«Эй, иймон келтирганлар! Сизларни ҳаётбахш нарсага чақирганида, Аллоҳ ва Расулига ижобат қилинглар!»

﴿يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا اسْتَجِيبُوا۟ لِلَّهِ وَلِلرَّسُولِ إِذَا دَعَاكُمْ لِمَا يُحْيِيكُمْ﴾
«Эй, иймон келтирганлар! Сизларни ҳаётбахш нарсага чақирганида, Аллоҳ ва Расулига ижобат қилинглар!»
Расулуллоҳ ﷺ дедилар:
«مَا مِنِ امْرِئٍ يَخْذُلُ امْرَأً مُسْلِماً فِي مَوْضِعٍ تُنْتَهَكُ فِيهِ حُرْمَتُهُ وَيُنْتَقَصُ فِيهِ مِنْ عِرْضِهِ إِلَّا خَذَلَهُ اللَّهُ فِي مَوْطِنٍ يُحِبُّ فِيهِ نُصْرَتَهُ»
«Қайси бир киши ҳурмати поймол қилинаётган ва обрўси камситилаётган жойда бир мусулмон кишини ёрдамсиз ташлаб қўйса, Аллоҳ ҳам уни Ўзи ёрдам беришини яхши кўрадиган бир вазиятда ёрдамсиз ташлаб қўяди». Сунан Абу Довуд.
Ғазо Умматнинг кўзгусидир: унинг вайроналари заифлигимизни акс эттиради, аммо унинг матонати имкониятларимизни намоён қилади. Унинг етимлари ҳукмдорларимизни фош этади, бироқ қалбларимизни ҳам уйғотади. Ғазонинг собитқадамлиги шуни исботлайдики, ҳатто очликка маҳкум қилиш ва қамал шароитида ҳам иймон алангасини ўчириб бўлмайди.
Умматнинг тақдири — холис раҳбарият остида яна қайта қад ростлаш, Ислом адолатини бутун инсониятга олиб бориш ва Аллоҳ томонидан зиммасига юкланган омонатнинг бир қисми бўлган Масжидул Ақсони озод қилишдир. Тарих ҳақиқатда собит туришимиз ёки муросага таслим бўлишимиз борасида бизга гувоҳ бўлади. Ғазо қони ва унинг аҳлининг матонати ягона хулосага ишора қилмоқда: ечим — пайғамбарлик минҳожи асосидаги Халифаликни барпо этишдир. Аллоҳ таоло Ўз ваъдасини рўёбга чиқаргунига қадар бу йўлда амал қилиш вақти келди:
﴿وَعَدَ اللَّهُ الَّذِينَ آمَنُوا مِنكُمْ وَعَمِلُوا الصَّالِحَاتِ لَيَسْتَخْلِفَنَّهُمْ فِي الْأَرْضِ كَمَا اسْتَخْلَفَ الَّذِينَ مِن قَبْلِهِمْ وَلَيُمَكِّنَنَّ لَهُمْ دِينَهُمُ الَّذِي ارْتَضَى لَهُمْ وَلَيُبَدِّلَنَّهُم مِّن بَعْدِ خَوْفِهِمْ أَمْناً يَعْبُدُونَنِي لَا يُشْرِكُونَ بِي شَيْئاً﴾
«Аллоҳ сизлардан иймон келтирган ва солиҳ амалларни қилган зотларга, албатта, уларни худди ўзларидан олдингиларни халифа қилганидек, ер юзида халифа қилишни, улар учун Ўзи рози бўлган динни мустаҳкам қарор топтиришни ва уларнинг хавф-хатарларидан кейин хотиржамликка алмаштириб беришни ваъда қилди. Улар Менгагина ибодат қиладилар ва Менга ҳеч нарсани шерик қилмайдилар.» (Нур сураси, 55-оят).
Роя газетасининг 2026 йил 21 октябр чоршанба кунги 622-сонидан



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?
НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!
ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!
ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ