| Hizb-Uzbekiston.info

Top Menu

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

Main Menu

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР
  • Yozuv:
    Tarjima:

logo

| Hizb-Uzbekiston.info

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      10.10.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      04.10.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      26.09.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      20.09.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      12.09.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      05.09.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      29.08.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      23.08.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      15.08.2026
      0
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • “Сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида (жиҳодга) чиқинглар, дейилса, ўз ерингизга (яъни, юртингизга) ...

      23.03.2025
      0
    • Усули фиқҳ бўйича олим Ато ибн Халил Абу Рашта: Ҳизбнинг ҳозирги амири

      07.12.2016
      0
    • Шайх Абдул Қаддим Заллум: Ҳизб қиёдатида ўз ўтмишдошининг энг яхши ўринбосари

      07.12.2016
      0
    • Тақийюддин Набаҳоний… Асосчи шайх

      07.12.2016
      0
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
    • Халифалик Давлатида моллар

      10.03.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      20.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      15.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      28.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.12.2022
      0
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • Судан мулоқотининг мақсади — мустамлакачиликни мустаҳкамлаш

  • Эй, Яман аҳли! Аллоҳнинг ваъдаси ва Расули ﷺ берган хушхабарни рўёбга чиқариш йўлида биргаликда ҳаракат қилайлик!

  • Ҳизб ут-Таҳрир — Туркия вилояти: «Ғазо – геноцид, тузоқлар ва хиёнат чангалида»

  • Франция ва замонавий давлат инқирози: норозилик мактаблар остонасига етганда

  • Америка ва Хитой: зиддиятни бошқаришми ёки тўқнашувми?

  • Инқирозлар гирдобидаги Тунис: муаммо қаерда?

  • Хиёнаткор режимлардан яхшилик кутиб бўлмайди

  • Муқаллидларнинг ҳолатлари ва уларнинг таржиҳ мезонлари

АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
Home›АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ›Инқирозлар гирдобидаги Тунис: муаммо қаерда?

Инқирозлар гирдобидаги Тунис: муаммо қаерда?

By htadmin
18.10.2026
0
Share:

Инқирозлар гирдобидаги Тунис: муаммо қаерда?

Тунисда энди гап битта инқироз ҳақида эмас, балки бир-бирига чамбарчас боғланган, сув, электр энергияси, ёғ, нон, шакар, бензин каби соҳаларни ҳам четлаб ўтмаган бир қатор инқирозлар ҳақида бормоқда. Тугаб битмайдиган навбатлар, транспорт масаласи эса — айтмаса ҳам бўлади! Бир инқироз бироз юмшаса, унинг бошқаси бош кўтаради. Бунинг орасида эса доимий равишда такрорланадиган ташвишлар: ўқув йилининг бошланиши, байрамлар ва «аллуш» — қурбонлик учун сўйиладиган қўчқор нархи. Давлат инқирозларга баъзан ишни пайсалга солиш, баъзан эса одамларни бошқа нарсалар билан чалғитиш орқали муносабат билдирмоқда. Ёзда фестиваллар ва санъаткорлар, қишда эса спорт мусобақалари.

Инқирозлар кўпайгани сари уларга берилган ташхислар ҳам кўпаймоқда. Мухолифат президент сиёсатининг муваффақиятсизлигини айтса, президентлик идораси мамлакатни издан чиқариш учун уюштирилган фитна ҳақида гапиради. Таранглик кучайиб, халқ кўчага чиққанда эса президент «фитна» ва «халққа нисбатан тазйиқ ўтказиш» ҳақида нутқ сўзлайди. У муайян бир томонни очиқ номламаса-да, гап ички кучлар ҳақида кетаётгани тушунарли. Натижада таранглик янада кучаяди, сиёсий манзара янада тубанлашади, ваъда бериб, аммо уни бажармайдиган, вазиятни назорат қилиш у ёқда турсин, ҳатто одамларни хотиржам қила олмайдиган сиёсий қатламга нисбатан ишонч бутунлай йўқолади.

Бунинг асл сабаблари — ўзгармас илоҳий қонуниятлар

Инқирозлар жамият ҳаётига шундай таъсир кўрсатдики, одамлар мамлакатда келажак қуриш ҳақида ўйлашдан ҳам воз кечмоқдалар. Лойиҳалар йўқ, сармоя киритиш йўқ, турмуш қуриш йўқ… Одамларнинг хаёлини мамлакатдан чиқиб кетиш, жўнаб қолиш, аниқроғи, Ғарб мамлакатларидаги «ваъда қилинган жаннат» сари оммавий қочиш истаги банд этмоқда. Рақамлар фожиали — бу фақат Тунисга эмас, балки минтақанинг барча давлатларига тааллуқлидир.

2025 йилнинг учинчи чорагида 1316 та норозилик ҳаракати қайд этилган. Тунисликларнинг 93 фоизи мамлакат нотўғри йўлдан бормоқда, деб ҳисоблайди. Парламентга ишонч 4 фоиздан, сиёсий партияларга ишонч эса 3 фоиздан ошмайди. Айни пайтда, 89 фоиз аҳоли суд-ҳуқуқ тизимига ишонмайди. Ёшларнинг сайловлардаги иштироки 6 фоиздан ошмайди. Респондентларнинг 92 фоизи хорижий кучларнинг интернет ва оммавий ахборот воситалари орқали сайлов кампанияларига аралашувини демократия учун хавф деб билади. Бу дунёдаги энг юқори кўрсаткичлардан биридир.

Бироқ муаммоларнинг асл сабаблари бирин-кетин алмашиб келган сиёсий шахсларнинг муваффақиятсизлиги, юритилаётган сиёсатнинг барбод бўлиши ёки бутун тизимнинг инқирозидан ҳам чуқурроқдир.

Аллоҳ азза ва жалла коинотни, инсонни ва ҳаётни яратди ҳамда Ўз махлуқотларида ўзгармайдиган, бузилмайдиган қонуниятларни жорий қилди. Аллоҳ таоло айтади:

﴿ظَهَرَ الْفَسَادُ فِي الْبَرِّ وَالْبَحْرِ بِمَا كَسَبَتْ أَيْدِي النَّاسِ لِيُذِيقَهُم بَعْضَ الَّذِي عَمِلُوا لَعَلَّهُمْ يَرْجِعُونَ﴾

«Одамларнинг қилмишлари сабабли қуруқлик ва денгизда фасод пайдо бўлди. Бу уларга қилган айрим ишларининг жазосини тоттириш учундир. Шоядки, улар қайтсалар». (Рум сураси, 41-оят.)

Яна У Зот айтади:

﴿وَمَنْ أَعْرَضَ عَن ذِكْرِي فَإِنَّ لَهُ مَعِيشَةً ضَنكًا﴾

«Ким Менинг зикримдан юз ўгирса, албатта, унинг учун танг ҳаёт бўлур». (Тоҳа сураси, 124-оятнинг бош қисми.)

Расулуллоҳ ﷺ эса шундай дедилар:

«يَا مَعْشَرَ الْمُهَاجِرِينَ: خَمْسٌ إِذَا ابْتُلِيتُمْ بِهِنَّ، وَأَعُوذُ بِاللهِ أَنْ تُدْرِكُوهُنَّ…»

«Эй муҳожирлар жамоаси! Агар сизлар беш нарсага дучор бўлсангиз… Аллоҳдан уларга дучор бўлишдан паноҳ сўрайман…» — деб бошланувчи ҳадисда фаҳш ишларининг ошкора тарқалиши, ўлчов ва тарозидан уриш, закотни бермаслик, аҳдни бузиш ва Аллоҳнинг Китоби билан ҳукм юритишни тарк этиш фасод, камбағаллик, ҳукмдорларнинг зулми ва душманнинг устун келишига сабаб бўлиши баён қилинган.

Бурқиба давридан бин Алигача… ён беришлар занжири

Давлатга нисбатан ишонч йўқолгани ҳақидаги гаплар бугун пайдо бўлган эмас. Франция мустамлакачилигига қарши Тунисдаги қаршилик ҳаракатининг улуғ раҳнамоларидан бири — Али ибн Халифа ан-Нафотийнинг сўзларини эслаймиз. Содиқ Бой Франция протекторати ҳақидаги ҳужжатни имзолаган пайтда у шундай деган эди: «Энди Бойга итоат қилиш куфрга айланди».

Бурқибадан бошлайлик. У мустамлакачи билан қўлни қўлга қўйиб, «замонавий давлат» деб аталган, динни давлатдан ажратадиган тузумни барпо этишда ҳамкорлик қилди. Мустамлакачига бойликларни санамай, ҳисоб-китобсиз, ўзаро ишонч баҳонасида топширди. Француз Жон Дюбьяс тузган таълим тизими эса Франция учун хизмат қиладиган кадрларни етиштиришга мўлжалланган эди.

Бин Али даврида диндорлик манбаларини қуритиш сиёсати юритилди, мустамлакачи эса мамлакатда истаганича кезиб, бойликларни талон-торож қилишда давом этди. Тунисдаги энг йирик газ кони бўлган Маскар кони ва «Бритиш Газ» билан боғлиқ масала бунга мисолдир. «Шелл» компанияси ушбу газ конларидан 30 йил давомида — 1992 йилдан 2022 йилгача — фойдаланиб, уларнинг бойликларини тугатди. У газни эса ҳозир банкротлик ҳолатида бўлган Тунис электр ва газ компаниясига жаҳон бозори нархида сотди! Кейин Бин Али 20 миллиард долларлик бойликни талон-торож қилган ҳолда инқилобдан қочди. Ундан олдин эса 40 миллиард доллар ҳақидаги рақамлар тилга олинган эди.

Сўнг 2011 йил инқилоби юз берди. Франциянинг Довил шаҳрида «Катта еттилик» гуруҳи учрашганидан кейин қабул қилинган қарор шундай бўлди: мавжуд тизим сақлаб қолинади, халқаро битимларга риоя қилинади ва қарзлар тўланади. Бироқ Европа мамлакатларига олиб чиқиб кетилган ва яширилган талон-торож бойликлар ҳақида бирор гап айтилмади.

Қоида шуки: коррупционерларни жавобгарликка тортмайдиган давлатнинг ўзи тарих ва таназзул олдида жавоб беради.

Инқилоб орзуси барбод бўлиб, заиф сиёсий воқелик ва ҳокимият учун курашга айланди. Жамоатчилик фикрини бирлаштирадиган катта мақсад қолмади. Умумий мақсад йўқолганда жамият парчаланади ва ҳар бир инсон ўзини қутқариш ҳақидагина ўйлай бошлайди.

Биз қарздорлик ва Халқаро валюта жамғармаси томонидан буюрилаётган сиёсатлар туннелига кириб қолдик. Бу сиёсатлар орасида субсидияларни бекор қилиш ва давлат идораларига ишга қабул қилишни тўхтатиш ҳам бор. Натижада ёшлар давлат уларга на иш, на келажак бераётганини кўрмоқда. Одамлар элиталарда стратегия йўқлигини, улар ўз имтиёзларидан воз кечишни истамасдан, хорижий кучларнинг розилигини олиш учун югуриб, эвазига арзимас улушга қаноат қилаётганини кўрса, улардан қандай қилиб фидойилик талаб қилиш мумкин?

Муаммо — фикри импорт қилинган, ожиз сиёсий муҳитда

Мавжуд сиёсий муҳитнинг муаммоси шундаки, унинг аксарият қисми Ғарбнинг сиёсий тафаккуридан қаттиқ таъсирланган. Улар демократияни сиёсий фаолиятнинг асосий мезонига айлантирдилар. Натижада юзлаб партиялар пайдо бўлди, аммо уларнинг на ўзига хос қиёфаси, на мазмуни, на аниқ мақсади бор.

Бугун ҳокимият ва мухолифат ўртасидаги кураш тўғрилик ва қонунийлик кимнинг қўлида эканини аниқлаш атрофида айланмоқда: тўғридан-тўғри демократиями ёки вакиллик демократиясими? Бироқ икки томон ҳам бу низога якун ясай олмади ва бундан кейин ҳам якун ясай олмайди. Чунки демократияда ҳақ ва ботилни ажратиш учун Аллоҳ таоло белгилаган мезон мавжуд эмас. Аллоҳ таоло айтади:

﴿وَمَا اخْتَلَفْتُمْ فِيهِ مِن شَيْءٍ فَحُكْمُهُ إِلَى اللَّهِ﴾

«Қайси нарса ҳақида ихтилоф қилсангиз, унинг ҳукми Аллоҳга ҳавола қилинади». (Шўро сураси, 10-оятнинг бир қисми.)

Халифа Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳу эса шундай деган:

«Мен сизларга Аллоҳга итоат қилганимда менга итоат қилинглар. Агар Унга осийлик қилсам, менга итоат қилишингиз шарт эмас».

Мамлакатни демократлаштириш Ғарб режасининг бир қисми бўлиб, бу режа мустамлакачига сиёсий жараён ва қонунларга кириб бориш ҳамда уларни назорат қилиш имконини беради. Шу орқали сармоядорлар кириб келади, ҳамкорлик битимлари тузилади ва мамлакатнинг турли ресурслари, айниқса, салоҳияти талон-торож қилинади. Бу, хусусан, энергетика соҳасидаги ҳаётий аҳамиятга эга сармоялар бўйича низоларни халқаро ҳуқуққа бўйсундиришганида яққол намоён бўлади.

Демократия ўз тарафдорларининг ўзи наздида ҳам қадри тушиб бораётган арзимас молга айланди. На Трамп, на Европа — айниқса, бугун Италия, Германия ва Францияда ўнг қанот кучлари тобора кучайиб бораётган бир пайтда — ўзларининг асосий ташвишини яширмоқда: уларни энг кўп безовта қилаётган нарса Ислом ва миграциядир.

Агар Ғарб бизнинг бойликларимиздан маҳрум қилинганида, унинг мамлакатлари бир-бирини еб битирган бўлар эди. Бугун дунёдаги йирик давлатларнинг қарздорлик ҳажмига қаранг: рақамлар астрономик миқёсга етган.

Агар тизим ичидаги ечимлар фақат ямоқ ва алдашдан иборат бўлса, муқобил ечим қаерда?

Тизимларнинг куч-қудрати оддий шароитларда эмас, балки инқирозлар пайтида намоён бўлади. Ечим ўз ожизлигини исботлаган тизимни ямоқлашда эмас, балки асл манбага қайтишдадир: ҳукмрон бўладиган ақида, татбиқ этиладиган Шариат, қарор топадиган адолат ва бирлашадиган Уммат.

Кўзланган муқобил ечимни эса Ҳизб ут-Таҳрир асослаб, батафсил ишлаб чиққан. Унинг йигитлари кечаларини кунларга улаб, Уммат фарзандларини, шунингдек, Уммат орасидаги куч-қудрат ва ҳимоя салоҳияти эгалари бўлган кишиларни Умматнинг ҳазорий лойиҳаси атрофида бирлашишга, Исломий ҳаётни қайта бошлаш ва Халифалик давлатини барпо этиш йўл харитасини қўллаб-қувватлашга даъват этмоқдалар.

Ана шу давлат соясида Тунис ва бутун Уммат йиллар давомидаги машаққатли даврни якунлайдиган янги тонгни қарши олади. Уммат тарихий етакчилик мавқеини қайта тиклайди. Ўшанда у мустамлакачи кофирнинг столларига эмас, аввало Роббисига, сўнг ўз фарзандларининг куч-қудрати ва саъй-ҳаракатларига таянар эди.

Устоз Ëсин ибн Яҳё

Роя газетасининг 2026 йил 14 октябр чоршанба кунги 621-сонидан

TagsИнқирозлар гирдобидаТунис
0
Shares
  • 0
  • +
  • 0
  • 0
  • 0
  • 0

Leave a reply Отменить ответ

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте, как обрабатываются ваши данные комментариев.

ЯНАДА ҚИЗИҚАРЛИ МАВЗУЛАР

  • МАҚОЛАЛАР

    Мирзиёев Трамп билан “қарамлик” келишувини имзоладими?

  • МАҚОЛАЛАР

    Ислом давлатининг кадрлари ким бўлади?

  • МАҚОЛАЛАР

    Туғилиш, сўнг ўлим, демак, ҳаёт ўтди

ОНЛАЙН КУТУБХОНА

АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ

МАҚОЛАЛАР

  • МАҚОЛАЛАР

    Ўзбекистонда мусулмонни «хавф»га айлантираётган рақамли назорат

    Ўзбекистонда мусулмонни «хавф»га айлантираётган рақамли назорат بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ Ўзбекистонда Ислом ва мусулмонларнинг диний ҳаёти устидан ўрнатилган сунъий назорат сифат жиҳатидан янги, янада машъум ва хатарли босқичга ўтмоқда. 2026 ...
  • МАҚОЛАЛАР

    «Замонавий хизмат ва инвестиция» пардаси ортида: Вашингтон Марказий Осиёнинг ёнилғи томирлари ва транзит артерияларига қандай ...

    «Замонавий хизмат ва инвестиция» пардаси ортида: Вашингтон Марказий Осиёнинг ёнилғи томирлари ва транзит артерияларига қандай чангал солмоқда? بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ Ўзбекистон инвестициялар, саноат ва савдо вазири Лазиз Қудратовнинг 9 ...
  • МАҚОЛАЛАР

    Марказий Осиёни мустамлакачи кучларнинг таъминот занжирига боғлаётган лойиҳа

    Марказий Осиёни мустамлакачи кучларнинг таъминот занжирига боғлаётган лойиҳа بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ 2026 йилнинг 8 октябрида Туркманистондаги Аваза сайёҳлик зонасида Марказий Осиё давлатлари ва Озарбайжон раҳбарларининг навбатдаги учрашуви бўлиб ўтди. ...
  • МАҚОЛАЛАР

    Лондоннинг Тошкентдаги молиявий қармоғи

    Лондоннинг Тошкентдаги молиявий қармоғи  بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 9 октябр куни Ўзбекистон-Британия иқтисодий қўмитасининг иккинчи йиғилишида иштирок этиш учун мамлакатга ташриф буюрган Британиянинг савдо бўйича давлат ...
  • МАҚОЛАЛАР

    ​Таълимдаги формализм ва инқироз: рақамлар, аҳвол ва ички зиддиятлар

    ​Таълимдаги формализм ва инқироз: рақамлар, аҳвол ва ички зиддиятлар ​بِسْمِ اللَّهِ الرَّحْمَٰنِ الرَّحِيمِ ​Бугунги кунда ёшларга таълим бериш тизими моҳиятан чуқур инқирозни — формаллашув ва мазмунсизлашув даврини бошидан кечирмоқда. Бугун ...

ИЗОҲЛАР

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    09.06.2026
    […] қилганларидек: «Мушриклар олови билан ёритманг…[1]». Бундай машъум битимлар мусулмон армияларини […]

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] шундаки, Иордания қўшинига инглиз жосуси Глабб Пошо[1] қўмондонлик қилаётган эди. Бошқа араб раҳбарлари ва […]

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар куфр кучларини «дўст» тутишнинг оқибатларини — бу йўл дунёда хорлик, Охиратда эса ...

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026
    […] аёлу болаларни қутқариш учун жанг қилмаяпсизлар?![1]» деган амрига бўйсуниш учун уларда куч ҳам, имконият […]

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    31.05.2026
    […] шиорларини улуғласа, демак, бу қалбидаги тақвосидан[1]» деган каломига содиқ қолган ҳолда, байрам шукуҳини […]

    1447 ҲИЖРИЙ ЙИЛ МУБОРАК ҚУРБОН ҲАЙИТИ ТАБРИГИ

logo

Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.

Алоқа учун манзилимиз

  • Beirut-Lebanon P.O.BOX 14-5010
  • 0096 113 07 59 4
  • ht.uzbekistan@gmail.com
  • Popular

  • Comments

  • Эр аёлига маҳрни бермай талоқ қилиши тўғрсидаги саволга жавоб

    By htadmin
    08.01.2017
  • Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги

    By htadmin
    22.08.2018
  • Андижон қатлиомига 12 йил бўлди!

    By htadmin
    12.05.2017
  • Эркак ва аёл ўртасидаги алоқаларни тартибга солиш

    By htadmin
    19.06.2017
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    09.06.2026

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

    […] қилганларидек: «Мушриклар олови билан ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

    […] шундаки, Иордания қўшинига ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

    […] аёлу болаларни қутқариш ...

    SAHIFA

    • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
    • БОШ САҲИФА
    • КИТОБЛАР
    • Ҳизб ут-Таҳрир

    ИЖТИМОИ ТАРМОҚЛАРИМИЗ

    • Contact
    • About Us
    • Home
    http://hizb-uzbekiston.info/
    Yozuv:
    Tarjima: