Сиёсатчи ва сиёсатшунос ўртасидаги фарқ

Сиёсатчи ва сиёсатшунос ўртасидаги фарқ
بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ
Сиёсатчи ва сиёсатшунос бир-бирига яқин тушунчалар бўлса-да, уларнинг вазифаси ва фаолияти бир хил эмас.
Сиёсатшунос — сиёсатни илмий жиҳатдан ўрганадиган, сиёсий воқеаларни таҳлил қиладиган мутахассисдир. У давлатлар, сиёсий тизимлар ва халқаро муносабатларни ўрганади, воқеаларнинг сабаб ва оқибатларини таҳлил қилиб, хулоса ва тавсиялар беради. Аммо у одатда амалий сиёсатда иштирок этмайди. Агар у ўз фикрларини ҳаётга татбиқ қилиш учун курашадиган муфаккир бўлса, у ҳолда у муфаккир-сиёсатчи бўлади.
Сиёсатчи эса сиёсатни бевосита амалга оширадиган (сиёсат билан амалий тарзда шуғулланадиган) шахсдир. У жамият ишларини бошқариш, қарорлар қабул қилиш, мавжуд тузумни сақлаш ёки уни ўз фикри асосида ўзгартириш учун амалий кураш олиб боради. Президент, вазир, депутат ёки бирор сиёсий ҳаракат етакчиси шулар жумласидандир.
Ҳақиқий сиёсатчи фақат лавозим билан белгиланмайди. У деҳқон, савдогар ёки бошқа касб эгаси бўлишига қарамай, жамият ҳаётига ва сиёсий жараёнларга таъсир кўрсатувчи бўлади. Аксинча, айрим мансабдорлар мустақил сиёсий иродага эга бўлмай, фақат бошқаларнинг қарорларини ижро этувчи бўлиши мумкин.
Жамиятдаги хато тушунча
Афсуски, жамиятимизда сиёсат ҳақида бузуқ тушунчалар ҳам шаклланган. Шулардан бири: «Сиёсатга аралашмаслик керак, чунки у бузуқ ва кир ишдир» деган қарашдир.
Бу фикр кўпчиликни жамият ишларидан четлатди. Натижада ҳукуматлар халқнинг назорати ва ҳисобот талаб қилишидан узоқлашди, одамлар эса нотўғри сиёсатга нисбатан бепарво бўлиб қолдилар. Бу эса адолатсиз бошқарувнинг давом этишига ва инсонларнинг ўз масъулиятини унутишига сабаб бўлди.
Сиёсат нима?
Сиёсат — ички ва ташқи ишларни бошқаришдир. Луғатда феълнинг луғавий маъноси:
ساسَ – يَسُوسُ – سِيَاسَةً
(сааса – ясуусу – сиясатан)
бошқарди, идора қилди, тарбиялади, ишларини юритди.
ساسَ الخَيْلَ (сааса ал-хайл)
Маъноси: Отларни парвариш қилди, уларни бошқарди, ўргатди ва юритди. Шундан келиб чиққан ҳолда السياسة (ас-сияса) сўзи ҳам бошқариш, ишларни тартиб билан юритиш маъносини англатади. Расулуллоҳ ﷺ дедилар:
«كَانَتْ بَنُو إِسْرَائِيلَ تَسُوسُهُمُ الأَنْبِيَاءُ، كُلَّمَا هَلَكَ نَبِيٌّ خَلَفَهُ نَبِيٌّ، وَإِنَّهُ لاَ نَبِيَّ بَعْدِي، وَسَتَكُونُ خُلَفَاءُ فَتَكْثُرُ»
«Бану Исроилни пайғамбарлар бошқарар эдилар. Қачонки бир пайғамбар вафот этса, унинг ўрнига бошқаси келар эди. Мендан кейин эса пайғамбар бўлмайди, балки Халифалар бўлади ва улар кўп бўладилар…». (Имом Бухорий ва Муслим ривояти)
Демак, араб тилида сиёсат сўзи аслида бошқариш маъносини англатади. Кейинчалик давлат ва жамият ишларини бошқаришга нисбатан истилоҳ сифатида қўлланилган.
Ушбу ҳадисда Расулуллоҳ ﷺ «تسوسهم («бошқарар эдилар») сўзини ишлатиб, сиёсатнинг луғавий маъносини баён қилдилар. Шунингдек, ҳадис сиёсат бузуқ ёки кир иш эмас, балки аввалги пайғамбарлар бажарган шарафли вазифа эканини ҳам кўрсатади.
Қуръонда сиёсат калимаси
Қуръонда “السياسة” сўзи айнан шу лафз билан келмаган. Лекин унинг мазмунини англатувчи الحكم (ҳукм), الأمر (ишларни бошқариш), الاستخلاف (халифалик), التمكين (иқтидорга келтириш) ва الشورى (маслаҳат) каби тушунчалар бир неча оятларда зикр қилинган. Аллоҳ таоло айтади:
وَأَنِ احْكُم بَيْنَهُم بِمَا أَنزَلَ اللَّهُ
«Уларнинг ўртасида Аллоҳ нозил қилган нарса билан ҳукм қилинг». (Моида:49)
Бу оят ҳукм чиқаришнинг манбаи Аллоҳ нозил қилган шаръий манбалар эканини кўрсатади. Яна бир оятда Аллоҳ таоло марҳамат қилади:
يَا دَاوُودُ إِنَّا جَعَلْنَاكَ خَلِيفَةً فِي الْأَرْضِ فَاحْكُمْ بَيْنَ النَّاسِ بِالْحَقِّ وَلَا تَتَّبِعِ الْهَوَىٰ فَيُضِلَّكَ عَن سَبِيلِ اللَّهِ
«Эй Довуд! Албатта, Биз сизни Ер юзида халифа қилдик. Бас, одамлар ўртасида ҳақ билан ҳукм қилинг ва ҳавойи нафсга эргашманг. Акс ҳолда, у сизни Аллоҳнинг йўлидан оздиради». (Сод:26)
Бу оят бошқарувда адолатнинг асос эканини кўрсатади. Шунингдек, Қуръонда бошқарув маъносини англатувчи бошқа атамалар ҳам келган. Жумладан:
الاستخلاف (истихлоф) — Ер юзида Халифа қилиш, ўринбосар қилиш. Бунинг далили ушбу оятда келади:
وَعَدَ اللَّهُ الَّذِينَ آمَنُوا مِنكُمْ وَعَمِلُوا الصَّالِحَاتِ لَيَسْتَخْلِفَنَّهُمْ فِي الْأَرْضِ
«Аллоҳ сизлардан иймон келтирган ва солиҳ амал қилганларга ер юзида халифа қилишни ваъда қилди.» (Нур: 55)
Яна бир оятда: التمكين (тамкин) — иқтидорга келтириш ва ҳокимият бериш. Аллоҳ таоло айтади:
الَّذِينَ إِن مَّكَّنَّاهُمْ فِي الْأَرْضِ أَقَامُوا الصَّلَاةَ وَآتَوُا الزَّكَاةَ وَأَمَرُوا بِالْمَعْرُوفِ وَنَهَوْا عَنِ الْمُنكَرِ ۗ وَلِلَّهِ عَاقِبَةُ الْأُمُورِ
«Улар шундай зотларки, агар Биз уларга Ер юзида ҳокимият ва қудрат берсак, намозни тўкис адо этадилар, закотни берадилар, яхшиликка буюрадилар ва ёмонликдан қайтарадилар. Барча ишларнинг оқибати эса Аллоҳга қайтажакдир». (Ҳаж:41)
Бу оятда давлат бошқарувининг вазифалари зикр қилинган: намозни қоим қилиш (яъни бу оят намозни тарк қилганни жазолашни ўз ичига олади. Чунки бу амал ҳам ҳукмдорни вазифасидир), закотни адо этиш, яхшиликка буюриш ва ёмонликдан қайтариш. Шунинг учун уламолар ушбу оятни Исломда ҳокимиятнинг мақсади нимадан иборат эканини баён қилувчи асосий оятлардан деб келтирганлар. Оятга кўра, ҳокимиятнинг вазифаси фақат тартиб сақлаш ёки иқтисодий бошқарув эмас, балки адолатни қарор топтириш ва Аллоҳнинг кўрсатмаларига мувофиқ жамиятни бошқариш ҳамдир. Яна бир оятда Аллоҳ таоло марҳамат қилади:
الأمر (ал-амр)
— иш, бошқарув, амр.
وَأَمْرُهُمْ شُورَىٰ بَيْنَهُمْ
«Уларнинг ишлари ўзаро шўро (маслаҳат) биландир». (Шуро:38)
Айримлар “Қуръонда Халифалик ҳақида оят йўқ” деган даъвони илгари сурадилар. Аммо юқоридаги оятлар Халифалик, ҳукм ва бошқарувга оид тушунчаларни очиқ баён қилади.
Демак, сиёсат фақат газеталарни ўқиш, хабарларни эшитиш ёки уларни шарҳлаш эмас. Гарчи хабарларни кузатиб бориш сиёсатчи учун зарур бўлса-да, сиёсатнинг асл моҳияти Умматнинг ички ва ташқи ишларини Ислом асосида бошқариш ҳамда шу фикрни ҳаётда қарор топтириш учун амалий кураш олиб боришдир.
Исломда сиёсий онг
Мусулмон учун сиёсий онг дунё ва ундаги воқеаларга Ислом ақидаси нуқтаи назаридан қарашдир. Яъни ҳар бир воқеага «Ла илаҳа иллаллоҳ Муҳаммадур Расулуллоҳ» ақидаси асосида баҳо беришдир.
Агар киши ўз фикрини ҳодисаларни тушуниш ва уларни ўзгартириш учун асос фикрга айлантиришга ҳаракат қилса ёки фикри мусулмонлар ичида етакчи фикрга айланиб, жамият ҳаётида ижро этиладиган даражага чиқиши учун кураш олиб борса, ана шу ҳолда у сиёсатчи ҳисобланади. Чунки сиёсат – уни ҳаётда татбиқ этилиши учун олиб бориладиган кураш фаолиятига чамбарчас боғлиқдир. Шунинг учун киши ўз фикрини ҳаёт ва алоқаларда ҳукмрон қилиш учун қаттиқ туриб курашсагина, амалий сиёсатчи бўла олади.
Хулоса:
Демак, сиёсатшунос сиёсатни ўрганади ва таҳлил қилади. Сиёсатчи эса муайян фикр ва дастур асосида жамият ишларини бошқариш ёки бошқарувни ислоҳ қилиш учун амалий ҳаракат қилади.
Мусулмоннинг сиёсий онги эса воқеликка Ислом ақидаси мезони билан қараш ва ҳақ ҳамда адолат қарор топиши йўлида масъулиятни ҳис қилиш билан намоён бўлади.
Шунинг учун Исломда сиёсат тор доирадаги элитанинг иши эмас, балки Умматнинг туб манфаатларини Аллоҳнинг ҳукмлари ва Расули ﷺнинг суннати асосида муҳофаза қилиш билан боғлиқ масъулиятдир.
Ислом Абу Халил
Роя газетасининг 2026 йил 23 сентябр чоршанба кунги 618-сонидан
Арабийси: https://2u.pw/HzyTx1



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?
НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!
ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!
ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ