Ливия: Вифоқ ҳукумати келажаги қандай бўлади? Ливия халқаро курашга майдон бўлиб, унинг аҳли бу кураш оловида ёнаверадими?!

بسم الله الرحمن الرحيم
Роя газетаси:
Ливия: Вифоқ ҳукумати келажаги қандай бўлади? Ливия халқаро курашга майдон бўлиб, унинг аҳли бу кураш оловида ёнаверадими?!
Ҳар қандай юртга келган энг оғир мусибат бу юртнинг халқаро кураш майдонига айланиб юрт тақдирини ўз халқи эмас, балки халқаро мустамлакачи кучлар белгилайдиган бўлиб қолиши ва қолаверса юрт ичкарисидаги кучлар мустамлакачи кучлар қўлидаги қуролга айланиб қолишидир. Ливия бунга мисол бўла олади. Чунки у ерда икки ҳукумат ўрнатилган. Бу ҳукуматларнинг бири Триполида, бири Тобруқда. 2015 йил 17 декабрда Сухайрот келишуви қарорларига мувофиқ бу икки ҳукумат ўрнига Саррож ҳукумати эълон қилинди. Бу келишувни халқаро кучлар, аниқроғи Британия тайёрлади.
Британия ушбу келишувнинг муваффақиятли амалга ошишини таъминлашга ҳаракат қилди ва 2015 йил 23 декабрда Хавфсизлик Кенгашининг 2259 рақамли қарорини чиқаришга эришди. У Ливия ичкарисида Саррож ҳукуматини ташкил қилишга имкон топа олмаганидан кейин бу ҳукуматни Тунисда ташкил қилди ва уни денгиз орқали Триполига кўчирди. Ушбу ҳукумат 2016 йил 31 мартда Европанинг ошкора қўллаб-қувватлови орқали ўз ишини бошлади. Чунки Европа Иттифоқи бу ҳукуматнинг ишларига қарши чиқувчиларга санкция жорий қила бошлади ва Триполи ҳукуматидаги ички ишлар вазирлиги кучларига ҳукуматни ҳимоя қилиш вазифасини юклади. У Тобруқ парламентини бу ҳукуматга рози бўладиган қилишга уринди. Бироқ Хафтар жамоаси унга овоз беришга қарши чиқди. Британия Триполи ҳукуматини ҳукуматдан воз кечадиган қилди ва бу ҳукумат 2016 йил 5 апрелда «Биз ижроий ҳокимият, депутатлар, ҳукумат раиси ва вазирлар сифатида бизга топширилган ишларни тўхтатишни эълон қиламиз» деб истеъфо берганини эълон қилди. Бу эълонда ҳукумат раиси Ғувайлнинг номи келтирилмади. Бу эса ҳукумат истеъфосига унинг рози бўлмаганини кўрсатади. Ғувайл келгуси куни «Фоиз Саррож бошчилигидаги миллий Вифоқ ҳукумати чиқарган қарорларга амалий муносабатда бўлган ҳар бир одам тез кунда жавобгарликка тортилади» дея ҳукумат истеъфосини рад этишини эълон қилди. Айтилишича охирги пайтларда Америка Ғувайл билан алоқа боғлаган. Шунинг учун у шу позицияни эгаллади. Умматга келган мусибатларни биттаси унинг ичида олди-сотди қилинадиган арзимас кимсаларнинг пайдо бўлишидир. Ливиядаги сиёсий доира кўпроқ Британия малайларидан ташкил топди. Америка эса малайларни сотиб олишга ва уларга таъсир ўтказишга ҳаракат қилмоқда.
Америка Саррож ҳукуматига очиқчасига қарши чиқа олмайди. Чунки халқаро қарор унинг фойдасига чиқарилди ва халқаро жамоатчилик фикри ҳам у томонда бўлиб қолди. Шунинг учун агар Америка унга қарши чиқса бутун дунё олдида башараси очилиб қолади. Шунинг учун Американинг Ливиядаги элчиси Питер Боди ва Вашингтоннинг у ердаги махсус вакили Жонатан Вайнер Саррож ҳукуматини қўллаб-қувватлашини билдирди. Бироқ Америка бу ҳукуматга қаршилик кўрсатиш учун малайлардан фойдаланмоқда. Масалан, Саррож ҳукуматига қарашли бош кенгашнинг икки аъзоси Хафтар мавзуси сабабли сессияни байкот қилди. Тобруқ парламентининг 200 депутатидан 94 нафари ўз парламентларида Саррож ҳукуматига овоз беришга тўсиқ қўйиб, бошқа бош кенгашни тузиш билан таҳдид қилишди. Бу эса бу ҳукуматнинг тақдири хатарда эканини англатади.
Айни пайтда Америка сиёсий жараёнга эътибор бермасдан аралашишга ҳаракат қилмоқда. Шунинг учун ўзининг вазифаси террорга ва Исломий Давлат ташкилотига қарши курашиш эканини даъво қилиб ҳужум очиш режаларини бошлаб юборди. У 2016 йил 19 февралда Ливия ичкарисидаги ҳарбий лагерларга ҳужум қилиб 49 нафар одамни ўлдирди. Нью-Йорк Таймс газетаси 2016 йил 8 март кунги сонида айтишича «Америка мудофаа вазирлиги ўтган ой режаларини Оқ уйга тақдим қилган. Бу режаларда Ливиядаги Исломий Давлат ташкилотига қарши қирққа яқин ҳаво ҳужумини амалга ошириш кўрсатилган. Бироқ дипломатик уринишларни кутиб бу ҳужумлар кейинга қолдирилди». Буларнинг барчаси шуни кўрсатадики, Америка ўз ҳужумларини оқлаш учун ҳукуматни муваффақиятсизликка учратишга ҳаракат қилмоқда. Чунки дипломатик уринишлар муваффақиятсизликка учради. Америка бунга алоқадор қарорни қабул ҳам қилди. Бу қарор Обама 2016 йил 28 январда хавфсизлик хизматидаги гуруҳи билан учрашганидан кейин «Ливиядаги ва бошқа давлатлардаги террорга қарши курашиш учун ҳозирги уринишлар қўллаб-қувватланиши лозим» деб айтган пайтда ҳамда Хавфсизлик Кенгашида аралашишга алоқадор қарор чиқаришига Британия қарши чиққанидан кейин қабул қилинди.
БМТнинг Ливиядаги вакили 2016 йил 22 мартда Шарқул Авсат газетасига берган интервьюсида буни фош қилиб шундай дейди: «Ливиядаги террорга қарши курашга қаратилган ҳар қандай ҳарбий ҳаракат БМТ қарорларига мувофиқ амалга ошиши лозим», яъни бу ерда БМТ доирасидан ташқаридаги ҳарбий аралашувни истаган давлатлар бор. Бу давлатлар ҳарбий аралашув тўғрисидаги собиқ қарорларни қонуний қилиб олган. У яна шундай қўшимча қилади: «Хавфсизлик Кенгашининг 2011 йил март ойида чиқарган 1973 қарори (бу қарор БМТ уставининг 7 бўлимига мувофиқ Ливияга ҳаво кучларининг аралашувини жорий қилган ва куч ишлатишга рухсат берган) ҳамон ўз кучида қолмоқда». Бу ҳарбий аралашувга баҳона излаётган Американинг позициясини қўллаб-қувватлашдир. У ҳарбий аралашувга қарши чиқаётган бир пайтда мана бундай демоқда: «Конференциялар, меҳмонхоналар, сиёсий савдолашишлар вақти тугади. Шунингдек, Ливияда ажнабий аралашув ҳақидаги хабарларнинг чиқиб қолиши вақти, баъзи давлатларнинг терроризмга ва давлат ташкилотига қарши кенг кўламли уруш эълон қилиши сценарийлари вақти ниҳоясига етди». У таёқни ўртасидан ушлашга (ҳар икки томонни рози қилишга) ҳаракат қилмоқда. Чунки у бир томондан Европа фойдаси учун ҳарбий аралашувга қарши чиқса бошқа томондан Америка фойдаси учун ҳарбий аралашувни оқламоқда. Тобруқ ҳукумати ва парламентига Америка малайи Хафтар ҳукмронлик қилмоқда, яъни Европа томонидан қўллаб-қувватланган Саррож ҳукумати ишларига қаршилик қилаётган шу Америкадир. Американинг Триполида малайлари бор бўлиб, шу малайлар Саррож ҳукуматини Триполига кўчишига қаршилик қилишмоқда. Шунинг учун БМТ вакили Америка малайларини рози қилишга уринмоқда. БМТ вакилидан рози қилинадиганлар орасида Тобруқ ҳукуматидаги Ливия армияси бош қўмондони Хафтар ҳам борми?» деб сўралганида у «Ҳа, бор, биз барча билан диалог олиб боряпмиз, сиёсий диалогдан ва ўтиш даври маслаҳатлашувларидан ҳеч кимни, жумладан генерал Халифа Хафтарни ҳам истисно қилмаймиз» деди.
Европа давлатлари ҳарбий аралашувга қарши чиқиб Саррож ҳукуматини қўллаб-қувватламоқда ва бу ҳукуматни муваффақияти учун жадал ишларни амалга оширмоқда. Италия ташқи ишлар вазири Пауло Жентелони 2016 йил 9 мартда Италия фақат Ливия бирлик ҳукумати талабига биноан ўз ҳарбий кучларини юборишини парламентга маълум қилди. У Американинг ҳарбий аралашувга доир чақириқларини рад этиб шундай деди: «Италия уруш ноғораси ортидан юрмайди… биз ИШИД таҳдидидан фойдаланувчиларга – гарчи у ўзимизни ҳимоя қилишимиз лозим бўлган ҳақиқий таҳдид бўлса ҳам – ҳарбий аралашув ечим эмас деб айтамиз. Бирлик ҳукуматининг розилигисиз амалга ошган ҳар қандай ҳарбий аралашув маҳаллий исломий гуруҳларни Исломий Давлат ташкилотига қўшилишга ундайди». Жентилони 2016 йил 12 апрелда Ливия пойтахтига ташриф буюрган чоғида «халқаро ҳамжамиятнинг бирламчи масаласи Саррож бошчилигидаги вифоқ миллий ҳукуматига «террор» таҳдидига қарши туришда ёрдам беришни баҳс қилишдан олдин бу ҳукумат барқарорлигига ёрдам беришга эътибор беришдир» деб маълум қилди. У яна шундай қўшимча қилди: «Италия вифоқ миллий ҳукуматини қўллаб-қувватлайди… Чунки бу иш Ливия барқарорлигига йўл очади. Мана шундан кейин одам савдоси масаласида, контрабандистлар ва террор масаласида иш олиб боришимиз мумкин. Бизнинг мақсадимиз Ливия барқарорлигини амалга оширишда ҳукуматга ёрдам беришдир». Британия, Франция ва Испания элчилари 2016 йил 14 апрелда ўз давлатлари Саррож ҳукуматини қўллаб-қувватлашини таъкидлаш учун Ливия пойтахтига ташриф буюришди.
Америка ва Европа ўртасида кураш авж олди. Обама 2016 йил 10 апрелда Фокс-Ньюc телевидениесига берган интервюсида шундай деди: «Менинг бошқарувимда йўл қўйилган энг катта хато Ливияда режа тузишда муваффақият қозонмаганимиздир… Биз Ливияда ҳарбий аралашувдан кейин кўп ишларни қилишга қодир эдик… Қаззофийдан кейин Ливияга кириш ҳеч бир тайёргарликсиз бўлди». У Британия ва Франция Америкадан кўра кўпроқ имкониятдан фойдаланиб қолганига ишора қилди. Чунки бу икки давлат Европа нуфузини худди Британия малайи Қаззофий давридагидек сақлаб қолиш учун жадал ишга киришишди. Британиянинг Телеграф газетаси 2016 йил 11 мартда Обаманинг Британия ва Францияга қаратилган танқидларини келтирди. У шундай дейди: «Ливиядаги ҳарбий аралашув натижасида вазиятнинг тартибсизликларга айланиб кетиши жавобгарлиги бу икки давлат зиммасидадир». Обама яна шундай таъкидлайди: «Қўшма Штатларнинг Ўрта Шарқдаги, шунингдек Европадаги иттифоқчилари Қўшма Штатларни низоларга тортишни исташмоқда. Бу давлатларнинг айримларига юртининг манфаати аҳамиятсиздир».
У бош вазир Кэмероннинг ташқи сиёсатини кескин танқид қилиб бундай дейди: «Британия бош вазири Дэвид Кэмерон Ливиядаги 2011 йилги ҳарбий аралашувдан кейин паришонхотир бўлиб қолди». Ливияда юз берган хатога ишора қилиб у «Бу ерда танқидга ўрин бор, чунки мен Ливиянинг Европага яқинлигини эътиборга олиб европаликлар у ердаги вазиятни кузатиб борадилар деб ишонаман» деди. Буларнинг барчаси томонлар ўртасидаги кураш давом этишини кўрсатади. Чунки Америка Ливияда нуфузини кенгайтиришга имкон топа олмади ва у шунга ҳаракат қилмоқда. У ерда сиёсий доиранинг кўпчилиги Европага, аниқроғи Британияга мойил. Америка ўз малайи Хафтарнинг армияда кучли нуфузга эга бўлишига интилмоқда. Шу мақсадда Америка – то Хафтар армияда асосий ролни ўйнайдиган бўлгунга қадар – Саррож ҳукуматига тўсиқлар қўйишга ҳаракат қилмоқда. Америка қачон бу натижага эришишга яқин бўлиб қолса ўшанда Саррож ҳукумати ишини осонлаштиришга ҳам яқиндан ёндашадиган бўлади.
Инглизлар гуруҳи Хафтарни тан олмади. Чунки Коблер Американи рози қилиш учун уни ҳукуматга киргиза олмади. Коблер қарама-қаршиликнинг ҳажми катталигини баён қилди ва Ливияни ҳамма у ерга уни қутқариш баҳонасида кира оладиган даражада касал дея тасвирлади. Америка ҳарбий аралашувга қаттиқ туриб ҳаракат қилмоқда. Европа, аниқроғи Британия унга қарши чиқиб тўсиқ қўймоқда. Гарчи Британия ўз ҳисобида ҳарбий аралашувга ўрин қолдирган бўлса ҳам сиёсий жараённи муваффақиятли амалга ошишига қатттиқ туриб ҳаракат қилмоқда. Британия ташқи ишлар вазири Хэммонд шундай дейди: «Ишлар қандай тус олишини ҳеч ким билмайди. Қандайдир ҳарбий операцияни, ҳаво, денгиз ёки қуруқлик операциясини амалга ошириш орқали Британия кучларининг иштирок этишини кўриб чиқишни умум палатага ҳавола қилиниши ҳам мумкин». (Би-Би-Си 2016 йил 24 апрел).
Булардан аниқ бўлиб турибдики, Европа қўллаб-қувватлаётган Саррож ҳукумати қулаш ва муваффақиятсизлик учраш таҳдиди остида қолаверади. Ливия халқаро кураш майдони бўлиб унинг аҳли шу кураш оловида ёнаверади. Ливия аҳли халқаро аралашувни рад этиб малайларни қулатсагина, мустамлакачилик босқинидан олдинги улуғликка қайтиш орқали ўзларини қутқаришга холис кишилар билан бирга ҳаракат қилсаларгина бу аҳволдан халос бўладилар. Ливия аҳлининг мустамлакачилик босқинидан олдинги бу улуғлиги бир неча асрлар олдин бошланиб Ливия буюк давлатнинг бир бўлаги бўлиб турган пайтгача давом этди. Аллоҳнинг изни ила пайғамбарлик минҳожи асосидаги бу буюк рошид Халифалик яна қайта тикланади.
Роя газетасининг 2016 йил 27 апрел чоршанба кунги 75-сонидан



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?
НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!
ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!
ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ