| Hizb-Uzbekiston.info

Top Menu

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

Main Menu

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

logo

| Hizb-Uzbekiston.info

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      11.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      05.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      28.03.2026
      0
    • Мирпоччаева Ҳикоят аянинг вафотлари муносабати билан таъзия

      26.03.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      21.03.2026
      0
    • Муборак Рамазон Ҳайити муносабати билан табрик

      19.03.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      15.03.2026
      0
    • Сабр ва матонат тимсоли бўлган онахоннинг вафоти

      10.03.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      10.03.2026
      0
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • “Сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида (жиҳодга) чиқинглар, дейилса, ўз ерингизга (яъни, юртингизга) ...

      23.03.2025
      0
    • Усули фиқҳ бўйича олим Ато ибн Халил Абу Рашта: Ҳизбнинг ҳозирги амири

      07.12.2016
      0
    • Шайх Абдул Қаддим Заллум: Ҳизб қиёдатида ўз ўтмишдошининг энг яхши ўринбосари

      07.12.2016
      0
    • Тақийюддин Набаҳоний… Асосчи шайх

      07.12.2016
      0
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
    • Халифалик Давлатида моллар

      10.03.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      20.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      15.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      28.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.12.2022
      0
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • Ўзбек режими “экстремизм” ниқоби остида Ислом ва мусулмонларга қарши курашнинг янги босқичини бошламоқда

  • Инсоний низомлар – инсониятнинг умумий фожиаси

  • Росулуллоҳ ﷺ сийратларида халқаро муносабатлар ва стратегик зийраклик

  • Ўзбек режими Американинг жиноятлари устида тил бириктирмоқда

  • ШИА ВА СУННИЙ МАСАЛАСИ: ТАРИХИЙ ИЛДИЗЛАР ВА СИЁСИЙ ВОҚЕЛИК

  • Ўзбек режимининг P2P-ўтказмаларни “ақлли” мониторинги: халқ чўнтагини рақамли қароқчилик орқали шилишнинг янги босқичи

  • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

  • Эрон чигаллиги фонида Россиянинг минтақада қайта тикланиш уринишлари

МАҚОЛАЛАР
Home›МАҚОЛАЛАР›“Ўйинлар тугади”ми ёки янги геосиёсий таҳдид?

“Ўйинлар тугади”ми ёки янги геосиёсий таҳдид?

By htadmin
16.01.2026
259
0
Share:

“Ўйинлар тугади”ми ёки янги геосиёсий таҳдид?

Кремл тарғиботининг навбатдаги нишони

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Кремл тарғиботчиси Владимир Соловьёв 10 январ куни ўзининг “Соловьёв Live” дастуридаги эфирида мамлакат миллий доктринасини қайта кўриб чиқиш ва Арманистон ҳамда Марказий Осиё давлатларида “махсус ҳарбий операция” (СВО) ўтказишни таклиф қилди. У буни Россиянинг “таъсир доираси”ни сақлаш ва “яқин хориж”даги позицияларини йўқотмаслик зарурати билан изоҳлади.

“Биз ҳозир Сурия ёки Венесуэла билан шуғулланмаслигимиз керак. Ўз позицияларимизни йўқотмаслигимиз учун биз учун энг муҳими – яқин хорижимиз”, — деди Соловьёв. У яна: “Биз учун Арманистонда содир бўлаётган воқеалар Венесуэладагидан кўра анча оғриқлироқ. Арманистонни йўқотиш – бу улкан муаммо. Марказий Осиёдаги муаммолар – мана биз учун улкан муаммолар қаерда. Ва биз ўз мақсад ва вазифаларимизни жуда аниқ ифодалашимиз керак. Биз: “Ўйинлар тугади”, деб тушунтиришимиз шарт”, — деди. “Агар миллий хавфсизлигимиз учун Украина ҳудудида “СВО” бошлаш зарур бўлган бўлса, нега айнан шундай мулоҳазалардан келиб чиқиб, таъсир доирамиздаги бошқа нуқталарда ҳам “СВО” бошлай олмаймиз? Эҳтимол, биз миллий доктринамизни шакллантириб, таъсир доирамиз қаерда эканлигини аниқ айтишимиз керак. Шунда ҳаммаси тушунарли бўлади”, — деди Соловьёв. У, шунингдек, “халқаро ҳуқуқ ва халқаро тартибга тупуришга” чақирди.

Бу сўзлар Россиянинг постсовет ҳудудларидаги нуфузини йўқотиб қўйишдан қўрқишини очиқ кўрсатди. Масалан, Арманистондаги сиёсий ўзгаришлар – мамлакатнинг Ғарб ва НАТО билан яқинлашуви – Москва учун таҳдид сифатида кўрилади. Марказий Осиёда эса, Қозоғистон ва Ўзбекистоннинг Хитой, айниқса, Америка билан алоқалари кучайиши Россия таъсирини заифлаштирмоқда.

Соловьёв Россиянинг энг фаол тарғиботчилардан бири бўлиб, Кремл сиёсатини қўллаб-қувватлаши билан машҳур. Унинг “Соловьёв Live” дастури орқали тарқатган фикрлари кўпинча расмий Москванинг норасмий позицияси сифатида қабул қилинади.

Соловьёвнинг чиқиши АҚШнинг 2026 йил 3 январда Венесуэлада ўтказган тажовузкор ҳарбий операциясидан кейин содир бўлгани ҳам диққатга сазовор. АҚШ президенти Трампнинг буйруғи билан ҳарбийлар Венесуэла президенти Николас Мадуро ва унинг рафиқасини қўлга олиши халқаро ҳамжамиятда жиддий баҳсларга сабаб бўлиб, суверенитетнинг бузилиши сифатида баҳоланди. Россия буни ўзининг ҳаракатлари учун намуна сифатида ишлатаётган кўринади. Чунки Кремл тарғиботчилари, жумладан, Соловьёв АҚШнинг Венесуэладаги интервенциясини танқид қилиш билан бирга, ўзларининг “СВО”ларини шунга ўхшатишга ҳаракат қилмоқда. Бу риторика АҚШнинг ҳаракатлари ортидан Россия ўзининг агрессив сўзларини “эҳтимолли” қилиб кўрсатишга уринаётгани кўринади. Соловьёвнинг “халқаро ҳуқуқ ва халқаро тартибга тупуришга” чақириши ҳам шунга далолат қилади. Бироқ Москванинг Украинадаги уруши аллақачон унинг узоқ муддатли ҳарбий ҳаракатларга тайёр эмаслигини кўрсатди – Россия қўшинлари ҳануз Донбассдаги кичик ҳудудларни эгаллай олмаяпти.

Шундай бўлса-да, Соловьёв билдирган ҳарбий тажовуз риторикаси баъзи эҳтимолларни пайдо қилиши мумкин. Бир томондан, Россиянинг Украинадаги уруши постсовет ҳудудларидаги нуфузини йўқотишга олиб келмоқда. Кремл буни тўхтатиш учун АҚШнинг Венесуэладаги мисоли ортидан “икки томонлама стандарт” ҳақида гапириб, ҳарбий вариантларни кўриб чиқиши мумкин. Бошқа томондан эса, бу қуруқ таҳдид бўлиб, кўпроқ қўшни минтақа режимларига психологик босим воситаси бўлиши мумкин. Чунки Жанубий Кавказ ва Марказий Осиёдаги жараёнлар, бу минтақа ҳукуматларининг Ғарб билан яқинлашуви Кремл тарғибот машинаси учун “қизил чизиқ” бўлиб хизмат қилмоқда.

Бугунги кунда Россия расмийлари ва Кремлга яқин муҳитнинг ўзи ҳам эндиликда очиқ тан олаётган бир ҳақиқат бор: мамлакатнинг ҳарбий салоҳияти Украина фронтида қаттиқ боғланиб қолган, иқтисодиёти эса санкциялар босими остида зўрға нафас оляпти. Узоққа чўзилган уруш, катта йўқотишлар ва ташқи халқаро бозорлардан узилиш Россия давлат машинасини жиддий ҳолдан тойдирди. Бу заифлик, айниқса, Россия ўзини “таъсир доираси” деб билган ҳудудлардаги сўнгги воқеалар орқали яққол кўринмоқда. Венесуэлада Москва умид қилган сиёсий ва иқтисодий дивидендлар амалга ошмади, Эрон атрофидаги мураккаб жараёнлар эса Россиянинг ташқи сиёсий манёвр имкониятларини кескин чеклади. Бу икки йўналишдаги муваффақиятсизликлар Кремлнинг “глобал ўйинчи” сифатидаги имижига жиддий зарба берди. Ана шундай шароитда Москва ички ва ташқи аудитория олдида ўзини кучли, назоратни қўлдан чиқармаётган давлат сифатида кўрсатишга мажбур. Владимир Соловьёв каби тарғиботчиларнинг кескин, ҳатто тажовузкор баёнотлари айнан шу эҳтиёждан келиб чиқмоқда. Бу сўзлар реал ҳарбий режалардан кўра, кўпроқ психологик урушнинг бир қисми, яъни “кучли Россия” образини сақлаб қолиш, заифликни яшириш ва ташқи майдондаги имиж йўқотишларни ахборот шов-шуви билан қоплашга қаратилган. Чунки воқелик бир нарсани кўрсатяпти: ҳозирги ҳолатида Россия учун янги фронтлар очиш нафақат хавфли, балки амалда имконсиз. Украинадаги уруш барча ресурсларни – инсон, техника, молия ва сиёсий капитални сўриб олмоқда. Бундай вазиятда Кавказ ёки Марказий Осиёда ҳарбий авантюра бошлаш давлат учун ҳалокатли оқибатларга олиб келиши муқаррар. Бундан ташқари, айнан ушбу минтақаларда ҳозир йирик геосиёсий кучлар ўйини жадал кетяпти. Кавказ ва Марказий Осиё энди якка ҳукмронлик қилиб бўладиган майдон эмас: бу ерда Америка, Хитой, Европа ва минтақавий ўйинчилар манфаатлари тўқнаш келмоқда. Россиянинг ҳар қандай кескин қадами эса, локал босим эмас, балки кенг кўламли сиёсий ва ҳатто ҳарбий тўқнашувларни қўзғатиши катта эҳтимол. Шу маънода, Соловьёвнинг “ўйинлар тугади” деган даъволари реал қудратнинг ифодаси эмас, балки қудрат етишмаслигидан туғилган тарғибот ҳайқириғи сифатида кўпроқ намоён бўлмоқда. Бу куч позицияси эмас, балки империявий нуфуз қулаб бораётганини яширишга уринишдир.

Бугун дунё саҳнасида содир бўлаётган ҳодисалар тасодиф эмас. Улар мустамлакачи кучларнинг йиллар давомида ниқоб ортида яшириб келган асл башарасини очиқ-ойдин намоён қилмоқда. “Демократия”, “инсон ҳуқуқлари”, “эркинлик” каби шиорлар ортига беркинган ботил ва золим тузумлар ўз манфаатлари хавф остида қолган заҳотиёқ зўравонлик, босқин ва қон тўкишдан ҳеч қачон тоймаслигини яна бир бор исботламоқда. Бу ҳолатларнинг илдизида эса, инсониятга мажбуран татбиқ қилиб келинаётган ботил ва яроқсиз капиталистик тузумнинг чуқур инқирози ётибди. Адолатсизликни қонунийлаштирган, бойликни тор доира қўлида жамлаган, инсонни фақат истеъмолчи ва фойда манбаи сифатида кўрадиган бу тузум табиий равишда емирилиб бормоқда. Чунки ботил устига қурилган ҳар қандай тузумнинг оқибати шундай бўлиши муқаррардир. Аллоҳ таоло бу ҳақида Қуръони Каримда очиқ баён қилади:

وَقُلْ جَاءَ الْحَقُّ وَزَهَقَ الْبَاطِلُ ۚ إِنَّ الْبَاطِلَ كَانَ زَهُوقًا

– “Айтинг: Ҳақ келди ва ботил йўқ бўлди. Албатта, ботил йўқ бўлгувчидир”.   (Исро:81)

Бу оят бугунги ҳақиқатнинг илоҳий баёнидир. Ҳақ зоҳир бўлар экан, ботил ўз-ўзидан йўқ бўлишга маҳкумдир. Чунки ботилнинг табиати – вақтинчалик, пучлик ва емирилишдир. Дарҳақиқат, ёлғиз Ислом мабдасигина тўғри, барҳаёт ва абадий ҳаётий тузумдир. У инсонни инсон сифатида қадрлайди, адолатни асос қилади ва жамиятни нафс эмас, ҳақ ва масъулият асосида бошқаради. Ундан бошқа барча мафкура ва тузумлар эса – қанчалик дабдабали кўринмасин – муваққат, тўқима ва йўқ бўлишга маҳкумдир. Шу боис капитализмнинг бугунги глобал инқирози ғайритабиий ҳолат эмас, балки унинг ботил асосларга қурилганининг муқаррар натижасидир. Бу инқироз инсоният учун огоҳлантирувчи қўнғироқ бўлиб, ҳақиқий нажот фақат Ҳақ мабда-мафкурага – Исломга қайтишда эканини яна бир бор эслатмоқда. Исломга қайтишнинг ягона йўли эса, Рошид Халифалик Давлатини барпо этишдир. Бугунги кунда Халифалик дастурига эга ёлғиз жамоа Ҳизб ут-Таҳрир бўлиб, у кеча-ю кундуз Хилофатни тиклаш орқали Исломий ҳаётни қайта бошлаш ва Исломни самовий рисолат сифатида бутун оламга ёйиш устида тинимсиз иш олиб бормоқда. Шундай экан, азизлик ва эзгуликка ташна ҳар бир мусулмон ушбу Ҳизб билан бирга Аллоҳ субҳанаҳунинг Уммат зиммасига юклаган улкан вазифани адо этиш учун ҳаракатга келмоғи лозим. Аллоҳ таоло айтади:

يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا اسْتَجِيبُوا لِلَّهِ وَلِلرَّسُولِ إِذَا دَعَاكُمْ لِمَا يُحْيِيكُمْ ۖ

– “Эй мўминлар, Аллоҳ ва Унинг Росули сизларни абадий ҳаёт берадиган нарсага (Ҳақ йўлга) даъват қилар экан, уни қабул қилинглар”.   (Анфол:24)

 

Иззатуллоҳ

16.01.2026й

+1
0

Related posts:

No related posts.

TagsВладимир Соловьёвянги геосиёсий таҳдид
0
Shares
  • 0
  • +
  • 0
  • 0
  • 0
  • 0

Leave a reply Отменить ответ

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте как обрабатываются ваши данные комментариев.

ЯНАДА ҚИЗИҚАРЛИ МАВЗУЛАР

  • МАҚОЛАЛАР

    Ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, деган гап қанчалик Исломга мос?!

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Ҳизб ут-Таҳрир – муборак Фаластин замини маҳбус Абу Ҳаввош хонадонидан туриб Ислом Умматига барча асирларни озод этиш учун мурожаат йўллади

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Байрутдаги портлаш мамлакат миқёсидаги фалокатдир!

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

  • 18.04.2026

    Ўзбек режими “экстремизм” ниқоби остида Ислом ва мусулмонларга қарши курашнинг янги босқичини бошламоқда

  • 16.04.2026

    Инсоний низомлар – инсониятнинг умумий фожиаси

  • 16.04.2026

    Росулуллоҳ ﷺ сийратларида халқаро муносабатлар ва стратегик зийраклик

  • 15.04.2026

    Ўзбек режими Американинг жиноятлари устида тил бириктирмоқда

  • 12.04.2026

    ШИА ВА СУННИЙ МАСАЛАСИ: ТАРИХИЙ ИЛДИЗЛАР ВА СИЁСИЙ ВОҚЕЛИК

КАМПАНИЯЛАР

Facebook

ИЗОҲЛАР

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли

  • ALIMJON
    on
    01.02.2022
    SAVOL JAVOBLAR NEGA KECH TARJIMA QILINMOQDA?

    Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб

  • htadmin
    on
    25.10.2021
    Amin Ya Robbal a'lamin!

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

  • Abdullah Mamarakhimov
    on
    23.10.2021
    Мен ва яқинларим сайловга қатнашиш харом деган тушинчадамиз. Бизни районда Абдусаттор акам 2-мартаба депутат бўлган эди. Сайловга 3-мартаба хам номзотини ...

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

logo

Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.

Алоқа учун манзилимиз

  • Beirut-Lebanon P.O.BOX 14-5010
  • 0096 113 07 59 4
  • ht.uzbekistan@gmail.com
  • КЎП ЎҚИЛГАНЛАР

  • ШАРҲЛАР

  • Эр аёлига маҳрни бермай талоқ қилиши тўғрсидаги саволга жавоб

    By htadmin
    08.01.2017
  • Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги

    By htadmin
    22.08.2018
  • Андижон қатлиомига 12 йил бўлди!

    By htadmin
    12.05.2017
  • Эркак ва аёл ўртасидаги алоқаларни тартибга солиш

    By htadmin
    19.06.2017
  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли

  • ALIMJON
    on
    01.02.2022

    Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб

    SAVOL JAVOBLAR NEGA KECH ...
  • htadmin
    on
    25.10.2021

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

    Amin Ya Robbal a'lamin!

    ИЖТИМОИ ТАРМОҚЛАРИМИЗ

    • Contact
    • About Us
    • Home
    http://hizb-uzbekiston.info/