Ҳизб қиёдатида ўз ўтмишдошининг энг яхши ўринбосари

      07.12.2016
      0
    • Тақийюддин Набаҳоний… Асосчи шайх

      07.12.2016
      0
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
    • Халифалик Давлатида моллар

      10.03.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      20.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      15.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      28.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.12.2022
      0
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • Яманда ҳозирда юз бераётган ҳодисалар

  • Туркия ва АҚШ ўртасидаги Россиянинг С-400 зенит-ракета тизимлари инқирози

  • Нега Судан урушига етарлича эътибор қаратилмаяпти?

  • Африка муаммоларини фақат Ислом ҳал қилади

  • Банкдан қарздор 32 ёшли эркак Тошкентдаги автобус бекатида осилган ҳолда топилди

  • Эй мусулмонлар қўшинлари: агар сизлар Расулуллоҳ ﷺнинг масросига (Исро макони) нусрат-ёрдам бериш учун ҳаракатга келмасангиз, унда ким бу ишни ўз зиммасига олади?

  • ХВЖнинг «эркин сузиш» тавсияси

  • Жамиятдаги меъёрий қарашларни ким белгилайди? Ўзбекистонда қадриятлар учун кечаётган кўринмас кураш

АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
Home›АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ›Туркия ва АҚШ ўртасидаги Россиянинг С-400 зенит-ракета тизимлари инқирози

Туркия ва АҚШ ўртасидаги Россиянинг С-400 зенит-ракета тизимлари инқирози

By htadmin
30.07.2026
0
Share:

Туркия ва АҚШ ўртасидаги Россиянинг С-400 зенит-ракета тизимлари инқирози

Бу инқироз бизни Шом инқилоби даврига қайтаради. Ўшанда Россия АҚШ манфаатларини ҳимоя қилиш учун Сурияга кирди. У АҚШ ўзига мукофотлар ва имтиёзлар беради, санкцияларни бекор қилади ҳамда Қрим ярим оролини эгаллаб олганига кўз юмади, деб ўйлаган эди.

Инқилоб чўзилиб, Россия ботқоққа ботиб қолганини англагач, АҚШ Россиянинг бу хавфни тушуниб етганини ва Америка ҳисоб-китобларига тўғри келмайдиган шошилинч ҳаракатларни амалга ошириши мумкинлигидан хавотирга тушди. Шу сабабли, у Туркияга Россия билан иттифоққа ўхшаш бир шаклда ҳамкорлик қилишни уқтирди. Бундан мақсад — Россия ҳужумлари суръатини белгиланган чегаралардан чиқмаслигини назорат қилиш эди. Бу чегаралар эса: АҚШнинг Сурия инқирозини якуний ҳал қилиш лойиҳаси тугагунига қадар Идлибда тўпланган мухолифатни йўқ қилмаслик эди. Чунки АҚШ якуний ечимни шакллантиришда мухолифатнинг режим билан музокаралар олиб бориши учун сақланиб қолишини хоҳларди. Зоҳиран эса Туркия инқилобнинг дўсти, Россия эса режимнинг дўсти бўлиб кўринар эди.

Россия самолётининг уриб туширилиши ҳодисасидан сўнг Россия ва Туркия ўртасидаги муносабатлар кескинлашди. АҚШ икки томоннинг келишувидан манфаатдор бўлгани учун Туркия кечирим сўраши ва Россия билан яқинлашиши керак, деб ҳисоблади ва амалда шундай бўлди. Туркия дастлаб Россия самолёти унинг ҳаво ҳудудини бузиб кирганини ва кечирим сўрашга лойиқ эмаслигини таъкидлаган бўлса-да, 2016 йил 27 июнда ўз позициясидан чекиниб, кечирим сўради.

Кремль матбуот котиби Дмитрий Песков ўшанда шундай деган эди: “Туркия Президенти ҳалок бўлган рус учувчисининг оиласига ўз ҳамдардлиги ва чуқур таъзиясини билдирди, шунингдек кечирим сўради”. Унинг қўшимча қилишича, Эрдўғон “Туркия ва Россия ўртасидаги анъанавий дўстона муносабатларни тиклаш учун қўлидан келган барча имкониятни ишга солишини” таъкидлаган (Al Arabiya, 2016/06/27).

Шундан сўнг муносабатлар жуда яхшиланди. Эрдўғон Путин билан доимий келишувлар ва учрашувлар ўтказа бошлади. У 2016 йил 29 июнда Путин билан телефон орқали боғланди ва Туркия Президенти маъмурияти манбаларига кўра: “Мулоқот жуда самимий руҳда ўтди”. Кейинчалик Туркия ва Россия дўстлардек кўрина бошлади. Эрдўғон Путинга “дўстим” деб мурожаат қиладиган бўлди. Мусулмонларни ўлдирадиган, уйларни ракеталар билан бомбардимон қиладиган очиқ душман билан яқин дўст деб ҳисобланган томон ўртасида Шомдаги ҳамкорлик ва ҳийла-найранглар авжига чиқди.

Бу вазият 2017 йилнинг охиригача давом этди. Ўшанда Россиянинг мавқеи оғирлашиб, Идлибдаги мухолифатни йўқ қилиш билан таҳдид қила бошлади. Бу масала шу даражада нозик эдики, АҚШ Россия ўз билганидан қолмай, бўйсунишдан бош тортган ҳолда АҚШнинг Сурия инқирози бўйича сиёсий ечими пишиб етилмай туриб, Идлибга охирги ҳал қилувчи ҳужумни бошлашидан хавотирга тушди. Ушбу босқичда Туркиянинг Россия билан иттифоққа ўхшаш тарзда кучли яқинлашиши зарур эди, токи Идлибга кескин ҳужум фақат иккала томоннинг розилиги билан амалга оширилсин.

Шу тариқа 2,5 миллиард долларлик С-400 зенит-ракета тизими бўйича битим вужудга келди. Бу иқтисодий инқироз ва Ғарб санкциялари остида қолган Россия учун жуда жозибадор битим эди. Эрдўғон буни 2016 йил июль ўрталаридаги муваффақиятсиз ҳарбий тўнтаришга уринишдан сўнг турк учувчиларининг ярмидан кўпи ҳибсга олингани, шу сабабли Туркия Ҳарбий-ҳаво кучларида мавжуд F-16 қирувчи самолётларини бошқариш учун етарлича малакали учувчилар қолмагани билан оқлади. Демак, мамлакат ҳаво мудофаасини таъминлаш ва қирувчи самолётларни бошқарадиган учувчилар етишмовчилигини тўлдириш учун Россиянинг замон талабларига жавоб берадиган С-400 тизимига эҳтиёж бор эди.

Россия бу битимдан хурсанд бўлди, лекин Туркия дастлаб тизимни биргаликда ишлаб чиқаришни шарт қилиб қўйди. Россия буни рад этгач, Туркия ушбу шартсиз ҳам битимни қабул қилди, аммо бу орқали ўша пайтда Россиянинг Идлибга ҳужумини тўхтатиб қолишга эришди. АҚШ бу битимдан хабардор эди ва дастлаб унга нисбатан кескин позиция тутмади, балки ишларнинг оҳиста кечишига қўйиб берди. Ўз мақсадига эришгач эса, бу мавзуни қайта очиб, яна босим ўтказишга ўтди. Туркия бу инқирознинг хавфини англаган ҳолда, ушбу тизимни омборда сақлади ва ишлатмади, айниқса АҚШнинг “CAATSA” (Американинг рақибларига санкциялар орқали қарши курашиш тўғрисидаги қонун) доирасидаги санкцияларидан сўнг. Бу қонун 2017 йилда Россия билан йирик ҳарбий битимлар тузган давлатларга нисбатан санкциялар қўллаш учун қабул қилинган бўлиб, унинг энг эътиборли натижаси Туркиянинг бешинчи авлод F-35 қирувчи самолётлари дастуридан бутунлай чиқариб ташланиши бўлди.

Трамп ва Эрдўғоннинг Яқин Шарқдаги сўнгги НАТО саммитидаги учрашувидан сўнг кўпгина масалалар бўйича келишувга эришилди, жумладан, С-400 тизимидан воз кечиш эвазига Туркияга қўйилган санкцияларни бекор қилишга келишилди. Таклиф ушбу тизимни Кўрфаз мамлакатларидан бирига сотишни ўз ичига олар эди. Аниқроқ айтганда: тизимни сотиб олиш АҚШнинг яшил чироғи билан Шом инқилобига алоқадор сиёсий омиллар сабабли амалга оширилган бўлса, ундан воз кечиш ва сотиш ҳам АҚШ-Эрон уруши билан боғлиқ ҳолда АҚШнинг яшил чироғи билан амалга оширилди. Ҳар иккала ҳолатда ҳам Эрдўғон Туркияси буни АҚШ манфаатларига хизмат қилиш учун бажарди.

Бу Эрдўғоннинг урушда маълум бир рол билан иштирок этишга рози бўлганини англатади. Бу ерда иштирок этиш Эронга бевосита ҳужум қилиш ёки ҳарбий ҳаракатларда бевосита қатнашиш орқали эмас, балки ҳарбий базаларни очиш, Туркия ҳудудларидан фойдаланиш ва Туркия ҳамда Кўрфаз давлатлари ўртасидаги мудофаа келишувларини фаоллаштириш орқали бўлиши мумкин.

Бу ҳолат Трамп ва Эрдўғон ўртасидаги муносабатларнинг мустаҳкамлигини, Трампнинг Эрдўғонга билдираётган юксак мақтовларини ва Эрдўғоннинг Трамп билан муносабатлари сабабли яҳудий вужудига қарши урушда иштирок этишдан тийилгани ҳақидаги гапларини тасдиқлайди. Бу муносабат муқаддасотлар, қонлар, номуслар ва Ғазо эвазига қурилган эди. Аммо шундай ақллар борки, уларга ботил чиройли кўрсатиб қўйилгани сабабли энди ҳақиқатни кўра олмайдилар ва ботилни шунчаки бошқа нарсага қиёслаб улуғлайдилар.. Аллоҳдан ўзга куч ва қудрат эгаси йўқдир).

Ҳасан Ҳамдон 

Роя газетасининг 2026 йил 29 июл чоршанба кунги 610-сонидан 

TagsРоссияС-400С-400 зенит-ракета тизимлариТуркия
0
Shares
  • 0
  • +
  • 0
  • 0
  • 0
  • 0

Leave a reply Отменить ответ

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте, как обрабатываются ваши данные комментариев.

ЯНАДА ҚИЗИҚАРЛИ МАВЗУЛАР

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Имрон Хоннинг Покистон аҳли иқтисодини тузатиш учун кўраётган чоралари сароб устига қурилган

  • МАҚОЛАЛАР

    Ақл ва ҳаёт

  • ЯНГИЛИКЛАР

    Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

ОНЛАЙН КУТУБХОНА

КАМПАНИЯЛАР

Facebook

ИЗОҲЛАР

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    09.06.2026
    […] қилганларидек: «Мушриклар олови билан ёритманг…[1]». Бундай машъум битимлар мусулмон армияларини […]

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] шундаки, Иордания қўшинига инглиз жосуси Глабб Пошо[1] қўмондонлик қилаётган эди. Бошқа араб раҳбарлари ва […]

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар куфр кучларини «дўст» тутишнинг оқибатларини — бу йўл дунёда хорлик, Охиратда эса ...

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026
    […] аёлу болаларни қутқариш учун жанг қилмаяпсизлар?![1]» деган амрига бўйсуниш учун уларда куч ҳам, имконият […]

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    31.05.2026
    […] шиорларини улуғласа, демак, бу қалбидаги тақвосидан[1]» деган каломига содиқ қолган ҳолда, байрам шукуҳини […]

    1447 ҲИЖРИЙ ЙИЛ МУБОРАК ҚУРБОН ҲАЙИТИ ТАБРИГИ

logo

Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.

Алоқа учун манзилимиз

  • Beirut-Lebanon P.O.BOX 14-5010
  • 0096 113 07 59 4
  • ht.uzbekistan@gmail.com
  • Popular

  • Comments

  • Эр аёлига маҳрни бермай талоқ қилиши тўғрсидаги саволга жавоб

    By htadmin
    08.01.2017
  • Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги

    By htadmin
    22.08.2018
  • Андижон қатлиомига 12 йил бўлди!

    By htadmin
    12.05.2017
  • Эркак ва аёл ўртасидаги алоқаларни тартибга солиш

    By htadmin
    19.06.2017
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    09.06.2026

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

    […] қилганларидек: «Мушриклар олови билан ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

    […] шундаки, Иордания қўшинига ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

    […] аёлу болаларни қутқариш ...

    SAHIFA

    • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
    • БОШ САҲИФА
    • КИТОБЛАР
    • Ҳизб ут-Таҳрир

    ИЖТИМОИ ТАРМОҚЛАРИМИЗ

    • Contact
    • About Us
    • Home
    http://hizb-uzbekiston.info/