Ливан қаёққа қараб кетмоқда?

Ливан қаёққа қараб кетмоқда?
Президент Жозеф Аун, Бош вазир Навоф Салом ва Парламент спикери Набиҳ Берри тимсолидаги расмий Ливаннинг яҳудий вужуди билан тинчлик жараёни сари юз тутаётгани аниқ бўлиб қолди. Аун АҚШ Президенти Трамп билан учрашувида буни ошкора ифодалаб: «Охирги мақсад — Ливан ва Исроилликлар ўртасидаги адоват ҳолатига абадий чек қўйишдир», деди. Шунингдек, у Парламент спикери номидан: «Ливан парламенти раиси жанубдан бўлиб, у ҳарбий ҳаракатларни тўхтатиш тарафдори ҳамда бу борада катта ҳаракат қилмоқда», деди. Спикернинг ўзи эса, ушбу босқинчи яҳудий вужуди билан тинчлик сари ташланаётган қадамларда Президент ва Бош вазирнинг роли кўзга ташланиб турганига қарамай, улар билан муносабати ҳақида шундай деди: «Президент Аун билан муносабатим аъло даражада, Бош вазир Салом билан муносабатим эса доимийдир!»
Трамп эса Аун билан учрашуви чоғида: «Абраҳам келишувлари жуда муваффақиятли бўлди ва кейинчалик унга кўплаб давлатлар қўшилади», деб баёнот берди. Бу катта эҳтимол билан Ливан ва Сурияга қилинган ишорадир!
Ливан жанубидаги жойлардаги ҳарбий вазият яҳудий вужуди томонидан тажовузлар давом этаётганини кўрсатмоқда. Бироқ, илгари кўп маротаба тажовузларга жавоб қайтаришини ва 2024 йил ноябрь ойидаги ўт очишни тўхтатиш шартномасига қайтмаслигини таъкидлаган Ливандаги “Эрон ҳизби” (Ҳизбуллоҳ) бу сафар жим. Мезонларга кўра, “Эрон ҳизби” ўзини Исломобод келишувини — яъни АҚШ ва Эрон ўртасидаги англашув ҳужжатини — қабул қилиш билан чеклаши ҳамда Ливан ҳокимияти ва яҳудий вужуди ўртасидаги рамкавий келишувга амал қилмаслиги уни бугунги кунда ушбу тажовузларга жавоб қайтаришдан тўсиб турмоқда. Бу Эроннинг АҚШ ва Эрон ўртасида 13 кун олдин бошланган ва ҳозирда эҳтиёткорона тўхтаб турган эскалация тўлқинига кирмаслик ҳақидаги ваъдаларига асосланган. Ливандаги “Эрон ҳизби”нинг сўнгги сиёсий ўзгаришларга қарши позицияси эса шунчаки қуруқ баёнот бериш даражасида қолмоқда!
“Эрон ҳизби” ўз депутати Фазлуллоҳ ва бошқа депутатлари орқали кўчага чиқмасликни ёки ҳукуматдан чиқиб кетиб, уни парчалаб юбормасликни эълон қилди.
Бунга қўшимча равишда, “синов ҳудудлари” деб аталмиш жойларда АҚШ ҳомийлиги остида яҳудий вужуди ва Ливан ҳокимияти ўртасида жойларда ҳарбий мувофиқлаштириш олиб борилмоқда.
Бу аҳвол — сиёсий ҳокимият томонидан бевосита ёки Ливан ичидаги сиёсий томонлар томонидан билвосита бўлсин — Ливаннинг яҳудий вужуди билан доимий тинчлик сари жадал илгарилаётганидан далолат беради. Буни АҚШ хоҳламоқда ва қаттиқ ҳомийлик қилмоқда, ҳатто бунинг учун Ливан ички сиёсатидаги ҳокимият ва сиёсий томонларни ноқулай аҳволга солаётган тажовузларни камайтириш мақсадида яҳудий вужудига — айни дамда — босим ўтказишни тақозо қилса ҳам.
АҚШ Ливаннинг яҳудий вужуди билан бевосита музокаралар бошлаши жараёнини мустаҳкамлаш учун барча имкониятлардан фойдаланди.
Аввал қуролни фақат ҳокимият қўлида тўплаш баҳонасида Ливандаги қуролли ташкилотларнинг ҳарбий мавжудлигини тугатишга уринди.
Сўнг яҳудийларнинг жиноий зарбалари орқали босим ўтказди,
кейин эса Ливан масаласини Эрон билан боғлаб, АҚШ Ливан мустақиллигини хоҳлаётганини кўрсатди ва унга Эрондан йироқ бўлган бевосита йўл очди.
Буларнинг барчасининг оқибати — Ливаннинг яҳудий вужуди билан ошкора ва бевосита тинчлик жараёнига киришиши бўлмоқда. Бу тинчлик унга қўшничилик ҳуқуқини, Муборак Фаластин заминини босиб олиш ҳуқуқини ва мусулмонларнинг ҳатто бир қарич ерини босиб олиб турганда ҳам лойиқ бўлмаган доимий тинчлик ҳуқуқини тан олишни англатади.
Ҳозирги воқелик зоҳиран шуни айтмоқда: Ливан “Абраҳам келишувлари” сари ёки қандай номланмасин шунга ўхшаш келишув сари кетмоқда. Лекин аслида шундай бўладими ва амалга ошадими?!
Аллоҳ таоло ва Унинг Росулининг ﷺ яҳудийларга қарши жанг қилиш ва уларни мусулмонлар юртларидан қувиб чиқариш, ҳамда Шом ўлкаси яна мусулмонлар юртининг марказига айланиши ҳақидаги ваъдаси — муқаррар содир бўладиган ҳақиқатдир. Бунинг аломатлари жуда кўп:
мусулмонлар умуман олганда яҳудийларга қарши жанг қилиш учун кўп нарсага муҳтож эмаслиги исботланди, буни Ғазода “Ақсо тўфони” операциясидан бери кўрдик.
Ҳатто АҚШга қарши туришда ҳам, Эрондаги Ислом инқилоби муҳофизлари корпусининг муайян гуруҳи манфаатдорлик юзасидан бўлса-да, АҚШнинг улкан ҳарбий қудратига қарши тура олди.
Уммат ўз душманларини бўғиб қўя оладиган жуғрофияда яшаётгани намоён бўлди, бунга энг ёрқин мисол — Ҳурмуз бўғозидир.
Агар Жабал-ут-Ториқ (Гибралтар), Малакка, Босфор, Дарданелл, Боб ул-Мандаб ва Суэц канали каби бўғозлар уруши — Аллоҳ таолога, Унинг Росулига ﷺ ва мусулмонларга холис бўлган ягона раҳбарият — пайғамбарлик минҳожи асосидаги Иккинчи Рошид Халифалик қўл остида бўлса, ҳамда у азизлик ва куч-қудратга ошиқаётган умматни бошлаб борса, аҳвол қандай бўлишини тасаввур қилаверинг! Булар ва мақолага сиғмайдиган бошқа кўплаб омиллар шуни тасдиқлайдики: тузилаётган бу келишувларнинг барчаси, иншааллоҳ, яқин орада шамолга совурилади ва оқибат Аллоҳ таолонинг изни билан тақводорларники бўлади.
Муҳандис Маждий Али
Роя газетасининг 2026 йил 29 июл чоршанба кунги 610-сонидан



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?
НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!
ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!
ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ