Судандаги уруш фожиалари — воқелик ва ечим

Судандаги уруш фожиалари — воқелик ва ечим
БМТ ва унинг ташкилотлари таърифига кўра, Судандаги уруш дунёдаги энг улкан инсоний фожиа сифатида тўртинчи йилининг тўртинчи ойига кирмоқда. Зеро, бу уруш 40 мингдан ортиқ одамнинг ёстиғини қуритди, юзлаб минглаб кишилар яраланди ва жароҳатланди, миллионлаб одамлар сарсон-саргардон бўлиб, уй-жойларидан ҳайдалди. “Қуролли низолар жойлашуви ва воқеалари ҳақидаги маълумотлар лойиҳаси” (ACLED) ҳисоботларига кўра, улардан тахминан 12 миллиони мамлакат ичида кўчманчи, 4,5 миллиони қўшни давлатларда қочқин. Халқаро миграция ташкилотининг 2026 йил апрель ойидаги ҳисоботига кўра, ички кўчманчилардан 3 миллион киши ва қўшни давлатлардан тахминан 600 минг қочқин ўз уйларига қайтди. Бу ҳолат иқтисодий ҳаётда ҳам ўз аксини топди, зеро ишсизлик даражаси урушдан олдинги 32 фоиздан 80 фоизга кўтарилди. Халқаро меҳнат ташкилоти ҳисоботларига кўра, 5 миллион киши ўз шахсий даромад манбаидан маҳрум бўлди.
БМТнинг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилотининг (ФАО) 2026 йил апрель ойидаги ҳисоботида таъкидланишича, 3 миллиондан 6 миллионгача аҳоли энг оғир деб таърифланган яшаш шароитларида азият чекмоқда, ғалла етиштириш эса 22 фоизга камайган.
Ўша сананинг ўзида БМТнинг Болалар жамғармаси (ЮНИСЕФ) ҳисоботида 4 миллион 200 минг бола ўткир тўйиб овқатланмаслик муаммосига дуч келмоқда, улардан 825 минги даволанишсиз ўлим ҳолатидадир.
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотига кўра, 2026 йил апрель ойида 21 миллиондан ортиқ киши тиббий хизматларга муҳтож. Соғлиқни сақлаш муассасаларининг 37 фоизи ҳануз хизматдан ташқари ҳолатда қолмоқда, чунки улар 217 дан ортиқ ҳужумга дуч келди, бу эса 2052 нафар тиббиёт ходими ва ишчиларининг ўлимига ҳамда 810 нафарининг яраланишига олиб келди. Шунингдек, бинолар талон-торож ва вайронгарчилик туфайли зарар кўрди, шу жумладан дорихоналар ва дори-дармон омборларининг 60 фоизи, ҳамда саноат секторининг 90 фоизини ташкил этган 3493 та саноат муассасаси вайронгарчилик ва талон-торожга дуч келди.
Таълимга келсак, ЮНИСЕФ ҳисоботига кўра, уруш 17 миллион ўқувчини ўқишдан маҳрум қилди, улардан 8 миллион бола дунёдаги энг ёмон таълим инқирози туфайли таълим олиш ҳуқуқидан маҳрум бўлди.
Зеро барча мактаблар ва университетлар ё вайрон қилиниб талон-торож қилинди, ёки кўчирилганлар учун лагерларга ёхуд ҳарбий казармаларга айлантирилди. «Ал-Жазира нет» хабарига кўра, Хартум вилоятида 120 га яқин университет ва университет коллежлари, шунингдек вилоятлардаги олтита университет, жумладан Дарфурдаги тўрттаси талон-торож ва вайронгарчиликка дуч келди.
Судан Ижтимоий ишлар вазирининг «Франс Пресс» (AFP) агентлигига берган баёнотида айтилишича, вазирлик 2025 йил октябригача 1800 та зўрлаш ҳолатини ҳисоблаб чиқди, ва бунга Дарфур ва Кордофан кирмайди! Расмий ҳисоботлар, зўрлаш бир ёшлик болаларни ҳам қамраб олганини кўрсатди!! Шунингдек аёллар ва болаларнинг асирга олиниб, қўшни давлатларда сотилган ҳолатлари қайд этилди. БМТнинг Гуманитар масалаларни мувофиқлаштириш бошқармаси (ОCHА) 2026 йил апрель ойида маълум қилишича, Суданда 33 миллион 700 минг киши гуманитар ёрдамга муҳтож, (яъни ҳар уч кишидан иккитаси), бу эса уни дунёдаги энг йирик гуманитар инқирозга айлантиради.
Хавфсизлик ва сиёсий жабҳада эса, ўз малайлари Бурҳон ва Ҳамидтий ўртасида урушни оловлантирган Америка бу урушнинг “тўртинчи авлод урушлари” усулида давом этишига ҳарис эканини кўрасиз, у урушни бир ҳудудда ўчириб, бошқасида оловлантиради. Худди ифлос урушлар “устози” Макс Мануаринг айтганидек: «Биз инқирозни бартараф этмаймиз, балки бошқарамиз». Токи, уларнинг мақсади — давлатнинг секин-аста емирилиши рўёбга чиққунга қадар шундай бўлади. Шу сабабли, уруш ҳарбий жиҳатдан ҳал қилинмайди, унга сиёсий ечимлар тақдим этилмайди, балки АҚШ Дарфур вилоятини ажратиб олиш ва мамлакатнинг қолган қисмини бўлиб юбориш орқали мамлакатдаги ўз манфаатларини рўёбга чиқаргунча найранг ишлатади. Бу нарса Судан Ташқи ишлар вазирлиги Жанубий Суданга қарши уруш эълон қилиш ўрнига, унинг Абьей ҳудудини ўз сайлов округларига қўшиб олиш қадамини маъқуллаганида ва уни Тезкор ҳаракат кучларини қўллаб-қувватлаш айбидан оқлаганида намоён бўлди.
Америка ва Ғарб давлатларининг юртимиздаги бу бузғунчилигини тўхтатиш ва мусулмонлар фарзандлари ўртасидаги бўлиниш ва сарсонлик уруғларини йўқ қилиш фақат Ислом ақидасига ва унинг аҳкомларига қайтиш билангина мумкиндир. Зеро ақида — бизни жамлайдиган нарсадир:
﴿إِنَّمَا الْمُؤْمِنُونَ إِخْوَةٌ﴾
«Албатта мўминлар биродардирлар» (Ҳужурот сураси, 10-оят),
Ислом аҳкомлари кофирларни дўст тутишни ва уларнинг Уммат масалалари устидан эгалик қилишини бизга ҳаром қилади. Бу нарса фақатгина Уммат ўзининг тортиб олинган ҳокимиятини қайтариб олиб, пайғамбарлик минҳожи асосидаги Халифалик давлатида динни ақида ва шариат ўлароқ барпо этадиган кишига байъат бергандагина содир бўлади.
Муаллиф: Устоз Носир Ризо
Ҳизб ут-Таҳрир Судан вилояти Марказий Алоқалар Қўмитаси раиси
Роя газетасининг 2026 йил 12 август чоршанба кунги 612-сонидан



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?
НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!
ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!
ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ