Кэмерон: Британия террорга қарши туришда ўзининг масиҳийлик қадриятларини ҳимоя қилмоғи лозим

بسم الله الرحمن الرحيم
Роя газетаси:
Кэмерон: Британия террорга қарши туришда ўзининг масиҳийлик қадриятларини ҳимоя қилмоғи лозим
Британия бош вазири Дэвид Кэмерон – Бирлашган Қироллик террор таҳдиди қаршисида бирлашиши ва масиҳийлик қадриятларини ҳимоя қилиши лозимлигини таъкидлади.
Кэмерон Пасха байрами муносабати билан Британия халқига йўллаган мурожаатида масъулиятни ҳис қилиш, жиддий ишлаш ва шафқатли бўлиш «турли дин вакиллари ҳамда бирор динни қабул қилмаган» кишилар учун муҳимдир, дея билдирди.
У – яқинда Брюссельда юз берган ҳужумлар каби террористик ҳужумларга туртки бераётган идеологияни мағлуб қилиш мумкинлигини, бу эса ушбу қадриятларни фахр билан ҳимоя қилиш орқали амалга ошишини қўшимча қилди.
Бош вазир Британиянинг масиҳийлик қадриятларига эга бўлган масиҳий давлат бўлгани учун фахрланиши лозимлигини таъкидлаб, «Лекин бу қадриятлар – Британиядаги ҳар бир шахс, жумладан турли дин вакиллари ҳамда бирор динни қабул қилмаган кишиларга мурожаат қилиб, юзланадиган қадриятлар ҳамдир» дея қўшимча қилди.
У яна «Биз барчамиз бирлашишимиз ва қадриятларни ҳимоя қилишимиз лозим» деб таъкидлаб, «Террорчилар шу ҳафтада Брюссельда содир этишгани каби, ҳаётимиз шаклини вайрон этишга ҳаракат қилаётган эканлар, оёққа туриб бизни террор билан қўрқитиб бўлмаслигини исботлашимиз лозим», дея қўшимча қилди.
Кэмерон «Биз бугунги курашда қадриятларимизни ва ҳаётимиз йўлини фахр билан ҳимоя қилиш орқали террор ортида турган ифлос фикрни мағлуб қилажагимизни кўрсатиб қўйишимиз лозим», деди.
Роя газетаси шарҳи:
Ғарб ҳукмдорлари ўзларини илмонийлар эканини даъво қилиб, динни шахсий масала деб айтадилар. Уларга кўра, жамиятга асос бўладиган ишларга, давлат сиёсатини белгилашга ҳамда уммат ёки халқ муаммоларини муолажа қилишга диннинг алоқаси йўқ. Улар буни қайта-қайта такрорлайдилару, бироқ иш Ислом ва мусулмонларга ҳамда уларга қарши қурашиш йўлларига тақалиб қолганда эса, динга мурожаат қиладилар… Илоҳиёт масалаларига шубҳа билан қарашини айтиб келган бош вазир бугунга келиб, масиҳийлик қадриятлари посбони сифатида намоён бўлиши уятдир… Бу бизга Американинг собиқ президенти кичик Жорж Бушнинг 2001 йилдаги эълонини эсга солади. У Афғонистонга қарши урушни салбчилик уруши дея эълон қилган эди. Улар Ислом ва мусулмонларга адовати кучли бўлгани ҳамда ўз юртларидаги одамларни Исломга қарши сафарбар қилишни истаётганлари учун шундай қилишяпти.



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ
1447 ҲИЖРИЙ ЙИЛ МУБОРАК ҚУРБОН ҲАЙИТИ ТАБРИГИ
Суриядаги иқтисодий инқироз: Воқелик таҳлили ва исломий низомнинг нажоткор муқобили
Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!