«Ифтоҳ Булус» мактаби ва ирқчиликка асосланган экстремизм

«Ифтоҳ Булус» мактаби ва ирқчиликка асосланган экстремизм
Ғарбий соҳилдаги Байт Лаҳм шаҳрида жойлашган махсус таълим эҳтиёжларига эга болалар учун мўлжалланган «Ифтоҳ Булус VI» мактаби маъмурияти ҳижобли ўқувчи қизларни мактабга киритишни тақиқлаш ҳақида қарор қабул қилгач, кенг жамоатчилик баҳс-мунозараларига сабаб бўлди. Маъмурият ҳижоб ўрашда давом этган қизларни мактабдан четлатиш, шунингдек, уларни дарсларга келмаган деб ҳисоблаш билан таҳдид қилди.
Шу муносабат билан Ҳизб ут-Таҳрир Марказий матбуот аёллар бўлими чиқарган матбуот баёнотида шундай дейилди:
«Ҳижрий 15-йили мўминлар амири Умар Қуддус насронийларига аҳднома ёзиб, уларнинг жонлари, мол-мулклари, ибодатхоналари ва диний маросимлари дахлсизлигини, уларга озор берилмаслигини кафолатлаган эди. Бундан аввал эса Расулуллоҳ ﷺ бизга аҳли китобдан бўлган зиммийларга тажовуз қилмасликни васият қилган эдилар. Улар биз билан бирга яшадилар, биз эса уларга берган аҳдларимизга вафо қилиб келдик.
Аммо бугун, насронийлар юртимизда асрлар давомида тинчлик ва омонликда яшаб келган Қуддуси шарифда, жамиятдаги вазифаси болаларга таълим бериш, уларни ҳаётга тайёрлаш ҳамда жамиятга тўлиқ қўшилиши ва унда фаол иштирок этишига кўмаклашишдан иборат бўлган махсус таълим эҳтиёжларига эга болалар мактаби барча урф-одатлар ва динларга зид бўлган, қонуний асосга эга бўлмаган ирқчилик руҳидаги қарор билан кўз ўнгимизда намоён бўлмоқда.
Баёнотда муборак заминда яшовчи, ўз дини ва номусига бефарқ бўлмаган мусулмонларга мурожаат қилиб, яна шундай дейилди:
«Мактаб маъмурияти ўзининг ички тартиб-қоидалари ва расмий кийиниш талаблари борлигини баҳона қилиб қабул қилган ушбу қароридан, мусулмонлар ва насронийлар орасидан чиққан обрўли кишиларнинг ҳамда воситачиларнинг маъмуриятга қилган мурожаатларига қарамай, қайтмади. Бу эса сизларга ва динингиз ҳамда унинг ҳукмларига нисбатан жирканч ирқчилик ва очиқ адоват мавжудлигини кўрсатади.
Биринчидан: мусулмон қизларнинг ҳижоб ўраши бутун оламлар Роббиси томонидан фарз қилинган. Насронийлик ҳукмлари ҳам аёлларнинг ҳижобини эътироф этади. Бугунгача роҳибалар ёпинчиқ ўраниб келмоқдалар.
Иккинчидан: Таълим ва тарбия вазирлигининг низомлари бундай хатти-ҳаракатни тақиқлайди. Чунки ҳар бир ўқувчининг диний маросимларга амал қилиши қонун билан кафолатланган ҳуқуқдир.
Учинчидан: ўқувчи қизлар йиллар давомида ҳижоб ўраб келганлар. Унда нега мактаб энди ҳижобга қарши чиқишни қатъий талаб қилмоқда? Ахир ҳижоб мусулмонлар наздида муқаддас рамз-ку!
Баёнотда шундай савол ҳам ўртага ташланди:
«Таълим вазирлиги бундай ҳақоратомуз қарорга ва махсус таълим эҳтиёжларига эга қизларнинг таълим олиш ҳуқуқидан маҳрум қилинишига нега жим қарамоқда? Айни пайтда эса улар ҳижоблари масаласида босимга олиниб, ён беришга мажбурланмоқдалар. Бу кимнинг манфаати учун қилинмоқда?!
Нутқ ва эшитишда қийинчиликларга дуч келаётган ўша қизалоқ сизларнинг ғурур ва ор-номусингизни қўзғатмадими? У бир муддатдан бери ҳеч қандай айби ва гуноҳи бўлмаган ҳолда маҳрум этилган мактабига, таълимига қайтишни исташини сизларга илтижо қилиб айтмаяптими?! У ва дугоналари фақат Аллоҳ таолонинг амрига хилоф равишда ҳижобларини ечишдан бош тортганлари учунгина шундай ҳолга тушдилар!
Баёнотда яна бир масалага эътибор қаратилди:
«Агар бунинг акси юз бериб, масалан, насроний қиз бўйнида хоч таққани учун бирор савдо дўконига — мактабни қўя турайлик, оддий дўконга — киритилмаганида, бу воқеа шов-шувсиз ўтиб кетармиди? Ёки оммавий ахборот воситалари ва ҳокимият бунинг атрофида катта шовқин кўтариб, уни насронийларга қарши террорчилик масаласига айлантирармиди? «Биргаликда яшаш» ва «экстремизмни рад этиш» шиорлари билан одамларнинг бошини қотириб, жамоат тинчлигини бузганларга нисбатан зудлик билан жазо чоралари қўлланармиди?!
Баёнотда ҳайрат билан яна шундай савол берилди:
«Нега муборак заминда фаолият юритаётган, аёлларга нисбатан зўравонликка қарши чиқишини айтадиган, тенглик, эркинликлар, қизларнинг ўз тақдирини ўзи белгилаш ҳуқуқи, ҳатто аборт қилиш ҳуқуқини ҳам даъво қиладиган аёллар ташкилотларининг позициясини кўрмаяпмиз ва овозини эшитмаяпмиз?! Ёки гап бошдаги ҳижоб ҳақида кетганида таълим олиш ҳуқуқи бекор бўлиб қоладими?!
Аллоҳнинг изни билан бу ҳолат узоққа чўзилмайди. Биз кофирлар, мунофиқлар ва Ислом ҳамда мусулмонларга адоват қилувчи ёки уларни диний ибодатларини адо этишдан тўсувчи ҳар бир кимсанинг илдизини қирқадиган, ҳимоя ва қалқон бўладиган Имомга — Халифага байъат қиламиз».
Роя газетасининг 2026 йил 21 октябр чоршанба кунги 622-сонидан



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?
НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!
ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!
ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ