Трамп президентлигининг бир йиллиги

بِسْـــمِ اللهِ الرَّحْمٰـــنِ الرَّحِيـــم
Роя газетаси:
Трамп президентлигининг бир йиллиги: У муваффақиятга эришдими ёки муваффақиятсизликка учрадими?
Абдуллоҳ Рубин қаламига мансуб
Дональд Трамп президентлиги даврининг бир йиллиги хотирланар экан, Америка ҳукумати янги йил бюджети масаласида конгресс билан келиша олмагани туфайли расман тўхтатилди. Бу эса 750 минг ҳукумат ишчиси маошсиз қолди деганидир. Трамп ўзини «Американи яна қайта қудратли давлатга айлантирадиган» улкан шартномалар туза олувчи киши деб атаган эди. Бугун, яъни унинг ҳукуматдаги биринчи йилидан кейин бу ҳукумат нимани амалга оширгани ҳақида сарҳисоб қилиш пайти келди.
Вакиллар палатаси аъзоси Линда Санчез шундай деди: «Улар ўзларини ҳукуматнинг асосий вазифаларида ўтиришга лойиқ эмасликларини кўрсатишди. Шундай экан уларга юртимиз йўлиқадиган турли муаммоларга қарши курашишларига ишонишимиз мумкинми? Трамп твиттердаги ўз саҳифасига: «Президентлигимнинг бир йиллиги муносабати билан демократлар менга чиройли совға беришмоқчи» деб ёзган эди. Демократлар Трампни маломат қилишди, ўз навбатида Трамп ҳам уларни маломат қилди.
Трампнинг ирқчилиги қора танлилар, лотин америкаликлар, мексикаликлар ва қизил танли ҳиндуларга ёмон таъсир қилди. Лекин мусулмонлар ҳам унинг маъмурияти назаридан четда қолмади. Яъни турли юртлардан келаётган мусулмонларни Америкага киришини ман қиладиган тақиқ жорий этди. У президент этиб сайланган кунда ва ундан кейинги кунларда унга қарши улкан намойишлар бўлиб ўтди. Бу намойишлар зўравонликларга ва қурбонлар бўлишига олиб келди. Уни барча тарафлардан камситиб ва шарманда қилишмоқда. Аксар америкаликлар унинг сўзларига ишонишмайди. Трамп ҳам барча мухолифларга ҳужум қилиб, суд органи, жосуслик идораси ва ахборот воситаларини ишга солди. Шунингдек республикачилар партияси аъзоларини, ишчиларини ва вазирлар кенгаши аъзоларини бир неча ҳолларда камситди ва таҳқирлади. Айни пайтда ўнлаб медицина вакиллари унинг руҳий касаллиги ҳақида очиқчасига саволларни ташлашди.
Лекин шунга қарамай, унинг сайлов кампанияси даврида берган айрим ваъдалари амалга ошди. Транс-Тинч океани ҳамкорлиги битимидан чиқиш, иқлим ўзгариши масаласи бўйича тузилган Париж шартномасидан чиқиш ва Америка компаниялари солиқларини камайтириш шулар жумласидандир. Трампнинг халқаро иттифоқлардан чиқиши кўп қутбли оламдаги Америка етакчилигига зарар етказиши мумкин. Америка эркин дунё (совуқ уруш даври атамаси) узра бўлган маънавий етакчилигидан воз кечиб «Америка биринчи ўринга қўйилиши» лозим деган фикрни олға сураётган бир пайтда, Хитой ўзининг иқтисодий ва сиёсий нуфузини тикламоқда. Америка ҳар доим ўзини биринчи ўринга қўйиб келган. Лекин Трамп БМТ каби халқаро ташкилотлар бошқараётган халқаро низомдан уни узоқлаштириши туфайли Американи шарманда қилди ва пардасини очиб юборди. Собиқ президентлар ҳам айрим ҳолатларда шундай ишларга қўл урар эдилар. Лекин улар бу ишни Трамп каби аҳмоқона тарзда қилишмаган. Чунки Трампнинг тўнкалиги ва таҳдидларидан Америка иттифоқчилари ҳам ва душманлари ҳам четда қолмади.
Оламдаги давлат арбоблари бошқарувда рақамлардан кўра кўпроқ сиёсий ҳақиқатга суянадилар. Лекин Трамп ўзига овоз берганларни рози қилиб, тинчлантирмоқда. Шунинг учун бутун оламдаги етакчилар Америка тентаклигидан ранжимоқдалар. Трамп Хитойни қўрқитиш учун Шимолий Корея масаласида кескинликларни қўзғади. Лекин Хитой иқтисодий ва сиёсий соҳада ўсишда давом этмоқда. Айни пайтда Шимолий Корея ракета ва атом соҳасида катта тараққиётга эришди. Трамп яна Мексика, Венесуэла ва Эрон каби давлатларни зўравонликда айблади. Лекин араб юртларидаги айрим малай ҳокимлардан бошқа бирортаси унинг дўқ-пўписасига эътибор бермади.
Трампнинг май ойида Саудияга қилган ташрифи чоғида 380 миллиард долларлик улкан шартномага келишилгани ҳақида эълон қилинди. Оқ уйнинг иқтисодий маслаҳатчиси Гэри Коэн Трампнинг ташрифи якунида шундай деди: «Президент олдинги маъмуриятлар амалга оширган ҳайратга солувчи келишувларнинг баъзисинигина амалга ошира олди». Саудияни банкрот аҳволга олиб келган молиявий шартномалардан бири 2012 йил Обама маъмурияти пайтида Саудия 112 миллиард долларни фойдасиз қуролларни сотиб олишга сарфлади. Ўшанда Конгресс яҳуд вужуди энг ривожланган қуроллар билан таъминлангандан кейингина бу иттифоқни қўллаб-қувватлаган эди. Трампнинг қилиқларига қараганда бу шартнома ҳам ёлғонга айланиши мумкин. Чунки кўпинча бажарилиши шарт бўлмаган ўзаро ҳамфикрлик шартнома деб аталади. Саудия эса шунга қарамай Америкага янада қаттиқроқ хизмат қилмоқда. Чунки у Яманда кўпроқ мусулмонларни қатл қилиш ва чексиз ташаббуслар билан яҳуд вужудига қўшилиш учун янги қуролларни сотиб олмоқда. Шунингдек Эрон билан бўлаётган сохта курашда қон тўкиш ҳамда бойлик ва ресурсларни сарфлаш тўғрисида қўрқитмоқда. Бу ерда яна «Аср келишуви» номли келишув мавжуд бўлиб, у Трампнинг Қуддусни яҳуд вужудига абадий пойтахт қилиб бериш ҳақидаги эътирофи ва Фаластин ҳокимиятини хорлашини ўз ичига олади.
Трамп президентлик мансабида бир йил турар экан, юртидаги фуқароларнинг фикрларини бўлиб юборди, Америка иттифоқчиларини узоқлаштирди, Хитойнинг оламдаги нуфузини тўхтата олмади. Шунингдек, ўтмишда Америка суяниб келган халқаро муассасаларни заифлаштирди, исломий юртлардаги малай ҳокимларга қилаётган тазйиқни янада кучайтирди. Трамп ўзининг бу амаллари орқали Американи дунёга шарманда қилди, шундай қилиб Америка ҳукмронлиги тугаб бормоқда.
Роя газетасидан олинди



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?
НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!
ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!
ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ