Хитой–АҚШ–Россия рақобатида Марказий Осиё: янги манфаатлар тўқнашуви майдонига айланмоқдами?

Хитой–АҚШ–Россия рақобатида Марказий Осиё: янги манфаатлар тўқнашуви майдонига айланмоқдами?
بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ
Хабар: 26 август куни Ўзбекистон Президенти Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева Пекинда Бутунхитой халқ вакиллари йиғини Доимий қўмитаси раиси Чжао Лэцзи билан учрашди. Томонлар транспорт, савдо, таълим, маданият ва қатор қўшма лойиҳаларни амалга ошириш масалаларини муҳокама қилди. Саида Мирзиёева Хитойнинг Ўзбекистон билан ҳамкорликни қўллаб-қувватлаши муҳимлигини таъкидлади.
Бу учрашувдан икки кун олдин — 23-24 августда Озарбайжон Президенти Илҳом Алиев Ўзбекистонда давлат ташрифи билан бўлди. Ўзбекистон–Озарбайжон муносабатларида транспорт, инвестиция ва стратегик ҳамкорлик муҳим йўналишлардан бўлди.
Изоҳ: Бу икки воқеани бир-биридан узиб қараш унчалик тўғри бўлмайди. Чунки улар Марказий Осиёнинг Ғарбга чиқиш имконияти билан боғлиқ кенгроқ жараённинг икки бўғини бўлиши мумкин.
Хитой–Қирғизистон–Ўзбекистон темирйўли келажакда Каспий денгизи, Озарбайжон ва Жанубий Кавказ орқали ҳаракатланадиган “Ўрта коридор” билан боғланиши мумкин. Илҳом Алиев ҳам ушбу темирйўлни “Ўрта коридор” ва АҚШнинг TRIPP ташаббуси билан интеграция қилиш имкониятини билдирган.
Демак, масала фақат темирйўлда эмас. Товарлар, капитал, энергия ва стратегик ресурслар қайси йўналишда ҳаракатланиши ва бу йўналишлар кимнинг таъсирини кучайтириши масаласи турибди.
Хитой манфаатини шундай тушуниш мумкин: Украина уруши ва санкциялар шароитида Россия орқали Европа билан савдо қилиш сиёсий хавфларга кўпроқ боғланган. Шунинг учун муқобил маршрут Пекин учун эҳтиёт ва диверсификация воситаси бўлиши мумкин. Гап Россияга қарши бўлишда эмас, балки унга қарам бўлиб қолмасликда. Хитой Россия билан стратегик шерикликни сақлаган ҳолда, Россиясиз ишлай оладиган йўлларни ҳам ривожлантиришдан манфаатдор бўлиши мумкин.
Марказий Осиёнинг ўзи Хитой учун манфаат. Йўл фақат Европа учун эмас. У орқали Ўзбекистон, Қозоғистон, Қирғизистон ва бошқа давлатлар билан савдо, инвестиция, энергетика ва хомашё алоқалари кучаяди.
АҚШ ва Европа учун эса “Ўрта коридор” Россия ҳудудини четлаб ўтувчи янги иқтисодий боғланиш сифатида аҳамиятли. TRIPP эса транспорт билан чекланмай, энергетика ва бошқа критик инфратузилмаларни ҳам боғлаш имкониятини яратмоқда.
Бунга яна бир қатлам қўшилмоқда — хавфсизлик. Иқтисодий ва транспорт коридорлари кенгайган сари уларни ҳимоя қилиш масаласи ҳам долзарб бўлиб боради. Марказий Осиё давлатлари ва Озарбайжон ўртасида ҳарбий ҳамкорликнинг кучайиши, жумладан, ҳарбий машғулотлар, мудофаа саноати ва ҳарбий-техник алоқаларнинг ривожланиши шу жараённинг яна бир кўриниши бўлиши мумкин. Ўзбекистон ва Озарбайжон 2025 йилда мудофаа саноати соҳасида ҳамкорлик бўйича йўл харитасини имзолаган. Демак, шаклланаётган янги транспорт-иқтисодий йўналишлар билан бир қаторда уларнинг хавфсизлигини таъминлашга қаратилган ҳарбий алоқалар ҳам кучаймоқда. Шу нуқтада транспорт масаласи оддий иқтисодий лойиҳадан геосиёсий ва хавфсизлик масаласига айланади.
Шундай экан, АҚШ ва Хитой Россиянинг Марказий Осиёдаги таъсирини қисқартиришдан бирдек манфаатдор бўлиши эҳтимолини ҳам истисно қилиб бўлмайди. АҚШ Россия таъсирини заифлаштиришдан манфаатдор экани ва бундай геосиёсий лойиҳаларни амалга ошириш имкониятига кўпроқ эга экани маълум. Россияни четлаб ўтувчи янги транспорт-иқтисодий маконни шакллантириш уларнинг манфаатлари бир нуқтада кесишганини кўрсатади.
Асосий савол эса бошқа: Марказий Осиё янги коридорлар орқали мустақил манёвр имкониятини кенгайтирадими ёки бир ташқи кучга боғлиқликдан чиқиб, бошқасининг таъсир доирасига ўтиб қоладими? Бу масаланинг асл натижасини вақт кўрсатади.
Зеро, логистика — мақсад эмас, восита. У орқали товар билан бирга капитал, ресурс, технология ва сиёсий таъсир ҳам ҳаракатланади.
وَلَا تَرْكَنُوا إِلَى الَّذِينَ ظَلَمُوا فَتَمَسَّكُمُ النَّارُ وَمَا لَكُم مِّن دُونِ اللَّهِ مِنْ أَوْلِيَاءَ ثُمَّ لَا تُنصَرُونَ ١١
«Зулм қилганларга мойил бўлманглар, акс ҳолда сизларга дўзах оташи етади. Сизлар учун Аллоҳдан ўзга дўстлар (ёрдамчилар) йўқдир. Сўнгра сизларга ёрдам берилмас». (Ҳуд:113)
Ҳизб ут-Таҳрир Марказий Матбуот бўлими радиоси учун Ислом Абу Халил ёзди
01.09.2026й



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?
НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!
ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!
ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ