Ливия майдонидаги сўнгги воқеалар

Ливия майдонидаги сўнгги воқеалар
Бир неча ҳафта ичида Ливия оғриқли воқеалар гирдобига тушиб қолди; зеро Триполи ғарбидаги Зовия шаҳрининг нефтни қайта ишлаш заводи учувчисиз учоқлар (дронлар) томонидан берилган зарбаларга дучор бўлди ва нефть захиралари омборларида кучли ёнғинларни келтириб чиқарди. Маълумки, ушбу завод мамлакат ғарбидаги ёқилғи истеъмолининг катта қисмини таъминлайди. Бу ҳолат мамлакат ёқилғи инқирозидан, сўнгра одамлардан электр энергиясининг узилиши оқибатидаги электр инқирозидан азият чекаётган ва бу уларнинг бошига янги муаммоларни орттирган бир вақтда содир бўлди. Бунга яна Ливия Марказий банки раҳбарининг ўз истеъфосини «нозик» сабаблар билан васфлаган ҳолда берган истеъфоси ҳам қўшилди, гарчи у ҳозирча қабул қилинмаган бўлса-да.
Шунингдек, айни шу вақтда Ҳафтарнинг ҳарбий разведка бошқармаси раҳбарини суиқасд билан ўлдириш амалиёти амалга оширилди. Бундан икки ҳафта олдин эса «конституциявий монархия низоми» тарғиботчилари деб аталмишларнинг, гарчи катта бўлмаса-да, айрим йиғинлари бўлиб ўтди. Маълумки, улар қирол Идрис Сенусий давридаги валиаҳд шаҳзоданинг ўғли жаноб Муҳаммад Ҳасан Ас-Сенусийни олдинга сурмоқдалар. Муҳаммад Ҳасан эса ўтган асрнинг саксонинчи йилларида Ливиядан чиқиб кетганидан бери ҳозирда Британияда яшаб келмоқда.
Агар биз ушбу воқеаларни таҳлил қиладиган бўлсак, катта саволни ўртага ташлашга тўла ҳаққимиз бор: ушбу улкан ҳодисалар ўртасида ўзаро боғлиқлик борми?!
Биз Ливиянинг эълон қилинган келишувлар йўналишидан тезлик билан ва узоққа оғиб бораётганини кўрмоқдамиз. Уларнинг энг муҳими — Америка президенти Трамп юклаган вазифа асосида Масъад Булоснинг Ливияга қилган ташрифидан сўнг бундан икки ой аввал тақдим этилган Американинг «Масъад Булос лойиҳаси»дир, ва ўша куни ташрифнинг иқтисодий туси кўзга ташланган эди.
Лекин у ташрифдан бироз вақт ўтиб инқирозни ҳал қилиш бўйича ўз лойиҳасини юборди. Унинг матнлари Вазирлар Маҳкамасига, Муҳаммад Ал-Манфий бошчилигидаги Давлат раёсати Олий кенгашига, шунингдек бир нусхаси Ҳафтарга ва яна бир нусхаси Оқила Солиҳнинг Вакиллар палатасига юборилди. Натижада Оқила Солиҳнинг Вакиллар палатаси, Давлат раёсати Олий кенгаши, айрим маҳаллий партиялар, мавжуд воқеликдан манфаатдор минтақавий арбоблар ва айрим қуролли гуруҳлар — ушбу барча томонлар лойиҳага ўз қаршиликларини билдирдилар, чунки улар ушбу лойиҳада ўзларини йўқ қилиш устида ишлайдиган бир режани кўрдилар.
Ушбу лойиҳа боши берк кўчага кириб қолгач ва унинг қаршисида кучли эътирозлар пайдо бўлгач: Ливия ғарбидаги сафарбарлик, шарқида ва хусусан Оқила Солиҳнинг Вакиллар палатасида уни илгари суришдаги сусткашлик (чунки улар бу лойиҳа ўзларини нишонга олганини кўргандилар) ҳамда унга тузатишлар киритиш бўйича таклифлар ўртага чиққанидан сўнг, ушбу ўзгаришлар кетидан монархияга чақирувчи йиғинлар содир бўлди. Сўнгра мамлакатнинг катта қисмида электр энергияси инқирози ва унинг узилиши юз берди, бунда масъуллар бир-бирларини бунга жавобгарликда айблаб тош отдилар. Сўнгра Триполи ғарбидаги нефтни қайта ишлаш заводини бомбардимон қилиш амалиёти бўлди ва бу баттар олов устига ёғ сепди.
Айни шу вақтда Ливия Марказий банки раҳбари ўз истеъфосини тақдим этди (гарчи ҳозирча қабул қилинмаган бўлса-да) ва уни «нозик» сабабларга кўра деб таърифлади. Шунингдек, Ҳафтарнинг ҳарбий разведка бошқармаси бошлиғи генерал Фавзий Ал-Мансурийни суиқасд билан ўлдириш амалиёти юз берди. Бу одам инқирознинг кўпгина ипларидан хабардор бўлган ва ишларнинг ривожига алоқадор бўлган ҳар бир юзни — уларга иш топширилганлардан бўлсин ёки уларга яқин бўлганлардан бўлсин — билар эди. У Ҳафтарга яқин эди ва Ливия шарқидаги хавфсизлик тизимининг энг муҳим устунларидан бири эди. Жиноят саҳнаси эса Ҳафтарнинг хавфсизлик ҳудуди бўлган Бенғози шаҳри бўлди. Хўш, суиқасд жинояти нега айнан ҳозир амалга оширилди?!
Хулоса қилиб айтганда, кетма-кет келган ушбу «қасддан уюштирилган» инқирозлар, тезлашган воқеалар ҳамда мамлакат ғарбида содир бўлаётган молиялаштирилган айрим ҳаракатлардан сўнг шуни айтишимиз мумкинки: буларнинг барчаси Ливия устидаги халқаро шиддатли кураш суръатининг ошганидан ва Ҳурмуз бўғози ёпилганидан сўнг унинг бойликларига, хусусан энергетикага гегемонлик қилиш учун пойганинг кучайганидан далолат беради. Эндиликда кураш қайси шахсларни илгари суриш мумкинлиги устида бўлиб қолди. Бас, ушбу портлашлар ва ҳодисалар карталарни аралаштириб ташлаш ҳамда нефть ва газ бойликлари борлиги сабабли мамлакатнинг ғарбий ва жанубий қисмини эгаллаб олишга уриниш учун хизмат қилади. Улар юрт фарзандларининг ўзлари воситасида юрт бойликлари устида курашмоқдалар!
Албатта, Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло мусулмон кишига Аллоҳдан бошқасига садоқат қилишни ҳаром қилган, зеро У бизга қатъий хабар бериб айтади:
﴿أَأَرْبَابٌ مُّتَفَرِّقُونَ خَيْرٌ أَمِ اللَّهُ الْوَاحِدُ الْقَهَّارُ﴾
«Турли-туман тарқоқ сохта “робб”лар яхшими ёки Ягона ва Қаҳҳор бўлган Аллоҳми?!» (Юсуф сураси, 39-оят).
Шундай экан, агар бу замоннинг “робб”лари Ғарб давлатларидан иборат бўлган инс шайтонлари бўлса, аҳволимиз қандай бўлади?!
Муаллиф: Устоз Аҳмад Ал-Муҳаззаб
Роя газетасининг 2026 йил 19 август чоршанба кунги 613-сонидан



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?
НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!
ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!
ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ