| Hizb-Uzbekiston.info

Top Menu

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

Main Menu

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР
  • Yozuv:
    Tarjima:

logo

| Hizb-Uzbekiston.info

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      09.11.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      01.11.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      25.10.2026
      0
    • Биродаримиз Салоҳиддинов Салим Муҳиддин ўғлининг вафоти муносабати билан таъзия

      21.10.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      19.10.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      10.10.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      04.10.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      26.09.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      20.09.2026
      0
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • “Сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида (жиҳодга) чиқинглар, дейилса, ўз ерингизга (яъни, юртингизга) ...

      23.03.2025
      0
    • Усули фиқҳ бўйича олим Ато ибн Халил Абу Рашта: Ҳизбнинг ҳозирги амири

      07.12.2016
      0
    • Шайх Абдул Қаддим Заллум: Ҳизб қиёдатида ўз ўтмишдошининг энг яхши ўринбосари

      07.12.2016
      0
    • Тақийюддин Набаҳоний… Асосчи шайх

      07.12.2016
      0
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
    • Халифалик Давлатида моллар

      10.03.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      20.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      15.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      28.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.12.2022
      0
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • «Тараққиёт» ниқоби остидаги қарамлик: БМТнинг Марказий Осиёдаги ҳазорий тузоғи

  • Мустамлакачилик занжиридаги пенсия жамғармалари ва инсон тақдирини гаровга қўйган тизимлар

  • Экспортга чиқарилаётган тақдирлар: Масъулиятсиз сиёсат ва капиталистик қулчилик бозори

  • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

  • Таълим тизими ҳарбийлаштирилган назоратдан қутуладими ёки эскича босимлар давом этадими?

  • Халилда содир бўлаётган воқеалар — янги хавф-хатар қўнғироғи!

  • Жазоир яҳудий вужудининг фитналаридан холи юртми?

  • Истанбулда мисли кўрилмаган дипломатик саммит

МАҚОЛАЛАР
Home›МАҚОЛАЛАР›Мустамлакачилик занжиридаги пенсия жамғармалари ва инсон тақдирини гаровга қўйган тизимлар

Мустамлакачилик занжиридаги пенсия жамғармалари ва инсон тақдирини гаровга қўйган тизимлар

By htadmin
10.11.2026
0
Share:

Мустамлакачилик занжиридаги пенсия жамғармалари ва инсон тақдирини гаровга қўйган тизимлар

بِسْمِ اللَّهِ الرَّحْمَٰنِ الرَّحِيمِ

2027 йил бошидан Ғарб мустамлакачилиги томонидан ўрнатилган иқтисодий зулмларнинг яна бир тўлқинига гувоҳ бўламиз. Яъни Иқтисодиёт ва Молия вазирлиги ҳузуридаги Пенсия жамғармаси фаолиятини такомиллаштириш ҳамда шахсий жамғариб бориладиган пенсия таъминотини бозор механизмлари ва хусусий бошқарув ширкатларига ўтказиш борасидаги “ислоҳот”лари  чуқур таҳлил ва мулоҳазани талаб этади. Расмий баёнотлар «иқтисодий эркинлик», «инвестиция оқими» ва «молиявий барақарорлик» деган сўзлар билан безалган бўлса-да, бундай сиёсий қарорларнинг ортида турган асл мақсад инсонларнинг пешона тери эвазига топган маблағларини сармоя бозорларига олиб чиқиб гаровга қўйиш ҳамда давлатнинг ўз зиммасидаги масъулиятдан воз кечишдир. Бу ишларнинг барчаси адолат ва ҳақиқат мезонларига зид бўлиб, фақат инсон зотини таҳқирлашдан бошқа нарса эмас. Аллоҳ таоло Қуръони Каримда бандаларини ботил йўллардан қайтариб марҳамат қилади:

يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا لا تَأْكُلُوا أَمْوَالَكُمْ بَيْنَكُمْ بِالْبَاطِلِ إِلا أَنْ تَكُونَ تِجَارَةً عَنْ تَرَاضٍ مِنْكُمْ

«Эй имон келтирганлар! Молларингизни ўрталарингизда ботил йўл билан емангиз, магар ўзаро розилик асосидаги тижорат бўлса, бу мустасно».  (Нисо:29)

Бу оят инсонларнинг ўзаро молиявий муносабатларида адолат ва розилик қанчалик муҳимлигини кўрсатади, бугунги капиталистик тузум эса инсонларнинг мол-мулкини мажбурият ва алдов орқали талон-торож қилишгагина қаратилган.

Мазкур ишлар ортида муайян Ғарб молиявий марказлари, хусусан, Халқаро валюта жамғармаси, Жаҳон банки ва шулар каби бошқа муассасалар турибди. Марказий Осиё минтақасида, жумладан, Ўзбекистонда жорий этилган шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварақлари механизми ҳамда унинг хусусий бошқарув компанияларига топширилиши режалари асл моҳиятига кўра оддий меҳнаткашларнинг ҳалол маблағларини шилиб олишга қаратилган мунофиқона тузоқдир. Халқ банки орқали юритиладиган ҳамда хусусий инвестиция тузилмаларига берилиши кутилаётган мазкур тизимлар халқ манфаатига хизмат қилмайди. Бу тузилмаларнинг илдизи инсонларнинг кексаликдаги тирикчилигини бозорнинг шафқатсиз ва таваккалчиликка асосланган қонунларига боғлаб қўйишдир. Расмий баёнотларда бу қарорлар иқтисодиётни ривожлантириш деб аталади, лекин бундай важлар ортида аслида халқни қашшоқлаштириш ҳамда улкан маблағларни транснационал компаниялар манфаатига буриб юбориш яширинган. Росулуллоҳ ﷺнинг кўрсатмаларига кўра, Имом Бухорий ва Имом Муслим ривоят қилган саҳиҳ ҳадисда шундай дейилади: Маъқил ибн Ясор розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, у киши айтдилар: Набий ﷺнинг шундай деяётганларини эшитдим:

عَنْ مَعْقِلِ بْنِ يَسَارٍ رَضِيَ اللَّهُ عَنْهُ قَالَ: سَمِعْتُ النَّبِيَّ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ يَقُولُ: «مَا مِنْ عَبْدٍ يَسْتَرْعِيهِ اللَّهُ رَعِيَّةً، يَمُوتُ يَوْمَ يَمُوتُ وَهُوَ غَاشٌّ لِرَعِيَّتِهِ، إِلاَّ حَرَّمَ اللَّهُ عَلَيْهِ الْجَنَّةَ

«Кимки раъиятдан бирига раҳбар бўлиб, уларни самимият билан бошқармаган(уларга хиёнат қилган) ҳолда вафот этса, Аллоҳ унга жаннатни ҳаром қилади».

Бугунги кунда халқ маблағларини бозор таваккалчилигига ташлаб қўйиш уларни самимият(садоқат)билан бошқариш ҳисобланмайди. Мазкур жараёнларнинг тўлиқ таҳлили бизга солиқ тизими ва даромадларни тақсимлаш механизмлари қанчалик адолатсиз, яроқсиз асосларга қурилганини кўрсатиб беради. Ходимнинг даромад солиғидан айрим қисмларнинг шахсий ҳисобварақларга йўналтирилиши ва бу жараён қўшимча харажат келтириб чиқармаслиги ҳақидаги иддаолар кўзбўямачиликдан бошқа нарса эмас. Чунки бу каби тизимлар инсонларнинг эртанги келажагини ноаниқликка маҳкум этади. Қолаверса, инфляция сабабли валюта ўз қийматини йўқотиб боради ва одамлар топган даромадларини ўз эҳтиёжларини қондириш учун сарфлашдан мосуво бўладилар. Бироқ ғарбча андозалар асосида қад ростлаган бугунги иқтисодий тизимлар бутунлай судхўрлик фоизларига ва қимор табиатли биржа операцияларига асосланган бўлиб, халқнинг бойлигини камайтиришга хизмат қилади. Аллоҳ таоло ўз каломида судхўрлик ҳамда алдов йўли билан одамларнинг молини ейдиганларни қаттиқ огоҳлантириб шундай дейди:

وَأَحَلَّ اللَّهُ الْبَيْعَ وَحَرَّمَ الرِّبَا

«Аллоҳ тижоратни ҳалол, судхўрликни эса ҳаром қилди». (Бақара:275)

Ҳозирги вақтда амалга оширилаётган ўзгаришлар, хусусан, пенсия жамғармаларини давлат банки тасарруфидан чиқариб, хусусий бошқарув компанияларига топшириш режалари улкан хатарларни ўз ичига олади. Хусусий бошқарув тузилмаларининг асосий вазифаси инсонларнинг қарилигини фаровон қилиш эмас, балки акциялар бозорида олди-сотди қилиш орқали ўз капиталларини оширишдир. Ислом фиқҳида эса, инсонларнинг ҳаётий зарур эҳтиёжлари бозордаги савдо-сотиқларнинг таваккалчилигига, яъни қимор мақомидаги молиявий операцияларга боғлиқ қилиб қўйилиши мутлақо жоиз эмасдир.

 عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِيَ اللَّهُ عَنْهُ قَالَ: «نَهَى رَسُولُ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ عَنْ بَيْعِ الْحَصَاةِ وَعَنْ بَيْعِ الْغَرَرِ

Имом Муслим ривояти: «Расулуллоҳ ﷺ алдов савдосидан (байъ ул- ғарор) ва тош отиб қилинадиган савдодан наҳй қилдилар (қайтардилар)», дейилган.

Ислом олами ва хусусан, Марказий Осиё минтақасининг бугунги заифлиги, Ғарбнинг мустамлакачилик сиёсати ҳамда халқаро молия ташкилотларининг кўрсатмаларига сўзсиз итоат этиши ўта ачинарли аҳволни келтириб чиқармоқда. Маҳаллий мутасаддилар мустақил қарорлар қабул қилаётгандек кўринсалар-да, уларнинг “ислоҳот”лари аслида ўша Ғарб марказлари чизиб берган чизиқдан чиқмаётганини кўрсатади. Бу мусулмонларнинг тақдирини ғайриисломий қонунларга ташлаб қўйишдан бошқа нарса эмас. Аллоҳ таоло бундай нобакор тузум эгаларига эргашишдан қайтариб, шундай марҳамат қилади:

وَإِن تُطِعْ أَكْثَرَ مَن فِي الْأَرْضِ يُضِلُّوكَ عَن سَبِيلِ اللَّهِ

«Ва агар Ер юзидагиларнинг кўпларига итоат этадиган бўлсанг, улар сени Аллоҳнинг йўлидан адаштирурлар».             (Анъом:116)

Давлатнинг бош мажбурияти фуқароларнинг барча жабҳалардаги ҳимоясини мукаммал таъминлашдан иборатдир. Ислом тарихида фуқароларнинг таъминоти жамиятнинг энг устувор вазифаси сифатида Байтулмол зиммасига юклатилган. Ҳеч қачон Исломда инсоннинг кексаликдаги ризқи бозордаги акцияларнинг нархига боғлиқ қилиб қўйилмаган. Ҳазрати Умар розияллоҳу анҳу даврларидаги адолатли сиёсат бунга яққол мисол бўла олади. Бугун эса инсонларнинг бутун умр машаққат билан ишлаб топган пуллари бозор чархпалакларида янчиб ташланаётгани улкан фожиадир.

Хулоса ўрнида шуни қайд этиш жоизки, Ўзбекистонда олиб борилаётган пенсия жамғармаси тизимидаги ўзгаришлар Ғарб мустамлакачилик сиёсатининг иқтисодий андозаларини татбиқ этишга қаратилган хато қадамлардир. Хусусий фондлар таваккалчиликларига ташлаб қўйиладиган ҳар қандай жамғарма тизими барбод бўлишга маҳкумдир. Ҳақиқий ечим фақатгина инсон қадр-қимматини кафолатлайдиган, ғайриисломий капиталистик фирибгарликларни рад этувчи исломий тартиб ҳамда адолатли бошқарув қарор топгандагина қўлга киритилиши мумкин. Шу боисдан ҳар бир онгли инсон бу каби тузоқларни теран англаши ва ўз тақдирини ботил тизимлар ихтиёрига топшириб қўймаслиги зарур.

Ҳаётуллоҳ

10.11.2026й

TagsМустамлакачилик занжиридаги пенсия жамғармалари ва инсон тақдирини гаровга қўйган тизимлар
0
Shares
  • 0
  • +
  • 0
  • 0
  • 0
  • 0

Leave a reply Отменить ответ

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте, как обрабатываются ваши данные комментариев.

ЯНАДА ҚИЗИҚАРЛИ МАВЗУЛАР

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Биз учун қутидан ташқарида фикрлаш вақти келди

  • МАҚОЛАЛАР

    Муаммо деҳқондами ё кетмондами…?!

  • МАҚОЛАЛАР

    Ислом мафкураси – инсониятни уйғотган ва бирлаштирган нур

ОНЛАЙН КУТУБХОНА

АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ

МАҚОЛАЛАР

  • МАҚОЛАЛАР

    «Тараққиёт» ниқоби остидаги қарамлик: БМТнинг Марказий Осиёдаги ҳазорий тузоғи

    «Тараққиёт» ниқоби остидаги қарамлик: БМТнинг Марказий Осиёдаги ҳазорий тузоғи  بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ Халқаро саҳнада капиталистик тузум ўзининг фикрий ва сиёсий муфлислиги туфайли чуқур емирилиш босқичини бошдан кечирмоқда. Бир томондан, ...
  • МАҚОЛАЛАР

    Мустамлакачилик занжиридаги пенсия жамғармалари ва инсон тақдирини гаровга қўйган тизимлар

    Мустамлакачилик занжиридаги пенсия жамғармалари ва инсон тақдирини гаровга қўйган тизимлар بِسْمِ اللَّهِ الرَّحْمَٰنِ الرَّحِيمِ 2027 йил бошидан Ғарб мустамлакачилиги томонидан ўрнатилган иқтисодий зулмларнинг яна бир тўлқинига гувоҳ бўламиз. Яъни Иқтисодиёт ...
  • МАҚОЛАЛАР

    Экспортга чиқарилаётган тақдирлар: Масъулиятсиз сиёсат ва капиталистик қулчилик бозори

    Экспортга чиқарилаётган тақдирлар: Масъулиятсиз сиёсат ва капиталистик қулчилик бозори  بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ Исломда давлат ва ҳокимият тушунчаси инсонларга ғамхўрлик билан раҳбарлик қилиш, уларнинг ички ва ташқи ишларини тўғри ва ...
  • МАҚОЛАЛАР

    Таълим тизими ҳарбийлаштирилган назоратдан қутуладими ёки эскича босимлар давом этадими?

    Таълим тизими ҳарбийлаштирилган назоратдан қутуладими ёки эскича босимлар давом этадими?  ​​بِسْمِ اللَّهِ الرَّحْمَٰنِ الرَّحِيمِ Мамлакатимизнинг таълим соҳасида кутилмаган, аммо жиддий ўзгариш юз берди. Навоий, Сурхондарё, Самарқанд ва Сирдарё каби мураккаб ...
  • МАҚОЛАЛАР

    Ақаба жараёни: «хавфсизликни таъминлаш» шиори ортидаги мақсадлар

    Ақаба жараёни: «хавфсизликни таъминлаш» шиори ортидаги мақсадлар بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Қозоғистон президенти Қасим-Жомарт Тоқаев ва Иордания қироли Абдулла II таклифига биноан 5–6 ноябрь кунлари Остонада ...

ИЗОҲЛАР

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    09.06.2026
    […] қилганларидек: «Мушриклар олови билан ёритманг…[1]». Бундай машъум битимлар мусулмон армияларини […]

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] шундаки, Иордания қўшинига инглиз жосуси Глабб Пошо[1] қўмондонлик қилаётган эди. Бошқа араб раҳбарлари ва […]

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар куфр кучларини «дўст» тутишнинг оқибатларини — бу йўл дунёда хорлик, Охиратда эса ...

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026
    […] аёлу болаларни қутқариш учун жанг қилмаяпсизлар?![1]» деган амрига бўйсуниш учун уларда куч ҳам, имконият […]

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    31.05.2026
    […] шиорларини улуғласа, демак, бу қалбидаги тақвосидан[1]» деган каломига содиқ қолган ҳолда, байрам шукуҳини […]

    1447 ҲИЖРИЙ ЙИЛ МУБОРАК ҚУРБОН ҲАЙИТИ ТАБРИГИ

logo

Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.

Алоқа учун манзилимиз

  • Beirut-Lebanon P.O.BOX 14-5010
  • 0096 113 07 59 4
  • ht.uzbekistan@gmail.com
  • Popular

  • Comments

  • Эр аёлига маҳрни бермай талоқ қилиши тўғрсидаги саволга жавоб

    By htadmin
    08.01.2017
  • Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги

    By htadmin
    22.08.2018
  • Андижон қатлиомига 12 йил бўлди!

    By htadmin
    12.05.2017
  • Эркак ва аёл ўртасидаги алоқаларни тартибга солиш

    By htadmin
    19.06.2017
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    09.06.2026

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

    […] қилганларидек: «Мушриклар олови билан ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

    […] шундаки, Иордания қўшинига ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

    […] аёлу болаларни қутқариш ...

    SAHIFA

    • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
    • БОШ САҲИФА
    • КИТОБЛАР
    • Ҳизб ут-Таҳрир

    ИЖТИМОИ ТАРМОҚЛАРИМИЗ

    • Contact
    • About Us
    • Home
    http://hizb-uzbekiston.info/
    Yozuv:
    Tarjima: