Биз учун қутидан ташқарида фикрлаш вақти келди

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ
Биз учун қутидан ташқарида фикрлаш вақти келди
Устоз Холид Саид
Фаластин масаласини тушуниш учун тарих китобини ёпиб қўйиб, уни ўрганишдан воз кечсак, усиз сабабларни аниқлаб, нажот йўлини топа оламизми? Ғазога қарши бир йилдан ортиқ вақтдан бери давом этиб келаётган уруш, геноцид ва бегуноҳлар қони тўкилишидан кейин бу савол кескин бўй кўрсатиб келмоқда. Зеро, бу уруш ва геноцид барча турдаги чизиқларни босиб ўтиб кетди. Ҳатто яҳудий вужуди бутун мусулмон юртлар бўйлаб бебошлик қилмоқда. Унинг тажовузкор қўли гоҳ Яманга, гоҳ Ироққа ва гоҳида Эронга қараб чўзилмоқда. Ҳатто уни тўхтатадиган ҳеч ким топилмагач, унинг такаббурлиги Ливанга бостириб киришга етаклади. Уни тийиб қўювчи ҳеч ким бўлмагани ҳолда, у кетма-кет қирғинларни амалга оширди.
Бундай такаббурлик ва бебошлик қаршисида муаммони ҳар томонлама, шунингдек, маҳаллий, минтақавий ва халқаро даражаларда ҳал этиш механизми – гўё ҳамма ҳис-туйғусини йўқотиб қўйгандек ва гўё бу ҳеч қандай жиддий, шошилинч чора кўришни талаб қилмайдиган табиий ишдек – аввалгидек классик бўлиб қолмоқда. Яъни бундан юз йил олдин фожиа юз бериб, бу муаммо пайдо бўлган кундан бери уни ҳал этиш жараёни олдиндан тайёрлаб қўйилган режа ва чизиқ бўйлаб кетмоқда. Зеро, юз йил олдин 1924 йилда Халифалик қулатилгач, Фаластин яҳудийларга сотиб юборилди, жирканч вужуд барпо этилди, унинг бинолари кўтарилиб, устунлари мустаҳкамланди. У ҳар томондан қўриқчи ва ҳимоячилар билан ўраб қўйилди. Ислом давлати вайроналари устида барпо этилган мусулмон юртларнинг малай режимлари ва хоин ҳукмдорлари яҳудий вужудининг энг яхши қўриқчи ва ҳимоячиси бўлди. Бундан ташқари, яҳудий вужуди ва малай режимларнинг мавжудлигидан кўзланган мақсад ҳам бир хил бўлиб, бу Ислом Умматининг ўз давлатини барпо этиш орқали ўз салтанати ва бирлигини қайта тиклашига йўл қўймаслик эди.
Мен бу ўринда халқаро кучларнинг ҳаракатларига тўхталиб, ишларини муҳокама қилмайман. Уларнинг ҳаракатлари кутилган иш бўлиб, бу ажабланарли эмас. Чунки улар Ислом Умматининг биринчи душмани ҳамда касаллик ва азоб-уқубатларнинг асосидир. Яҳудий вужуди муборак заминга экилган ёвуз уруғдан бошқа нарса эмас. Мусулмон юртлардаги мавжуд малай ва хоин режимлар ҳам кофир мустамлакачи кучларнинг қуролидан бошқа нарса эмас. Уларга мустамлакачилар манфаатларини рўёбга чиқариб, уларни ҳимоя қилиш вазифаси ва роли топширилган. Бу Ғазо секторида давом этаётган урушда очиқ кўринди. Биз Американинг биринчи кунданоқ урушга қандай етакчилик қилганига гувоҳ бўлдик. Британия, Франция, Германия ва Италия бошчилигидаги Европа давлатлари ҳам шундай қилишди. Европа ва Америка яҳудий вужудини барча имкониятлар билан қўллаб-қувватлаш, унинг кучини ошириш ва устунлигини таъминлаш учун ҳарбий, сиёсий, техник, оммавий ахборот воситалари ва разведка соҳасида ўзлари эга бўлган барча имкониятлари билан келишди. Тўғрироғи, биз уларнинг кўп ҳолларда яҳудийлар билан елкама-елка туриб майдонда қатнашганига ҳам гувоҳ бўлдик. Бу ерда биз яҳудий вужудининг ҳатто ўзини ҳам ҳимоя қила олмайдиган даражада заифлигини тушуниб етамиз. Нетаняхунинг мақтаниб, ўз давлатининг пўлат эканлигини, ўргимчак тўридек заиф эмаслигини даъво қилиши ва яҳудий вужуди ташкил топганидан бери унга ёпишиб қолган шубҳаларни рад этишга уриниши бизнинг у ва унинг заифлиги ҳақидаги тушунчамизни кучайтиради, заифлигига бўлган ишончимизни қатъий ишончга айлантиради. Яҳудий раҳбарияти ва халқида психологик комплекс шаклланди. Улар уни рад этишга ва ундан қутулишга уринишди. Аммо уринишлари фойда бермади. Чунки яҳудий вужуди билан бўлган ҳар қандай тўқнашув унинг заифлигини фош этмоқда. 2023 йил 7 октябрдаги воқеалардан кейин унинг заифлиги кундек равшан бўлди. Зеро, биз унинг бурни ерга ишқалганига, ҳайбати синганига ва ҳужумни қайтаришга ожизлик қилганига гувоҳ бўлдик. Яҳудий вужудининг собиқ бош вазири буни қуйидагича ифодалади: «Ҳамаснинг 2023 йил 7 октябрдаги ҳужуми (Исроил)дан бўлган қўрувни бартараф этди ҳамда миллионлаган араб ва мусулмонларни илҳомлантиришга муваффақ бўлди. Миллионлаб одамларнинг ибтидоий қуроллар ва пичоқлар билан (Исроил) томонга бостириб келишини бир тасаввур қилиб кўринг».
Яҳудий вужудига қарши туриш табиати ва бу қаршиликка кирган томонлар бу ҳақиқатни бир йилдан ортиқ вақт давомида ҳар куни исботламоқда. Энг кучли қуроллар ва энг замонавий технологиялар билан қуролланган яҳудийлар армиясига, шунингдек, унинг Ғарб томонидан қўллаб-қувватланган қуруқлик, денгиз ва ҳаво имкониятларига қарши курашаётган мужоҳидларнинг кам сонли эканлиги, уларда техника ва технология етишмаслиги ҳеч кимга сир эмас. Улар иродалари букилмасдан ва қатъиятлари синмасдан қаршилик кўрсатишни давом эттирмоқдалар. Айни пайтда яҳудий вужуди уларни мағлуб этишга ёки эълон қилган мақсадларини амалга оширишга ожизлик қилмоқда. Шунинг учун у ўзининг ваҳшийлиги ва шафқатсизлигини давом эттириб, қуролсиз ва ҳимоясиз аёллар, болалар ва қарияларга кучини кўрсатмоқда. У уларнинг устига тонналаб портловчи бочкаларни ташламоқда, паноҳ топган жойларида ҳам таъқиб қилиб, чодирларини ёқиб юбормоқда. Ҳатто касалхонада ва реабилитация бўлимида ётган ярадорларни ҳам йўқ қилиш учун шифохоналарга ҳужум қилмоқда.
Юқорида айтиб ўтганимиздек, кофир мустамлакачи давлатларнинг Ислом ва мусулмонларга душманлиги моҳиятан яққол кўриниб турибди. Буни ҳар бир мусулмон билиши ва бу кучлар билан бўлган муомаласи ана шу душманликка асосланиши керак. Шу боис, афсуски, баъзи сиёсатчилар, партиялар, уламолар ва ҳатто баъзи мужоҳидлар қўмондонлари томонидан жиноятчи мустамлакачи халқаро кучларга, шунингдек, БМТ, Хавфсизлик Кенгаши, Халқаро суд ва Халқаро жиноят суди каби халқаро муассасаларга йўлланаётган мурожаатлардан ҳайратдамиз ва буни тушуна олмаяпмиз. Бу муассасалар ва булардан бошқа халқаро ташкилотларнинг ўша мустамлакачи кучларга боғланганлиги ва уларнинг устидан шу кучлар ҳукмронлик қилиши ақлли одамга сир эмас. Зеро, ташкилотларнинг барча қарорлари ҳам татбиқ қилинмайди, балки фақат ўша золим мустамлакачи кучлар манфаатига тўғри келадиганигина татбиқ этилади.
Биз ўша амалдорлар, сиёсатчилар, партиялар ва уламоларнинг барчасига қуйидагича саволларни йўллаймиз: Нега Умматни ҳисобингиздан чиқариб ташладингиз?! Душманларингиз сиз учун яратган қутидан ташқарида фикрлашга ожизлик қилдингизми?! Агар қутидан ташқарида фикрласангиз ўзингизни ҳам, Умматингизни ҳам озод қилишингиз мумкин эди-ку?! Ўз Умматингизга бўлган ишончингизни йўқотдингизми?! Ёки ожизлигингизга таслим бўлиб, қуллар ҳаётига рози бўлдингизми?!
Биз яхши биламизки, Уммат бошдан кечираётган аҳвол сабаб ва мусаббаботларнинг (сабабни ушлашдан ҳосил бўлувчи натижалар) табиий натижаси бўлиб, бу мавзуйимиз уни тадқиқ этиб, муҳокама қилиш ва батафсил баён қилиш ўрни эмас. Аммо, шуни аниқ биламизки, бу аҳвол табиий ҳам, доимий ҳам эмас. Умматни бу аҳволдан олиб чиқиш ва уни уйғотиш учун сидқидилдан ҳаракат қилиш сизларнинг зиммангиздаги масъулиятдир.
Ислом Уммати ўз ҳаёти давомида шунга ўхшаш ёки ундан ҳам оғир шароитларни бошдан кечирди. Аммо, бир томондан, Уммат ўзининг ақидавий захираси, эга бўлган тушунчалари ва ўзини бошқалар олдида жавобгар деб ҳис қилгани туфайли, шунингдек, етакчи ва уламолар Умматни бошқариш ва уни уйғотишдан ўзларини жавобгар деб, ўз вазифаларини бажарганлари туфайли, Уммат доим оёққа туришга ва уйғониши олдидаги тўсиқларни енгиб ўтишга муваффақ бўлди. Уммат ҳаётида бунга мисоллар кўп. Агар биз муборак замин ва унинг аҳлига қарши ваҳший урушни тўхтатиш, яҳудий вужудига қарши курашиш ва Ақсо масжидини унинг зулмидан озод қилиш ниятида жиддий бўлсак, қути ташқарисида фикрлашимиз керак. Биз кофир мустамлакачининг фикрлари, қонунлари, муассаса ва воситалари доирасидан ташқарига чиқишимиз керак. Бас, шундай экан, йўқолсин халқаро тартиб, халқаро қонунлар, халқаро ташкилотлар, Сайкс-Пико шартномаси чегаралари! Йўқолсин бу шартноманинг Умматга қарши вазифалантирилган ва яҳудий вужудини қўриқлаётган малай режимлари! Йўқолсин Умматни ёрдамсиз қўйиш ва хор қилишга олиб борадиган воқеълик фиқҳи! Йўқолсин бирор давлатда Исломни татбиқ қилиш орқали Ислом масаласини ўзининг биринчи устувор вазифасига айлантирмайдиган, Фаластин масаласини шу давлатнинг биринчи устувор вазифаси қилиб белгиламайдиган авлавият фиқҳи. Йўқолсин халқаро мувозанат билан ўйнашиш, халқаро кучлар ўртасидаги курашдан ютуққа эришиш, манфаатлар тўқнашуви! Йўқолсин золимларга таяниш ва улардан ёрдам сўраш! Йўқолсин Фаластин масаласини фаластинликларга хослаш, уни бадбўй миллий рамкага солиш, инсонпарварлик ёрдамларига қарам қилиб қўйиш, унинг ҳаққига фақат дуо қилиш! Йўқолсин Фаластин масаласини ўз қарори йўқ, режаси йўқ, мансублиги йўқ гуруҳлар ўртасидаги курашлар доирасида бачканалаштириш! Йўқолсин армияларимизни кураш ва озодлик маъракасидан узоқлаштириш!
Роя газетасининг 2024 йил 6 ноябр чоршанба кунги 520-сонидан



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




Суриядаги иқтисодий инқироз: Воқелик таҳлили ва исломий низомнинг нажоткор муқобили
Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!
Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли
Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб