“Талфиқ ва мазҳабларга эргашиш”дан кўзланган маъно

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ
Саволга жавоб:
“Талфиқ ва мазҳабларга эргашиш”дан кўзланган маъно
Абу Аланга
Савол: Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ
Аввало, Аллоҳ таолодан сизга доимий соғлиқ беришини ҳамда сизни ва оилангизни Ўз паноҳида асрашини сўрайман.
Қуйидаги баъзи саволларни бермоқчиман:
- Мусулмонларга муайян бир мазҳабга эргашиш вожибми ёки вожиб эмасми?
- Талфиқдан кўзланган маъно нима? Муайян бир мазҳабга эргашмайдиган киши аслида талфиққа тушган ҳисобланадими?
- Ҳизб ут-Таҳрирнинг бу масаладаги раъйи қандай?
- Мен бир киши билан ушбу масалада баҳслашдим ва унга: “Мусулмон кишига вожиб бўлган нарса шариат аҳкомларига амал қилишдир, муайян бир мазҳабга эргашиш эмас. Мазҳабга эргашиш эса шариат аҳкомларига амал қилиш йўлларидан бир йўлдир, холос”, дедим. Сизнингча, ушбу гап тўғрими?
Иш аниқ бўлиши ва кўнглим хотиржам бўлиши учун жавоб беришингизни эҳтиром ила сўрайман. Жавобингиз учун Аллоҳ сизни энг гўзал ажрлар билан мукофотласин. Вассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракотуҳ) тугади.
Жавоб: Ва алайкум ассалом ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ,
Аввало, гўзал дуоларингиз учун Аллоҳ сиздан рози бўлсин, биз ҳам сизга эзгуликлар тилаймиз.
Сизнинг саволларингизга келсак, уларнинг жавоби «Аш-Шахсийя ал-Исломийя» (Исломий шахсият) китобининг биринчи жузъи, Word файлининг 241-243-бетларидаги «Мужтаҳидлар ўртасида ўтиб туриш» мавзусида батафсил мавжуд:
[Мужтаҳидлар ўртасида ўтиб туриш
Аллоҳ бизга бирор мужтаҳидга, бирор имомга ёки бирор мазҳабга эргашишни буюрмаган, балки бизга шаръий ҳукмни олишни буюрган. Бизга Муҳаммад Расулуллоҳ ﷺ олиб келган нарсани олишни ва у зот қайтарган нарсадан қайтишни буюрган. Аллоҳ таоло айтган:
﴿وَمَا آتَاكُمُ الرَّسُولُ فَخُذُوهُ وَمَا نَهَاكُمْ عَنْهُ فَانتَهُوا﴾
Расул сизларга нима келтирган бўлса уни олинглар, у зот сизларни нимадан қайтарган бўлса ундан қайтинглар. [Ҳашр: 7]
Шу сабабли, шаръан фақат Аллоҳнинг аҳкомларига эргашишгина тўғри бўлади, шахсларга эргашиш эмас. Бундан ташқари, тақлид воқелиги мусулмонларни мужтаҳидлардан қайсидир бири ижтиҳод қилган аҳкомларга тақлид қиладиган, уни ўзларига имом қилиб оладиган ва унинг ижтиҳоди бўйича ишлаб чиқилган аҳкомларни ўзларига мазҳаб қилиб оладиган қилиб қўйди. Шундай қилиб, мусулмонлар орасида Шофиъилар, Ҳанафийлар, Моликийлар, Ҳанбалийлар, Жаъфарийлар, Зайдийлар ва бошқалар аниқ бир воқелик сифатида пайдо бўлди. Булар агар ушбу мужтаҳид истинбот қилган шаръий аҳкомларга эргашаётган бўлсалар, уларнинг амали шаръийдир, чунки бу шаръий ҳукмга эргашишдир. Аммо агар улар мужтаҳиднинг истинботига эмас, балки унинг шахсига эргашаётган бўлсалар, уларнинг амали шаръий эмас ва улар эргашаётган нарса шаръий ҳукм ҳисобланмайди. Чунки бу – шахснинг гапидир ва Муҳаммад Расулуллоҳ ﷺ бизга олиб келган Аллоҳнинг амрлари ёки наҳийларидан эмас. Шу сабабли барча мазҳаб эргашувчилари шуни тушунишлари лозимки, улар аслида ушбу имомлар истинбот қилган шаръий аҳкомларга эргашмоқдалар. Агар улар бундан бошқача тушунсалар, шаръий аҳкомларни тарк этиб, Аллоҳнинг бандалари бўлмиш шахсларга эргашган бўладилар ва бунинг учун Аллоҳ таоло олдида жавобгар бўладилар.
Бу мазҳаб аҳкомларига эргашиш жиҳатидан эди. Аммо ушбу аҳкомларни тарк этиш жиҳатига келсак, қаралади: агар у ҳукмни олган, лекин унга ҳали амал қилмаган бўлса, унда Аллоҳнинг розилигини талаб қилишга боғлиқ бўлган таржих (устун қўйиш) сабабларидан бирига асосланиб, уни тарк этиши ва бошқасини олиши мумкин. Аммо агар унга амал қилиб бўлган бўлса, у ҳолда ушбу ҳукм унинг ҳаққида шаръий ҳукмга айланган бўлади, шунинг учун иккинчи ҳукм далил билан бирга келиб, биринчи ҳукм далил билан бирга келмаган бўлса ёки таълим олиш йўли орқали иккинчи ҳукмнинг далили биринчи ҳукмнинг далилидан кучлироқ экани унга исботланса ва у бунга қаноат ҳосил қилса, уни тарк этиб, бошқа аҳкомларни олиши жоиз бўлади. Шунда у биринчи ҳукмни тарк этиши лозим, чунки унинг шаръий далилга қаноат ҳосил қилиши ва уни тасдиқлаши, мужтаҳид ўзи ҳукм истинбот қилган далилдан кўра кучлироқ далил топганида, далилнинг кучлилиги сабабли аввалги раъйини тарк этиб, янги раъйни олиши лозим бўлганидек (унга қиёсан), уни унинг ҳаққидаги шаръий ҳукмга айлантиради. Ушбу ҳолатдан бошқа ўринларда эса, муқаллиднинг ушбу ҳукмга амал қилиши боғланган(ҳосил бўлган) бўлса, ўзи тақлид қилган ҳукмни тарк этиб, бошқасига ўтиши жоиз эмас.
Аммо бошқа бир ҳукмда ушбу мужтаҳиддан бошқасига тақлид қилишга келсак, бу унга жоиздир. Чунки саҳобаларнинг муқаллид киши ҳар бир масалада исталган олимдан фатво сўраши жоизлиги борасида ижмолари содир бўлган. Аммо агар муқаллид Шофиъий ёки Жаъфарий каби муайян бир мазҳабни тайин қилиб, «мен унинг мазҳабидаман ва мен ушбу мазҳабга мултазимман» (яъни, мен шу мазҳабнинг аҳкомларини ўзимга лозим деб топдим) деса, бу борада тафсилот бор. У ҳам бўлса, ўзи тақлид қилган мазҳабда амали унга боғланган(яъни у бўйича амал қилган) ҳар бир масалада ундан бошқасига тақлид қилишга ҳаққи йўқ. Амали боғланмаган масалаларда эса ундан бошқасига эргашишга ҳеч қандай монелик йўқ.
Бироқ шу нарса аниқ бўлиши лозимки, ўзи тақлид қилаётган ҳукмни бошқа бир ҳукмга ўзгартириши жоиз бўлган масала – бошқа масалалардан ажралган (алоҳида масала) бўлиши ва уни тарк этиш бошқа шаръий аҳкомларга путур етказмаслиги шарт қилинади. Аммо агар у бошқа масалага боғлиқ бўлса, унга боғлиқ бўлган барча масалаларни тарк этмагунча уни тарк этиши жоиз эмас, чунки уларнинг барчаси ягона бир масала ҳисобланади. Масалан, у бошқа бир ҳукмнинг шарти ёки комил(бутун) бир амалнинг арконларидан бири бўлса. Бу худди намоз, таҳорат ва намознинг арконлари каби. Шундай экан, шофиъий мазҳабига тақлид қиладиган кишининг Абу Ҳанифанинг «аёл киши баданига тегиш таҳоратни бузмайди» деган гапига тақлид қилиши ва шу билан бирга шофиъий мазҳабида намоз ўқишда давом этиши тўғри бўлмайди. Шунингдек, «кўп ҳаракат қанчалик кўпаймасин намозни ботил қилмайди» дейдиган ёки «Фотиҳа сурасини ўқимаслик намознинг арконларидан бири эмас» дейдиган киши «кўп ҳаракат намозни ботил қилади» ёки «Фотиҳа намознинг арконларидан биридир» дейдиган мазҳабга тақлид қилиб намоз ўқишда давом этиши тўғри бўлмайди. Демак, тарк этиш жоиз бўлган ҳукм бу — уни тарк этиш бошқа шаръий аҳкомларга мувофиқ бажарилаётган амалларга таъсир қилмайдиган ҳукмдир.] тугади.
Ушбу насс (матн) саволларингизга батафсил жавоб бўлади. Масалани янада ёритиш учун қуйидагиларни таъкидлаб ўтамиз:
- Мусулмон кишига муайян бир мазҳабга тақлид қилиш вожиб эмас, балки унга, қайси мужтаҳид истинбот қилганидан қатъи назар, шаръий ҳукмга эргашиш вожибдир. Агар у қайсидир бир мужтаҳиднинг раъйи шаръий ҳукм эканига ва у энг рожиҳ (кучли) эканига кўнгли хотиржам бўлса, унга эргашиши лозим бўлади…
Бироқ муқаллиди оми баҳс(текшириш)омилларига эга бўлмагани сабабли далилларни ўрганиш орқали раъйни таржих қилишга (кучлисини танлашга) қодир бўлмайди. Шунинг учун унинг таржиҳи мужтаҳидга бўлган ишонч ёки ўша мужтаҳидни илмлироқ (аълам) ва тақводорроқ, деб ҳисоблаш каби умумий қоидаларга ва ҳоказоларга асосланади. Агар у Шофиъийни бошқалардан кўра илмлироқ ва унинг фикри умуман олганда тўғриликка яқинроқ деб билса, Шофиъийнинг фикрини олиши лозим… ва ҳоказо.
2- Мусулмон киши учун барча масалаларда муайян бир мазҳабга тақлид қилиш жоиздир. Бу нарса ўтган даврларда мусулмонлар орасида кенг тарқалган эди, ҳозирда эса камроқ тарқалган… Лекин унга ўз мазҳабига мутаассиблик қилиш ва ушбу мазҳабга, ҳатто у шаръий далилларга зид келган тақдирда ҳам, ҳар бир ишда эргашиш жоиз эмас. Агар унга бошқа бир мазҳабнинг бирор ишдаги раъйининг далили кучлироқ экани аён бўлса, мутаассиблик ва маҳкам ёпишиб олиш сабабли ушбу масалада ўзининг аввалги мазҳабида қолиши тўғри бўлмайди. Чунки шариат унга муайян бир мужтаҳидга ёки муайян бир мазҳабга эргашишни буюрмаган, балки шаръий ҳукмга эргашишни буюрган.
3- муқаллиди омига нисбатан масала шуки, у учун энг омонлиги — муайян бир мазҳабга эргашиш ва масалаларнинг умумий мажмуасида ўша мазҳабга тақлид қилишдир. Чунки муқаллиди оми назар солишга (далилларни солиштиришга) аҳл эмас ва унинг турли мазҳаблардан олиши зиддият, аралашиб кетиш ва қандайдир муаммоларни келтириб чиқариши мумкин… Шу сабабли муқаллиди омига, айниқса муайян бир мазҳаб кенг тарқалган юртларда ўша мазҳабга эргашиш тавсия этилади. Масалан, Мисрда шофиъий мазҳабига ёки Мағрибда (Марокашда) моликий мазҳабига эргашиш каби…
4- Талфиқ истилоҳи бир нечта маънода ишлатилади, лекин уларнинг энг кўзга ташлангани иккита маънодир:
а- Битта масалада бир нечта мужтаҳиднинг раъйларини олиш, шундай тарздаки, масаланинг бир қисмида бир мужтаҳиднинг раъйини, бошқа бир қисмида эса бошқа мужтаҳиднинг раъйини олади-да, оқибатда биринчи мужтаҳид ҳам, иккинчи мужтаҳид ҳам айтмаган мураккаб (аралаш) бир ҳукмни олиш юзага келади. Натижада унинг ушбу мураккаб(яъни бир нечта мужтаҳиднинг фарқли ижтиҳодидан ташкил топган) ҳукм бўйича қилган амали иккала мужтаҳид наздида ҳам нотўғри бўлади… Ушбу маънодаги талфиқ «Аш-Шахсийя ал-Исломийя» китобидан келтирилган насс (матн)даги Ҳизбнинг раъйига кўра жоиз эмаслиги очиқ баён қилинган:
[Бироқ шу нарса аниқ бўлиши лозимки, ўзи тақлид қилаётган ҳукмни бошқа бир ҳукмга ўзгартириши жоиз бўлган масала бошқа масалалардан ажралган (алоҳида) бўлиши ва уни тарк этиш бошқа шаръий аҳкомларга путур етказмаслиги шарт қилинади. Аммо агар у бошқа масалага боғлиқ бўлса, унга боғлиқ бўлган барча масалаларни тарк этмагунча уни тарк этиши жоиз эмас, чунки уларнинг барчаси ягона бир масала ҳисобланади. Масалан, у бошқа бир ҳукмнинг шарти ёки комил бир амалнинг арконларидан бири бўлса. Бу, худди намоз, таҳорат ва намознинг арконлари каби. Шундай экан, шофиъий мазҳабига тақлид қиладиган кишининг Абу Ҳанифанинг «аёл киши баданига тегиш таҳоратни бузмайди» деган гапига тақлид қилиши ва шу билан бирга шофиъий мазҳабида намоз ўқишда давом этиши тўғри бўлмайди. Шунингдек, «кўп ҳаракатлар, қанчалик кўпаймасин, намозни ботил қилмайди» дейдиган ёки «Фотиҳа сурасини ўқимаслик намознинг арконларидан бири эмас» дейдиган кишига тақлид қилиши ва шу билан бирга «кўп амал намозни ботил қилади» ёки «Фотиҳа намознинг арконларидан биридир» дейдиганга тақлид қилиб намоз ўқишда давом этиши тўғри бўлмайди. Шундай қилиб, тарк этиш жоиз бўлган ҳукм — уни тарк этиш бошқа шаръий аҳкомларга мувофиқ бажарилаётган амалларга таъсир қилмайдиган ҳукмдир.] тугади.
б- Муқаллид ўзи учун тайин қилган мазҳабдан бошқа мазҳабдан мустақил (алоҳида) бир масалани олишидир. Масалан, намозда Шофиъий мазҳабига тақлид қилиб, ҳажда эса Ҳанбалийларнинг раъйини олиши каби… Бу маънодаги талфиқ эса юқорида «Аш-Шахсийя ал-Исломийя» китобининг биринчи жузъидан келтирилган матнда зикр қилинганидек, ўзига хос тафсилоти билан жоиздир:
[Бу мазҳаб аҳкомларига эргашиш жиҳатидан эди. Аммо ушбу аҳкомларни тарк этиш жиҳатидан эса қаралади: агар у ҳукмни олган, лекин унга ҳали амал қилмаган бўлса, унда Аллоҳнинг розилигини талаб қилишга боғлиқ бўлган таржих (устун қўйиш) сабабларидан бирига асосланиб, уни тарк этиши ва бошқасини олиши мумкин. Аммо агар унга амал қилиб бўлган бўлса, у ҳолда ушбу ҳукм унинг ҳаққида шаръий ҳукмга айланган бўлади, шунинг учун иккинчи ҳукм далил билан бирга келиб, биринчи ҳукм далил билан бирга келмаган бўлса ёки таълим олиш йўли орқали иккинчи ҳукмнинг далили биринчи ҳукмнинг далилидан кучлироқ экани унга исботланса ва у бунга қаноат ҳосил қилса, уни тарк этиб, бошқа аҳкомларни олиши жоиз бўлади. Шунда у биринчи ҳукмни тарк этиши лозим, чунки унинг шаръий далилга қаноат ҳосил қилиши ва уни тасдиқлаши, мужтаҳид ўзи ҳукм истинбот қилган далилдан кўра кучлироқ далил топганида, далилнинг кучлилиги сабабли аввалги раъйини тарк этиб, янги раъйни олиши лозим бўлганидек, уни унинг ҳаққидаги шаръий ҳукмга айлантиради. Ушбу ҳолатдан бошқа ўринларда эса, муқаллиднинг ушбу ҳукмга амал қилиши боғланган(яъни амал қилган) бўлса, ўзи тақлид қилган ҳукмни тарк этиб, бошқасига ўтиши жоиз эмас.
Ва аммо бошқа бир ҳукмда ўша (ўзи тақлид қилаётган)мужтаҳиддан бошқасига тақлид қилишга келсак, бу унга жоиздир. Чунки муқаллид киши ҳар бир масалада исталган олимдан фатво сўраши жоизлиги борасида саҳобаларнинг ижмоси содир бўлган. Аммо агар муқаллид Шофиъий ёки Жаъфарий каби муайян бир мазҳабни ўзига тайин қилиб, «мен унинг мазҳабидаман ва унга мултаазимман» деса, бу борада батафсил баён бор. У ҳам бўлса, ўзи тақлид қилган мазҳабдаги амали боғланган ҳар бир масалада ундан бошқасига тақлид қилишга ҳаққи йўқ. Амали боғланмаган масалаларда эса ундан бошқасига эргашишга ҳеч қандай монелик йўқ.] тугади.
Шундай қилиб, «Аш-Шахсийя ал-Исломийя» китобидан келтирилган матнни чуқур фикрлаб ўрганиш сизнинг барча саволларингизга жавоб беради.
Биродарингиз Ато ибн Халил Абу ар-Рошта 15 рабиул аввал 1448ҳ
28 август 2026м



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?
НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!
ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!
ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ