| Hizb-Uzbekiston.info

Top Menu

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

Main Menu

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР
  • Yozuv:
    Tarjima:

logo

| Hizb-Uzbekiston.info

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      19.10.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      10.10.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      04.10.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      26.09.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      20.09.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      12.09.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      05.09.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      29.08.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      23.08.2026
      0
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • “Сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида (жиҳодга) чиқинглар, дейилса, ўз ерингизга (яъни, юртингизга) ...

      23.03.2025
      0
    • Усули фиқҳ бўйича олим Ато ибн Халил Абу Рашта: Ҳизбнинг ҳозирги амири

      07.12.2016
      0
    • Шайх Абдул Қаддим Заллум: Ҳизб қиёдатида ўз ўтмишдошининг энг яхши ўринбосари

      07.12.2016
      0
    • Тақийюддин Набаҳоний… Асосчи шайх

      07.12.2016
      0
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
    • Халифалик Давлатида моллар

      10.03.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      20.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      15.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      28.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.12.2022
      0
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • Украина уруши фонида Америка Россияни заифлаштиргандан кейин нимани кўзламоқда?

  • Ислом умматининг жароҳатлари устига қурилаётган 15 қаватли элчихона

  • Ўзбекистонда Умматнинг дарди…

  • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

  • Россиянинг «хавфсизлик» тўри Марказий Осиёда нимани кўзлаяпти?

  • Янги Ўзбекистон қандай инсонни тарбияламоқчи?

  • Президент администрацияси: Ўзбекистонда ҳокимият кимнинг қўлида жамланмоқда?

  • Британия Ўзбекистон таълимига нима учун кириб келмоқда?

МАҚОЛАЛАР
Home›МАҚОЛАЛАР›Британия Ўзбекистон таълимига нима учун кириб келмоқда?

Британия Ўзбекистон таълимига нима учун кириб келмоқда?

By htadmin
18.10.2026
0
Share:

Британия Ўзбекистон таълимига нима учун кириб келмоқда?

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

2026 йилнинг 9 октябрида «Дунё» ахборот агентлиги Британиянинг Pearson компанияси билан ҳамкорлик кенгайтирилгани ҳақида хабар берди. Унда ушбу хорижий компаниянинг халқаро таълим дастурлари Ўзбекистондаги 45 та техникумга татбиқ қилингани ва битирувчиларга бериладиган сертификатлар 70 дан ортиқ мамлакатда тан олиниши эълон қилинди. Расмий пропаганда бу жараённи «таълим сифатини ошириш ва ёшларни халқаро меҳнат бозорига тайёрлаш» деб баҳоламоқда.

Бироқ бу саҳна ортида турган асл геосиёсий ва мафкуравий ҳақиқатни очиқ айтиш лозим: бу — шунчаки касб-ҳунар ўргатиш эмас, балки Британиянинг Ўзбекистон таълим тизими ва мусулмон ёшлар онгига йўналтирилган яширин мафкуравий ва сиёсий экспансиясидир.

Британиянинг мустамлакачилик тарихи бу жараённинг асл моҳиятини очиб беради. Британия империяси Ҳиндистонни мустамлака қилган даврда таълимдан энг ўткир сиёсий бошқарув ва маданий босқинчилик воситаси сифатида фойдаланган. 1835 йилда Британия амалдори Томас Маколей Ҳиндистон таълимига оид ўзининг машҳур меморандумида инглиз тили ва Европа «билимларини» устун қўйиб, Британия билан маҳаллий аҳоли ўртасида маданий воситачи, яъни мустамлакачига садоқат билан хизмат қилувчи малай табақани шакллантириш ғоясини илгари сурган эди. Демак, таълим орқали халқларнинг ўзлиги ва ақидасини емириш — Британия империализмининг синалган ва эски воситасидир.

Бугун Лондон мустамлака давридагидан фарқли равишда «замонавий ва табассумли» усуллар билан ҳаракат қилмоқда, аммо унинг мақсади асло ўзгармаган:

Британия ҳукумати 2026 йил 20 январда эълон қилган «Халқаро таълим стратегияси»да таълимни савдо ва ташқи ишлар вазирликлари билан биргаликда геосиёсий мавқени ошириш ва 2030 йилгача таълим экспортини йилига 40 миллиард фунт стерлингга етказиш воситаси деб белгилади.

2026 йил февралда British Council ташкилоти таълимни мамлакатнинг «юмшоқ куч» (Soft Power) воситаси сифатида очиқ таърифлади. Уларнинг баёнига кўра, Британия таълими орқали шаклланган шахслар кейинчалик ўз мамлакатларида компанияларни бошқариши, сиёсатни шакллантириши ва Лондонга қарам бўлган алоқаларни мустаҳкамлаши лозим.

Демак, Pearson ва BTEC дастурларининг Ўзбекистондаги 45 та техникумга суқулиб кириши — фақат тижорий даромад эмас, балки келажакдаги ўзбек жамиятининг бошқарувчилари, мутахассислари ва раҳбарлари онгини Британия стандартлари ва манфаатларига тўлиқ бўйсундириш тузоғидир.

Техникум ўқитувчиси Британия компанияси белгилаган малака талаблари бўйича дарс бериши, ўқувчилар хорижий дастур мезонлари билан баҳоланиши — таълим муассасасини ва миллий кадрларни хорижий мафкуравий ва стандартлаш тизимига мутлақ боғлаб қўяди.

Бундан ҳам хатарлиси, Британиянинг 2026 йилги стратегиясида таълим орқали «эркинлик, тенглик ва инклюзивлик» каби капиталистик ва секуляр қадриятларни илгари суриш очиқ-ошкора битиб қўйилган. Pearson’нинг Ўзбекистонда ўқитилаётган модуллари орқали мусулмон ёшлар онгига ғарбча «бизнес ахлоқи», секуляр дунёқараш ва Ислом ақидасига зид бўлган ижтимоий ва иқтисодий тушунчалар сингдирилмоқда.

Исломда касб-ҳунар ва фойдали билим эгаллаш улуғланади, аммо билим ва касб ҳеч қачон Исломий ақида ва шаръий мезонлардан айри ҳолда ўргатилиши мумкин эмас. Капиталистик дунёқараш инсонни фақат манфаат, фойда ва моддий муваффақият ортидан қувадиган шахсга айлантирса, Ислом ақидаси инсон ҳаётини ва унинг ҳар бир амалини ягона Шаръий мезонлар асосида тартиблайди. Аллоҳ Таоло айтади:

يَٰٓأَيُّهَا ٱلَّذِينَ ءَامَنُوٓاْ أَطِيعُواْ ٱللَّهَ وَأَطِيعُواْ ٱلرَّسُولَ وَأُوْلِي ٱلۡأَمۡرِ مِنكُمۡۖ فَإِن تَنَٰزَعۡتُمۡ فِي شَيۡءٖ فَرُدُّوهُ إِلَى ٱللَّهِ وَٱلرَّسُولِ إِن كُنتُمۡ تُؤۡمِنُونَ بِٱللَّهِ وَٱلۡيَوۡمِ ٱلۡأٓخِرِۚ ذَٰلِكَ خَيۡرٞ وَأَحۡسَنُ تَأۡوِيلًا

– “Эй, иймон келтирганлар! Аллоҳга итоат қилинг, Пайғамбарга ва ўзингиздан бўлган ишбошиларга итоат қилинг. Бирор нарса ҳақида тортишиб қолсангиз, агар Аллоҳ ва охират кунига иймон келтирган бўлсангиз, уни Аллоҳга ва Пайғамбарга қайтаринг. Ана шундай қилиш хайрли ва оқибати яхшидир”.  (Нисо:59)

Шунинг учун мусулмон ёшлар учун таълимдаги асосий вазифа — мустамлакачи давлатларнинг «халқаро сертификати»ни олиш ва уларнинг иқтисодий занжирига арзон хизматкор бўлиш эмас!

Фарзандларимиз касбни пухта эгаллаши билан бир вақтда, энг аввало:

  • Исломий ақида ва шаръий мезонларга маҳкам боғланган бўлиши;
  • Ҳалол ва ҳаромни, Исломий адолат ва капиталистик талон-торожни ажрата олиши;
  • Ғарбнинг «юмшоқ куч» тузоқларига ва Маколейча «малай шакллантириш» сиёсатига алданиб қолмаслиги шарт.

Британиянинг таълим орқали ўз мафкуравий ва сиёсий таъсирини кенгайтириш сиёсати очиқ ва ошкорадир. Pearson’нинг Ўзбекистон таълимига чуқур суқилиб кириши — мусулмон ёшларимизнинг эътиқодига уюштирилаётган мафкуравий ҳуруждир. Мусулмон халқ ўз фарзандларининг келажаги ва эътиқодини хорижий мустамлакачилар ва капиталистик компанияларнинг тажовузидан ҳимоя қилиши — шаръий бурч ва вазифадир!

Салоҳиддин

18.10.2026й

TagsPearson компаниясиБританияХалқаро таълим стратегияси
0
Shares
  • 0
  • +
  • 0
  • 0
  • 0
  • 0

Leave a reply Отменить ответ

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте, как обрабатываются ваши данные комментариев.

ЯНАДА ҚИЗИҚАРЛИ МАВЗУЛАР

  • МАҚОЛАЛАР

    Қуръонга ошно Ўзбекистон халқи

  • МАҚОЛАЛАР

    Ўзбекистон мусулмонлари диний идораси хукуматга қўшилиб мусулмонларни интернетдан қайтармоқда

  • МАҚОЛАЛАР

    Эй уммат! Сени хор қилганлар ўзлари хор бўлмагунча курашаверамиз

ОНЛАЙН КУТУБХОНА

АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ

МАҚОЛАЛАР

  • МАҚОЛАЛАР

    Украина уруши фонида Америка Россияни заифлаштиргандан кейин нимани кўзламоқда?

    Украина уруши фонида Америка Россияни заифлаштиргандан кейин нимани кўзламоқда? بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ Россия–Украина уруши бешинчи йилга кирди. Россиянинг ҳарбий ва иқтисодий харажатлари ортиб бормоқда, Украина эса Ғарб ёрдамисиз урушни ...
  • МАҚОЛАЛАР

    Ўзбекистонда Умматнинг дарди…

    Ўзбекистонда Умматнинг дарди…  بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ Капиталистик тузумнинг таназзулга юз тутгани бугун ҳаётнинг деярли барча жабҳаларида намоён бўлмоқда. Бу жараён, айниқса, мазкур тузумнинг етакчиси бўлган Американинг ўз ҳукмронлигини сақлаб ...
  • МАҚОЛАЛАР

    Россиянинг «хавфсизлик» тўри Марказий Осиёда нимани кўзлаяпти?

    Россиянинг «хавфсизлик» тўри Марказий Осиёда нимани кўзлаяпти? بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ Россия Марказий Осиёдаги мустамлакачилик ва геосиёсий мавқеини сақлаб қолиш учун минтақа давлатларининг энг сезгир соҳасига — хавфсизлик ва куч ...
  • МАҚОЛАЛАР

    Янги Ўзбекистон қандай инсонни тарбияламоқчи?

    Янги Ўзбекистон қандай инсонни тарбияламоқчи? بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ Мактабни битириб чиқаётган ўн етти ёшли бир йигитни кўз олдимизга келтирайлик. У компьютерни яхши билади, маълумотни интернетдан топа олади, уни таҳлил ...
  • МАҚОЛАЛАР

    Президент администрацияси: Ўзбекистонда ҳокимият кимнинг қўлида жамланмоқда?

    Президент администрацияси: Ўзбекистонда ҳокимият кимнинг қўлида жамланмоқда? بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ Ўзбекистонда давлат ҳокимияти Президент администрацияси атрофида тобора кучлироқ марказлаштирилмоқда. Шавкат Мирзиёев давлат бошқарувининг асосий воситалари — кадрлар, хавфсизлик, стратегик ...

ИЗОҲЛАР

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    09.06.2026
    […] қилганларидек: «Мушриклар олови билан ёритманг…[1]». Бундай машъум битимлар мусулмон армияларини […]

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] шундаки, Иордания қўшинига инглиз жосуси Глабб Пошо[1] қўмондонлик қилаётган эди. Бошқа араб раҳбарлари ва […]

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар куфр кучларини «дўст» тутишнинг оқибатларини — бу йўл дунёда хорлик, Охиратда эса ...

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026
    […] аёлу болаларни қутқариш учун жанг қилмаяпсизлар?![1]» деган амрига бўйсуниш учун уларда куч ҳам, имконият […]

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    31.05.2026
    […] шиорларини улуғласа, демак, бу қалбидаги тақвосидан[1]» деган каломига содиқ қолган ҳолда, байрам шукуҳини […]

    1447 ҲИЖРИЙ ЙИЛ МУБОРАК ҚУРБОН ҲАЙИТИ ТАБРИГИ

logo

Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.

Алоқа учун манзилимиз

  • Beirut-Lebanon P.O.BOX 14-5010
  • 0096 113 07 59 4
  • ht.uzbekistan@gmail.com
  • Popular

  • Comments

  • Эр аёлига маҳрни бермай талоқ қилиши тўғрсидаги саволга жавоб

    By htadmin
    08.01.2017
  • Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги

    By htadmin
    22.08.2018
  • Андижон қатлиомига 12 йил бўлди!

    By htadmin
    12.05.2017
  • Эркак ва аёл ўртасидаги алоқаларни тартибга солиш

    By htadmin
    19.06.2017
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    09.06.2026

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

    […] қилганларидек: «Мушриклар олови билан ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

    […] шундаки, Иордания қўшинига ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

    […] аёлу болаларни қутқариш ...

    SAHIFA

    • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
    • БОШ САҲИФА
    • КИТОБЛАР
    • Ҳизб ут-Таҳрир

    ИЖТИМОИ ТАРМОҚЛАРИМИЗ

    • Contact
    • About Us
    • Home
    http://hizb-uzbekiston.info/
    Yozuv:
    Tarjima: