| Hizb-Uzbekiston.info

Top Menu

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

Main Menu

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР
  • Yozuv:
    Tarjima:

logo

| Hizb-Uzbekiston.info

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      12.09.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      05.09.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      29.08.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      23.08.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      15.08.2026
      0
    • Россияда ҳалок бўлган мусулмон юртдошларимизнинг оила аъзолари ва яқинларига таъзия

      11.08.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      08.08.2026
      0
    • Абдуманнон биродаримизнинг вафоти муносабати билан таъзия

      01.08.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      01.08.2026
      0
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • “Сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида (жиҳодга) чиқинглар, дейилса, ўз ерингизга (яъни, юртингизга) ...

      23.03.2025
      0
    • Усули фиқҳ бўйича олим Ато ибн Халил Абу Рашта: Ҳизбнинг ҳозирги амири

      07.12.2016
      0
    • Шайх Абдул Қаддим Заллум: Ҳизб қиёдатида ўз ўтмишдошининг энг яхши ўринбосари

      07.12.2016
      0
    • Тақийюддин Набаҳоний… Асосчи шайх

      07.12.2016
      0
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
    • Халифалик Давлатида моллар

      10.03.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      20.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      15.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      28.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.12.2022
      0
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • Иккинчи АЭС — Хитой билан: энергетик мустақилликми ёки Россия ва Хитойга бўлинган қарамлик?

  • Ўзбекистоннинг CIPSга уланиши ортида нима бор?

  • Бен-Гвирга жавоб эшитиладиган эмас, кўриладиган нарсадир!

  • Халифаликни барпо этиш учун нусрат бериш шарафи қайси мусулмон қўшинига насиб этади?

  • Сув йўллари бўғозлари — жаҳон савдосининг калитлари кимнинг қўлида?

  • Суданлик журналист қуролларидан ҳануз мусулмонлар қони томиб турган яҳудийлар билан нормаллашувга чақирмоқда!

  • Тафсир манбалари

  • Оли Сауд ҳукмдорлари хўжайинлари бўлмиш АҚШ манфаатлари йўлида Ямандаги ҳусийларнинг мавқеини кучайтириб, инглизпараст кучларга зарба бермоқда

МАҚОЛАЛАР
Home›МАҚОЛАЛАР›Ўзбекистоннинг CIPSга уланиши ортида нима бор?

Ўзбекистоннинг CIPSга уланиши ортида нима бор?

By htadmin
18.09.2026
0
Share:

Ўзбекистоннинг CIPSга уланиши ортида нима бор?

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

«2026 йил 9 сентябрда Гонконгда ўтказилган ўн биринчи “Бир макон — бир йўл” саммити доирасида Ўзбекистон Миллий банки Хитойнинг Чегаралараро банклараро тўлов тизими — CIPS оператори билан тизимга тўғридан-тўғри уланиш тўғрисида битим имзолади. Миллий банк CIPSга бевосита қўшилган Ўзбекистондаги биринчи тижорат банки бўлади. Банкнинг юандаги кредит линиялари 11,5 миллиард юандан ошган бўлиб, у келгусида Ўзбекистоннинг бошқа банклари учун ҳам CIPS орқали ҳисоб-китоб маркази вазифасини бажариши мумкин». (ЎзА, 9 сентябр 2026 йил).

Воқеанинг кўринган томони — Хитой билан ҳисоб-китобларни тезлаштириш, воситачи банклар сонини камайтириш ва доллар орқали айланиб ўтиш харажатларини қисқартиришдир. Бироқ бу ҳаракатнинг сиёсий маъносини тушуниш учун CIPSнинг нима экани, Хитой уни қайси узоқ муддатли сиёсат доирасида барпо этгани ва Ўзбекистоннинг Хитой билан савдо ҳамда кредит алоқалари қандай тузилганини кўриб чиқиш лозим.

«CIPS 2015 йилда Хитой Халқ банки ташаббуси билан ишга туширилган. У юандаги чегаралараро тўловларни клиринг ва ҳисоб-китобдан ўтказиш учун хизмат қилади. SWIFT эса асосан банклар ўртасида молиявий хабарларни узатиш тармоғидир». (Reuters, 28 феврал 2022 йил).

Демак, CIPSни SWIFTнинг оддий хитойча нусхаси сифатида тушуниш тўғри эмас. SWIFT тўлов ҳақидаги хабарни етказса, CIPS юандаги тўловни ҳисобдан ўтказиш ва якунлаш имконини беради. CIPSга тўғридан-тўғри уланган банк юан операцияларини учинчи банк орқали ўтказишга камроқ эҳтиёж сезади.

«2026 йил июнь ойида CIPS тармоғида 210 та тўғридан-тўғри ва 1619 та билвосита иштирокчи мавжуд эди. 2025 йилда тизим орқали ўтган операцияларнинг умумий ҳажми 180,2 триллион юандан ошди». (CIPS расмий маълумотлари, июн 2026 йил).

Шу билан бирга, CIPS ҳали Ғарб молиявий инфратузилмасидан бутунлай ажралган ёпиқ тизим эмас.

«SWIFT CIPSга хавфсиз молиявий хабар алмашиш хизматларини тақдим этади ва айрим CIPS операциялари SWIFT хабар стандартларидан фойдаланади». (SWIFT расмий маълумоти).

Бироқ бу техник боғланиш Хитойнинг ўз молиявий доирасини кенгайтириш мақсадини бекор қилмайди. Чунки CIPSнинг асосий аҳамияти ҳозирнинг ўзида SWIFTни бутунлай алмаштиришида эмас, балки Хитойга юандаги халқаро ҳисоб-китобларни ўзи бошқарадиган инфратузилма орқали ўтказиш имконини беришидадир.

Эътибор бериладиган жиҳат шуки, CIPS Россияга қарши 2022 йилги санкциялардан кейин пайдо бўлган эмас. У етти йил олдин ишга туширилган эди. Демак, унинг барпо этилиши муайян инқирозга берилган вақтинчалик жавоб эмас, балки юанни халқаро савдо ва молияда кенгайтиришга қаратилган собит Хитой сиёсатининг бир қисмидир.

2022 йилда Россияга қарши қўлланган молиявий чоралар эса бу сиёсат аҳамиятини Пекин учун янада оширди.

«Европа Иттифоқи Россия Марказий банки захираларини бошқариш билан боғлиқ операцияларни тақиқлади ва Россиянинг бир қатор банкларини SWIFT хизматларидан узди». (Европа Иттифоқи Кенгаши, 28 феврал ва 2 март 2022 йил).

Бу ҳаракатлар доллар, евро, Ғарб банклари ва тўлов инфратузилмаси фақат тижорий восита эмаслигини кўрсатди. Улар зарур пайтда давлат захираларини музлатиш, банкларни ташқи тўловлардан узиш ва бутун иқтисодга босим ўтказиш воситасига айланиши мумкин.

Шундан сўнг Хитой юандаги савдо, валюта своплари, юан клиринг марказлари, кредит линиялари ва CIPSни бир-бирига боғлаган молиявий тармоқни кенгайтиришни тезлаштирди.

«2023 йилга келиб Хитой “Бир макон — бир йўл” доирасидаги 20 давлат билан миллий валюталарни ўзаро алмаштириш тўғрисида битим тузган ва 17 давлатда юан клиринг механизмларини йўлга қўйган эди». (Хитой Давлат кенгаши ахборот идораси, 10 октябр 2023 йил).

«2025 йилда Хитой Халқ банки давлат корхоналарини ташқи операцияларда юандан устувор фойдаланишга, банкларни эса чегаралараро юан кредитларини кенгайтиришга чақирди. Шунингдек, CIPS инфратузилмасини мустаҳкамлаш белгилаб қўйилди». (Reuters, 21 апрел 2025 йил).

Бу сиёсатнинг таркибий қисмлари бир-бирига уланган: Хитой компанияси хорижда лойиҳа олади; Хитой банки унга ёки маҳаллий шеригига кредит беради; ускуна Хитойдан келтирилади; ҳисоб-китоб юанда амалга оширилади; тўлов эса CIPS орқали ўтади. Натижада товар, кредит, валюта ва тўлов инфратузилмаси битта молиявий доира ичида ҳаракат қила бошлайди.

Хитойнинг мақсади ҳозироқ долларни бутун дунёдан сиқиб чиқариш эмас.

«2025 йил иккинчи чорагида доллар жаҳон валюта захираларининг 56,32 фоизини, юан эса 2,12 фоизини ташкил этган». (Халқаро Валюта Фонди, COFER маълумотлари, 2025 йил).

Демак, юан ҳали долларнинг глобал ўрнини эгаллаш даражасига етмаган. Хитой ҳозирча ўз савдоси, кредитлари ва ташқи лойиҳалари атрофида юан ишлатиладиган алоҳида молиявий доирани босқичма-босқич барпо этмоқда. CIPS ана шу сиёсатнинг ҳисоб-китоб устунидир.

Энди мазкур сиёсатни Ўзбекистон воқелигига татбиқ қилсак, битимнинг маъноси янада очилади.

«2026 йил январ-июл ойларида Ўзбекистон билан Хитой ўртасидаги савдо ҳажми 11,3 миллиард долларни ташкил қилди. Ўзбекистон Хитойга 1,7 миллиард долларлик маҳсулот экспорт қилган бўлса, Хитойдан 9,5 миллиард долларлик товар импорт қилди. Хитой Ўзбекистон умумий импортининг 32,3 фоизини таъминлади». (Ўзбекистон Миллий статистика қўмитаси, 2026 йил январ-июл маълумотлари).

Демак, Ўзбекистоннинг Хитойдан импорти унга қилаётган экспортдан қарийб 5,6 баравар кўп. Савдо тақчиллиги эса тахминан 7,9 миллиард долларни ташкил қилади. Шу сабаб CIPS биринчи навбатда Ўзбекистоннинг Хитойдан сотиб олаётган ускуна, машина, электроника, транспорт воситалари ва саноат маҳсулотлари учун тўловларни енгиллаштиради.

Яъни бу йўл орқали юан икки томон ўртасида тенг ҳаракатланмайди. Мавжуд савдо таркибида тўлов оқимининг асосий йўналиши Ўзбекистондан Хитой етказиб берувчилари томон бўлади.

Бунга инвестиция ва кредит алоқалари қўшилганда боғланиш янада чуқурлашади.

«Ўзбекистон–Хитой қўшма лойиҳалар портфели 60 миллиард доллардан ошган. У энергетика, нефт-газ, кимё, тоғ-кон саноати, транспорт, инфратузилма, рақамли технология ва сунъий интеллект каби соҳаларни қамраб олади». (Ўзбекистон Президенти матбуот хизмати, 2025 йил).

Бу рақамнинг барчаси амалга оширилган инвестиция эмас, балки шаклланган лойиҳалар портфелидир. Аммо унинг соҳавий таркиби муҳим: Хитой капитали ва технологияси оддий истеъмол товарларида эмас, балки энергетика, транспорт, кончилик ва рақамли инфратузилма каби мамлакат иқтисодиётининг асосий тармоқларига кирмоқда.

«2026 йил июнь ойига келиб Ўзбекистон Миллий банки Хитой молия муассасаларидан 4,5 миллиард доллардан ортиқ маблағ жалб қилганини ва илк бор 1 миллиард юанлик тўғридан-тўғри молиялаштиришни амалга оширганини маълум қилди». (Ўзбекистон ҳукумати, 18 июн 2026 йил).

Сентябрда эса юандаги кредит линиялари 11,5 миллиард юандан ошгани ва банк CIPS бўйича бошқа маҳаллий банклар учун ҳам ҳисоб-китоб марказига айланиши маълум қилинди.

Шундай қилиб, боғланиш занжири тўлиқлашмоқда: Хитой товари ва ускунаси — Хитой молияси — юан кредити — CIPS орқали тўлов.

Тўғридан-тўғри уланиш Миллий банкка қисқа муддатли амалий фойда беради. Тўловлар тезлашади, воситачи банклар камаяди, айрим доллар конвертацияси ва комиссия харажатлари қисқаради. Бироқ Хитой учун натижа бундан анча кенгдир: Ўзбекистон банк тизимида юан айланмаси кўпаяди, Хитой кредитларига талаб ошади, CIPSнинг иштирокчилар тармоғи кенгаяди ва Хитой билан савдо унинг валютаси ҳамда молиявий инфратузилмасига боғлана бошлайди.

Миллий банкнинг бошқа банклар учун ҳам CIPS ҳисоб-китоб марказига айланиши бу алоқани битта банк даражасидан бутун банк тизими даражасига кўтаради. Корхона Хитой ускунасини сотиб олиш учун юан кредити олса, тўловни амалга ошириш учун яна шу юан инфратузилмасига мурожаат қилади. Ускуна учун эҳтиёт қисм, техник хизмат ва янгилаш ҳам ўша ишлаб чиқарувчига боғланса, молиявий боғланиш саноат қарамлиги билан мустаҳкамланади.

Бундай қарамлик бир марта имзоланган шартномадан эмас, эҳтиёжларнинг тўпланишидан пайдо бўлади. Корхонага Хитой ускунаси керак; уни сотиб олиш учун Хитой кредити керак; қарзни тўлаш учун юан керак; юан операцияси учун CIPS керак; эски қарзни узайтириш ёки янги лойиҳани молиялаштириш учун яна Хитой банки керак бўлади. Ҳар бир боғланиш алоҳида олинганда тижорий битимга ўхшайди. Аммо улар бирлашганда иқтисодий қарорга таъсир ўтказувчи молиявий муҳитни пайдо қилади.

Айни пайтда Ўзбекистон доллар тизимидан ҳам чиқиб кетмаяпти.

«2025 йил охирида Ўзбекистон давлат қарзи 46,8 миллиард долларни, ташқи давлат қарзи эса 39,8 миллиард долларни ташкил қилган. Долларда ифодаланган қарз 27,5 миллиард доллар ёки умумий давлат қарзининг 59 фоизи бўлган. Юандаги ташқи қарз эса 1,3 миллиард долларни ёки умумий қарзнинг қарийб 3 фоизини ташкил қилган». (Ўзбекистон Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, 2025 йил якуний давлат қарзи ҳисоботи).

Демак, CIPSга уланиш Ўзбекистонни доллар молия тизимидан озод қилмайди. Долларга асосланган мавжуд ташқи қарз ва Ғарб молиявий алоқалари сақланиб қолади; уларнинг устига Хитой кредити, юан ҳисоб-китоби ва CIPS инфратузилмаси қўшилади.

Юқоридагилардан равшан бўладики, Ўзбекистоннинг яқин мақсади — Хитойдан келаётган товар, ускуна ва кредитлар бўйича ҳисоб-китобни енгиллаштиришдир. Хитойнинг стратегик мақсади эса юандаги савдо, кредит ва тўловларни бирлаштириб, ўз молиявий доирасини кенгайтиришдир.

Шунинг учун бу битимнинг кўринмаган томони оддий банк операциясидан кенгроқдир. Ўзбекистон Хитой бозорига фақат товар билан эмас, кредит, валюта ва тўлов инфратузилмаси орқали ҳам боғланмоқда. Хитой эса Ўзбекистонни юан айланадиган ташқи бозор, Хитой кредитларидан фойдаланувчи қарздор ва CIPS орқали ҳисоб-китоб қилувчи молиявий бўғинга айлантирмоқда.

Натижа пул мустақиллиги эмас, балки қарамликнинг кўп қутбли шаклидир: давлат бир тарафдан доллар қарзлари ва Ғарб молиявий тизимига, иккинчи тарафдан Хитой кредити, технологияси, импорти ва юан инфратузилмасига боғланиб бормоқда. Қарамликнинг икки манбага бўлиниши уни мустақилликка айлантирмайди.

Шундай қилиб, муаммо CIPSдан фойдаланиш ёки фойдаланмасликнинг ўзида эмас. Муаммо — мусулмон юртларининг доллар ёки юан асосидаги капиталистик молия тизимларидан бирига боғланиб, ўз бозори, ресурслари ва сиёсий қарорларини ташқи кучлар таъсирига очиб қўйишидадир. Ҳақиқий муқобил ечим эса, тарқоқ секуляр давлатларнинг бир молиявий марказдан бошқасига ўтиши эмас, балки мусулмон юртларини Халифаликда бирлаштириб, барқарор пул, рибосиз молия, қудратли саноат ва мустақил ташқи сиёсатни яхлит равишда барпо этишдир.

Салоҳиддин

18.09.2026й

TagsCIPSЎзбекистоннинг CIPSга уланиши ортида нима бор?
0
Shares
  • 0
  • +
  • 0
  • 0
  • 0
  • 0

Leave a reply Отменить ответ

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте, как обрабатываются ваши данные комментариев.

ЯНАДА ҚИЗИҚАРЛИ МАВЗУЛАР

  • МАҚОЛАЛАР

    Исломий ҳаёт тўғрисида тушунча

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Судан ўтиш даври ҳукумати АҚШнинг нуқсонли қарорига телбаларча қувониш билан ўз омадсизлигини яширмоқчи

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Ҳизб ут-Таҳрир – Сурия вилояти: «Аллоҳнинг мустаҳкам арқонини истаймиз, қўллаб-қувватловчи давлатлар арқонини эмас» жумаси

ОНЛАЙН КУТУБХОНА

АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ

МАҚОЛАЛАР

  • МАҚОЛАЛАР

    Иккинчи АЭС — Хитой билан: энергетик мустақилликми ёки Россия ва Хитойга бўлинган қарамлик?

    Иккинчи АЭС — Хитой билан: энергетик мустақилликми ёки Россия ва Хитойга бўлинган қарамлик? بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ «2026 йил 8 сентябрда Белградда ўтказилган Ўзбекистон–Сербия бизнес форумида Сербия президенти Александр Вучич ...
  • МАҚОЛАЛАР

    Ўзбекистоннинг CIPSга уланиши ортида нима бор?

    Ўзбекистоннинг CIPSга уланиши ортида нима бор? بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ «2026 йил 9 сентябрда Гонконгда ўтказилган ўн биринчи “Бир макон — бир йўл” саммити доирасида Ўзбекистон Миллий банки Хитойнинг Чегаралараро ...
  • МАҚОЛАЛАР

    BRICS: АҚШ тартиботига муқобилликми ёки янги қутблашув?

    BRICS: АҚШ тартиботига муқобилликми ёки янги қутблашув? بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ Иккинчи жаҳон урушидан кейин шаклланган дунё тартиботига дарз кетгани энди ҳеч кимга сир бўлмай қолди. Илгари дунё давлатлари гўёки ...
  • МАҚОЛАЛАР

    Суюлтирилган газ таъминоти бўйича янги ҳийлакор сиёсат

    Суюлтирилган газ таъминоти бўйича янги ҳийлакор сиёсат بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ 7 сентябрда Шавкат Мирзиёевга аҳолини суюлтирилган газ билан таъминлаш тизимини ислоҳ қилиш таклифлари тақдим этилди. Расмий маълумотга кўра, мамлакатда ...
  • МАҚОЛАЛАР

    Газга бой Ўзбекистоннинг Россия газига қарамлиги кучаймоқда

    Газга бой Ўзбекистоннинг Россия газига қарамлиги кучаймоқда بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ «Газпром» раҳбари Алексей Миллер 2026 йил бошидан Россиянинг Қозоғистон, Қирғизистон ва Ўзбекистонга газ етказиб бериш ҳажми қарийб 70 фоизга ...

ИЗОҲЛАР

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    09.06.2026
    […] қилганларидек: «Мушриклар олови билан ёритманг…[1]». Бундай машъум битимлар мусулмон армияларини […]

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] шундаки, Иордания қўшинига инглиз жосуси Глабб Пошо[1] қўмондонлик қилаётган эди. Бошқа араб раҳбарлари ва […]

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар куфр кучларини «дўст» тутишнинг оқибатларини — бу йўл дунёда хорлик, Охиратда эса ...

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026
    […] аёлу болаларни қутқариш учун жанг қилмаяпсизлар?![1]» деган амрига бўйсуниш учун уларда куч ҳам, имконият […]

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    31.05.2026
    […] шиорларини улуғласа, демак, бу қалбидаги тақвосидан[1]» деган каломига содиқ қолган ҳолда, байрам шукуҳини […]

    1447 ҲИЖРИЙ ЙИЛ МУБОРАК ҚУРБОН ҲАЙИТИ ТАБРИГИ

logo

Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.

Алоқа учун манзилимиз

  • Beirut-Lebanon P.O.BOX 14-5010
  • 0096 113 07 59 4
  • ht.uzbekistan@gmail.com
  • Popular

  • Comments

  • Эр аёлига маҳрни бермай талоқ қилиши тўғрсидаги саволга жавоб

    By htadmin
    08.01.2017
  • Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги

    By htadmin
    22.08.2018
  • Андижон қатлиомига 12 йил бўлди!

    By htadmin
    12.05.2017
  • Эркак ва аёл ўртасидаги алоқаларни тартибга солиш

    By htadmin
    19.06.2017
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    09.06.2026

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

    […] қилганларидек: «Мушриклар олови билан ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

    […] шундаки, Иордания қўшинига ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

    […] аёлу болаларни қутқариш ...

    SAHIFA

    • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
    • БОШ САҲИФА
    • КИТОБЛАР
    • Ҳизб ут-Таҳрир

    ИЖТИМОИ ТАРМОҚЛАРИМИЗ

    • Contact
    • About Us
    • Home
    http://hizb-uzbekiston.info/
    Yozuv:
    Tarjima: