| Hizb-Uzbekiston.info

Top Menu

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

Main Menu

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

logo

| Hizb-Uzbekiston.info

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • Қурбон ҳайити муборак бўлсин!

      26.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      23.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      16.05.2026
      0
    • Барча ОАВ ва ҳуқуқ ҳимоячиларига мурожаат

      10.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      09.05.2026
      0
    • Биродаримиз Рустам Носировнинг вафотлари муносабати билан таъзия

      02.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      02.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      25.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      18.04.2026
      0
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • “Сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида (жиҳодга) чиқинглар, дейилса, ўз ерингизга (яъни, юртингизга) ...

      23.03.2025
      0
    • Усули фиқҳ бўйича олим Ато ибн Халил Абу Рашта: Ҳизбнинг ҳозирги амири

      07.12.2016
      0
    • Шайх Абдул Қаддим Заллум: Ҳизб қиёдатида ўз ўтмишдошининг энг яхши ўринбосари

      07.12.2016
      0
    • Тақийюддин Набаҳоний… Асосчи шайх

      07.12.2016
      0
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
    • Халифалик Давлатида моллар

      10.03.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      20.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      15.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      28.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.12.2022
      0
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • Қурбон ҳайити муборак бўлсин!

  • Эпштейн ишининг ўзбекистонлик қурбонлари ва ўзбек режимининг шармандали сукути

  • Хоразмийлар нега чиқмаяпти?

  • Тарих сабоқлари ва маънавий компас

  • Навид Батнинг ўғирлаб кетилганига 14 йил тўлди

  • ЕВРОПА САММИТИ: НАТО ПОЙДЕВОРИДАГИ ДАРЗЛАР

  • ТРАМПНИНГ ХИТОЙ САФАРИ — КАТТА ШОВ-ШУВ ОРТИДАГИ МИТТИ НАТИЖАЛАР

  • АСИРЛАР ВА АҚСО: ДАРД БИТТА, ДАВО ҲАМ БИТТА

МАҚОЛАЛАР
Home›МАҚОЛАЛАР›Ўзбекистон мусулмонлари диний идораси хукуматга қўшилиб мусулмонларни интернетдан қайтармоқда

Ўзбекистон мусулмонлари диний идораси хукуматга қўшилиб мусулмонларни интернетдан қайтармоқда

By htadmin
24.11.2016
1986
0
Share:

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمنِ الرَّحِيمِ

Ўзбекистон мусулмонлари диний идораси хукуматга қўшилиб мусулмонларни интернетдан қайтармоқда

Ўзбекистон мусулмонлари диний идораси расмий сайти muslim.uz да, ушбу идоранинг навбатдаги хукуматга малайлик намойиши кўрсатилди, у ҳам бўлса, мусулмонларни интернетдаги Исломий даъватлардан қайтариш учун ёзилган ““Ўргимчак тўри” даги тузоқлар” номли мақоладир.

Мақолани синчиклаб кўриб чиқадиган бўлсак, ушбу мақоладан мақсад, бугунги кунда кўпчилик ёшлар интернет орқали олаётган ахборотларни олмасликка, фақатгина Ўзбекистон цензураси ичидаги ОАВ ларнинг тарқатаётган хабарларига чекланиб, Каримов ва унинг золим хукумати қобиғида яшашга чақириқ эканини очиқ – ойдин тушуниш мумкин.

Ушбу мақола муаллифи Айдарбек Тулепов мақоласида кўзда тутган мақсадини турли оят ва хадислар билан қувватлашга уриниб, интернет орқали ёшларни нотўғри эътиқодларга кириб қолаётганини гапирган ва “(Эй инсон) Ўзинг (аниқ) билмаган нарсага эргашма! Чунки қулоқ, кўз, дилнинг ҳар бири тўғрисида (ҳар бир инсон) масъул бўлур (жавоб берур)” (Исро, 36) ояти билан гапини қувватлаган.

Лекин шу ерда бир савол туғилади. Ўзбекистонда ёшларни соф Исломий эътиқодга ўргатаётган бирон жамоанинг ўзи борми? Ўзбекистон хукумати иқтидоридан бир қадам ҳам четга чиқмайдиган диний соҳа олимлари ёшларга қанчалик даражада соф Исломий эътиқод бера олдики, уларни бундай ташвиш билан химояга чақирса? Хукумат иқтидоридаги дин арбоблари Ўзбекистон мусулмонларига ўргатаётган Исломда, ушбу мукаммал ва ҳаёт динини, ҳақиқатда ҳам хаётнинг ҳамма жабҳаларига тўлиқ аралашишга ҳақли, халқигина эмас, балки ушбу ҳаётнинг хамма жабҳасини бошқаришга, жамиятни бошқаришга яроқли ақида, деб ўргатаяптиларми? Ёки ушбу олимлар, Ислом мабдасининг бундай қувватга эга эканлигини, жамият бошқаруви Ислом сиёсатининг қўлида бўлиши кераклигини, дин хаётдан алоҳида бўлиши мумкин эмаслигини инкор қиладиларми? Дин ҳаётдан алоҳида бўлиши керак бўлса, уларнинг таъбиридаги соф ақида, фақатгина диктатор, золим Каримов рози бўлган диндан иборатми? Унда Аллоҳнинг

أَفَغَيْرَ اللّهِ أَبْتَغِي حَكَماً وَهُوَ الَّذِي أَنَزَلَ إِلَيْكُمُ الْكِتَابَ مُفَصَّلاً وَالَّذِينَ آتَيْنَاهُمُ الْكِتَابَ يَعْلَمُونَ أَنَّهُ مُنَزَّلٌ مِّن رَّبِّكَ بِالْحَقِّ فَلاَ تَكُونَنَّ مِنَ الْمُمْتَرِينَ * وَتَمَّتْ كَلِمَتُ رَبِّكَ صِدْقاً وَعَدْلاً لاَّ مُبَدِّلِ لِكَلِمَاتِهِ وَهُوَ السَّمِيعُ الْعَلِيمُ * وَإِن تُطِعْ أَكْثَرَ مَن فِي الأَرْضِ يُضِلُّوكَ عَن سَبِيلِ اللّهِ إِن يَتَّبِعُونَ إِلاَّ الظَّنَّ وَإِنْ هُمْ إِلاَّ يَخْرُصُونَ

“ Аллоҳдан бошқани ўзимга хакам қилиб олайми?! Ва холанки У сизга (хукм юритишингиз учун) Китобни батафсил қилиб нозил қилди. Биз уларга китоб берганлар бу(Китоб, хукмлар) Роббингдан хақ қилиб юборилганини биладилар. Бас, бунга шак келтирувчилардан бўлма. Роббингнинг сўзлари рост ва адолат билан тамомига етди. Унинг сўзларини ўзгартиргувчи йўқ. Ва У яхши эшитгувчи ва яхши билгувчи Зотдир. Агар сен (Роббинг берган хукмларни қўйиб) ер юзидаги кўпларга эргашиб кетсанг, улар сени Аллоҳнинг йўлидан адаштирадилар, чунки улар гумонга эргашадилар. Улар тахмин қиладилар холос.”      (Анъом. 114 – 116)

إِنَّا أَنزَلْنَا إِلَيْكَ الْكِتَابَ بِالْحَقِّ لِتَحْكُمَ بَيْنَ النَّاسِ بِمَا أَرَاكَ اللّهُ

“ Албатта Биз (бу Қуръон) Китобни хақ билан, одамлар орасида Аллоҳ кўрсатгани бўйича хукм қилишинг учун нозил қилдик.”   (Нисо. 105)

каби ва шу маънодаги бир неча оятларини Аллоҳ мусулмонларга нима учун нозил қилган? Ёки бу оятлар амал қилиш учун эмас, шундай ўқиб, савоб йиғиш учун нозил бўлганми? 

Ушбу золим хукуматнинг малайлари бўлган олимлар таъкидлаётган интернетда ёшларни турли ақидапарастликка чақираётганларнинг деярли аксарияти, шу нарсага, яъни Исломни ҳаётдан ажратиш мумкин эмаслигига, Ислом шариати ҳаётнинг ҳамма соҳасига аралашиши кераклигига чақиришмоқда. Ҳақиқий соф Исломга чақириш ақидапарастлик бўлса, унда хукумат чизиғидан чиқмайдиган, ушбу идора қайси Исломга чақираяпти?

Шу ерда мазкур мақоладан бир иқтибос келтираман:

“Шунингдек, осойишталикни кўролмайдиган ҳасадгўй кимсалар халқимиз орасида норозилик кайфиятини уйғотиш мақсадида, гўёки диёримизда “диний эркинлик йўқ, ибодат қилувчилар таъқиб остида, исломий билим олишга чекланган” деган уйдирмаларни интернет сайтларида тарқатишмоқда. Аслида, бу иддаолари асоссиз, таги пуч гаплардир. Чунки бугун юртимизда икки мингдан зиёд масжид намозхонлар билан тўла. Биргина Тошкентдаги “Ҳазрати Имом” жомесида ҳайит кунлари эллик мингга яқин намозхонлар ибодат қилмоқда. Пойтахтимиз марказида энг замонавий кўринишда “Минор” масжиди қад ростлаяпти. Масжидларимиздаги шароитлар, катта қулайликлар кишини қувонтиради. Бундай жомелар йирик мусулмон мамлакатларида ҳам йўқлигини барча эътироф этмоқда”.

Шу ўринда Ўзбекистондаги осойишталик ниманинг эвазига бундай турибди деган савол туғилади?

Ишлаб чиқариш борган сари камайтирилиб, халқнинг ишчи қатлами атроф давлатларга мардикорликка кетаётган бўлса, жамиятнинг ҳамма соҳасида тазйиқлар ҳаддан ташқари кўплигидан, халқ бирон оғиз гап гапиришга қўрқиб яшаётган бўлса, хукумат иқтидоридаги ОАВ ҳам халқни доимий тинчлантириш ва давлатга қарши чиқишнинг жиноятлиги ваҳималарини ёритиб борса, бунинг устига мамлакат дин пешволари тинимсиз умматни сабрли бўлишга ва давлат тўғрисида ёмон фикрламасликкка тарғиб қилиб келаётган бўлса, бурнигача ботқоққа ботган, қўллари ва нафас олиш учун бурни тубанлик ботқоғидан ташқарида қолган халқ қандай қилиб нотинчлик келтириб чиқариши мумкин? Бундай осойишталик, шундай хорликлар эвазига бўлишига арзийдими?

Ва яна, диний эркинлар йўқ эканлигини асоссиз пуч уйдирма, деган ушбу хоин сарой олими, узоққа бормай, Тошкентнинг ўзида мусулмонларга қилинаётган тазйиқларни кўрмаяптимикан? Бозорларда рўмол ўраган аёлларни рўмолини ечишга тарғиб қилингани, агар рўмолини ечмаса, савдо моллари мусодара қилиниши воқеалари Тошкентда анчагина машҳур бўлдику, кўпроқ ихлосли намозхонлар кирадиган масжидларда жосус вертолётчалар таровеҳ намози вақтида масжид ичини айланганини ҳамма кўрдику, хозирда Тошкентнинг биронта ошхонасида ифторлик учун имкон йўқ қилингани ҳеч кимга сир эмаску, бу билан кўп қаватли уйларда яшовчи мусулмонлар яқинларига ифторлик қилиш хуқуқидан махрум бўлдику. Ва шунга ўхшаш мисолларни кўплаб келтириш мумкин. Наҳотки, бу нарсалар диний эркинликни чеклаш, мусулмонларга тазйиқ бўлмаса?

Бундан ташқари, мамлакатимизда кўплаб масжидлар қурилаётганини айтибди, мазкур хукумат малайи бўлган дин арбоби. Лекин ушбу масжидлар қурилишидан олдин, минглаган махалла масжидларини хукумат ходимлари махаллий имомлари билан биргаликда беркитиб ташлаганини нима билан инкор қиладилар? Ёки Аллоҳ Таъолонинг ушбу 

وَمَنْ أَظْلَمُ مِمَّن مَّنَعَ مَسَاجِدَ اللّهِ أَن يُذْكَرَ فِيهَا اسْمُهُ وَسَعَى فِي خَرَابِهَا أُوْلَـئِكَ مَا كَانَ لَهُمْ أَن يَدْخُلُوهَا إِلاَّ خَآئِفِينَ لهُمْ فِي الدُّنْيَا خِزْيٌ وَلَهُمْ فِي الآخِرَةِ عَذَابٌ عَظِيمٌ

“Аллоҳнинг масжидларида Унинг исми зикр қилинишидан тўсадиган ва уларни бузишга ҳаракат қилгандан ҳам золимроқ одам борми!? Аслида ўшалар у жойларга фақат қўрққан ҳолларидагина киришлари керак эди-ку! Уларга бу дунёда хорлик ва охиратда улуғ азоб бордир”.  (Бақара. 114)

деган оятларига амал қилиш фақатгина Каримов хукумати рухсат берган масжидларга тегишли эканлигига биронта далил борми?

Бундан ташқари, мазкур хукумат олими пойтаҳтдаги масжидларнинг кўзни қувонтириши, яна янги бир масжид қурилаётгани, бошқа давлатларда бу каби масжидлар йўқлиги билан фахрланибди. Қизиқ, масжидлар улар билан фахрланиш учун қуриладими? Масжидлар билан фахрланиш, уларни кимўзарга хашамат қилиб, дабдаба қилиш қиёматнинг аломатларидан эмасмиди?

: ومن أشراط الساعة أن يتباهى الناس في المساجد أن رسول الله صلى الله عليه وسلم

Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: “Одамлар бир – бирларига масжидлари билан мақтанишлари (фахрланишлари) қиёматнинг аломатларидандир”. (Ахмад ва Насаий ривоят қилишган, лафз Насаийники)

Мусулмонларнинг сиёсий жиҳатдан уйғонишини тўхтата олмаётган золим, диктатор Каримов ўзининг мусулмонларга қарши курашида қўлидан келган ҳар қандай жирканчликларга бормоқда ва бу хийлалардан бири ёшларни, уларнинг асосий ахборот олаётган манбаси хисобланган, интернет ва виртуал ижтимоий тармоқлардан қайтариш бўлмоқда. Табиийки, Каримов салбчилик курашининг бу соҳасида ютқазаётганини аниқ тушуниб турибди ва бу ишга дин арбоболарини ҳам сафарбар қилгани унга фойда бермаяпти.

Лекин мусулмонларни бу каби алдовлар билан соф Исломдан қайтариш энди қийин бўлиб қолди. Чунки ички матбуот олами очиқчасига тазйиқлар билан, турли цензуралар билан чекланиб ташланганидан кейин, ёшлар ўзларига керакли маълумотларни ижтимоий тармоқлардан олишга ўтдилар ва ким рост гапираяпти, ким ёлғон гап билан халқни яна тубанлик ботқоғига тортаяпти, буларни фарқини ажратиб қолди.

Бу каби хукумат иқтидоридан бир қадам ҳам чиқа олмайдиган дин пешволарининг сўзлари эса, бирон таъсир кучига эга эмаслигини ўзлари ҳам билишади, улар бундай мақолаларини хукумат иқтидоридан чиқиб қолмаслик учун, ушбу золим Каримовни ғазабига дучор бўлмаслик учун ёзиб бораверадилар.

Ва лекин 

وَيُحِقُّ اللّهُ الْحَقَّ بِكَلِمَاتِهِ وَلَوْ كَرِهَ الْمُجْرِمُونَ

“Ва Аллоҳ Ўз калималари билан, агарчи жиноятчилар ёқтирмаса ҳам, ҳақни рўёбга чиқаради”. (Юнус. 82)

Ҳизб ут-Таҳрирнинг Ўзбекистондаги медиа офиси Зайниддин

23.07.2014й.

0
Shares
  • 0
  • +
  • 0
  • 0
  • 0
  • 0

Leave a reply Отменить ответ

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте, как обрабатываются ваши данные комментариев.

ЯНАДА ҚИЗИҚАРЛИ МАВЗУЛАР

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Гвинея инқилоби унинг сабаб ва оқибатлари

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    «Аниқки, то бирон қавм ўзларини ўзгартирмагунларича Аллоҳ уларнинг аҳволини ўзгартирмас»

  • МАҚОЛАЛАР

    Воқеликни фикрлаш манбаи эмас, балки фикрлаш майдони қилишнинг зарурлиги

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

  • 26.05.2026

    Қурбон ҳайити муборак бўлсин!

  • 26.05.2026

    Эпштейн ишининг ўзбекистонлик қурбонлари ва ўзбек режимининг шармандали сукути

  • 26.05.2026

    Хоразмийлар нега чиқмаяпти?

  • 26.05.2026

    Тарих сабоқлари ва маънавий компас

  • 26.05.2026

    Навид Батнинг ўғирлаб кетилганига 14 йил тўлди

КАМПАНИЯЛАР

Facebook

ИЗОҲЛАР

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    24.05.2026
    […] кофирлар учун мўминлар устига ҳаргиз йўл бермагай[1]« деган қоидага амал қилган бўлади. Тарихга назар […]

    Суриядаги иқтисодий инқироз: Воқелик таҳлили ва исломий низомнинг нажоткор муқобили

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли

  • ALIMJON
    on
    01.02.2022
    SAVOL JAVOBLAR NEGA KECH TARJIMA QILINMOQDA?

    Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб

  • htadmin
    on
    25.10.2021
    Amin Ya Robbal a'lamin!

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

logo

Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.

Алоқа учун манзилимиз

  • Beirut-Lebanon P.O.BOX 14-5010
  • 0096 113 07 59 4
  • ht.uzbekistan@gmail.com
  • Popular

  • Comments

  • Эр аёлига маҳрни бермай талоқ қилиши тўғрсидаги саволга жавоб

    By htadmin
    08.01.2017
  • Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги

    By htadmin
    22.08.2018
  • Андижон қатлиомига 12 йил бўлди!

    By htadmin
    12.05.2017
  • Эркак ва аёл ўртасидаги алоқаларни тартибга солиш

    By htadmin
    19.06.2017
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    24.05.2026

    Суриядаги иқтисодий инқироз: Воқелик таҳлили ва исломий низомнинг нажоткор муқобили

    […] кофирлар учун мўминлар ...
  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли

  • ALIMJON
    on
    01.02.2022

    Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб

    SAVOL JAVOBLAR NEGA KECH ...

    ИЖТИМОИ ТАРМОҚЛАРИМИЗ

    • Contact
    • About Us
    • Home
    http://hizb-uzbekiston.info/