Доллар ҳукмронлигига фақат Халифалик барҳам беради

Доллар ҳукмронлигига фақат Халифалик барҳам беради
Суданда маҳаллий валюта яна хорижий валюталар саватига нисбатан қадрсизланиш йўлига қайтди. Бунга таклифнинг камлигига қарамай, талабнинг ортиши сабаб бўлди. Бу эса зарурий товарлар ва хизматлар нархининг кўтарилишига олиб келди. Валюта бозори иштирокчилари Судан фунтининг хорижий валюталарга нисбатан яна қадрсизлана бошлаганини «Sudan Tribune» нашрига маълум қилдилар. Хусусан, бир АҚШ доллари 8800 фунтдан савдо қилинган. (Sudan Tribune, 2026 йил 7 октябрь)
Ар-Роя: Ислом муомала воситаси бўлиши учун белгилаган валюта — олтиндир. Чунки олтин хавфсизлиги ва барқарорлиги билан ажралиб туради ҳамда бугунги кунда доллар ҳарбий куч билан қўллаб-қувватланаётгани каби, ҳар қандай валюта олдида қадрсизланиб кетмайди. Судан фунтининг бу тарзда қулашини олдиндан кутиш мумкин эди. Чунки у олтин ва кумушга эмас, долларга боғлаб қўйилган. Америка дунёдаги етакчи давлат бўлиб қолар экан ва ҳукмдорларимиз унга бош эгишда давом этар экан, доллар бошқа барча валюталарни беқарорлаштиришда давом этаверади.
Аммо маҳаллий валюта долларга нисбатан ўз қийматини катта миқдорда йўқотаётган бир пайтда, Судан минерал ресурслар компаниясининг очиқдан-очиқ таҳқиромуз тусда баёнот бериб, 2026 йил январь ойидан сентябрь ойигача бўлган даврда олтин ишлаб чиқариш, даромадлар ва олтин экспортидан тушумлар бўйича рекорд кўрсаткичларга эришилганини эълон қилиши ғалати ҳолдир. Компания ташкил этилганидан буён эришилган энг юқори натижалар қайд этилган. Жумладан, даромадлар 1 триллион 886 миллиард фунтга, олтин экспортидан тушган маблағ эса 2,292 миллиард долларга етган.
Бу рақамларнинг тўғри ёки нотўғрилигидан қатъи назар, олтин — умумий мулкдир, Судан минерал ресурслар компаниясининг ёки бошқа бировнинг хусусий мулки эмас. Аслида, ундан олинадиган даромад иқтисодиёт қароқчиларининг ҳисоб рақамларига эмас, халққа йўналтирилиши лозим.
Бироқ олтин ва кумушни давлат валютасининг асоси қилиб белгилайдиган ҳамда бу бойликни умумий мулкка айлантирадиган давлат — Рошид Халифалик давлатидир. У умумий мулкдан тушадиган даромадни раиятнинг эҳтиёжларига сарфлайди. Зеро, Исломнинг «Имом — қалқондир» деган амрига мувофиқ, халқ манфаатларини фақат у ишончли тарзда муҳофаза қилади.
Шундай қилиб, давлат валютасининг қадрсизланишига йўл қўймайдиган давлат — фақат Халифаликдир.
Роя газетасининг 2026 йил 14 октябр чоршанба кунги 621-сонидан



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?
НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!
ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!
ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ