«Терроризмга қарши кураш» ниқоби остида Ислом ва мусулмонларга қарши Тошкент – Деҳли иттифоқи ва Вашингтон дирижёрлиги

«Терроризмга қарши кураш» ниқоби остида Ислом ва мусулмонларга қарши Тошкент – Деҳли иттифоқи ва Вашингтон дирижёрлиги
بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ
2026 йил 22 октябрь куни Нью-Деҳлида Ўзбекистон ва Ҳиндистон терроризмга қарши кураш бўйича қўшма ишчи гуруҳининг 10-йиғилиши бўлиб ўтди. Ҳиндистон ТИВ хабарига кўра, томонлар «миллий ва минтақавий хавфсизлик таҳдидларига қарши ҳамкорликни кучайтириш», «экстремизм ва радикаллашувга қарши кураш», разведка маълумотлари алмашиш ҳамда БМТ ва ШҲТ майдонларида бир ёқадан бош чиқаришга келишиб олдилар. Расмий матбуот буни минтақавий барқарорлик йўлидаги «муҳим қадам» сифатида тақдим этди.
Аслида, ушбу келишув оддий хавфсизлик битими эмас, балки бу — фашистик «Хиндутва» ғояси билан қуролланган ва мусулмонлар қонига ботган ҳинду давлати билан Ўзбекистон секуляр режимининг Ислом ва унинг сиёсий уйғонишига қарши бирлашиши ҳамда АҚШнинг глобал режаларига хизмат қилишнинг навбатдаги шармандали кўринишидир.
Ҳиндистон «терроризм» деганда нимани назарда тутади?
Тошкент режими ким билан ва нима мақсадда иттифоқ тузмоқда?
Бу саволга жавоб топиш учун Ҳиндистоннинг амалдаги режими моҳиятига қараш кифоя.
Ҳиндистон бош вазири Нарендра Моди ва унинг бошқарувидаги «Бхаратия Жаната Парти» очиқчасига фашистик ва исломофоб «Хиндутва» ғоясига таянади. Уларнинг мақсади — кўпмиллионли мусулмонларни ўз заминидан суриб чиқариш ёки уларни тўлиқ бўйсундирилган ҳуқуқсиз табақага айлантириш орқали минтақада «Буюк Бҳарат» (Akhand Bharat) барпо этишдир.
Ҳиндистон учун «терроризмга қарши кураш» — бу Исломга, унинг муқаддасотларига ва мусулмонларнинг озодлик ҳаракатига қарши урушнинг дипломатик номидир. Зеро, Хиндистон исломий юрт Кашмирни 900 минглик босқинчи армияси этиги остида дунёдаги энг катта очиқ қамоқхонага айлантирди. У ерда ҳақ-ҳуқуқини талаб қилган, уй-жойи ҳимоясига чиққан ҳар бир мусулмон ҳинду режими томонидан «террорчи» деб эълон қилинмоқда.
Бугун Деҳли яҳудий вужудидан дронлар, сунъий интеллектли назорат тизимлари ҳамда Фаластин мусулмонларини кузатиш учун ишлатилаётган «NSO Group» ва «Verint» жосуслик дастурларини сотиб олиб, уларни Кашмир ва Ҳиндистон мусулмонларига қарши қўлламоқда. Бу — қитъалараро жипслашган ҳинду-сионистик иттифоқнинг амалий кўринишидир.
Эндиликда Тошкент режими Деҳли билан ана шу «тажриба ва разведка маълумотларини алмашиш»га, яъни мусулмонларни таъқиб қилишда ҳинду мушриклари билан шерик бўлишга қўл қўймоқда.
Нега айнан ҳозир бу ҳамкорлик янги босқичга чиқмоқда? Бу саволнинг калити Вашингтонда ётибди.
АҚШнинг Осиёдаги глобал стратегиясида Ҳиндистонга алоҳида — Хитойга қарши асосий мувозанатловчи тўсиқ ва минтақавий жандарм роли юкланган. Шу сабабли АҚШнинг Ҳиндистондаги элчиси Сержио Гор 2026 йилнинг августида босиб олинган Кашмир пойтахти Сринагарга бориб, Жамму ва Кашмирни «Ҳиндистоннинг муҳим бир қисми» деб эълон қилди. Бу шунчаки тасодифий гап эмас, балки Вашингтоннинг ҳинду давлатига босқинчилик ва мусулмонларни янчишни давом эттириш учун берган яшил чироғидир.
АҚШ Давлат котиби Марко Рубио ва элчи Сержио Гор иштирокидаги «Самарқанд базми» ортидан Деҳлида мазкур хавфсизлик йиғилишининг ўтказилиши — тасодиф эмас. Бу Вашингтон дирижёрлиги остида қурилаётган ва Ислом оламига қарши қаратилган умумий хавфсизлик ва иқтисодий тузилманинг узвий занжиридир.
Мўминлар биродарлигими ёки сиёсий тобелик?
Ўзбек режими бир томондан Темурийлар ва Бобурийлар тарихи билан мақтаниб, Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг Ҳиндистонда буюк Ислом тамаддунига асос солгани ҳақида кўргазмалар уюштиради. Аммо амалда Бобуршоҳ масжидини бузиб, ўрнига ҳинду бутхонасини қурган, мусулмонларнинг уйларини бульдозерлар билан яксон қилаётган ва Расулуллоҳ ﷺ шаънига тил теккизаётган Моди режими билан «биродарлик» битимлари тузмоқда.
Ўзбекистон секуляр режими учун «радикаллашув ва экстремизмга қарши кураш» шиори нимани англатади? Бу — юрт ичида соф Ислом қадриятларини, ҳижобни, фарзандларнинг намозини, шаръий билимларни ва ҳақиқий исломий сиёсий уйғонишни бўғиш демакдир.
Деҳли режимининг мақсади ҳам айни шу: Исломни ўз заминидан суғуриб ташлаш. Натижада икки режим Исломга ва унинг қайта қад кўтаришига бўлган қўрқув заминида бир-бири билан тил топишмоқда.
Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло марҳамат қилади:
﴿لَتَجِدَنَّ أَشَدَّ النَّاسِ عَدَاوَةً لِّلَّذِينَ آمَنُوا الْيَهُودَ وَالَّذِينَ أَشْرَكُوا﴾
«Иймон келтирганлар учун одамларнинг энг қаттиқ адоватлиси яҳудийлар ва мушрик бўлган кимсалар эканини топасиз». (Моида:82)
Шунингдек, Аллоҳ таоло айтади:
﴿وَالَّذِينَ كَفَرُوا بَعْضُهُمْ أَوْلِيَاءُ بَعْضٍ إِلَّا تَفْعَلُوهُ تَكُن فِتْنَةٌ فِي الْأَرْضِ وَفَسَادٌ كَبِيرٌ﴾
«Куфр келтирганлар бир-бирларига дўстдирлар. Агар сизлар буни (кофирларга қарши курашни) қилмасангиз, ер юзида фитна ва катта фасод бўлур» (Анфол:73)
Мўминларга нисбатан қалбида энг катта адоват сақлаган ҳинду мушриклари билан «хавфсизлик» битимлари тузиб, уларга қардош мусулмонлар ҳақида маълумот бериш — Аллоҳ ва Унинг Расулига ﷺ очиқ хиёнатдир. Бу келишув минтақага хавфсизлик келтирмайди, балки мустамлакачи кучлар ва мушрикларнинг мусулмонлар устидан ҳукмронлик йўлини мустаҳкамлайди.
Сохта чегаралар ва ягона ечим: Рошид Халифалик
Бугун мусулмон юртларининг бошига тушган энг катта офат — бу Ғарб мустамлакачилари чизиб кетган сунъий миллий давлатчалар ва уларнинг бошида турган рувайбиза ҳукмдорлардир. Покистондаги малай ҳарбий элита Америка буйруғи билан Кашмир мусулмонларини сотиб, уларни ёрдамсиз ташлаб қўйган бўлса, Тошкентдаги секуляр режим худди шу Вашингтон розилиги учун Деҳлидаги мушриклар билан қўл беришиб, «терроризмга қарши кураш» ниқоби остида уларга шерик бўлмоқда.
Бу занжирли хиёнатлар шуни исботлайдики, мусулмонлар «миллий манфаатлар» ва малай режимлар билан ҳеч қачон нажот топа олмайдилар. Кашмирдаги мазлум оналарнинг ингроғи, Ўзбекистондаги эътиқоди учун таъқиб қилинаётган мусулмонларнинг фарёди битта дарддир.
Бу хорликдан чиқишнинг ягона йўли — мустамлакачилик кишанларини парчалаб ташлаш, Ислом Умматини Самарқанддан Кашмиргача, Тошкентдан Қуддусгача бирлаштирадиган пайғамбарлик минҳожи асосидаги Рошид Халифалик давлатини барпо этишдир. Фақат ана шу давлатгина мушриклар ва уларнинг кофир ҳомийларига қарши Уммат армияларини ҳаракатга келтиради, босиб олинган ерларни озод қилади ҳамда мусулмонларнинг шаъни ва қонини арзон савдо предметига айлантиришга чек қўяди.
Иззатуллоҳ
26.10.2026й



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?
НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!
ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!
ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ