Хитой – Ўзбекистон муносабатларидаги янги «олтин ўн йиллик» шиори ва унинг асл қиёфаси

Хитой – Ўзбекистон муносабатларидаги янги «олтин ўн йиллик» шиори ва унинг асл қиёфаси
Хитой Ўзбекистон билан биргаликда икки томонлама муносабатларда янги «олтин ўн йиллик»ни очишга тайёр. Бу ҳақда Хитой раҳбари Си Цзинпин
Қирғизистон пойтахти Бишкекда бўлиб ўтган Шанхай ҳамкорлик ташкилоти (ШҲТ) саммити доирасида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев билан учрашув чоғида баён қилди. Икки томон ўртасида кечган музокаралар расмий дипломатия тилида навбатдаги муваффақиятли саҳифа сифатида ёритилди.
«Янги олтин ўн йиллик», «хитой-ўзбек ягона тақдир ҳамжамияти», «ўзаро манфаатли стратегик шериклик» каби баландпарвоз иборалар остида муҳим глобал ва минтақавий жараёнлар яширинган. Ушбу воқеликка халқаро вазият, глобал капиталистик кучлар тўқнашуви ҳамда Ислом Умматининг геостратегик манфаатлари призмаси орқали қаралса, масаланинг асл моҳияти очилади.
Бир томонда, ўз таъминот занжирлари ва экспорт йўлакларини таъминлашга интилаётган коммунистик-капиталистик куч — Хитой, иккинчи томонда эса табиий бойликлари, транзит салоҳияти ва мусулмон аҳолисини йирик давлатлар тақсимотига топшириб қўйган, мустақил мафкуравий таянчга эга бўлмаган тобе режим турибди.
Халқаро вазият:
Америка гегемонлигининг заифлашуви:
АҚШнинг саноат ва технологик монополияси барбод бўлди. Вашингтоннинг ҳарбий, иқтисодий ва молиявий қудрати Яқин Шарқ, Эрон, Ғазо ва бошқа исломий юртлардаги бебош сиёсати, ички қарзлари ва божлар сиёсати ортидан жиддий емирилмоқда. У энди дунёнинг барча нуқтасини якка ўзи назорат қилишга қодир эмас.
Европанинг туб инқирози:
Россия-Украина уруши ва арзон энергиядан маҳрум бўлиш натижасида Европа акс-саноатлашув гирдобига тушиб, АҚШ ва Хитой рақобати орасида қурбонга айланмоқда.
Хитойнинг экстенсив кенгайиши:
Хитой нафақат жаҳон саноат марказига айланди, балки электрон чиплар, қайта тикланувчи энергия ва юқори технологиялар бўйича Ғарбдан ўзиб кетиш даражасига етди. Шу билан бирга, Хитой халқаро савдода юань улушини ошириб, долларга қарамликни камайтирмоқда.
Бундай шароитда Хитой учун қуруқликдаги транзит йўлларини кафолатлаш ҳаётий заруратдир. Денгиздаги Ҳурмуз, Малакка бўғозлари ва Тинч океани акваториялари АҚШ ҳарбий денгиз флоти ёки минтақавий урушлар хавфи остида турганда, Хитой ўз маҳсулотларини Европа ва Яқин Шарқ бозорларига олиб чиқувчи ягона муқобил — Марказий Осиё орқали ўтувчи «Бир макон, бир йўл» қуруқлик тармоғидир.
Шу боис, Бишкекда Си Цзинпин алоҳида урғу берган «Хитой – Қирғизистон – Ўзбекистон» темир йўли Пекин учун шунчаки инфратузилма эмас, балки Ғарб санкциялари ва денгиз қамалларини айланиб ўтувчи геоиқтисодий ва ҳарбий-стратегик артерия ҳисобланади.
Хитойнинг Ўзбекистон билан муносабатларда «сунъий интеллект», «чўллашишга қарши кураш», «қашшоқликни қисқартириш» ва «маданий марказлар очиш» каби шиорларни илгари суриши «юмшоқ куч» ниқоби остидаги иқтисодий қарамлик тузоғидир:
а) Хомашё ва бозор монополияси: Хитой технология ва кредитлар эвазига Ўзбекистоннинг фойдали қазилмалари (уран, мис, газ ва ноёб металлар), энергетика тармоқлари ва транспорт коридорларига эга чиқмоқда.
Хитойнинг ўзи ноёб металлар ва саноат занжирларини қурол сифатида ишлатади. Энди у Ўзбекистон ресурсларини ҳам шу занжирга тўлиқ интеграция қилмоқда.
б) Маданий ва таълимий экспансия: Си Цзинпиннинг «маданият марказлари яратиш, таълим алмашинувлари ва икки халқни яқинлаштириш» талаби Марказий Осиё мусулмон халқларида Хитойга нисбатан қарашни ижобийлаштириш ҳамда сиёсий ва иқтисодий экспансияни интеллектуал ва маданий жиҳатдан мустаҳкамлаш режасидир.
в) «Уч ёвуз куч» тамғаси: Ислом асосидаги уйғонишга қарши тил бириктирув.
Баёнотдаги энг хатарли нуқта — икки томоннинг «уч ёвуз куч» (терроризм, экстремизм, сепаратизм)га қарши биргаликда курашиш борасидаги якдиллигидир.
Ушбу атамаларнинг асл моҳияти шуки,
Шарқий Туркистон (Шинжон) фожиасини қонунийлаштиришдир. Хитой миллионлаб уйғур ва бошқа туркий мусулмонларни «экстремизм ва сепаратизм» баҳонасида лагерларга қамаб, уларнинг исломий ўзлигини йўқ қилишга уринмоқда. Ўзбекистон ҳукуматининг бу формулани сўзсиз қабул қилиши ва Си Цзинпиннинг «тўртта глобал ташаббуси» ҳамда «Бир Хитой» тамойилини тўлиқ қўллаб-қувватлаши — Шарқий Туркистондаги мусулмон қардошларнинг мазлумлигига шерик бўлиш ва Хитойнинг мусулмонларга қарши сиёсатини расман оқлаб бериш демакдир.
АҚШ ва Ғарб дунёсида Исломга ва унинг аҳкомларига қарши тизимли уруш олиб борилмоқда. Худди шу каби, ШҲТ майдонида ҳам Хитой, Россия ва минтақавий режимлар мусулмон халқлар орасида мабдаий уйғониш, исломий ўзликнинг ва исломий бошқарув – Халифалик фикрининг қайта тикланишидан ваҳимага тушмоқдалар. «Уч ёвуз куч» тамғаси остида мана шу исломий уйғониш ва зўравон режимларга қарши ҳар қандай табиий ҳаракат нишонга олинади.
Минтақа режимларининг мустақил сиёсатдан маҳрумлиги
Минтақа юртларидаги тобе ҳукмдорлар ўз халқидан узилган ва ўз курсисини сақлаб қолиш учун АҚШ, Россия ёки Хитой каби ташқи кучларга суянишга мажбур.
Ўзбек режимининг Си Цзинпиннинг «узоқни кўра олиши»ни мақташи, «Хитой модернизацияси порлоқ истиқболи»га қасамёд қилиши шуни кўрсатадики:
Тошкент кўп векторли ташқи сиёсат ниқоби остида Россиянинг Украина ботқоғига ботиши ва АҚШнинг стратегик чалкашликлари фонида тобора Хитойнинг иқтисодий ва хавфсизлик чангалига тушиб бормоқда.
Давлат буюк бўлиши учун фақат армия ёки хомашё етарли эмас, балки мафкуравий лойиҳага, мустақил саноат пойдеворига ва ўз ресурсларини назорат қилиш қобилиятига эга бўлиши керак. Минтақа режимлари эса буларнинг барчасидан маҳрум бўлгани боис, Хитой саноати учун хомашё етказиб берувчи ва Хитой товарларини истеъмол қилувчи периферияга айланишга рози бўлмоқда.
Нажот йўли қаерда?
Хитойнинг Ўзбекистон билан очмоқчи бўлган «янги олтин ўн йиллиги» — аслида,
Хитой учун, таъминот занжири хавфсизлиги, Америка билан рақобатда Марказий Осиё ресурсларини мутлақ назорат қилиш ва мусулмонларнинг бирлашишига йўл қўймайдиган хавфсизлик буферини яратишдир.
Ўзбек режими учун, халқ бойликлари эвазига ташқи ҳомийдан сиёсий ва молиявий кафолат олиш, режим барқарорлигини таъминлашдир.
Мусулмон халқи учун эса, иқтисодий қарамлик, табиий бойликларнинг талон-торож қилиниши, Ислом асосида уйғонишнинг «терроризмга қарши кураш» баҳонасида янада бўғилиши демакдир.
АҚШ ва Ғарб капитализми чуқур тизимли инқирозга юз тутган, Европа саноат ва мудофаа ўртасида типирчилаб қолган, Хитой эса олам юкини зиммасига олишни хоҳламайдиган бугунги тарихий бурилиш палласида Марказий Осиё халқлари ва бутун Умматнинг нажоти Хитой ёки Ғарбга юзланишда эмас, балки ҳақиқий
нажот — мусулмонларининг миллатчилик ва ватанпарварлик ботқоғидан чиқиб, ўз исломий мафкурасига қайтишида, «уч ёвуз куч» тамғаларини рад этиб, ягона Ислом Уммати сифатида Рошид Халифалик Давлати соясида бирлашишидадир. Фақат ана шундай мафкуравий буюк Давлатгина Хитойнинг мустамлакачилик иштаҳасини тўхтатишга, Шарқий Туркистондаги мазлумларни озод этишга ва минтақа бойликларини ҳақиқий эгалари — Ислом Умматининг тараққиёти ва фаровонлигига йўналтиришга қодир бўлади.
Устоз Абдул Азиз Ўзбекий
Роя газетасининг 2026 йил 14 октябр чоршанба кунги 621-сонидан



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?
НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!
ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!
ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ