| Hizb-Uzbekiston.info

Top Menu

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

Main Menu

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР
  • Yozuv:
    Tarjima:

logo

| Hizb-Uzbekiston.info

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      26.09.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      20.09.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      12.09.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      05.09.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      29.08.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      23.08.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      15.08.2026
      0
    • Россияда ҳалок бўлган мусулмон юртдошларимизнинг оила аъзолари ва яқинларига таъзия

      11.08.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      08.08.2026
      0
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • “Сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида (жиҳодга) чиқинглар, дейилса, ўз ерингизга (яъни, юртингизга) ...

      23.03.2025
      0
    • Усули фиқҳ бўйича олим Ато ибн Халил Абу Рашта: Ҳизбнинг ҳозирги амири

      07.12.2016
      0
    • Шайх Абдул Қаддим Заллум: Ҳизб қиёдатида ўз ўтмишдошининг энг яхши ўринбосари

      07.12.2016
      0
    • Тақийюддин Набаҳоний… Асосчи шайх

      07.12.2016
      0
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
    • Халифалик Давлатида моллар

      10.03.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      20.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      15.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      28.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.12.2022
      0
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  •  Ямандаги ҳарбий воқеалар ривожининг кўлами

  • Американинг янги санкция қонуни: Россияни жазолашми ёки давлатларни доллар орқали бошқаришми?

  • Тошкент C5+UK форуми: Британия Марказий Осиёда қандай мустамлакачилик тармоғи қурмоқда?

  • Мусулмонлар ҳукмдорлари БМТ Бош Ассамблеяси минбаридан нутқ сўзлашда бир-бирлари билан беллашадилар, аммо амалларга келса, уларнинг луғатида бундай сўз йўқ!

  • Мусулмон қўшинлари сафидаги Қутайба ибн Муслим авлодлари Хитой раҳбари томонидан Шарқий Туркистонда уйғур мусулмонларига нисбатан олиб борилаётган даҳшатли зулмга чек қўйсин!

  • ​Интеллектуал генераллар: Уммат ақл-заковати кимнинг армиясига хизмат қилмоқда?

  • БРИКС: Жаҳон тизими ўзгарадими ёки унинг ичидаги куч марказларими?

  • Мусулмонлар армиялари қўмондонлари душман ҳарбий раҳбарлари билан нима мақсадда йиғилмоқда?

САВОЛ-ЖАВОБЛАРСИЁСИЙ
Home›САВОЛ-ЖАВОБЛАР› Ямандаги ҳарбий воқеалар ривожининг кўлами

 Ямандаги ҳарбий воқеалар ривожининг кўлами

By htadmin
30.09.2026
0
Share:

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Саволга жавоб

 Ямандаги ҳарбий воқеалар ривожининг кўлами

Савол: [Жума куни Саудия Арабистони пойтахти Риёзда Саудия Арабистони, Туркия ва Покистон қуролли кучлари бош штаб бошлиқлари «Макка қўшма мудофаа шартномаси» доирасида хавфсизлик соҳасидаги ўзгаришлар ҳамда Қироллик дуч келаётган таҳдидларни муҳокама қилиш учун йиғилдилар.. «Ал-Жазира», 2026/9/26] Бу учрашув Ҳусийлар Саудия Арабистони ҳам, ҳатто Америка ҳам аралашмаган ҳолда Яманнинг ғарбий соҳилини тўлиқ ёки асосан эгаллаб олгунга қадар сукут сақлаб, жим турди. Ҳатто Трампнинг ўзи: «Ҳусийлар Қизил денгиздаги Америка кемаларига ҳужум қилмасликка ваъда беришди, шунинг учун ҳам Америка аралашмайди!» деб очиқ айтмоқда! Воқеалар ҳам айнан шундай кечди, чунки бир неча кундан бери Ҳусийлар ғарбий соҳилда осонгина олға силжимоқда. 2026/9/11 куни Ҳусийлар гуруҳи бир неча кун давом этган ҳужум натижасида Боб ал-Мандаб устидан ўз назоратини тўлиқ ўрнатгани эълон қилинди. Бу вақт ичида мазкур гуруҳ Ҳис, Хўха, Муха ва унинг портини, шунингдек, Боб ул-Мандаб ва Майюн оролигача бўлган ҳудудларни эгаллаб олишга муваффақ бўлди. Хўш, буларнинг барчаси қандай қилиб бунчалик осон содир бўлди? Нима учун Саудия Арабистони ва унинг учлик иттифоқи аралашмади? Нима учун Эроннинг қўғирчоқларига қарши эканини эълон қилаётган Америка аралашмади, ҳолбуки Ҳусийлар асосий қўғирчоқ ҳисобланади?! Қайтанга, Америка Ҳусийлар гуруҳи билан тўғридан-тўғри алоқага чиққанини эълон қилмоқда. Гуруҳ ҳам 2026/9/20 куни Америка билан алоқада бўлганини тан олди. Хўш, Эрон билан боғлиқ бўлган бу гуруҳга нисбатан Американинг режаси қандай?

Жавоб: Масаланинг тафсилоти тўлиқ ойдинлашиши учун қуйидагиларни кўриб чиқамиз:

  1. Ямандаги халқаро кураш ўтган асрнинг олтмишинчи йиллари бошидан бери қизғин давом этиб келмоқда. Бу кураш Яманнинг қадимги мустамлакачиси Британия ва янги мустамлакачиси Америка ўртасида кечмоқда. Ҳар бир мустамлакачи учун ўзининг минтақавий ва маҳаллий қуроллари бор. Британиянинг Ямандаги таъсири унинг маҳаллий малайлари, жумладан, 1978 йилдан то 2011 йилгача Али Солиҳ, сўнгра ундан кейин Мансур Абдураббиҳ Ҳодий орқали ўрнатилган эди. Шундан сўнг Америка ўз малайи бўлган Саудия Арабистонига Яманга аралашишни буюрди ва 2015 йилда Саудия Арабистони бошчилигида «Қатъият тўфони» амалиёти эълон қилиниб, «Қонунийликни қўллаб-қувватлаш иттифоқи» деб аталувчи тузилма ташкил этилди, лекин у аслида Ҳусийлар гуруҳини қўллаб-қувватлаш учун эди. Биз 2015/3/26 санасидаги нашримизда қуйидагиларни таъкидлаган эдик: «Америка Ҳусийларга, улар Яманда куч билан ҳукмронлик ўрнатишлари учун Эрон орқали турли хил қурол-яроғ ва ҳарбий техника етказиб берди, чунки АҚШ Ямандаги сиёсий муҳитнинг асосий қисми инглизларнинг қўғирчоқлари эканини яхши тушунади… Шу тариқа, Ҳусийлар Яманда ўзларига ҳукмронликни таъминлайдиган кучга эгамиз, деб ўйлашди ва президент “Ҳодий”ни ўраб олиб, у чиқарадиган қонунлар орқали ўзлари хоҳлаган нарсани тортиб олишга уринишди. У дастлаб рози бўлиб, кейин ижро этишни чўзиб юрди, оқибатда улар унга уй қамоғини жорий қилишди, шундан сўнг у улардан қочиб Аданга борди, улар унинг ортидан етиб боришди, лекин у яна уларнинг қўлидан қочиб қутулди…»).
  2. Сўнгра Британиянинг малайи бўлган Бирлашган Араб Амирликлари Саудия Арабистони Яманни қутқариш баҳонаси билан тузган мазкур иттифоққа қўшилди-ю, Яман жанубидаги кўплаб ҳудудларни Ҳусийлар чангалидан озод қилиб, Британия ва унинг маҳаллий малайлари мавқеини кучайтириб юборди. У ҳатто Ҳусийларнинг жони ҳисобланган Ҳудайда портига етиб бориб, уни эгаллаб олишга бир баҳя қолди ва ортидан Сано томон юришни мақсад қилган эди. Бироқ Америка гуманитар ва инсонпарварлик баҳоналари билан унга қарши бутун дунё жамоатчилигини гижгижлади ва Стокҳолм келишувини туздиришга эришди. Бу келишувга кўра, Ҳудайда шаҳрида ўт очишга барҳам берилиб, БАА ўз қўшинларини ва Ториқ Солиҳ бошчилигидаги қуролли гуруҳларини олиб чиқиб кетиши, шаҳар хавфсизлиги эса Ҳусийлар қўлида қолиши керак бўлди. Биз 2018 йил 20 декабрда чиқарган саволга жавобимизда шундай деган эдик: «Британия Ҳусийларнинг қаддини ростлаб турувчи асосий куч Эроннинг ёрдами эканини жуда яхши биларди. Сано аэропорти ёпилиб, жанубдаги портлар қўлга олингач, Ҳудайда порти Эроннинг Ҳусийларга кўмак етказиб бериши учун деярли ягона қон томирига айланиб қолди. Шу боис Амирликлар Ҳудайдани эгаллаб олиш учун ўша томон ҳаракат қилди. Бироқ Ҳудайда атрофидаги ҳаракатлар ва жанглар «Миллионлаб яманликларга Ҳудайда порти ёрдам етказиб туради» деган инсонпарварлик шиорлари остидаги Американинг кучли қаршилигига дуч келди. Унинг ўзи малайлари билан биргаликда Сурияда, ҳеч шубҳасиз, БМТ иштирокида шаҳарларни бўғиб ҳалок қилувчи қамаллар, портловчи бочкалар остида оёқости қилиб ташлаган Америка гўёки инсонпарварликни ҳурмат қиладиган ёки ўйлайдигандек… Бироқ у Ҳудайда портининг Эрон ҳарбий ёрдами учун очиқ қолишини таъминлайдиган баҳоналарни топишни истар эди, холос..»
  3. 2022 йилда Саудия Арабистонида президент Ҳодийнинг ўрнига Рашод Алимий бошчилигидаги Яман президентлик(риёсат) қўмондонлик кенгаши тузилгани эълон қилинди (2022/4/7 куни президент ўз ваколатларини тўлиқ шу кенгашга топширган эди). Ундан олдин, 2022/4/2 куни Ямандаги тўқнашув томонлари икки ойлик муддатга – узайтирилиши мумкин бўлган Ямандаги сулҳ битимига рози бўлишганди ва у 2022/4/2 куни кучга кирди. Бирлашган Миллатлар Ташкилоти ва Қўшма Штатлар бу кутилмаган сулҳни олқишлаб, уни узайтиришга чақирдилар.. Кенгаш аъзоларининг аксарияти Британиянинг собиқ одамлари бўлишига қарамай, Америка Саудия Арабистони орқали кенгаш раҳбари Алимийни ўз томонига оғдириб олишга муваффақ бўлди (ҳолбуки у илгари Яман собиқ президенти Али Абдуллоҳ Солиҳ давридан буён катта сиёсий лавозимларда ишлаб келган ва инглизларнинг издошларидан бири эди). Бироқ унинг Саудия Арабистонида яшаши, Саудия томонидан бериладиган молиявий ва хавфсизлик ёрдамларига ўта қарам бўлиб қолгани – буларнинг барчаси Саудия Арабистонига унинг устидан сўнгги пайтларда ривожланиб борган кучли таъсир ўтказиш йўлини очиб берди.. Кенгашнинг қолган аъзоларига келсак, уларнинг кўпчилиги БАА, яъни инглизларнинг тарафдорлари эди.. Шунинг учун биз 2022/4/20 кундаги саволга жавобимизда шундай деган эдик: «Президентлик қўмондонлик кенгашининг барча аъзолари БАА томонидан қўллаб-қувватланиши ва улар айнан президент Ҳодийнинг одамлари экани сезилиб турибди, демак, кенгашдаги асосий ҳал қилувчи фикр Британияга тегишлидир». Шундай қилиб, сулҳ ҳам, бу қарор ҳам, кенгашнинг тузилиши ҳам – буларнинг барчаси Америка ва Британиянинг ўзаро келишуви асосида амалга оширилган бўлиб, уларнинг малайлари ва гирдобдаги думлари ана шу келишувга тобедир.. Ҳар қандай ҳолатда ҳам, бу келишув доимий эмас, балки фақатгина ушбу келишувни келтириб чиқарган шароитлар ўзгаргунига қадар амал қилади, холос!
  4. Бўлиб ўтган воқеалар мана шулар эди: 2025 йилнинг охирида Яманда БАА томонидан қўллаб-қувватланадиган ва Президентлик кенгаши аъзоси Айдаррус Зубайдий бошчилигидаги Ўтиш (даври) кенгаши кучлари Ҳазрамавт ва Маҳрада ўз кучларини жойлаштиришга қадам қўйди ва вазият анча чигаллашди. Саудия Арабистони бошчилигидаги Ямандаги коалиция 2025 йил 30 декабрда Ҳазрамавт вилоятидаги Мукалла портига Бирлашган Араб Амирликларидан келиб тушган қурол-яроғ ва жанговар машиналарни нишонга олган чекланган ҳарбий амалиёт амалга оширилганини эълон қилди. Сўнгра БАА «бўйсунгунича» таҳдидлар давом этди ва у Ямандан ўз кучларини олиб чиқиб кетишини эълон қилди. Саудия Арабистони эса Ямандаги БААнинг издошларига (Айдаррус Зубайдий бошчилигидаги Ўтиш (даври) кенгашига) Ҳазрамавт ва Маҳрадан чиқиб кетиш бўйича таҳдид ва огоҳлантиришларини давом эттирди, натижада Жанубий ўтиш (даври) кенгаши кучлари чекина бошлади.. Сўнгра Зубайдий 2026/1/8 куни Сомалиленд орқали Абу-Дабига қочиб кетди!
  5. Ва яқинда ғарбий соҳилда юз берган воқеалар, яъни жорий сентябрь ойининг 3- ва 11-кунлари Ҳусийлар томонидан Ҳис, Хўха, Муха ва унинг порти, Майюн ороли ва Қизил денгиз жанубидаги бошқа яманликлар оролларининг Боб ул-Мандабгача бўлган қисми эгаллаб олиниши 2018 йилда Бирлашган Араб Амирликлари ва унинг маҳаллий малайларининг Ҳудайдадан чиқариб юборилганига, шунингдек, 2025 йилнинг охири ва 2026 йилнинг бошида БАА ва унинг издошларининг Ҳазрамавт ва Маҳрадан қувиб чиқарилганига ўхшайди, яна такрор айтяпман, бу воқеалар ўшаларга жуда ўхшаб кетади. Чунки Америка Ҳусийларнинг бу амалиёти орқали ғарбий соҳилдаги малайларига зарба бериш билан Британиянинг Ямандаги таъсирини йўқ қилишни мақсад қилган эди. Бу жойда БАА ҳомийлик қилган ва хўжайини Британиянинг буйруғи билан сақлаб келган Ториқ Солиҳ бошчилигидаги “Республика гвардияси ядросидан иборат Миллий қаршилик” кучлари Муха ва Қизил денгиз соҳилидаги Холид ҳарбий базасининг қулаши ва Ҳусийлар гуруҳи унинг қирғоқлари устидан тўлиқ назорат ўрнатиши билан якун топди. 2026/9/10 куни Муханинг қулаши БАА қувватловидаги инглизлар малайи, шунингдек, собиқ президент, Британиянинг малайи Али Солиҳнинг жияни бўлмиш ушбу қаршилик етакчиси Ториқ Солиҳга жиддий зарба бўлиб тушди. Бу Британия малайларини тугатиш йўлида навбатдаги қадам бўлди, бундан олдин унинг бошқа малайи Айдаррус Зубайдий ҳам мағлуб бўлиб, БААга қочишга мажбур бўлган эди. Бу қадам чуқур ўйлаб қаралганда, Саудия Арабистони Республика гвардияси сафига ўз малайларини киритишга муваффақ бўлгани, шунинг учун улар Саудиянинг буйруғи билан ғарбий соҳилда ўз ҳудудларидаги позицияларидан чекингани тахмин қилинади.. Ториқ Солиҳ бошлиқ гвардиядаги инглиз кучларини саросимага солган ва бу уни интернет саҳифаларида эълон қилинган овозли ёзувларда кўринганидек, “ички хиёнатлар” (яъни гвардиядаги Саудия қанотларини назарда тутади) ва “биродарларнинг сокинлиги” (яъни Ҳусийларнинг ҳаракатларига зарба бериш ва уни қўллаб-қувватлаш учун ҳаракат қилмаган Саудиянинг ўзини назарда тутади) дея атаган нарсаларга дуч келганидан кейин ўз кучларига шаҳардаги барча позициялардан чекинишни буюришга мажбур қилди. Бу ишлардан сўнг Ҳусийлар ушбу ҳудудларга илгари Санога ҳеч қандай қаршиликсиз кириб борганлари каби ҳеч қандай қаршиликсиз кирдилар!
  6. Бунинг яна бир тасдиғи шундаки, Саудия Арабистони ўзининг уч томонлама қўшма иттифоқини ишга туширмади ва бу иттифоқдаги ҳамкорлари – Покистон ва Туркиядан аралашишни сўрамади. Бу эса унинг тил бириктиргани ҳамда Ҳусийларга қарши жиддий чора кўришни истамаслигини кўрсатади. Чунки ушбу иттифоқ тузилиши ортида турган Америка Ҳусийлар Саудия ҳудудларини нишонга олаётган бўлса ҳам, уни фаоллаштиришни ва Ҳусийларга қарши аралашишни талаб қилмади! Туркия ва Покистон эса фақат қоралашлар ҳамда ёрдам беришга тайёр эканликлари ҳақидаги ножиддий баёнотлар билан чекландилар. Ҳатто ибн Салмон ҳам уларга мурожаат қилмади ва ҳеч қандай чақириқ ташламади. У Яманнинг барча ёки асосий ғарбий соҳили тўлиқ Ҳусийлар қўлига ўтишини кутди ва шундан кейингина Макка иттифоқини Саудияга Ҳусийлар ҳужумлари борасида ёрдам кўрсатиш масаласини кўриб чиқиш учун йиғилишга чақирди! [«Жума куни Саудия Арабистони пойтахти Ар-Риёдда Саудия Арабистони, Туркия ва Покистон қуролли кучлари бош штаб бошлиқлари хавфсизлик соҳасидаги ўзгаришлар ҳамда Қироллик дуч келаётган таҳдидларни муҳокама қилиш учун «Макка қўшма мудофаа шартномаси» доирасида йиғилдилар.. Саудия Арабистони Мудофаа вазирлигининг маълум қилишича, йиғилишда тийиб туриш ва жамоавий мудофаани кучайтиришга ҳисса қўшадиган разведка ҳамда ҳарбий соҳадаги ҳамкорликни кучайтириш ва имкониятларни бирлаштириш масалалари муҳокама қилинган.. Вазирликка кўра, бош штаб бошлиқлари хавфсизлик вазиятини кўриб чиқишган, шунингдек, Маккаи Мукаррамага ва Қиролликдаги фуқаролик инфратузилмасига қарши қаратилган ҳужумларни қоралаганлар. Шартнома қатнашчилари Қиролликнинг хавфсизлиги, суверенитети ва ҳудудий яхлитлигини ҳимоя қилишда уч давлатнинг қатъиятини ифода этувчи жамоавий мудофаа бўйича мажбуриятларини кучли тарзда тасдиқладилар.. «Ал-Жазира», 2026/9/26] – яъни бу учрашув Ҳусийлар Яман ғарбий соҳили устидан ўз назоратини тўлиқ ўрнатишга эришганидан кейин содир бўлган воқеа эди!
  7. Қолаверса, Америка Ҳусийларга зарба бермади ва аралашмади. Ҳолбуки, у Эроннинг қўғирчоқларига зарба бераётганини қайта-қайта эълон қилади. У Саудия Арабистонидан ҳам уларга зарба беришни ёки уч томонлама иттифоқни ишга солишни сўрамади. Ваҳолонки, у Эроннинг бошқа қўғирчоқларига нисбатан Сурия, Ироқ ва Ливанда қатъий чоралар кўрган эди. Ҳусийлар Яманда Эроннинг кучли қўғирчоғи бўлишига қарамай, Америка ва Саудия Арабистони Эроннинг бошқа қўғирчоқларига қарши қилганидек кескин чора кўрмади, яъни Ҳусийларнинг Яман ғарбий соҳилини эгаллаб олишига тўсқинлик қилиш учун ҳеч қандай ҳаракат қилмади! Уларнинг бу ишдаги тил бириктиришлари кўзи бор ҳар бир кишига ойдек равшан. «Ройтерс» ахборот агентлиги 2026/9/13 куни учта манбага таяниб қуйидагиларни хабар қилди: («…Америка президенти Трамп Саудия Арабистони валиаҳди Муҳаммад Салмон билан телефон орқали мулоқот қилди» ва уни «менинг яхши дўстим, фақат шуни айта оламанки, ҳамма нарса жойида ва энг яхши ҳолатда бўлади», деб таърифлади). Бу эса, Трамп ушбу тил бириктирув ортида турганини англатади, чунки у “ҳамма нарса жойида ва энг яхши ҳолатда бўлади, яъни Америка хоҳлаганидек бўлади ва натижа унинг фойдасига ҳал бўлади!” демоқда. Буни тасдиқлайдиган яна бир нарса – Америка давлат котиби Марко Рубио Ҳусийлар ғарбий соҳилда олға силжиётган пайтда Саудия Арабистонига ташриф буюриб, унинг ҳукмдори ибн Салмон билан учрашгани ва 2026/9/8 куни қилган қуйидаги баёнотидир: (Америка Саудия Арабистони билан ғоят мустаҳкам ҳарбий-мудофаа алоқаларидан баҳраманддир. Биз эса воқеаларни яқиндан кузатиб боряпмиз). Америка расмийси Америка воқеаларни яқиндан кузатиб бораётганини, яъни содир бўлаётган ҳар бир нарсадан хабардор эканини эълон қилмоқда!
  8. Буни яна бир бор тасдиқловчи омил шундаки, Америка Яман ҳукуматининг ҳарбий аралашув ҳақидаги илтимосини рад этди. «Ройтерс» ахборот агентлиги 2026/9/21 куни яманлик ва ғарблик манбаларга таяниб қуйидагиларни хабар қилди: («Яман президентлик қўмондонлик кенгаши раҳбари Рашод Алимий кеча телефон орқали бўлиб ўтган мулоқот чоғида Трампдан Американинг ҳарбий ёрдамини сўради, манбаларнинг маълум қилишича, Трамп мулоқот давомида ҳарбий ёрдам кўрсатиш бўйича ҳеч қандай тўғридан-тўғри ваъда бермаган»). Шунингдек, Трамп қуйидагиларни очиқ айтмоқда: («Бизга Ҳусийларнинг ўзлари боғланишди, улар биз билан жанг қилишни хоҳламаяптилар, бизнинг аралашмаслигимизни маъқул кўрмоқдалар ва кўпгина кемаларнинг ўтишига рухсат бермоқдалар»… «Ал-Арабий ал-Жадид», 2026/9/13). «Ройтерс» агентлиги эса 2026/9/16 куни бешта манбага асосланиб шундай хабар берди: («Америка расмийлари ҳафта охирида Масқатдаги Америка элчихонасида Яманнинг Ҳусийлар гуруҳи вакиллари билан махфий учрашув ўтказдилар. Муҳокамаларда Америка санкциялари остидаги гуруҳ матбуот котиби Муҳаммад Абдусалом ва Абдулмалик Ал-Ажрий каби таниқли Ҳусий расмийлари иштирок этди». Ушбу манбаларнинг таъкидлашича, «Ҳусийлар вакиллари учрашув давомида Вашингтон билан 2025 йилда тузилган ўт очишни тўхтатиш келишувига риоя қилишга, Америка ёки Исроил кемаларини нишонга олмасликка сўз бердилар, бироқ улар душман кемаларга ҳужум қилиш ҳуқуқини ўзида сақлаб қолдилар»). Ҳусийлар гуруҳи сиёсий бюроси аъзоси Муҳаммад Буҳитий эса 2026/9/20 куни Санодан туриб Американинг «Ассошиэтед Пресс» агентлигига «Zoom» иловаси орқали берган интервюсида қуйидагиларни тан олди: («Гуруҳ билан Америка ўртасида Уммон Султонлиги орқали билвосита алоқалар бўлиб ўтган, гуруҳ Трамп маъмуриятига Американи ёки унинг Қизил денгиз ва Боб ул-Мандаб бўғозидаги кемаларини нишонга олиш ниятида эмаслигини, уларнинг амалдаги ҳарбий ҳаракати Саудия Арабистонига қарши қаратилганини билдирган. Вашингтон ўз кучларини Яман ғарбий соҳилида олға силжитиб, Боб ул-Мандаб бўғозига қарашли ҳудудларга етиб борган вақтда ҳам гуруҳ билан алоқада бўлган»). Буларнинг барчаси содир бўлган воқеалар Америка томонидан режалаштирилганини ва Ҳусийлар гуруҳи бу режа асосида хабардор ҳолда ҳаракат қилганини кўрсатади!
  9. Яманнинг ғарбий соҳилида Ҳусийлар томонидан содир этилган ва этилаётган ҳужумлар ҳамда уларнинг деярли бутун соҳилни эгаллаб олаёзганини чуқур мушоҳада қилганда, шу нарса аён бўладики: шунча воқеалар бўлишига қарамай, на Америка Адан шаҳридаги Яман ҳукуматига ёрдам бериш учун ҳаракат қилмоқда, на Саудия Арабистони бунга чора кўряпти (ҳолбуки Ҳусийларнинг ҳужумлари унга ҳам тегиб ўтмоқда). Бундан ташқари, Ҳусийлар вакилларининг Уммон пойтахти Масқатда америкаликлар билан учрашгани, Адан ҳукуматининг илтимосига қарамай, Америка ғарбий соҳилдаги Ҳусий ҳужумларига қарши жавоб қайтаришдан ўзини тияётгани ҳақидаги юқорида тилга олинган баёнотлар – буларнинг барчаси Ҳусийларнинг Яман ғарбий соҳилининг кўп қисмини эгаллаб олиши Америка ва Саудиянинг розилиги билан содир бўлганини кўрсатади. Бу ҳолат қуйидаги учта мақсаддан бошқа нарса эмасдек кўринади:

Биринчиси: Ҳусийларни Яман бошқарувига шерик қилиш, уларнинг бошқарувда асосий рол ўйнашини таъминлаш ва шу йўл билан Ямандаги инглизларнинг малайларини босқичма-босқич ҳокимиятдан четлатиш, айниқса, Ямандаги инглизларнинг издошлари бутунлай йўқ қилиб юборилмаган бўлиб, уларнинг бир қисми ҳамон Президентлик кенгашида ва унинг атрофида қолмоқда.

Иккинчиси: Бу ҳолат Эрон раҳбариятини алдаб рози қилиш воситаси бўлиб, Америкага нисбатан уларнинг мавқеи юмшашига замин яратади (худди Нью-Йоркдаги Америка-Эрон учрашувларида кўринганидек). Шунингдек, Эрон Президенти ва Ташқи ишлар вазирлиги томонидан тақдим этилган режа ҳам шу мақсадни кўзлаган эди. Улар, Трамп бунга рози бўлади ва Эрон яна АҚШ орбитасида айлана бошлайди, яъни измига қайтади, деб кутишганди. Бироқ Трамп ўзининг такаббурлиги туфайли буни рад этди, чунки у ҳамон Эроннинг фақат итоатгўй ва малай давлат бўлишини талаб қилмоқда…

Учинчиси: Бу – жангчининг ҳордиқ чиқариши (куч тўплаш учун берилган қисқа муддатли ҳордиқ) каби кўринади, чунки Америка тахминан бир ойдан кейин оралиқ сайловлар билан юзлашади, сайлов жараёни эса вазиятни, айниқса ҳарбий тўқнашувларни сайловлар охиригача тинчлантиришни талаб қилади…

Кўринишидан, шу учта мақсад, алоҳида ёки биргаликда бўлсин, АҚШ ва Саудия Арабистонининг Ҳусийлар Яман ғарбий соҳилини эгаллаб олишига қарши таъсирли жавоб қайтармагани ортида турган сабабдир ва шу тариқа Ҳусийларга ғарбий соҳилни жуда осонлик билан ва қулай ҳолатда ўз назоратларига олишига имкон яратилди!

  • 10. Шу тариқа биз Яманда англо-америкача кураш минтақавий ва маҳаллий воситалар орқали авж олиб бораётганини кўряпмиз. Бу юрт аҳолиси эса мана шу тўқнашувнинг ўтинига айланиб, ўн йиллардан бери бу курашнинг азоб-уқубатларини тортиб келмоқдалар. Бу мустамлакачиларнинг инструмент(қурол)лари учун одамлардан кўра шахсий манфаатлари муҳимроқдир. Шу боисдан ҳам Яман учун бу (мустабид-мунофиқ) воситалардан халос бўлишдан бошқа нажот йўқ, зеро улар ўзаро курашда давом этаётган мустамлакачи давлатларнинг минтақада мудом қолиши ва ўз таъсирини ёйишига имкон бермоқда. Бу эса Аллоҳ ваъда қилган пайғамбарлик минҳожи асосидаги рошид Халифаликни барпо этиш орқалигина амалга ошади:

﴿وَعَدَ اللَّهُ الَّذِينَ آمَنُوا مِنْكُمْ وَعَمِلُوا الصَّالِحَاتِ لَيَسْتَخْلِفَنَّهُمْ فِي الْأَرْضِ ﴾

«Аллоҳ сизлардан иймон келтирган ва солиҳ амаллар қилган зотларга худди илгари ўтганларни халифа қилганидек, ер юзида халифа қилишни ваъда қилди» [Нур: 55]. Бу ҳақда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам башорат қилиб шундай дедилар: «Сўнгра пайғамбарлик минҳожи асосидаги халифалик бўлади» (Аҳмад, Таёлисий ва Баззор ривоят қилган). Шунинг учун ҳам биз Расулуллоҳ ﷺнинг: «Иймон Ямандандир» (Бухорий ривояти) деган сўзлари билан ва яна у зотнинг ﷺ: «Фиқҳ Ямандандир ва ҳикмат Яманийдир» (Бухорий ва Муслим ривояти) деган сўзлари билан мақтаган Яман аҳлини Қудратли ва Азиз Зотнинг ваъдасини ҳамда Расулуллоҳ ﷺнинг башоратини амалга ошириш учун барчамиз биргаликда ҳаракат қилиш мақсадида биз «Ҳизб ут-Таҳрир»дагиларга ёрдам беришга чақирамиз, токи икки дунёда ҳам ютуққа эришайлик ва бу улкан ютуқдир.

15 робиул охир 1448ҳ

 27 сентябр 2026м

TagsПокистонСаудия АрабистониТуркияЯмандаги ҳарбий воқеалар
0
Shares
  • 0
  • +
  • 0
  • 0
  • 0
  • 0

Leave a reply Отменить ответ

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте, как обрабатываются ваши данные комментариев.

ЯНАДА ҚИЗИҚАРЛИ МАВЗУЛАР

  • МАҚОЛАЛАР

    Нега ҳаёт бузилиш томон

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Украина мавзуси ҳамда халқаро позиция устидаги курашнинг янгиланиши

  • МАҚОЛАЛАР

    Ўтмишга ва хозирги воқеликка назар ташласак…

ОНЛАЙН КУТУБХОНА

АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ

МАҚОЛАЛАР

  • МАҚОЛАЛАР

    Американинг янги санкция қонуни: Россияни жазолашми ёки давлатларни доллар орқали бошқаришми?

    Американинг янги санкция қонуни: Россияни жазолашми ёки давлатларни доллар орқали бошқаришми? بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ 2026 йил 16 сентябрда АҚШ Вакиллар палатаси Россия ва Эронга қарши янги санкциялар тўпламини қабул ...
  • МАҚОЛАЛАР

    Тошкент C5+UK форуми: Британия Марказий Осиёда қандай мустамлакачилик тармоғи қурмоқда?

    Тошкент C5+UK форуми: Британия Марказий Осиёда қандай мустамлакачилик тармоғи қурмоқда? بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ Марказий Осиё халқаро институтининг 14.09.2026й санали хабарида қуйидаги маълумот берилди: «Тошкентда Марказий Осиё–Британия таҳлил марказларининг биринчи ...
  • МАҚОЛАЛАР

    ​Интеллектуал генераллар: Уммат ақл-заковати кимнинг армиясига хизмат қилмоқда?

    ​Интеллектуал генераллар: Уммат ақл-заковати кимнинг армиясига хизмат қилмоқда? ​سْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ АҚШ ва Европа олийгоҳларида синган қадриятлар ва бой берилаётган авлод ​Интернет ва ОАВ саҳифаларида “Фалончи ўқувчимиз Гарвардга қабул ...
  • МАҚОЛАЛАР

    Ўзбекистоннинг Жанубий Кавказга чиқиши: TRIPP ортида кимнинг режаси амалга ошмоқда?

    Ўзбекистоннинг Жанубий Кавказга чиқиши: TRIPP ортида кимнинг режаси амалга ошмоқда? بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ 2026 йил 11 сентябрда Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Арманистон бош вазири Никол Пашинян билан телефон орқали ...
  • МАҚОЛАЛАР

    Ўзбекистон резервлари нега ташқи бошқарувга берилмоқда?

    Ўзбекистон резервлари нега ташқи бошқарувга берилмоқда? بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ «2026 йил 18 сентябрда Ўзбекистон Марказий банки халқаро резервларнинг бир қисмини ташқи бошқарувга бериш режалаштирилаётганини маълум қилди. Ташқи бошқарувга бериладиган ...

ИЗОҲЛАР

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    09.06.2026
    […] қилганларидек: «Мушриклар олови билан ёритманг…[1]». Бундай машъум битимлар мусулмон армияларини […]

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] шундаки, Иордания қўшинига инглиз жосуси Глабб Пошо[1] қўмондонлик қилаётган эди. Бошқа араб раҳбарлари ва […]

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар куфр кучларини «дўст» тутишнинг оқибатларини — бу йўл дунёда хорлик, Охиратда эса ...

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026
    […] аёлу болаларни қутқариш учун жанг қилмаяпсизлар?![1]» деган амрига бўйсуниш учун уларда куч ҳам, имконият […]

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    31.05.2026
    […] шиорларини улуғласа, демак, бу қалбидаги тақвосидан[1]» деган каломига содиқ қолган ҳолда, байрам шукуҳини […]

    1447 ҲИЖРИЙ ЙИЛ МУБОРАК ҚУРБОН ҲАЙИТИ ТАБРИГИ

logo

Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.

Алоқа учун манзилимиз

  • Beirut-Lebanon P.O.BOX 14-5010
  • 0096 113 07 59 4
  • ht.uzbekistan@gmail.com
  • Popular

  • Comments

  • Эр аёлига маҳрни бермай талоқ қилиши тўғрсидаги саволга жавоб

    By htadmin
    08.01.2017
  • Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги

    By htadmin
    22.08.2018
  • Андижон қатлиомига 12 йил бўлди!

    By htadmin
    12.05.2017
  • Эркак ва аёл ўртасидаги алоқаларни тартибга солиш

    By htadmin
    19.06.2017
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    09.06.2026

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

    […] қилганларидек: «Мушриклар олови билан ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

    […] шундаки, Иордания қўшинига ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

    […] аёлу болаларни қутқариш ...

    SAHIFA

    • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
    • БОШ САҲИФА
    • КИТОБЛАР
    • Ҳизб ут-Таҳрир

    ИЖТИМОИ ТАРМОҚЛАРИМИЗ

    • Contact
    • About Us
    • Home
    http://hizb-uzbekiston.info/
    Yozuv:
    Tarjima: