Эй Покистон қуролли кучлари: Сизнинг вазифангиз Америкага бўйсуниш ва унга хизмат қилиш эмасдир!

Эй Покистон қуролли кучлари: Сизнинг вазифангиз Америкага бўйсуниш ва унга хизмат қилиш эмасдир!
Эй Покистон армияси! Рaсулуллоҳ ﷺ Мадинаи Мунавварада биринчи Ислом давлатини барпо этган вақтда, гарчи у кичик бир давлат бўлса-да, ўша даврдаги икки йирик кучдан бирортаси — Рим ёки Форс билан иттифоқ тузишни танламади, балки уларнинг иккаласига бирдек чақириқ ташлади. Оқибатда, ундан кейинги халифалар ушбу икки кучни Йармук, Қодисия, Нахованд ва Ажнодин жангларида қақшатқич мағлубиятга учратдилар.
Рaсулуллоҳ ﷺ бизга йўлни мана шундай аниқ-равшан баён қилиб берди. Биз бу дунёда зиммасига улкан вазифа юкланган бир Умматмиз, ва бизнинг вазифамиз баъзи иқтисодий ёки ҳарбий ён беришлар эвазига йирик кучларга бўйсуниш ва уларга хизмат қилиш эмас. Аллоҳ таоло айтади:
﴿هُوَ الَّذِي أَرْسَلَ رَسُولَهُ بِالْهُدَى وَدِينِ الْحَقِّ لِيُظْهِرَهُ عَلَى الدِّينِ كُلِّهِ وَلَوْ كَرِهَ الْمُشْرِكُونَ﴾
«У Ўз Элчисини ҳидоят ва ҳақ дин билан, гарчи мушриклар ёмон кўрсалар-да, уни барча динлардан ғолиб (устун) қилиш учун юборган Зотдир» (Тавба сураси, 33-оят).
Росулуллоҳ ﷺ дедилар: «Мушрикларнинг олови билан ёритмангиз». Бу — мусулмонлар жамоа ўлароқ ўз мустақил вужудларини асраб турган вақтларида кофирлардан ҳарбий ёрдам сўрашлари жоиз эмаслигини белгиловчи шаръий ҳукмдир.
Агар Толибон ёки Ғазо мужоҳидлари каби нисбатан заиф бўлган ҳарбий гуруҳлар кофирларнинг йирик ҳарбий кучларига қарши жанг қилишга қодир эканлар, унда сизни, эй Покистон армияси, Американи юртимиздан ҳайдаб чиқаришдан нима тўсиб турибди?!
Шубҳасиз, бу сизни йирик кучларга хизмат қилиш билан кишанлаб қўйган ва Аллоҳ зиммангизга фарз қилган, сиз эса унга лойиқ ва қодир бўлган ўша улкан вазифани адо этишдан сизни тўсиб турган айнан раҳбариятингиздир. Бунга фақатгина ушбу мақсадга эришиш йўлидаги асосий халқа бўлган Халифаликни барпо этиш учун Ҳизб ут-Таҳрирга нусрат бериш билангина эришилади. Бас, оёққа туринглар ва уни барпо этинглар, зеро глобал шароитлар бунинг учун бутунлай тайёрдир.
Роя газетасининг 2026 йил 15 июл, чоршанба кунги 608-сонидан



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?
НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!
ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!
ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ