| Hizb-Uzbekiston.info

Top Menu

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

Main Menu

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

logo

| Hizb-Uzbekiston.info

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      25.07.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      18.07.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      11.07.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      05.07.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      27.06.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      20.06.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      13.06.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      06.06.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      30.05.2026
      0
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • “Сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида (жиҳодга) чиқинглар, дейилса, ўз ерингизга (яъни, юртингизга) ...

      23.03.2025
      0
    • Усули фиқҳ бўйича олим Ато ибн Халил Абу Рашта: Ҳизбнинг ҳозирги амири

      07.12.2016
      0
    • Шайх Абдул Қаддим Заллум: Ҳизб қиёдатида ўз ўтмишдошининг энг яхши ўринбосари

      07.12.2016
      0
    • Тақийюддин Набаҳоний… Асосчи шайх

      07.12.2016
      0
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
    • Халифалик Давлатида моллар

      10.03.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      20.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      15.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      28.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.12.2022
      0
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • Hафснинг луғат ва истилоҳ бўйича таърифи ҳамда унинг уйқу пайтидаги вафотидан кўзда тутилган нарса?

  • Ҳизб ут-Таҳрир ашъарийлардан ҳисобланадими?

  • Ливан қаёққа қараб кетмоқда?

  • АҚШ хавфсизлик ҳисоб-китобларида Марокаш: У янги Атлантика платформасига айланмоқдами?

  • Жаҳон молиявий инқирозининг таркибий сабаблари

  • Америка билан дўстлашиш — дунё ва охиратда очиқ-ойдин зиёндир

  • Мусулмонлар армиялари қачон Муборак заминни яҳудийлардан тозалаш учун оёққа туради?!

  • Яманда ҳозирда юз бераётган ҳодисалар

АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
Home›АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ›Жаҳон молиявий инқирозининг таркибий сабаблари

Жаҳон молиявий инқирозининг таркибий сабаблари

By htadmin
31.07.2026
0
Share:

Жаҳон молиявий инқирозининг таркибий сабаблари

Жаҳон молиявий инқирозлари тўсатдан, йўқ жойдан пайдо бўладиган ҳодисалар ҳам, шунчаки бозорлардаги ўткинчи беқарорлик ҳам эмас. Балки улар глобал молиявий ва иқтисодий тизимнинг асосини кемираётган таркибий номутаносибликларнинг узоқ вақт давомида тўпланиб бориши оқибатидир. Бойлик ҳақиқий ишлаб чиқаришдан кўра кўпроқ қарзларга таянган ҳолда яратилса, бозорлар ҳақиқий молиялар ўрнига спекуляция майдонларига айланса ва пул ишлаб чиқарувчи иқтисодиётдан узилса, бундай тизимнинг инқирози ва қулаши табиий оқибатга айланади ва бу жараённинг содир бўлиши фақат вақт масаласи бўлиб қолади.

Сўнгги ўн йилликлар мобайнида дунё бир қатор молиявий инқирозларга гувоҳ бўлди. Бу инқирозлар халқаро молия тизимининг заифлигини очиб берди ҳамда қўлланилган ечимлар муаммонинг илдизини даволамаганини, балки унинг портлашини орқага суриб, кўламини кенгайтирганини кўрсатди. Ҳар бир инқирозга кредитларни янада кенгайтириш, ликвидликни (пул массасини) ошириш ва молиявий инструментларга қарамликни чуқурлаштириш орқали жавоб берилди. Оқибатда тизим тузилишининг ўзи беқарорлик сабабларини ўз ичида ташийдиган бўлиб қолди.

Шу сабабли, бугунги кунда дунё гувоҳи бўлаётган инқирозлар фавқулодда ҳодисалар ёки ўткинчи хатолар маҳсули эмас, балки ўн йилликлар давомида тўпланиб келган ва молиявий тизимнинг ажралмас қисмига айланган таркибий номутаносибликларнинг оқибатидир. Айнан мана шу номутаносибликлар бевосита сабаблари ёки содир бўлиш вақти турлича бўлишидан қатъи назар, инқирозларнинг даврий равишда такрорланишига олиб келмоқда.

1.Қарзларнинг беқиёс даражада инфляцияси

Қарзларнинг ҳаддан ташқари кўпайиб кетиши жаҳон иқтисодиёти дуч келаётган энг хавфли таҳдидлардан биридир. Қарзлар эндиликда фақат ҳукуматлар билан чекланиб қолмай, компаниялар, жисмоний шахслар ва молиявий муассасаларга ҳам тарқалди ва глобал иқтисодиёт учун ортиб борувчи юкка айланди.

Фоиз (рибо) ставкаларининг узоқ йиллар давомида паст даражада ушлаб турилиши ҳамда қарз олишнинг кенг кўламда ортиши ишлаб чиқаришда ёки реал иқтисодиётда ҳақиқий ўсиш билан параллель равишда бормайдиган қарз ҳажмининг мисли кўрилмаган даражада ўсишига олиб келди. Қарзларга хизмат кўрсатиш (фоизларни тўлаш) қийинлашганда, давлатлар аввалги қарзларини узиш учун яна қарз олишга мажбур бўладилар ва натижада чиқиб кетиш қийин бўлган қарз айланасига тушиб қоладилар.

  1. Пул чиқаришни (эмиссияни) ҳаддан ташқари кенгайтириш

Олтин стандартидан воз кечилгандан бери марказий банклар ишлаб чиқариш ёки олтин захиралари билан бевосита боғланмаган ҳолда улкан миқдорда пул чиқариш имконига эга бўлдилар. Бу сиёсатдан фойдаланиш 2008 йилги глобал молиявий инқироздан сўнг, кейинроқ эса коронавирус пандемияси даврида янада кенгайди. Ўшанда “миқдорий юмшатиш” сиёсати номи остида бозорларга триллионлаб долларлар киритилди. Бу чоралар қисқа муддатда инқирозни орқага суришга ҳисса қўшган бўлса-да, инфляция даражасининг ошишига, молиявий “пуфакчалар”нинг ҳосил бўлишига ва валюталарнинг харид қобилияти кучсизланишига олиб келди.

  1. Реал иқтисодиёт эвазига молиявий иқтисодиётнинг шишиб кетиши

Глобал капитал ҳаракатининг энг катта қисми ишлаб чиқарувчи инвестицияларга йўналтирилиш ўрнига, молиявий бозорлар ичида айланадиган бўлиб қолди. Акциялар, облигациялар, фьючерс шартномалари ва молиявий деривативлардаги спекуляция шу даражада кенгайдики, молиявий операциялар қиймати реал иқтисодиёт ишлаб чиқараётган товар ва хизматлар қийматидан бир неча баробар ортиб кетди.

Пул ишлаб чиқаришдан узилганда, бозорлар кескин тебранишлар ва тўсатдан содир бўладиган инқирозларга янада ожиз бўлиб қолади. Чунки нархлар энди активларнинг ҳақиқий қийматини эмас, балки инвесторларнинг кутилмалари ва спекуляция тўлқинларини ифода этади.

  1. Банк тизимининг заифлиги ва беқарорлиги

Замонавий банк тизими қисман захиралаш тамойилига асосланади, яъни банклар омонатчилар пулининг чекланган қисмини сақлаб, қолган катта қисмини қарзга беради. Бу тизим ишонч мавжуд бўлган муддатда нормал ишлайди, аммо ишонч синганда жуда ожиз бўлиб қолади. Бир вақтнинг ўзида кўп сонли омонатчилар ўз пулларини ечиб олишга ошиқса, баъзи банкларнинг ўз мажбуриятларини бажара олмай қолишининг ўзи кифоя қилади. Сўнгги йиллардаги бир нечта банк инқирозларида бозорлар бунга гувоҳ бўлди ва келажакда бундан ҳам ёмони кутилмоқда.

  1. Ҳаддан ташқари глобаллашув ва иқтисодларнинг бир-бирига боғланиб қолгани

Глобаллашув савдо ва инвестицияларни кенгайтиришга ҳисса қўшди, аммо эвазига иқтисодларни мисли кўрилмаган даражада бир-бирига боғлаб қўйди. Натижада ҳар қандай маҳаллий инқироз дунёнинг турли нуқталарига тез тарқалиш қобилиятига эга бўлди. Йирик молиявий марказлардан биридаги беқарорлик, таъминот занжирларининг узилиши ёки геосиёсий низонинг келиб чиқиши жаҳон бозорларида кенг кўламли издан чиқишларни келтириб чиқариш учун етарлидир. Бу коронавирус пандемияси, энергия инқирози ва минтақавий урушлар даврида содир бўлди ва бугунги кунда бозорларни мисли кўрилмаган даражада ларзага келтираётган беқарорликларда ҳам намоён бўлмоқда.

  1. Жаҳон молиявий тизимининг сиёсийлашуви

Глобал молиявий тизим энди шунчаки савдо ва инвестицияларни тартибга солувчи восита бўлмай қолди, балки секин-аста сиёсий таъсир ўтказиш қуролига айланди. Иқтисодий санкциялар, активларни музлатиш, молиявий ўтказмаларга чекловлар ва баъзи давлатларни халқаро тўлов тизимларидан узиб қўйиш каби чоралар қўлланилди. Бу эса ортиб бораётган қатор давлатларни АҚШ ҳукмронлик қиладиган молиявий тизимга қарамлигини камайтирадиган муқобилларни излашга ундади. Бу ҳолат глобал молия тизимининг холислигига бўлган ишончнинг пасайишига ҳамда тўловлар, савдо ва валюта захиралари соҳасида муқобилларни яратишга қаратилган ҳаракатларнинг тезлашишига олиб келди.

  1. Реал иқтисодиёт ва молиявий иқтисодиёт ўртасидаги фарқнинг кенгайиши

Таркибий номутаносибликнинг энг кўзга кўринган кўринишларидан бири шундаки, жаҳон молиявий бойлиги реал ишлаб чиқариш ўсишига қараганда анча тез суръатлар билан ўсди. Кўплаб иқтисодиётлар ўсишнинг секинлашиши, ишсизлик даражасининг ошиши ва маҳсулдорликнинг пасайишидан азият чекаётган бир вақтда, молиявий активлар нархи юмшоқ пул-кредит сиёсати туфайли ўсишда давом этди. Бу эса бойликнинг чекланган қатламлар қўлида тўпланишига ва иқтисодий ҳамда ижтимоий ёриқнинг кенгайишига олиб келди, бу эса тизимнинг заифлигини ошириб, унинг бардавом бўлиш қобилиятини сусайтиради.

Жаҳон молиявий тизимнинг қулаши муқаррарлигида ҳеч қандай шубҳа йўқ. Бугунги кунда юз бераётган ҳодисалар шуни тасдиқлайдики, дунё барқарор бўлмаган асосларга қурилган тизимнинг қулаши аччиғини ҳамма татиб кўрадиган бурилиш босқичига яқинлашмоқда.

Ҳақиқий ечим — капиталистик тузумнинг маҳсули бўлган инқирозлар, қулашлар, инфляция ва рецессиядан йироқ бўлган, инсониятга бахт-саодат ва фаровонлик келтирадиган иқтисодий тузумдадир. Мукаммал мабда (мафкура) сифатида Ислом тузуми инсоният талабларини қондиради. Чунки унинг ҳукмлари инсонни ва уни нима ислоҳ қилишини яхши билувчи Яратувчи томонидан жорий қилинган бўлиб, ушбу ҳукмлар ғирромлик, рибо, монополия ва иқтисодий бузғунчиликнинг бошқа барча сабабларини тақиқлаш учун келган.

Ҳақиқий ечим — Исломни татбиқ қилишдир. Бу эса 1924 йилдан бери йўқотилган Ислом давлатини барпо этишсиз амалга ошмайди. Аллоҳдан ушбу давлатнинг қайтиши яқин бўлишини, Аллоҳнинг нусрати ва уни барпо этиш учун ҳаракат қилаётганларнинг саъй-ҳаракатлари билан Расулуллоҳ ﷺ давридагидек қайтишини сўраймиз.

Эй Ислом аҳли! Ечим сизнинг қўлингизда, уни китобларда қамалиб қолишига йўл қўйманг, балки иншааллоҳ, Росулуллоҳ ﷺ хушхабар берганларидек, пайғамбарлик минҳожи асосидаги Рошид Халифалик давлатини барпо этиш орқали уни ҳаёт воқелигига кўчиринг. Токи одамлар учун чиқарилган энг яхши уммат ҳолимизга қайтайлик. Зеро, Аллоҳ мўминларга, агар Унинг ҳукмларига амал қилсалар ва Росули ﷺга эргашсалар, ғалаба ва нусратни ваъда қилган:

﴿وَلَقَدْ أَرْسَلْنَا مِنْ قَبْلِكَ رُسُلاً إِلَىٰ قَوْمِهِمْ فَجَاءُوهُمْبِالْبَيِّنَاتِ فَانْتَقَمْنَا مِنَ الَّذِينَ أَجْرَمُوا وَكَانَ حَقاً عَلَيْنَانَصْرُ الْمُؤْمِنِينَ﴾

«Бас, Сиздан илгари ҳам ўз қавмларига пайғамбарлар юбордик. Улар (қавмларига) очиқ-ойдин ҳужжатларни келтирдилар. Сўнг жиноят қилганлардан ўч олдик. Мўминларга ёрдам бериш Бизнинг зиммамиздаги ҳақ бўлди» (Рум, 47).

Устоз Набил Абдулкарим

Роя газетасининг 2026 йил 29 июл чоршанба кунги 610-сонидан

 

0
Shares
  • 0
  • +
  • 0
  • 0
  • 0
  • 0

Leave a reply Отменить ответ

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте, как обрабатываются ваши данные комментариев.

ЯНАДА ҚИЗИҚАРЛИ МАВЗУЛАР

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Бирлашган Миллатлар Ташкилоти инсонпарварлик тўнини кийган жинояткор ўғридир

  • МАҚОЛАЛАР

    НАЖОТ TOПИШ ЙЎЛИДA

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Капиталистик мустамлакачи давлатлар инсонлар ҳаётини вайрон этишда давом этмоқда

ОНЛАЙН КУТУБХОНА

КАМПАНИЯЛАР

Facebook

ИЗОҲЛАР

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    09.06.2026
    […] қилганларидек: «Мушриклар олови билан ёритманг…[1]». Бундай машъум битимлар мусулмон армияларини […]

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] шундаки, Иордания қўшинига инглиз жосуси Глабб Пошо[1] қўмондонлик қилаётган эди. Бошқа араб раҳбарлари ва […]

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар куфр кучларини «дўст» тутишнинг оқибатларини — бу йўл дунёда хорлик, Охиратда эса ...

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026
    […] аёлу болаларни қутқариш учун жанг қилмаяпсизлар?![1]» деган амрига бўйсуниш учун уларда куч ҳам, имконият […]

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    31.05.2026
    […] шиорларини улуғласа, демак, бу қалбидаги тақвосидан[1]» деган каломига содиқ қолган ҳолда, байрам шукуҳини […]

    1447 ҲИЖРИЙ ЙИЛ МУБОРАК ҚУРБОН ҲАЙИТИ ТАБРИГИ

logo

Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.

Алоқа учун манзилимиз

  • Beirut-Lebanon P.O.BOX 14-5010
  • 0096 113 07 59 4
  • ht.uzbekistan@gmail.com
  • Popular

  • Comments

  • Эр аёлига маҳрни бермай талоқ қилиши тўғрсидаги саволга жавоб

    By htadmin
    08.01.2017
  • Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги

    By htadmin
    22.08.2018
  • Андижон қатлиомига 12 йил бўлди!

    By htadmin
    12.05.2017
  • Эркак ва аёл ўртасидаги алоқаларни тартибга солиш

    By htadmin
    19.06.2017
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    09.06.2026

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

    […] қилганларидек: «Мушриклар олови билан ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

    […] шундаки, Иордания қўшинига ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

    […] аёлу болаларни қутқариш ...

    SAHIFA

    • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
    • БОШ САҲИФА
    • КИТОБЛАР
    • Ҳизб ут-Таҳрир

    ИЖТИМОИ ТАРМОҚЛАРИМИЗ

    • Contact
    • About Us
    • Home
    http://hizb-uzbekiston.info/