| Hizb-Uzbekiston.info

Top Menu

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

Main Menu

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР
  • Yozuv:
    Tarjima:

logo

| Hizb-Uzbekiston.info

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      10.10.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      04.10.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      26.09.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      20.09.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      12.09.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      05.09.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      29.08.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      23.08.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      15.08.2026
      0
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • “Сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида (жиҳодга) чиқинглар, дейилса, ўз ерингизга (яъни, юртингизга) ...

      23.03.2025
      0
    • Усули фиқҳ бўйича олим Ато ибн Халил Абу Рашта: Ҳизбнинг ҳозирги амири

      07.12.2016
      0
    • Шайх Абдул Қаддим Заллум: Ҳизб қиёдатида ўз ўтмишдошининг энг яхши ўринбосари

      07.12.2016
      0
    • Тақийюддин Набаҳоний… Асосчи шайх

      07.12.2016
      0
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
    • Халифалик Давлатида моллар

      10.03.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      20.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      15.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      28.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.12.2022
      0
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • Лондоннинг Тошкентдаги молиявий қармоғи

  • Роҳинжа мусулмонлари фожиаси — унутилганлар рўйхатида

  • 5+1 форматидаги яна бир саммит

  • Европанинг Россияга қарши кучайиб бораётган хавфсизлик сафарбарлиги ва урушкор риторикасининг яширин жиҳатларига бир назар

  • Америка ва Эрон уруши: зўравон куч ва энди шаклланаётган куч ўртасида

  • Тўлғоқ кучайганда дунё қандай чақалоқни кутиб турибди?

  • Агар умматимиз Исломни ўз мезони қилмаса, бошқаларнинг фикрлари унинг мезонига айланади

  • Умматимиз ўз қўлидаги куч ва таъсир салоҳияти кўламини англайдиган вақт келди

АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
Home›АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ›Роҳинжа мусулмонлари фожиаси — унутилганлар рўйхатида

Роҳинжа мусулмонлари фожиаси — унутилганлар рўйхатида

By htadmin
11.10.2026
0
Share:

Роҳинжа мусулмонлари фожиаси — унутилганлар рўйхатида

Биз бу ерда Бирма мусулмонларининг буддавий ҳукмдорлар қўлида азоб чекаётгани ҳақида сўз юритар эканмиз, уларнинг азоб-уқубатларини тилга олишимизга сабаб шуки, гарчи биз билан уларни тил ёки ирқ бирлаштирмаса-да, биз улар билан ер юзидаги энг кучли ришта — Ислом риштаси орқали боғланганмиз. Зеро, Набий ﷺ шундай деганлар:

«مَثَلُ الْمُؤْمِنِينَ فِي تَوَادِّهِمْ، وَتَرَاحُمِهِمْ، وَتَعَاطُفِهِمْ، مَثَلُ الْجَسَدِ إِذَا اشْتَكَى مِنْهُ عُضْوٌ تَدَاعَى لَهُ سَائِرُ الْجَسَدِ بِالسَّهَرِ وَالْحُمَّى»

«Мўминларнинг ўзаро меҳр-муҳаббат, раҳм-шафқат ва ҳамдардлик борасидаги мисоли бир танага ўхшайди: агар унинг бир аъзоси оғриса, тананинг қолган қисми ҳам уйқусизлик ва иситма билан унга шерик бўлади».

Мусулмонлар ёддан биладиган ушбу ҳадис фақат уларнинг ҳолатини тасвирлабгина қолмай, балки улардан бирортаси мусибатга дучор бўлса, барчалари уни қутқаришга шошилишлари лозимлигини ҳам вожиб қилади. Демак, Роҳинжаларнинг мусибати ҳам Уммат бошига тушаётган бошқа мусибатлар каби Уммат ўз танасидаги жароҳат сифатида қабул қилиши лозим бўлган фожиадир. Бу жароҳат унга нисбатан фавқулодда ҳолат эълон қилишни ва бундай фавқулодда ҳолат тақозо этадиган чораларни кўришни талаб қилади.

Роҳинжа халқи асосан мусулмонлардан иборат бўлиб, улар Мьянманинг Ракхайн вилоятида яшайдилар. Бу вилоят илгари Аракан деб аталган, Мьянманинг ўзи эса аввал Бирма номи билан танилган. Мьянма аҳолиси қарийб 60 миллион кишини ташкил этади. Мусулмонлар улушига доир расмий манбаларда кенг тарқалган рақам аҳолининг тахминан 4 фоизини ташкил қилади. Агар бу кўрсаткич юқорида келтирилган аҳоли сонига татбиқ этилса, мусулмонлар сони қарийб 2,4 миллион кишига тенг бўлади. Бироқ бу статистик маълумотлар минтақада, умуман олганда, қўлланиладиган сиёсатлар туфайли аниқ эмас ёки нотўғридир. Масалан, Ҳиндистонда мусулмонларнинг расмий сони аҳолининг 20 фоизидан ошмайди, деб кўрсатилади. Аммо, ҳақиқатда эса, уларнинг улуши 40 фоиздан ортиқ, яъни оммавий ахборот воситаларида эълон қилинадиган ёки давлатларнинг расмий идоралари томонидан статистик ҳисобга олинадиган миқдордан икки баравар кўпдир.

Албатта, Роҳинжа жамоаси Ислом Уммати билан чамбарчас боғланган. Ҳатто уларнинг этник келиб чиқиши араб мусулмонлари ва Ҳиндистонда ҳукмронлик қилган мўғул ҳукмдорлари билан боғлиқ жиҳатларни ҳам қамраб олади. «Роҳинжа» сўзи «Роҳанг аҳолиси» деган маънони англатади. Роҳанг эса Араканнинг қадимги исломий номидир. Роҳинжалар асосан Араканнинг тарихий ҳудудида истиқомат қиладилар. Бу қадимий соҳил вилояти Жанубий Осиё билан Жануби-Шарқий Осиё чегарасида жойлашган. Бенгал қўлтиғи соҳилида жойлашгани туфайли Аракан Бирма билан ташқи дунё ўртасидаги денгиз савдосининг муҳим маркази бўлган.

Тарихан араб ўлкаларидан келган мусулмон савдогарлар Ислом даъватини Араканга туташган Жанубий Бенгалнинг соҳил ҳудудларига олиб кирганлар. Бу жараён милодий IX асрдан бошланган. Мусулмонлар асрлар давомида савдо-сотиқ уларни Исломга даъват қилиш имкониятидан чалғитмаслиги кераклигини англаб келганлар. Натижада буддавий мушрикларнинг кўпчилиги Исломни қабул қилган. Шу боис Роҳинжа халқининг тарихий илдизлари ҳам ўша даврларга бориб тақалади. Улар бугунги кунга қадар Исломга содиқ қолиб келмоқдалар.

Буддавийларнинг роҳинжаларга нисбатан адовати сабабларидан бири — Британиянинг қабиҳ мустамлакачилик сиёсатидир. Осиё халқлари, умуман олганда, босиқлик ва тинчликсеварлик хусусиятлари билан ажралиб турган. Ислом минтақага, жумладан, Ҳинд яриморолига асрлар давомида ҳукмронлик қилган ва бу даврда у ерда мазҳабий, диний ёки бошқа кўринишдаги ҳеч қандай фитна, ғалаён ва низолар содир бўлмаган. Аммо қабиҳ Британия мустамлакачилик мақсадида минтақага, жумладан, Ҳинд яриморолига келгач, одатдагидек, қабилавий, ирқий, диний ва бошқа адоватларни қўзғатди.

Британия буддавийлик, ҳиндуийлик ва сикҳийлик фалсафаларини ширкка асосланган хурофотлардан алоҳида динлар даражасига кўтаришга киришди. Бунинг мақсади турли динларга мансуб одамларни бир-бирига қарши қўйиш, шу орқали уларни осонгина эзиш, бўйсундириш ва устидан ҳукмронлик қилиш эди. Бу эса мустамлакачилар энг кўп қўллайдиган сиёсатлардан биридир.

Шунинг учун адоватнинг яна бир сабаби ақидавий омил бўлиб, у Аллоҳ субҳанаҳу ва таолонинг қуйидаги сўзида ўз ифодасини топади:

﴿لَتَجِدَنَّ أَشَدَّ النَّاسِ عَدَاوَةً لِّلَّذِينَ آمَنُوا الْيَهُودَ وَالَّذِينَ أَشْرَكُوا﴾

«Албатта, иймон келтирганларга энг қаттиқ адоват қилувчи кишилар яҳудийлар ва мушриклар эканини кўрасиз…» (Моида сураси, 82-оят).

Албатта, буддавийлар ҳам мушриклар жумласидандир. Бундан ташқари, муаллиф минтақа бошига тушган мусибатларнинг асосий сабабчиларидан бири сифатида инглиз насронийларини ҳам кўрсатади.

Роҳинжа биродарларимиз бошига тушаётган бугунги мусибатлар 2012 йил бошларида бошланди. Ўша пайтда полиция Ракхайн вилояти бўйлаб патрулликни йўлга қўя бошлади. Буддавий роҳиблар эса роҳинжаларни «террорчилар» деб таърифловчи журналларни тарқатишга киришдилар. Улар роҳинжаларнинг туғилиш кўрсаткичлари «назоратсиз» эканини даъво қилиб, гўё улар шу сабабли вилоятни эгаллаб олишларини айта бошладилар.

Шунингдек, улар мусулмонлар асосий аҳоли ҳисобланган Ситтве шаҳрида: «Бу одамларни йўқ қилинглар, акс ҳолда улар ерларингизни эгаллаб оладилар», деган мазмундаги варақаларни тарқатдилар. Ситтведаги энг йирик мусулмон маҳалласи ва иқтисодий марказ сифатида нишонга олинган Нарзи ҳудуди ёқиб юборилди. У ерда қарийб ўн минг роҳинжа яшар эди. Ҳудуд бутунлай вайрон қилиниб, ер билан яксон этилди. Харобалар орасида сақланиб қолган иншоотлар эса кейинги кунларда бульдозерлар ёрдамида бузиб ташланди.

2012 йил октябрь ойида таъқиблар яна такрорланди. Маҳаллий амалдорлар ва буддавий роҳиблар бу ҳужумларни режалаштириб, уларни авж олдирдилар. Хавфсизлик кучлари ҳужумларни четдан кузатиб турди ёки уларда бевосита иштирок этди. Полиция қочишга уринган роҳинжаларга қарата ҳам ўқ узди. Шу тариқа Ракхайн вилоятида ҳокимият томонидан амалга оширилган этник тозалаш жараёни мустаҳкамланиб борди.

2012 йилга қадар Ситтве шаҳрида қарийб 75 минг роҳинжа яшаган бўлса, кейинчалик улардан атиги тўрт минг нафари қолди. 2012 ва 2013 йилларда Марказий Ракхайнда лагерлар ташкил этилгач, ҳокимият роҳинжаларнинг ҳаракатланишини чеклаш учун бир-бири билан боғланган турли тартиб-қоидаларни жорий қилди. Бу чоралар назорат-ўтказиш пунктларини ташкил этиш, тиканли сим тўсиқлар ўрнатиш, комендантлик соатини жорий қилиш, рухсатнома олишга доир ўта оғир талабларни белгилаш, полиция ҳамроҳлигида ҳаракатланишни мажбурий қилиш, мунтазам таъқиб ва таҳдидлар, товламачилик ҳамда пора бериш каби ҳолатларни ўз ичига олди.

Этник тозалаш жараёни 2017 йил август воқеаларига қадар давом этди. Ўша вақтда Мьянма хавфсизлик кучлари роҳинжалар яшайдиган юзлаб қишлоқларни вайрон қилди. Ракхайн вилоятининг шимолий ҳудудларида аёллар, эркаклар ва болалар ўлдирилди. Бунинг оқибатида камида 700 минг киши Бангладешга қочишга мажбур бўлди. Бирма армияси Ракхайн вилоятидаги Манг-Ноу қишлоғида ўнлаб роҳинжа мусулмонларини дарҳол қатл этди.

Сўнгги пайтларда ҳам зўравонликлар қайта авж олди. 2023 йил ноябрь ойида Мьянмадаги ҳарбий хунта кучлари билан Аракан армияси ўртасида Ракхайн вилоятидаги ҳарбий тўқнашувлар қайта бошланди. Ҳар икки томон ҳам тинч аҳолига қасддан ҳужум қилиш, мол-мулкни ёқиб юбориш ва одамларни қонунга хилоф равишда ҳарбий хизматга ёллаш каби жиддий қонунбузарликлар учун масъул бўлди.

Ракхайн вилоятида ҳануз қолаётган қарийб 600 минг роҳинжа таъқиб ва зўравонликларга дучор бўлмоқда. Улар ҳаракатланиш эркинлигидан маҳрум этилган ҳолда лагерлар ва қишлоқларда қамалган. Шунингдек, озиқ-овқат, тиббий ёрдам, таълим ва тирикчилик манбаларига етарли даражада эга бўлиш имкониятидан маҳрум қилинмоқда.

Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло шундай деган бўлса-да:

﴿وَإِنِ اسْتَنصَرُوكُمْ فِي الدِّينِ فَعَلَيْكُمُ النَّصْرُ﴾

«Агар улар дин йўлида сизлардан ёрдам сўрасалар, уларга ёрдам бериш зиммангиздадир» (Анфол сураси, 72-оят).

Бироқ бугун роҳинжаларнинг нидосига жавоб берадиган Мўътасим, Муҳаммад ибн Қосим ва Аврангзеб каби саркарда ва раҳбарлар йўқ. Шу сабабли улар мушрик буддавий ҳукмдорларнинг кетма-кет ҳукмронлиги остида ўнлаб йиллар давомида камситиш ва зулмга дучор бўлиб келмоқдалар.

Бундай ёрдам мусулмонларнинг бугунги ҳукмдорларидан келмайди. Буни уларнинг Фаластин, босиб олинган Кашмир, Ҳиндистон ва Шарқий Туркистонда азоб чекаётган мусулмонларга ёрдам беришда сусткашлик қилаётгани ҳам яққол кўрсатиб турибди. Бундан ҳам ачинарлиси, мусулмон ҳукмдорлари, айниқса, Бангладеш ва Малайзия ҳукмдорлари роҳинжаларнинг мусибатини янада оғирлаштирмоқдалар. Улар роҳинжаларни ҳатто ҳайвонларга ҳам муносиб бўлмаган шароитларда яшашга мажбур қиладилар, сўнгра уларни ҳайдаб чиқариб, Бирмадаги таъқибчилари қаршисида яна қолдирадилар.

Ҳолбуки, Бангладеш, Покистон, Индонезия ва Малайзия флотлари Бирманинг мушрик буддавий ҳукмдорларини осонгина мағлуб этишга қодир. Аврангзеб давридаги жасур саркардалар ҳам шунга ўхшаш ишларни амалга оширганлар. Шубҳа йўқки, Ислом Уммати ва унинг лашкарлари умматнинг ҳақиқий душманлари бўлган бу ҳукмдорларни ҳокимиятдан четлатишлари ҳамда Исломий бошқарув тизимининг ҳимояловчи қалқонини қайта тиклашлари лозим.

Умматнинг муаммолари бир-бирига ўхшаш ва чамбарчас боғлиқдир. Унинг мусибатлари ҳам бир-бирига шу қадар ўхшашки, баъзан улар бир хил даражага етади. Аракандa содир бўлаётган воқеалар Ғазода юз бераётган ҳодисаларга катта даражада мос келади. Кашмир ва Шарқий Туркистондаги воқеаларни, шунингдек, Чеченистон, Босния ва Герцеговинада содир бўлган ҳодисаларни ҳам шулар қаторида тилга олиш мумкин.

Бу мусибатларнинг барчасига ечим битта ва у бир нечта бўлиши мумкин эмас. Бу — Уммат муаммоларини илдизидан ҳал қиладиган ечимдир. Умматнинг муаммоси эса унинг бўйнига миниб олган мусулмон ҳукмдорлари ва уларнинг бошқарув тизимларидир. Шунинг учун уларни ағдариб, Ислом ва мусулмонларга бутун дунё бўйлаб нусрат келтирадиган Халифани тайинлаш лозим.

Билол ал-Муҳожир

Роя газетасининг 2026 йил 7 октябр чоршанба кунги 620-сонидан

Tagsазоб-уқубатларБирма мусулмонлариРоҳинжа мусулмонлари фожиаси
0
Shares
  • 0
  • +
  • 0
  • 0
  • 0
  • 0

Leave a reply Отменить ответ

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте, как обрабатываются ваши данные комментариев.

ЯНАДА ҚИЗИҚАРЛИ МАВЗУЛАР

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Иорданияда нархлар кўтарилиши кимнинг фойдасига бўлмоқда?!

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Хиёнаткор «Осло шартномаси»нинг 29 йиллиги хотирасида Фаластин маъмурияти ҳамон ўзининг бадбўй мевалари самарасини узиш учун елиб югурмоқда!

  • МАҚОЛАЛАР

    2002 йил 7 март…

ОНЛАЙН КУТУБХОНА

АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ

МАҚОЛАЛАР

  • МАҚОЛАЛАР

    Лондоннинг Тошкентдаги молиявий қармоғи

    Лондоннинг Тошкентдаги молиявий қармоғи  بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 9 октябр куни Ўзбекистон-Британия иқтисодий қўмитасининг иккинчи йиғилишида иштирок этиш учун мамлакатга ташриф буюрган Британиянинг савдо бўйича давлат ...
  • МАҚОЛАЛАР

    ​Таълимдаги формализм ва инқироз: рақамлар, аҳвол ва ички зиддиятлар

    ​Таълимдаги формализм ва инқироз: рақамлар, аҳвол ва ички зиддиятлар ​بِسْمِ اللَّهِ الرَّحْمَٰنِ الرَّحِيمِ ​Бугунги кунда ёшларга таълим бериш тизими моҳиятан чуқур инқирозни — формаллашув ва мазмунсизлашув даврини бошидан кечирмоқда. Бугун ...
  • МАҚОЛАЛАР

    Гендер тенглик: Жамиятни томиридан емираётган Ғарб мафкураси ва оилаларимизга хавф

    Гендер тенглик: Жамиятни томиридан емираётган Ғарб мафкураси ва оилаларимизга хавф بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ Асрлардан бери халқимиз оилавий ҳаётини Ислом аҳкомлари асосида юргизиб келади. Муаммо чиқса ҳам Исломга юзланиб, ундан ...
  • МАҚОЛАЛАР

    Халқ жамғармаларининг «сассиз» талон-торожи

    Халқ жамғармаларининг «сассиз» талон-торожи بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ Бугун одамнинг жамғармасини камайтириш учун унинг уйига ўғри кириб, сейфини бузиши шарт эмас. Инсон йиллаб меҳнат қилади, маошидан тежайди, 50 ёки 100 ...
  • МАҚОЛАЛАР

    Самарқанд форуми: Ғарб сақофатининг ҳуқуқий-институционал босқиними?

    Самарқанд форуми: Ғарб сақофатининг ҳуқуқий-институционал босқиними? بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ Бир қарашда Самарқанд форуми оддий халқаро йиғилишдек кўринади: турли мамлакатлардан расмийлар ва экспертлар йиғилади, халқаро пактлар ва ҳуқуқий стандартлар муҳокама ...

ИЗОҲЛАР

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    09.06.2026
    […] қилганларидек: «Мушриклар олови билан ёритманг…[1]». Бундай машъум битимлар мусулмон армияларини […]

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] шундаки, Иордания қўшинига инглиз жосуси Глабб Пошо[1] қўмондонлик қилаётган эди. Бошқа араб раҳбарлари ва […]

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар куфр кучларини «дўст» тутишнинг оқибатларини — бу йўл дунёда хорлик, Охиратда эса ...

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026
    […] аёлу болаларни қутқариш учун жанг қилмаяпсизлар?![1]» деган амрига бўйсуниш учун уларда куч ҳам, имконият […]

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    31.05.2026
    […] шиорларини улуғласа, демак, бу қалбидаги тақвосидан[1]» деган каломига содиқ қолган ҳолда, байрам шукуҳини […]

    1447 ҲИЖРИЙ ЙИЛ МУБОРАК ҚУРБОН ҲАЙИТИ ТАБРИГИ

logo

Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.

Алоқа учун манзилимиз

  • Beirut-Lebanon P.O.BOX 14-5010
  • 0096 113 07 59 4
  • ht.uzbekistan@gmail.com
  • Popular

  • Comments

  • Эр аёлига маҳрни бермай талоқ қилиши тўғрсидаги саволга жавоб

    By htadmin
    08.01.2017
  • Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги

    By htadmin
    22.08.2018
  • Андижон қатлиомига 12 йил бўлди!

    By htadmin
    12.05.2017
  • Эркак ва аёл ўртасидаги алоқаларни тартибга солиш

    By htadmin
    19.06.2017
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    09.06.2026

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

    […] қилганларидек: «Мушриклар олови билан ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

    […] шундаки, Иордания қўшинига ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

    […] аёлу болаларни қутқариш ...

    SAHIFA

    • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
    • БОШ САҲИФА
    • КИТОБЛАР
    • Ҳизб ут-Таҳрир

    ИЖТИМОИ ТАРМОҚЛАРИМИЗ

    • Contact
    • About Us
    • Home
    http://hizb-uzbekiston.info/
    Yozuv:
    Tarjima: