Марказий Осиё: АҚШ маккорона мустамлакачилигининг навбатдаги геосиёсий ўйини

Марказий Осиё: АҚШ маккорона мустамлакачилигининг навбатдаги геосиёсий ўйини
بِسْمِ ٱللَّهِ ٱلرَّحْمَٰنِ ٱلرَّحِيمِ
Буюк Холиқ таоло Ўз Каломида огоҳлантиради:
يَٰٓأَيُّهَا ٱلَّذِينَ ءَامَنُوا۟ لَا تَتَّخِذُوا۟ بِطَانَةً مِّن دُونِكُمْ لَا يَأْلُونَكُمْ خَبَالًا وَدُّوا۟ مَا عَنِتُّمْ قَدْ بَدَتِ ٱلْبَغْضَآءُ مِنْ أَفْوَٰهِهِمْ وَمَا تُخْفِى صُدُورُهُمْ أَكْبَرُ ۚ قَدْ بَيَّنَّا لَكُمُ ٱلْآيَٰتِ ۖ إِن كُنتُمْ تَعْقِلُون
– “Эй имон келтирганлар! Сиздан бўлмаганларни яқин дўст (ва сирдош) тутмангиз! Улар сизга ёмонлик етказишда кучларини аямайдилар, сизнинг машаққатга тушишингизни хоҳлайдилар. Нафратлари оғизларидан ошкор бўлди, диллари яширган нарса эса янада каттароқдир”. (Оли Имрон:118)
Ушбу илоҳий огоҳлантириш бугунги мустамлакачи кучлар ва Ғарбнинг найрангларини аниқ фош этувчи машъалдир. Дунё сиёсат майдонида капиталистик кучларнинг ўз малайлари ва манфаатлари йўлида қилаётган дипломатик ўйинлари ҳеч қачон жамиятларнинг фаровонлиги ёки Ислом юртларининг фаровонлигига хизмат қилмаган. Аксинча, ҳар бир қадам орқасида аниқ ҳисоб-китоб қилинган талончилик ва истилочилик мақсадлари ётибди.
АҚШ Давлат котиби Марко Рубио томонидан Марказий Осиё минтақасига нисбатан билдирилган «янгича ёндашув» ва «мустақилликни мустаҳкамлаш» ҳақидаги баёнотлар, асл моҳияти эътибори билан, навбатдаги сиёсий фирибгарлик ва геосиёсий тузоқдан бошқа нарса эмас. Вашингтоннинг “C5+1” дипломатик формати орқали минтақада ўз таъсирини кенгайтиришга уриниши – бу минтақа халқларига қут-барака ёки мустақиллик олиб келиш эмас, балки америкача мустамлакачилик занжирини янада маҳкамроқ тортишдир. Расмий баёнотларда «мустақиллик ва суверенитетни қўллаб-қувватлаш» деган баландпарвоз риторика ишлатилса-да, амалда бу баёнотлар геосиёсий рақиблар – Хитой ва Россия таъсирини сиқиб чиқариш ҳамда минтақанинг табиий бойликларини ўз назоратига олишга қаратилган очиқдан-очиқ найрангдир.
Тарихга назар ташласак, Ғарб истилочилари ҳеч қачон бирор юртга холис ёрдам бермаган. Ислом умматининг бўлинганидан ва сиёсий пойдеворининг емирилганидан фойдаланган мустамлакачи давлатлар ҳар бир минтақани хомашё манбаи ва стратегик плацдарм сифатида кўриб келишган. Пайғамбаримиз Муҳаммад ﷺ ўзларининг муборак ҳадисларида шундай деган эдилар: «Замонлар келадики, оч одамлар таом солинган идишга ёпирилганидек, кофир миллатлар сизларнинг устингизга ёпириладилар». (Абу Довуд ривояти, Савбон розияллоҳу анҳудан). Бугунги кунда Марказий Осиёнинг табиий бойликлари, критик металлар ва энергетика захиралари устида кечаётган кураш айнан шу амалиётларнинг ёрқин далилидир.
Марко Рубио сўнгги йигирма йил ичида Вашингтон бу минтақага етарлича эътибор бермаганини ва эндиликда бу «хато»ни тузатиб, «узоқ муддатли ҳамкор»га айланишни хоҳлаётганини таъкидлади. Аммо савол туғилади: АҚШнинг «ҳамкорлиги» аслида нимани англатади? Ироқни харобага айлантирган, Афғонистонни йигирма йил давомида қонга ботириб, сўнг ташлаб қочган, Яқин Шарқда яҳудий тўдаларнинг қирғинбаротларини молиялаштириб турган бир куч қандай қилиб Марказий Осиёга тинчлик ва фаровонлик ваъда қила олади? Ушбу дипломатик шиорлар ортида турган яширин мақсадларни очиб бериш ва уларнинг асл моҳиятини англаш сиёсий онгга эга бўлган ҳар бир мусулмоннинг бурчидир.
Биринчидан, Вашингтоннинг Марказий Осиёдаги бош манфаати — табиатда камёб бўлган ва критик минераллар, яъни нодир металлар манбаларига эгалик қилишдир. Бугунги кунда жаҳон иқтисодиёти ва ҳарбий саноати учун зарур бўлган нодир металлар ва хомашё захираларини назорат қилиш стратегияси устунликнинг асосий мезонига айланди. Марказий Осиё юртлари бой конларга эга бўлгани учун ҳам АҚШнинг очкўз капиталистлари эътиборини тортмоқда. Улар «инвестиция» ва «инфраструктурани ривожлантириш» шиори остида минтақанинг ер ости бойликларини арзон нархларда ташиб кетиш ва ўзларининг стратегик ва харбий технологик монополиясини таъминлашни кўзламоқдалар. Бу эса минтақа давлатларини АҚШ молиявий тизимларига янада қарам қилиб қўяди.
Иккинчидан, АҚШ геосиёсий мувозанатда «муқобил куч» сифатида намоён бўлишга уринмоқда. Минтақада Россия ва Хитойнинг таъсири юқори экани ҳеч кимга сир эмас. Вашингтон маҳаллий ҳукуматларнинг Пекиннинг қарз ботқоғидан ва Москванинг сиёсий тазйиқларидан хавотирда эканидан устакорлик билан фойдаланмоқда. Улар «муқобил иқтисодий ва технологик ечимлар»ни ваъда қилиб, минтақани ўз назоратига олишга уринмоқда. Яъни Марказий Осиё халқларига бир мустамлакачининг бўйинтуруғидан халос бўлиб, иккинчи бир мустамлакачининг занжирига боғланиш таклиф этилмоқда. Ваҳоланки, капиталистик давлатларнинг қайси бири бўлмасин, уларнинг мақсади ягона — Ислом заминларини бўлиб ташлаш ва уларнинг имкониятларини ўз манфаатларига бўйсундиришдир.
Учинчидан, хавфсизлик ва чегара назорати баҳонасида ҳарбий-стратегик иштирокни тиклаш мақсад қилинган. Афғонистондаги беқарорлик ва «терроризмга қарши кураш» ниқобини рўкач қилиб, АҚШ минтақада ўз хавфсизлик тизимларини ўрнатишга ва разведка имкониятларини кенгайтиришга интилмоқда. Бу стратегия минтақани йирик давлатларнинг тўқнашув майдонига айлантириш хавфини туғдиради.
Аллоҳ таоло Қуръони Каримда шундай марҳамат қилади:
إِن تَمْسَسْكُمْ حَسَنَةٌ تَسُؤْهُمْ وَإِن تُصِبْكُمْ سَيِّئَةٌ يَفْرَحُوا۟ بِهَا ۖ وَإِن تَصْبِرُوا۟ وَتَتَّقُوا۟ لَا يَضُرُّكُمْ كَيْدُهُمْ شَيْـًٔا ۗ إِنَّ ٱللَّهَ بِمَا يَعْمَلُونَ مُحِيطٌ
– “Агар сизларга бир яхшилик тегса, бу уларни хафа қилади; агар сизларга бир ёмонлик етса, бундан улар хурсанд бўладилар. Агар сабр қилсангиз ва тақвода бўлсангиз, уларнинг макри сизга ҳеч қандай зарар етказмайди. Албатта, Аллоҳ улар қилаётган ишларни қамраб олувчидир”. (Оли Имрон:120)
Марко Рубио Ўзбекистонни минтақанинг марказий иқтисодий тугуни сифатида алоҳида эътироф этиб, миллиардлаб долларлик шартномалар ваъда қилаётгани ҳам тасодиф эмас. Бу — минтақадаги энг йирик аҳолига ва стратегик мавқега эга бўлган юртни АҚШнинг минтақавий сиёсатидаги асосий таянч нуқтасига айлантиришга қаратилган пухта ўйланган тактикадир. Ташқи қарзлар, капиталистик лойиҳалар ва ғарбпараст ислоҳотлар орқали маҳаллий иқтисодиётни халқаро молиявий муассасаларга (Валлюта жамғармаси, Жаҳон банки каби) тўлиқ қарам қилиш режалаштирилмоқда.
Бугунги сиёсий тузилмалар ва халқаро ташкилотларнинг қарорлари ортида турган бу яширин мақсадлар минтақа мусулмонлари учун улкан хатарларни туғдиради. Ғарбдан келадиган «ислоҳотлар», «демократик қадриятлар» ва «эркин бозор» ғоялари аслида жамиятнинг фикрий ва ахлоқий пойдеворини емиришга, халқимизни, айниқса ёшларимизни исломий қадриятларимиздан узоқлаштиришга ва ҳаётимизга ғайриисломий турмуш тарзини тиқиштиришга хизмат қилади. Мустамлакачилар сиёсий фирибгарлик ва дипломатик найранглар орқали ўзларининг инсониятга фақат вайронкорлик ва зулм келтирувчи тизимларини «фаровонлик кaфолати» сифатида кўрсатишга уринмоқдалар.
Пайғамбаримиз ﷺ: «Мўмин киши бир тешикдан икки марта чақилмайди», (Бухорий ва Муслим ривояти, Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан) деб огоҳлантирганлар. Тарих гувоҳки, Ғарб империализмига ва уларнинг сохта ваъдаларига ишонган ҳар бир жамият охир-оқибат ўз мустақиллиги, бойликлари ва энг ёмони, ўз ақидаси ва маънавий ўзлигидан маҳрум бўлган. Марказий Осиё халқлари ўтмишда чор мустамлакачилиги ва коммунистик тузум зулмларини бошидан кечирди. Бугун эса ушбу разилликлар ўрнини Ғарбнинг очиқдан-очиқ капиталистик мустамлакачилиги эгаллашга уринмоқда.
Бугунги кунда Ислом оламидаги энг катта заифлик ва инқирозларнинг туб сабаби — Ғарбга бўлган сиёсий, иқтисодий ва фикрий қарамликдир. Мусулмон юртларининг раҳбарлари ўз халқлари ва Ислом манфаатларини ҳимоя қилиш ўрнига, йирик кучларнинг геосиёсий ўйинларида оддий пиёда вазифасини бажармоқдалар. Улар мустамлакачиларнинг ҳар бир талабини бажаришга, уларнинг инвестициялари ва «хавфсизлик кафолатлари» эвазига ўз юртларининг ва халқнинг келажагини хавф остига қўйишга тайёрдирлар. Бу эса Аллоҳнинг шариатидан ва исломий давлатчиликдан узоқлашганимизнинг аччиқ оқибатидир.
Чинакам озодлик ва мустақиллик АҚШнинг “C5+1” каби маккорона лойиҳаларидан ёки Хитой ва Россиянинг иқтисодий тузоқларидан паноҳ излашда эмас. Чинакам озодлик — капиталистик ва ғайриисломий тузумларнинг барча кўринишларидан воз кечишда, ўз исломий илдизларимиз ва қадриятларимизга қайтишдадир. Марказий Осиё халқлари азалдан Ислом цивилизацияси ва илм-фанининг бешиги бўлиб келган. Бу замин дунёга кучли ва етук алломалар, сиёсатчилар ва мутафаккирларни етказиб берган. Минтақанинг истиқболи ва хавфсизлиги манфаатпараст ва очкўз ташқи кучларнинг саховатига эмас, балки ушбу буюк меросга, исломий мафкурага ва ягона фикрий-сиёсий бирликка таянади.
Вашингтоннинг Марко Рубио томонидан илгари сурилаётган «янги стратегияси» — бу шунчаки эски мустамлакачилик мақсадларининг янгича дипломатик қадоқдаги кўринишидир. Сиёсий онг ва теран фикрлашга эга бўлган ҳар бир мусулмон бундай геосиёсий ўйинларнинг яширин қатламларини англаб етиши, Ғарбнинг сохта ваъдаларига алданмаслиги ва Ислом шариати тақдим этган мукаммал ҳаёт тизимига қайтиш йўлида фикрий ва сиёсий кураш олиб бориши шарт. Токи, мусулмон ўлкалари ўз манфаатларини Аллоҳнинг дини ва ўз халқларининг фаровонлиги асосида белгиламас экан, улар бегона кучларнинг сиёсий ва иқтисодий майдонидаги ўйинчоғи бўлиб қолаверади.
Аллоҳ таоло марҳамат қилганидек:
وَأَنَّ هَٰذَا صِرَٰطِى مُسْتَقِيمًا فَٱتَّبِعُوهُ ۖ وَلَا تَتَّبِعُوا۟ ٱلسُّبُلَ فَتَفَرَّقَ بِكُمْ عَن سَبِيلِهِۦ ۚ ذَٰلِكُمْ وَصَّىٰكُم بِهِۦ لَعَلَّكُمْ تَتَّقُونَ
– “Албатта, бу Сизнинг тўғри йўлингиздир, бас, унга эргашингиз! Бошқа йўлларга эргашмангиз, акс ҳолда улар сизларни Унинг йўлидан ажратиб қўюрлар”. (Анъом:153)
Ҳаётуллоҳ
30.10.2026й



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?
НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!
ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!
ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ