Ўзбекистон АЭСи атрофидаги ядровий найранг: Йирик давлатлар манфаати тўқнашган майдон ва «суверенитет» иллюзияси

Ўзбекистон АЭСи атрофидаги ядровий найранг: Йирик давлатлар манфаати тўқнашган майдон ва «суверенитет» иллюзияси
بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ
18 сентябрь куни Ўзбекистон Саноат, радиация ва ядровий хавфсизлик қўмитаси билан АҚШ Ядровий тартибга солиш комиссияси (NRC) ўртасида имзоланган Англашув меморандуми одатдаги техник ҳамкорлик чегарасидан анча ташқарига чиқувчи ҳодисадир. Сўнгги йилларда Ўзбекистоннинг атом энергетикаси лойиҳаси атрофида юз бераётган кескин ўзгаришлар — аввал режалаштирилган тўла қувватли йирик ВВЭР-1200 реакторларидан воз кечилиб, кичик модулли реакторлар (КМР — SMR) билан қориштирилган «гибрид» форматга ўтилиши ҳамда эндиликда бу жараёнга Вашингтоннинг бевосита аралашуви — юртимиз яна бир бор халқаро мустамлакачи кучларнинг яширин геосиёсий ва технологик савдолашиш майдонига айланиб қолганини кўрсатмоқда.
АҚШ сунъий интеллект индустрияси ва маълумотларни қайта ишлаш марказлари (Data Centers) учун зарур бўлган улкан энергия таъминотида кичик модулли реакторлар (КМР)га муҳтож. Бироқ Американинг бу борадаги хусусий лойиҳалари (Kairos Power, NuScale, ARC кабилар) ҳали амалий синовдан тўлиқ ўтмаган ва 2030 йиллардан кейингина ишга тушиши кўзда тутилган.
Россиянинг ярим асрлик атом музёрар кемалари тажрибасига таянган КМР технологиялари (хусусан, «РИТМ-200» серияси) эса, йиллар давомида синовдан ўтган бўлса-да, унинг қуруқликдаги модификацияси бўлган «РИТМ-200Н» шаҳарча ва саноат тармоғига уланган ҳолда ҳали қуруқликда ишга туширилмаган.
Американинг Ўзбекистон билан «лицензиялаш ва хавфсизлик тизимларида ҳамкорлик» ниқоби остида келишув тузиши шунчаки «дўстона ёрдам» эмас. Балки бу — Ўзбекистон заминида «Росатом» томонидан ўрнатилиши режалаштирилган ёпиқ Россия ядровий технологиясига тўғридан-тўғри кириш, уни тафтиш қилиш ва технологик жосуслик орқали ўз муқобил тизимларини тезлаштиришга қаратилган ҳаракатдир.
Ушбу ядровий детектив Ўзбекистоннинг ташқи сиёсатдаги «кўп векторли» деб аталувчи ожиз ҳолатини фош этди:
Бир томонда Москва: Ўзбекистонни энергетик қарамликда ушлаб туриш, уран захираларини ўз назоратига олиш ва стратегик инфратузилмани мустаҳкамлашга интилмоқда.
Иккинчи томонда Вашингтон: Тошкентга дипломатик босим ўтказиш ва маслаҳатчилар орқали лойиҳа форматини ўзгартиришга эришиб, эндиликда хавфсизликни текшириш баҳонасида станция ичига суқулиб кирмоқда.
Дастлаб тўлиқ ва йирик қувватли АЭС қуришни режалаштирган ўзбек режими эса, ташқи кучларнинг босимлари остида лойиҳани парчалаб, «гибрид» кўринишга келтиришга мажбур бўляпти. Натижада исломий юрт мустақил қарор қабул қилувчи субъект эмас, балки икки мустамлакачи кучнинг бир-бирини жосуслик ва босим билан тийиб туриш синов полигонига айлантирилди. Бундай лойиҳалар мамлакатга энергетик мустақиллик келтирмайди, аксинча, уни узоқ ўн йилликларга технологик ва хавфсизлик жиҳатидан икки томонлама қарамлик чангалига туширади.
Исломда энергетика, айниқса, ядровий технологиялар тижорий ёки ташқи кучларга ишониб топшириладиган масала эмас. Энергетика ва улкан маъдан захиралари Ислом Шариатида умумий мулк саналади. Давлат бу бойликларни Уммат манфаати йўлида мустақил бошқариши шарт. Стратегик аҳамиятга эга бўлган ядровий иншоотларни мустамлакачи кофир давлатларнинг – хоҳ у АҚШ бўлсин, хоҳ Россия – ихтиёрига, назоратига ёки уларнинг сиёсий савдосига очиб бериш шаръан ман этилган. Чунки Аллоҳ таоло буюради:
وَلَن يَجْعَلَ اللَّهُ لِلْكَافِرِينَ عَلَى الْمُؤْمِنِينَ سَبِيلًا
«Аллоҳ ҳаргиз кофирлар учун мўминлар устидан йўл бермагай». (Нисо:141)
Ўзининг мутахассислари, илмий-техник базаси ва оғир саноатига таянмаган, аксинча, хорижий лицензия ва хорижий назоратчиларга боғлаб қўйилган атом станцияси аслида суверен мулк эмас, балки портлаш хавфи бўлган «сиёсий мина»дир.
Аллоҳ изни билан тикланажак Халифалик Давлати илм-фан ва ядровий технологияларни ўз кучи ва салоҳияти билан ривожлантиришни, Умматни душманнинг технологик ва иқтисодий қарамлигидан озод қилишни ва уни ҳар қандай кучлар қаршисида азиз қилишни ўз бурчи ва вазифаси деб билади.
Ўзбекистон АЭСи атрофида Москва ва Вашингтон ўртасида кечаётган бу ядровий найранг — бугунги исломий юртлардаги режимлар йирик мустамлакачи кучлар манфаатлари орасида мувозанат сақлашга уринувчи қўғирчоқ ҳолатда эканининг очиқ далилидир.
Мусулмонларнинг табиий бойликлари ва технологик келажаги Ғарб ёки Шарқ мустамлакачилигининг ўлжаси бўлишдан тўхташи керак. Бу муаммонинг чинакам ечими — сиёсий қарорларни кофир мустамлакачиларнинг иродасидан бутунлай халос қилиш ҳамда бутун Уммат салоҳиятини, бойликларини ва ақл-заковатини Ислом байроғи остида бирлаштириб, хавфсизлиги ва тараққиётини ўз қўли билан таъминлайдиган исломий мафкуравий Давлатни барпо этишдан иборатдир. Бу Давлат эса — ўз аҳлини асло алдамайдиган Ҳизб ут-Таҳрир фикрий ва сиёсий кураш орқали уни барпо этиш учун туну кун фаолият олиб бораётган пайғамбарлик минҳожи асосидаги Рошид Халифаликдир.
Иззатуллоҳ
23.09.2026й



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?
НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!
ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!
ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ