Хиёнаткор «Осло шартномаси»нинг 29 йиллиги хотирасида Фаластин маъмурияти ҳамон ўзининг бадбўй мевалари самарасини узиш учун елиб югурмоқда!

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ
Хиёнаткор «Осло шартномаси»нинг 29 йиллиги хотирасида Фаластин маъмурияти ҳамон ўзининг бадбўй мевалари самарасини узиш учун елиб югурмоқда!
«Арабий Қудс» (ҳижрий 1444 йил 17 сафар, милодий 2022 йил 13 сентябр сешанба куни) нашр қилган хабарда бундай дейилади: «Фаластин Озодлик ташкилоти ижроий қўмитаси котиби Ҳусайн Шайх сешанба куни Америка-«Исроил» жамоатчилик билан алоқалар қўмитаси (AIPAC)нинг делегацияси билан икки давлат ечимига қандай эришиш мумкинлиги ҳақида музокара олиб борди».
Бу музокара босиб олинган Ғарбий Соҳил марказидаги Рамаллоҳ шаҳрида, Шайх билан АҚШнинг энг кўзга кўринган яҳудий лоббиси «AIPAC» делегацияси иштирокида бўлиб ўтган учрашувда олиб борилди.
Учрашувда шунингдек, «халқаро қонунийликка асосланган ва икки давлат ечимига олиб борадиган сиёсий истиқбол яратиш зарурлиги» ҳам муҳокама қилинди.
Роя:
Ушбу учрашув ўтган ўн йилликлар давомида бир қанча фактларни очиққа чиқарган Осло келишуви имзоланганининг 29 йиллигига тўғри келди. Очиққа чиққан бу фактлар келишув имзоланган пайтда содир этилган жиноятлар ҳамда Фаластин Озодлик Ташкилоти ва унинг аъзолари йўл қўйган сиёсий сусткашлик кўламини кўрсатиб турибди. Шунингдек, бу фактлар тикланиши учун белгиланган якуний муддат 22 йил олдин ўтиб кетган бўлишига қарамай, ҳалигача тикланмаган давлатга эришиш учун Ташкилот аъзоларининг Америка ва яҳудий вужуди ортидан қанчалик ҳаллослаб чопишганини ҳам очиб беради.
Узоқдагию яқиндаги барча инсонга шу нарса очиқ аёнки, Озодлик ташкилоти билан маъмурият Фаластин масаласи ва Ислом Уммати учун ҳеч нарса қилгани йўқ. Бор-йўқ қилган ишлари йўқотиш, Умматни фалажлаш, масалани «қонуний ва ягона», деган баҳона остида исломий муҳитидан узиш бўлди, холос. Шунингдек, бу Озодлик ташкилоти билан маъмурият муборак замин аҳли учун бало, яҳудийлар ва уларнинг хавфсизликлари учун неъмат бўлишди. Шундай экан, Уммат яҳудий вужудини илдизи билан қўпориб ташлаш ва муборак заминни озод этиш сари ҳаракатга келмагунича ҳамда бу шартномаларни бузиб, давлатлараро лойиҳаларни, шу жумладан Америка режасини оёқлари билан янчиб ташламагунича Фаластин аҳлига нажот йўқ.
Роя газетасининг 2022 йил 21 сентябр чоршанба кунги 409-сонидан



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?
НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!
ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!
ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ