| Hizb-Uzbekiston.info

Top Menu

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

Main Menu

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР
  • Yozuv:
    Tarjima:

logo

| Hizb-Uzbekiston.info

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      04.10.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      26.09.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      20.09.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      12.09.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      05.09.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      29.08.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      23.08.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      15.08.2026
      0
    • Россияда ҳалок бўлган мусулмон юртдошларимизнинг оила аъзолари ва яқинларига таъзия

      11.08.2026
      0
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • “Сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида (жиҳодга) чиқинглар, дейилса, ўз ерингизга (яъни, юртингизга) ...

      23.03.2025
      0
    • Усули фиқҳ бўйича олим Ато ибн Халил Абу Рашта: Ҳизбнинг ҳозирги амири

      07.12.2016
      0
    • Шайх Абдул Қаддим Заллум: Ҳизб қиёдатида ўз ўтмишдошининг энг яхши ўринбосари

      07.12.2016
      0
    • Тақийюддин Набаҳоний… Асосчи шайх

      07.12.2016
      0
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
    • Халифалик Давлатида моллар

      10.03.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      20.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      15.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      28.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.12.2022
      0
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • ​Таълимдаги формализм ва инқироз: рақамлар, аҳвол ва ички зиддиятлар

  • Гендер тенглик: Жамиятни томиридан емираётган Ғарб мафкураси ва оилаларимизга хавф

  • Халқ жамғармаларининг «сассиз» талон-торожи

  • Суннатнинг Қуръонни насх қилиши масаласи

  • Самарқанд форуми: Ғарб сақофатининг ҳуқуқий-институционал босқиними?

  • Ўзбекистоннинг таълим, медиа ва бошқарувида Ғарбнинг «юмшоқ» мустамлакачилигини илдиз отиши

  • «Бирлик кучи – 2026»: Туркий бирлик шиори остидаги ҳарбий машғулотлар ва Американинг геосиёсий манфаатлари

  • Ўзбекистоннинг рақамли келажаги атрофидаги кураш: Мустамлакачиликнинг янги «рақамли» қиёфаси

МАҚОЛАЛАР
Home›МАҚОЛАЛАР›​Таълимдаги формализм ва инқироз: рақамлар, аҳвол ва ички зиддиятлар

​Таълимдаги формализм ва инқироз: рақамлар, аҳвол ва ички зиддиятлар

By htadmin
09.10.2026
0
Share:

​Таълимдаги формализм ва инқироз: рақамлар, аҳвол ва ички зиддиятлар

​بِسْمِ اللَّهِ الرَّحْمَٰنِ الرَّحِيمِ

​Бугунги кунда ёшларга таълим бериш тизими моҳиятан чуқур инқирозни — формаллашув ва мазмунсизлашув даврини бошидан кечирмоқда. Бугун у ўзининг асл моҳиятини — инсонни шахс ва мутахассис сифатида камолга етказиш вазифасини йўқотиб, шунчаки жараён учун ишлайдиган тизимга айланиб қолди.​

  1. Шок статистикаси: Рақамлар ортидаги аччиқ ҳақиқат

​1. PIRLS 2021 натижалари (натижалар 2025 йил эълон қилинган);                                  

Функционал саводхонлик муаммоси

​2021 йилда Ўзбекистон илк бор 4-синф ўқувчиларининг ўқиш ва матнни тушуниш даражасини баҳоловчи PIRLS халқаро тадқиқотида иштирок этди. Натижалар ачинарли бўлди: 57 та мамлакат орасида 49-ўрин эгалланди ва 437 балл тўпланди (ўртача халқаро кўрсаткич 500 баллдан анча паст).

​Ўқувчиларнинг ўзлаштириш даражаси бўйича тақсимоти:

​70% — паст даража;

​34% — ўрта даража;

​7% — юқори даража;

​0% — илғор даража (бирор бир ўзбекистонлик ўқувчи матнни тушунишнинг энг олий даражасига эриша олмади).

​Бу шуни англатадики, болаларнинг аксарияти 4-синфга келиб ҳам ўқиганини тўлиқ тушуниш, яширин маъноларни уқиб олиш ва мустақил хулоса чиқариш кўникмасига эга эмас.

​2. Инфратузилма омили

​PIRLS натижаларини мактабларнинг моддий-техник аҳволидан айри ҳолда кўриб чиқиб бўлмайди. Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти (МҲТИ) маълумотларига кўра:

​70% мактаблар марказлашган канализация тизимига уланмаган;

​29,5% мактабда ичимлик суви мавжуд эмас;

​35,8% мактабда ошхона йўқ;

​5% мактабда ҳатто кутубхона ҳам йўқ;

​49% ўқувчилар ресурслари танқис мактабларда, 35% и эса интизом муаммолари мавжуд муҳитда таҳсил олмоқда.

​3. Бюджет ажратмалари ва молиялаштириш

​2026 йил учун давлат бюджети лойиҳасига кўра, таълим соҳасига қуйидагича маблағ йўналтирилиши кўзда тутилган:

​Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигига: ~63,7 триллион сўм (2025 йилдаги 59,5 трлн сўмга нисбатан ўсиш);

​Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигига: ~6,4 триллион сўм.​

  1. Ўзбекистонда мактаб таълими тизими: Тузилиши ва имкониятлар тенгсизлиги

​Мамлакатда умумий ўрта таълим асосан учта йўналиш бўйича ташкил этилган бўлиб, улар ўқитиш методологияси, синфлар зичлиги ва ажратилган ресурслар бўйича бир-биридан кескин фарқ қилади:

​Давлат умумтаълим мактаблари:

​Дастур: Миллий ўқув дастури (МЎД).

​Оммавийлик ва академик фанлар. Синфларда ўқувчилар сони юқори (30-40 та), асосий эътибор жамоавий ёдлатиш ва тест саволларига жавоб излашга қаратилади.

​Бепул (тўлиқ давлат бюджети ҳисобидан).

​Хусусий мактаблар:

​Дастур: Муаллифлик ва муқобил халқаро методикалар (Сингапур, Финляндия, Кембриж ва б.).

​Кичик синфлар (15-20 та ўқувчи), амалий кўникмалар ва интерактив ривожланиш.

​Нархи: Ойига 2 000 000 дан 15 000 000 сўмгача.

​Президент ва ихтисослаштирилган мактаблар:

​Дастур: STEAM ва Cambridge Assessment халқаро стандартлари.

​Сараланган муҳит, танқидий ва аналитик тафаккур, лойиҳага асосланган ўқитиш (project-based learning).

​Бепул (саралаш имтиҳонлари орқали грант асосида қабул қилинади).​

III. Таълим тизимидаги асосий муаммолар ва ички зиддиятлар

​Бугунги таълим манзарасидаги инқирозни қуйидаги тизимли омиллар ва зиддиятлар орқали кўриш мумкин:

​1. Фундаментал таълимдан воз кечиш ва юзакилик (Формализм)

​Замонавий таълим чуқур фундаментал билимлар (аналитик фикрлаш, тизимли тафаккур, фанларнинг мустаҳкам базаси) беришдан кўра, юзаки, тезкор маълумотларни ёдлатишга ўтиб қолди.

​Оқибатда ёшлар ахборот уммонида яшамоқда, лекин функционал саводхонлик (олинган билимни ҳаётда қўллай олиш, фактни сохтасидан ажратиш, сабаб-оқибат боғлиқлигини англаш) даражаси кескин пасайиб кетди. Таълимнинг охирги мақсади — билим олиш эмас, балки тест топшириш ва баҳо олишга айланди.

​2. Диплом ва рейтинглар (Таълимнинг тижоратлашуви)

Билим ва салоҳият эмас, балки қўлдаги “қоғоз” (диплом, сертификат) асосий мезонга айланди. Олий таълим ва турли курслар билим масканидан кўра, хизмат кўрсатиш ва ҳужжат бериш индустриясига кўпроқ ўхшаб бормоқда.

​Оқибатда ёшларда “Мен нимани биламан ва нима қила оламан?” деган савол эмас, “Қайси диплом/сертификатни олсам, осонроқ ишга кираман ва тез бойийман?” деган калтабин ёндашув шаклланди.

​3. Устоз мақомининг қадрсизланиши ва бюрократия

​Илгари ўқитувчига “Устоз отангдек улуғ” деб қаралар эди. У маърифат ва тарбия манбаи, жамиятнинг энг ҳурматли вакили бўлган бўлса, бугун у шунчаки хизмат кўрсатувчи ходим ёки бюрократик ҳисоботларни тўлдирувчи субъектга айлантирилди.

​Оқибатда ўқитувчининг асосий вақти ва энергияси ўқувчи билан мулоқот қилиш ва унинг тафаккурини ўстиришга эмас, турли қоғозбозлик ва KPI кўрсаткичлари ортидан қувишга сарфланмоқда. Натижада таълимда самимият, иштиёқ ва маънавий тарбия йўқолди.

​4. Клипли тафаккур (Clip Thinking) ва диққатнинг бўлиниши

​Рақамли технологиялар ва ижтимоий тармоқлар (Shorts, Reels, TikTok) таъсирида ёшларнинг диққатни бир жойга жамлаш қобилияти ва мураккаб, ҳажмли матнларни таҳлил қилиш иқтидори заифлашди.

​Оқибатда чуқур мушоҳада талаб қиладиган фундаментал фанлар ёшлар учун “зерикарли” бўлиб қолди. Жараёнларни сиртдан ўрганиш ва енгил-елпи хулосалар чиқариш одатга айланди.

​5. Таълим ва тарбиянинг узилиши

​Илм ва ахлоқ асрлар давомида ажралмас бир бутун деб қаралган. Бугун эса мактаб ва университетлар тарбия масъулиятидан воз кечиб, фақат “стандарт маълумот етказувчи”га айланди, оила эса бу масъулиятни тўлиқ таълим муассасаларига ёки ахборот оқимига топшириб қўйди.

​Оқибатда юқори интеллектуал салоҳиятга эга, аммо ахлоқий масъулияти ва жамият олдидаги бурчини ҳис қилмайдиган, худбин ва истеъмолчи кайфиятидаги бўғин шаклланмоқда.​

Биз қаердамиз?

​Бугунги таълим манзараси “кўриниш бор, моҳият йўқ” тамойили устига қурилгандай. Мактаблар ва университетлар сони ортмоқда, бинолар муҳташамлашмоқда, технологиялар ва доскалар рақамлашмоқда, аммо таълимнинг ички руҳи — инсонни фикрлашга, изланишга, эзгуликка ва ҳақиқатни англашга ундайдиган асосий омил сиқиб чиқарилмоқда.

​Агар бу тизимли муаммолар ва қарашлар ўзгармаса, жамият дипломи бор, лекин саводи ва мустақил тафаккури бўлмаган, мураккаб вазиятларга мослаша олмайдиган оммавий бўғинни етиштиришда давом этаверади.

ХУЛОСА

​«Кимнинг икки куни тенг бўлса (яъни бугуни кечагидан фарқ қилмаса), у алдангандир.” Ҳадис. Кимнинг икки кунидан охиргиси (бугуни) ёмонроғи бўлса, у малъундир (раҳматдан узоқдир). Кимда ўсиш ва зиёдалик бўлмаса, у камчилик (зиён)дадир. Ким камчиликда бўлса, ўлим у учун яхшироқдир». Салафлар ҳикмати

​Салафларнинг ушбу огоҳлантириши айнан бугунги таълим тизимимиз учун айтилгандек: агар тизимда ўсиш ва ривожланиш бўлмаса, демак, у танaззул ва зиёндадир.

​«Таълимга эътибор юқори, келажак ёшлар қўлида» деб минбарлардан янграётган баландпарвоз ваъдалар ва бюджетдан ажратилаётган миллиардларни эшитган одам, гўё мамлакатда маърифат уйғониши юз бераётгандай хаёл суради. Лекин оддий мактаб остонасидан ҳатлаб кирган ҳар бир виждонли инсоннинг ақли шошади, юраги ачийди: Биз кимни алдамоқдамиз? Бугунимиз кечаги кундан яхшироқ бўлиш ўрнига, нега тобора ёмонлашиб бормоқда?

​​Оммавий мактаблардаги реал манзарани кузатиб, ҳам аламдан, ҳам ғазабдан жим туролмайсан. Таълим ва тарбия маскани деб аталмиш бу даргоҳларда саводхонлик даражаси кун сайин сувга чўкмоқда. Ўқувчиларнинг оддий матнни тушунмаслиги, функционал саводсизликнинг авж олиши етмаганидек, мактаб ёшидаги ёшлар орасида гиёҳвандлик, ахлоқсизлик, қизларнинг эрта ҳомиладор бўлиб қолиши ва одоб чегараларининг бутунлай емирилиши одатий ҳолга айланиб бормоқда. Ҳар куни ўсиш, маънавий ва илмий зиёдалик бериши керак бўлган маскан ўз моҳиятини йўқотмоқда.

​Буларни кўриб, беихтиёр совуқ бир савол кўндаланг бўлади: Бу масканлар ёшлар зеҳнини заҳарлайдиган, уларнинг қалбидаги имон ва покликларига қарши очиқчасига курашадиган майдонга айланиб қолдими?

​Аксинча бўлса, нега қизларнинг иффат рамзи бўлган ҳижобига, йигитларнинг жума намозига боришига очиқдан-очиқ тўсиқ қўйилади? Нега атайлаб жума куни намоз вақтига мослаб 7 соатлик дарс жадвали тузилади? Ўқитувчи синфга кириб илм бериш ва тарбиявий машғулот ўтказиш ўрнига, қўлида қоғоз билан давомат санайди, юқоридан берилган маъносиз кўрсатмаларни бажариш билан овора.

​Аҳвол шу даражага етдики, мактаблар назорати Миллий гвардияга топширилди, участка нозирлари ҳафтасига бир карра мактабга бостириб кириб, ўқувчиларнинг телефонларини титкилайди. Уларнинг қидиргани — жиноятчилик ёки гиёҳвандлик илдизи эмас, балки телефонда Ислом ва эътиқодга оид бирор маъруза ёки материалнинг бор-йўқлиги..!

​Сабабсиз дарс қолдирган ёки дафтарини олиб келмаган ўқувчининг ота-онасига жарима солиниб, жиноий жавобгарлик билан таҳдид қилинмоқда. Бунда мантиқ қаерда? Агар Президент мактабларидагидек шароит яратилганда, буни балки тушуниш мумкин бўларди. Оддий мактабдан жарима ва тазйиқ орқали натижа талаб қилиш қайси адолат мезонига сиғади? Ҳатто тегишли шароит яратилган тақдирда ҳам, бундай ёндашув мезонларга тўғри келмайди.

​Бундай ёндашув тагида ягона бир мақсад кўринади: Ёшларнинг зеҳнини чалғитиш, уларни асл маърифат ва эътиқоддан узоқлаштириш ҳамда ўз ҳақ-ҳуқуқини билиб фикрлайдиган одам эмас, балки сўзсиз итоат қиладиган манқурт кадрларни етиштириш.

​Албатта, бу аччиқ ҳақиқатларни эшитиб, «ҳаммаси яхши, ислоҳотлар кетаётибди» деб минбардан туриб раддия берадиган сиёсатчилар ва «зиёли» мураббийлар топилади. Лекин ҳақиқий ривожланиш ва ўсиш қоғоздаги ҳисоботларда эмас, фарзандларимизнинг ахлоқи ва саводхонлигида кўриниши керак. Агар миллат ва уммат келажаги учун ростдан ҳам қайғурадиганлар бўлса, баҳс учун майдон очиқ!

​Сўнгсўз ўрнида:

Бадр жангидан сўнг Пайғамбаримиз ﷺ асир тушган мушриклардан ўқиш-ёзишни биладиганларига ғоят ноодатий ва буюк бир шарт қўйдилар: ҳар бир асир мадиналик 10 та мусулмон боласига ўқиш ва ёзишни ўргатса, озод қилинади!

​Инсоният тарихида илм ва маърифатга бу қадар юқори баҳо берган, уни инсон озодлиги билан тенглаштирган яна бирор бир тузум борми?! Юқорида айтилган салафлар ҳикматига қайтадиган бўлсак, илм, маърифат ва ахлоқда ўсиш бўлмаган жамият фақат ва фақат танaззулга юз тутади. Модомики, биз Исломни мукаммал тузум ва унинг таълим-тарбия низомини ҳаётимизга татбиқ этмас эканмиз, жарималар, тақиқлар ва сунъий назоратлар билан кечаги кунимиздан бугунимизни афзал қила олмаймиз, аввалги азизлик ва юксалишга ҳеч қачон қайта олмаймиз.

Муҳиддин

09.10.2026й

TagsМактабРақамлар ортидаги аччиқ ҳақиқатўқувчилар
0
Shares
  • 0
  • +
  • 0
  • 0
  • 0
  • 0

Leave a reply Отменить ответ

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте, как обрабатываются ваши данные комментариев.

ЯНАДА ҚИЗИҚАРЛИ МАВЗУЛАР

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Уммат қўзғолони ҳаётдаги барча нарсани буюк ваҳи асосига қуриш учун бўлсин

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Яманга қарши уруш шунча офатлар устига инсоний офатга ҳам сабаб бўлмоқда

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Роберт Форд: Сурия мухолафати ўз шартларидан воз кечиши керак

ОНЛАЙН КУТУБХОНА

АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ

МАҚОЛАЛАР

  • МАҚОЛАЛАР

    ​Таълимдаги формализм ва инқироз: рақамлар, аҳвол ва ички зиддиятлар

    ​Таълимдаги формализм ва инқироз: рақамлар, аҳвол ва ички зиддиятлар ​بِسْمِ اللَّهِ الرَّحْمَٰنِ الرَّحِيمِ ​Бугунги кунда ёшларга таълим бериш тизими моҳиятан чуқур инқирозни — формаллашув ва мазмунсизлашув даврини бошидан кечирмоқда. Бугун ...
  • МАҚОЛАЛАР

    Гендер тенглик: Жамиятни томиридан емираётган Ғарб мафкураси ва оилаларимизга хавф

    Гендер тенглик: Жамиятни томиридан емираётган Ғарб мафкураси ва оилаларимизга хавф بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ Асрлардан бери халқимиз оилавий ҳаётини Ислом аҳкомлари асосида юргизиб келади. Муаммо чиқса ҳам Исломга юзланиб, ундан ...
  • МАҚОЛАЛАР

    Халқ жамғармаларининг «сассиз» талон-торожи

    Халқ жамғармаларининг «сассиз» талон-торожи بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ Бугун одамнинг жамғармасини камайтириш учун унинг уйига ўғри кириб, сейфини бузиши шарт эмас. Инсон йиллаб меҳнат қилади, маошидан тежайди, 50 ёки 100 ...
  • МАҚОЛАЛАР

    Самарқанд форуми: Ғарб сақофатининг ҳуқуқий-институционал босқиними?

    Самарқанд форуми: Ғарб сақофатининг ҳуқуқий-институционал босқиними? بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ Бир қарашда Самарқанд форуми оддий халқаро йиғилишдек кўринади: турли мамлакатлардан расмийлар ва экспертлар йиғилади, халқаро пактлар ва ҳуқуқий стандартлар муҳокама ...
  • МАҚОЛАЛАР

    Ўзбекистоннинг таълим, медиа ва бошқарувида Ғарбнинг «юмшоқ» мустамлакачилигини илдиз отиши

    Ўзбекистоннинг таълим, медиа ва бошқарувида Ғарбнинг «юмшоқ» мустамлакачилигини илдиз отиши بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ 2026 йил 24 август куни Ўзбекистон Масс-медиа фонди Европа Иттифоқи (ЕИ) делегацияси ва Президент Администрацияси ҳузуридаги ...

ИЗОҲЛАР

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    09.06.2026
    […] қилганларидек: «Мушриклар олови билан ёритманг…[1]». Бундай машъум битимлар мусулмон армияларини […]

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] шундаки, Иордания қўшинига инглиз жосуси Глабб Пошо[1] қўмондонлик қилаётган эди. Бошқа араб раҳбарлари ва […]

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар куфр кучларини «дўст» тутишнинг оқибатларини — бу йўл дунёда хорлик, Охиратда эса ...

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026
    […] аёлу болаларни қутқариш учун жанг қилмаяпсизлар?![1]» деган амрига бўйсуниш учун уларда куч ҳам, имконият […]

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    31.05.2026
    […] шиорларини улуғласа, демак, бу қалбидаги тақвосидан[1]» деган каломига содиқ қолган ҳолда, байрам шукуҳини […]

    1447 ҲИЖРИЙ ЙИЛ МУБОРАК ҚУРБОН ҲАЙИТИ ТАБРИГИ

logo

Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.

Алоқа учун манзилимиз

  • Beirut-Lebanon P.O.BOX 14-5010
  • 0096 113 07 59 4
  • ht.uzbekistan@gmail.com
  • Popular

  • Comments

  • Эр аёлига маҳрни бермай талоқ қилиши тўғрсидаги саволга жавоб

    By htadmin
    08.01.2017
  • Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги

    By htadmin
    22.08.2018
  • Андижон қатлиомига 12 йил бўлди!

    By htadmin
    12.05.2017
  • Эркак ва аёл ўртасидаги алоқаларни тартибга солиш

    By htadmin
    19.06.2017
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    09.06.2026

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

    […] қилганларидек: «Мушриклар олови билан ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

    […] шундаки, Иордания қўшинига ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

    […] аёлу болаларни қутқариш ...

    SAHIFA

    • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
    • БОШ САҲИФА
    • КИТОБЛАР
    • Ҳизб ут-Таҳрир

    ИЖТИМОИ ТАРМОҚЛАРИМИЗ

    • Contact
    • About Us
    • Home
    http://hizb-uzbekiston.info/
    Yozuv:
    Tarjima: