Тунис президенти: Наҳза ҳаракати Исломни сиёсий фаолиятдан ажратишни эълон қилганидан кейин ривожланди
بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيم
Роя газетаси:
Тунис президенти: Наҳза ҳаракати Исломни сиёсий фаолиятдан ажратишни эълон қилганидан кейин ривожланди
Тунис президенти Божи Қоид Сибсий бундай деди: «Наҳза ҳаракатидаги ривожланишдан ғоят мамнунман. Бу ривожланиш унинг фуқаровий миллий бир сиёсий партияга айланиш зарурлигини тан олганида кўринмоқда. У энди ақидавий тоталитаризмдан алоқани узиб, дин ниқоби билан гапирмайдиган партияга айланди ва бу барча тунисликларда кенг тарқалган ҳолдир», деди.
Сибсий Наҳза ҳаракати тарафдорлари томонидан олқишлар билан қарши олинди ва бу ҳол илгари айни ҳаракатда кузатилмаган эди. У учрашувда «Наҳзани бор вужуди билан Тунисга дўст тунислик фуқаровий партияга айланганини таъкидлаш»га даъват қилди. Тунисдаги сиёсий майдон барча сиёсий ва фикрий оқимларни ўз ичига сиғдиради, деб ҳисоблашини билдирди. Дарҳақиқат, Тунис президентининг айни баёноти ўтган жума Тунис исломий Наҳза ҳаракатининг ўнинчи сьездида ва шахсан унинг иштирокида очилгандан сўнг янгради. (Ҳаёт рўзномаси).
Роя газетасининг 2016 йил 25 май чоршанба кунги 79-сонидан
Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!
Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли
Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб
Республика президентлиги сайловлари ҳукми