Шарқий Туркистон озод қилинмас экан, Хитой билан «абадий дўстлик» асло бўлмайди!

Шарқий Туркистон озод қилинмас экан, Хитой билан «абадий дўстлик» асло бўлмайди!
بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ
Хабар: 3 октябрь куни Сенат Ўзбекистон ва Марказий Осиёнинг бошқа тўрт давлати ҳамда Хитой ўртасида 2025 йил 17 июнда Остонада имзоланган «Абадий яхши қўшничилик, дўстлик ва ҳамкорлик тўғрисидаги шартнома»ни ратификация қилишни маъқуллади. Бу «Марказий Осиё – Хитой» форматидаги биринчи кўп томонлама халқаро шартнома бўлиб, сиёсий тамойиллар билан бирга савдо, инвестиция, транспорт, энергетика, саноат ва рақамли технологиялар соҳаларида ҳамкорликни кенгайтиришни кўзда тутади.
Изоҳ: Бир қарашда «абадий яхши қўшничилик, дўстлик ва ҳамкорлик» чиройли дипломатик ибора бўлиб кўринса-да, сиёсатда давлатлар ўртасидаги муносабатларнинг номига эмас, унинг ортида турган манфаат ва мажбуриятларга қаралади. Хитойнинг ўзи бу шартномани «авлодлар дўстлиги тамойилини қонун шаклида мустаҳкамлаш» деб изоҳлаган. Шартнома эса муддатсиз амал қилади, гарчи ҳар бир томон дипломатик тартибда ундан чиқиш ҳуқуқига эга бўлса-да.
Бу ерда яна бир масала бор: Марказий Осиё билан Хитой ўртасидаги муносабатларни Шарқий Туркистон масаласидан ажратиб бўлмайди. Бугун Хитой босиб олинган Шарқий Туркистонни «Шинжон-Уйғур автоном райони» сифатида бошқаради. У ерда уйғур ва бошқа мусулмон аҳолига нисбатан оммавий қамоқлар, кенг кўламли кузатув ва диний-этник эркинликларни чеклаш, аксар ҳолларда эркак мусулмонларни қамаб ва ҳатто ҳар бир мусулмон уйғурнинг уйида бир мажусий эркакнинг улар билан бирга яшашини мажбурий жорий қилган.
Шундай экан, масалага Марказий Осиёнинг мусулмон халқлари ва режимлари «Хитойдан қанча инвестиция келади?» деган нуқтаи назардан қарашлари эмас, балки Ислом ва мусулмонлар душмани бўлмиш кофир Хитойдан қандай ҳисоб сўраш фикрида бўлишлари ҳақиқий мўминнинг позициясини англатади. Афсуски, бу режимлар ўз мажбуриятларини унутганлари ёки ўзларини унутганга солаётганларидан ташқари, Ислом ва мусулмонларнинг очиқ душмани бўлмиш АҚШ, Хитой ва Россия каби кофир давлатларнинг ҳам қулларига айланиб бўлдилар.
Бу режимларнинг Хитой билан муносабатлари қайси сиёсий мақсадларга хизмат қилмасин, улар асло абадий ва ижобий алоқалар бўлмайди! Чунки Ислом Уммати ҳали тирик ва мушрик босқинчидан яқин орада, албатта, ҳисоб сўрайди ва биродарлари бўлмиш Шарқий Туркистон мусулмонларини озод қилади! Хитойнинг фатҳ қилиниши вақт масаласи холос! Шунда кўрамиз, бу режимлар қай кўйга тушишларини. Яқинда Аллоҳнинг ваъдаси ва Росули ﷺ башорати бўлган Рошид Халифалик, Аллоҳнинг изни билан, албатта, тикланажак!
عَنْ ثَوْبَانَ رضي الله عنه قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللَّهِ ﷺ:
«لَا تَزَالُ طَائِفَةٌ مِنْ أُمَّتِي ظَاهِرِينَ عَلَى الْحَقِّ، لَا يَضُرُّهُمْ مَنْ خَذَلَهُمْ، حَتَّى يَأْتِيَ أَمْرُ اللَّهِ وَهُمْ كَذَلِكَ».
Савбон розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, Расулуллоҳ ﷺ дедилар:
«Умматимдан бир тоифа ҳақ узра зоҳир бўлиб устун ва собит қолаверади. Уларни ёрдамсиз ташлаб қўйганлар уларга зарар етказа олмайди. То Аллоҳнинг амри келгунига қадар улар шу ҳолда бўладилар». Саҳиҳ Муслим
Модомики, бу муборак Уммат орасида ҳақ узра собит турувчи тоифа бор экан, душманларнинг мусулмонларга қарши тузган ҳийлалари ва ўзаро келишувлари ҳеч қандай натижа бермагай! Уммат эртами-кеч, албатта, Шарқу Ғарбга ҳукмрон бўлади, иншаАллоҳ! Бу — вақт масаласи, холос.
Аллоҳ таоло марҳамат қилади:
وَانْتَظِرُوا إِنَّا مُنْتَظِرُونَ
«Кутинглар! Албатта, биз ҳам кутувчилармиз». (Ҳуд:122)
Ҳизб ут-Таҳрир Марказий Матбуот бўлими радиоси учун Ислом Абу Халил ёзди
14.10.2026й



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?
НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!
ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!
ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ