| Hizb-Uzbekiston.info

Top Menu

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

Main Menu

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

logo

| Hizb-Uzbekiston.info

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • Қурбон ҳайити муборак бўлсин!

      26.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      23.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      16.05.2026
      0
    • Барча ОАВ ва ҳуқуқ ҳимоячиларига мурожаат

      10.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      09.05.2026
      0
    • Биродаримиз Рустам Носировнинг вафотлари муносабати билан таъзия

      02.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      02.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      25.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      18.04.2026
      0
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • “Сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида (жиҳодга) чиқинглар, дейилса, ўз ерингизга (яъни, юртингизга) ...

      23.03.2025
      0
    • Усули фиқҳ бўйича олим Ато ибн Халил Абу Рашта: Ҳизбнинг ҳозирги амири

      07.12.2016
      0
    • Шайх Абдул Қаддим Заллум: Ҳизб қиёдатида ўз ўтмишдошининг энг яхши ўринбосари

      07.12.2016
      0
    • Тақийюддин Набаҳоний… Асосчи шайх

      07.12.2016
      0
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
    • Халифалик Давлатида моллар

      10.03.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      20.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      15.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      28.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.12.2022
      0
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • Ҳизб ут-Таҳрир амири, буюк олим Ато ибн Халил Абу ар-Роштанинг барча мусулмонларга ва хусусан (Ҳизб ут-Таҳрир) йигитларига 1447 ҳижрий, 2026 милодий йилги муборак Ийд ал-Азҳо муносабати билан йўллаган табриги

  • UzNIF IPO’си: Иқтисодий ютуқми ёки суверенитетнинг топширилиши?

  • Янги халқаро низомни шакллантириш имкониятини қўлдан бой берманглар, эй мусулмонлар! Зеро, сиз унга лойиқдирсиз ва ўзингизнинг улуғ мабдаингиз билан бунга қодирсиз!

  • Қурбон ҳайити муборак бўлсин!

  • Эпштейн ишининг ўзбекистонлик қурбонлари ва ўзбек режимининг шармандали сукути

  • Хоразмийлар нега чиқмаяпти?

  • Тарих сабоқлари ва маънавий компас

  • Навид Батнинг ўғирлаб кетилганига 14 йил тўлди

МАҚОЛАЛАР
Home›МАҚОЛАЛАР›Халифалик давлатини тиклаш учун харакат қилиш инсон тоқатидаги ишдир

Халифалик давлатини тиклаш учун харакат қилиш инсон тоқатидаги ишдир

By htadmin
22.11.2016
1883
0
Share:

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمنِ الرَّحِيمِ

Халифалик давлатини тиклаш учун харакат қилиш инсон тоқатидаги ишдир

Инсон табиатан келажагини ўйлаб яшайди, яъни қандай ишга қўл урмасин келажагини ўйлаб қилади. Мисол уй қурмоқчи бўлса, уни мустахкам, табиат ходисаларига дош берадиган қилиб узоқ йилларга мўлжаллаб қуради. Шундан келиб чиқиб фикрлайдиган инсон учун ўлимидан сўнги холати ҳам қизиқтирмай қўймайди.

Ислом ақидаси бўйича Аллох инсонни бу дунёга келтирди ва ўлимдан сўнг қиёматда қайта тирилтиради. Инсонни бу дунёда қайси низом билан яшашликни ҳам Аллох белгилаб берди. Бу низом, яъни Ислом билан яшашлик эса ҳар бир мусулмон деган шахсга фарзи айндир.

Лекин инсон бугунги кунда Аллох белгилаб берган низом билан яшамаётганини гувохи бўлиб турибмиз, яъни инсоният демократик куфр низоми билан хаёт кечирмоқда. Агар аксар мусулмонларга бу куфр низомида яшашлик харом, буни таг-томири билан юлиб, ўрнига Исломий хаётни бошлаш учун Халифаликни тиклаш хақида сўз очилса, улар: “бунинг иложи йўқ, Аллох Таъоло инсонни бўйнига тоқатидан ортиғини юкламайди” деган жавобларни эшитиш мумкин. Албатта, аввало уларни бундай фикрлашларига сабаб уларда фикрлаш тариқатини бузулганлигидир. Яъни улар воқеликни фикрлаш манбаи қилишиб олишган. Бугунги куфр давлатларини хар сохадаги ривожини кўриб уларни енгиб бўлмайди деган хулосани қилишади. Мана шу воқеликни фикрлаш манбаи қилиб олишдир. Аслида эса воқеликни фикрлаш ўрни қилишлик тўғри фикрлашдир, яъни куфр давлатлари қанчалик ривожланган бўлмасин ғалаба Аллохдандир. Унинг устига инсон қиёматда қайси амаллари учун жавоб бериши ва қайси амаллари учун бермаслигини ечиб олса масала янада ойдинлашади. Қуйида шу масалага ойдинлик киритамиз.

Инсон тарафидан амалга ошириладиган ишлар чуқур тадқиқ қилиб кўрилса шу нарса маълум бўладики, инсон икки доира ичида яшайди. Бу икки доиранинг бирида инсон ҳукм юритади, бу доира инсоннинг тасарруфи остида бўлади. Бу доира ичида инсон ҳамма ишлари-амалларини ўзининг тўла ихтиёрига кўра амалга оширади. Иккинчи доира инсон устидан ҳукмронлик қилади. Бу шундай майдонки, инсон унинг ичида ўз ихтиёрига эга бўлмаган ҳолда яшайди. Бу доирада – хоҳ инсон тарафидан амалга оширилган ёки бошқа тарафидан шу инсонга нисбатан содир қилинган бўлсин – унинг ихтиёрига ҳеч қандай алоқаси бўлмаган амаллар содир бўлади.

Инсонга ҳукмронлик қиладиган доирада содир бўладиган ишларга унинг ҳеч қандай дахли йўқ, уларнинг содир бўлишида инсон ҳеч бир жиҳатдан иштирок этмайди. Бундай ишлар икки турга бўлинади: Биринчиси: Вужуд-табиат қонунлари талаб қиладиган ишлар. Иккинчиси: Инсон ихтиёрига бўйсунмайдиган ва улардан инсон ўзини мудофаа қила олмайдиган ҳамда табиат қонунлари тақозо этмайдиган ишлар. Вужуд-табиат қонунлари тақозо этадиган ишлар инсонни табиий қонунларга бўйсунишга мажбур этади. Инсон бу воқеа ва ҳодисалар билан келишишга мажбур. Масалан, инсон бу дунёга ўз ихтиёрисиз келди ва бу дунёдан ўзининг хоҳиш-иродасига боғлиқ бўлмаган ҳолда кетади. У ҳеч қандай воситасиз, ўз жисми билан, ҳавога парвоз қила олмайди, ўзининг табиий вазни билан сув сатҳида юра олмайди. Инсон қиёфасининг шаклини ҳам, қадди-қоматини ҳам ўзи хоҳлаган суратда ярата олмайди. Бу ишларнинг ҳаммасини Аллоҳ вужудга келтиради. Аллоҳ Таъоло тарафидан яратилган инсоннинг бу ишларга ҳеч қандай таъсири ва алоқаси йўқ. Чунки бутун борлиқ қонунларини яратиб, табиатни бу қонунларга бўйсундирган Аллоҳ Таъолодир. Борлиқ бу қонунлар асосида ҳаракат қилади, ундан четга чиқиш имкониятига эга эмас.

Инсоннинг имконияти бўлмаган, ўзини ҳимоя қила олмайдиган ва борлиқ-табиат қонунлари ҳам тақозо этмайдиган ишлар – инсоннинг ўзи томонидан содир бўладиган ёки унга қарши содир қилинган бўлса ҳам – мажбурий ҳолда рўй бериб, инсон ўзидан мутлақо даф қила олмайдиган ишлардир. Масалан, девор устида турган киши иккинчи бир кишининг устига йиқилиб, уни ҳалок қилгани ёки бир киши қушни мўлжаллаб милтиқдан ўқ узиб, ўзи билмаган ҳолда бошқа бир кишини ўлдириб қўйгани каби. Ёхуд бартараф этиш мумкин бўлмаган, тўсатдан ишдан чиқиш натижасида поезд, тайёра ёки автомашина ҳалокатга учраб, бунинг натижасида йўловчилар ҳалок бўлгани каби ва шунга ўхшаш бошқа мисоллар. Инсон тарафидан содир бўлаётган ёки унга қарши содир қилинаётган бундай ишлар, гарчи борлиқ-табиат қонунлари уларни тақозо этмаса-да, инсон тарафидан ёки унга қарши унинг хоҳиш-иродасига боғлиқ бўлмаган ҳолда рўй беради. Юқоридаги ишларнинг ҳаммаси инсон ихтиёрсиз ва имкониятсиз бўлган доирадаги ишлардир. Инсонга ҳукмронлик қилаётган ушбу доирада рўй берган ишларнинг ҳаммаси қазо деб аталади. Чунки ёлғиз Аллоҳ Таъолонинг ўзи буларнинг содир бўлишига ҳукм чиқарган, яъни қазо қилган. Шу сабабли, бу каби ишларда инсонга нисбатан қандай фойда ё зарар бўлмасин ёки инсон уларни яхши ёки ёмон кўрсин, Аллоҳ Таъоло олдида сўроқ қилинмайди, яъни бу ишлардаги яхшилик ва ёмонликни ягона Аллоҳ Таъолонинг ўзи билса-да, бу ишлардаги яхшилик ва ёмонликни инсон ўз тафаккурига яраша тушунса-да, улар учун сўроқ қилинмайди. Чунки у бу ишларга таъсир қила олмайди, улар ҳақида ёки уларнинг қандай вужудга келиши ҳақида ҳеч нарса билмайди, уларни ўзидан даф ҳам қила олмайди, ўзига жалб ҳам қила олмайди. Инсон бу қазога ва у Аллоҳ тарафидан ижро қилинган амал эканига имон келтирмоғи зарур.

Бу инсон устидан ҳукмронлик қиладиган доирада рўй берадиган ишларга нисбатан кузатилган тушунчалардир. Инсон ҳукмронлик қиладиган доирада эса, хоҳ Аллоҳнинг шариати бўлсин, хоҳ бошқа қонунлар бўлсин, инсон ўзи танлаган тузум асосида, ўз хоҳиш-иродасига эга бўлган ҳолда яшайди. Бу доирада инсон томонидан ёки унга қарши содир бўладиган ҳамма ишлар фақат унинг хоҳиш-иродаси билангина рўй беради. Масалан, у хоҳлаганидек юради, ейди, ичади, хоҳлаган вақтида сафарга отланади ва, шунингдек, хоҳлаган вақтида бу ишлардан бош тортади. У хоҳлаганидек олов ёрдамида ёқади, пичоқ ёрдамида кесади, хоҳлаганидек инсон нави талаб этадиган эҳтиёжларини ва мулкка эгалик қилиш эҳтиёжини ҳамда узвий эҳтиёжларини қондиради. Буларнинг ҳаммасини ўз ихтиёри билан бажаради. Ёки бу ишлардан ихтиёрий равишда бош тортиши мумкин. Шунинг учун ҳам инсон бу доирада қилган ишлари учун жавобгардир.

Юқоридаги мулохазалармиздан хулоса қиладиган бўлсак куфр жамиятида туғилишимиз қазовий иш бўлса, яъни ихтиёримиздан ташқаридаги иш бўлса, лекин уни ўзгартириш эса ихтиёримиздаги иш бўлиб чиқади. Яъни аксар инсонлар айтганидек токатимиздан ташқари эмас, айни тоқатимиздаги ишдир. Агар Халифалик давлатини тиклаш инсон тоқатидан ташқари бўлганда, Росулуллох соллалоху алайхи ва саллам ва сахобаи киромлар (РА) бунга қўл урмаган бўлар эдилар.

Хулосаларимиздан яна бири шуки, ихтиёрмиздан ташқари бўлаётган ишлар (қазовий ишлар) Аллохнинг иродаси билан бўлмоқда, яъни ихтиёримиздаги ишларга умуман алоқаси йўқ. Мисол учун, Аллох хар бир инсон ўлими муддатини, холатини белгилаб бўлган. Инсон қандай яшашидан, яъни ихтиёран қайси тузумда ёки қандай иш қилишидан қатъий назар буни ўзгартираолмайди, чунки бу иш инсоннинг ихтиёридан ташкаридаги иш хисобланади. Шунингдек барча инсонни ихтиёридан ташқари ишларга ҳам шундай назар ташламоғимиз керак. Мухими – бу ишлар учун инсон қиёматда жавоб бермайди.

Инсон агар шу мухим масалаларини ечиб олса у қўрқоқдан мард, шижоатли инсонга айланади. Чунки қўрқоқлик умрни узайтирмаслигини ва ботирлик эса умрни қисқартирмаслигини инсон аниқ ва тиниқ ечиб олган бўлади.

Шундай экан Халифалик давлатини тиклаш учун харакат қилишлик бу ихтиёрмиздаги иш бўлиб бунинг учун барча мусулмон Аллох Таъоло олдида жавобгардир. Лекин бу Давлат қачон ва қаерда тикланиши эса қазовий ишдир. Инсон эса харакат қилган ёки қилмаганлиги устида жавоб беради. Хар бир куфр жамиятига рози бўлиб, уни ўзгартиришга харакат қилмаётган инсон ўзига савол бериб кўрсинчи Аллох Таъолога юзланишга тайёрмикин?

Ҳизб ут-Таҳрирнинг Ўзбекистондаги медиа офиси Умар

18.04.2014й.

0
Shares
  • 0
  • +
  • 0
  • 0
  • 0
  • 0

Leave a reply Отменить ответ

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте, как обрабатываются ваши данные комментариев.

ЯНАДА ҚИЗИҚАРЛИ МАВЗУЛАР

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Қуддус кунини нишонлаш керакми ёки Қуддусни озод қилиш?!

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Де Мистура принципларини қабул қилиш Аллоҳга, Росулига ва мўминларга хиёнатдир

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    АҚШнинг Судандаги инқилоби ҳамда Умматнинг вазифаси

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

  • 28.05.2026

    Ҳизб ут-Таҳрир амири, буюк олим Ато ибн Халил Абу ар-Роштанинг барча мусулмонларга ва хусусан (Ҳизб ут-Таҳрир) йигитларига 1447 ҳижрий, 2026 милодий йилги муборак Ийд ал-Азҳо муносабати билан йўллаган табриги

  • 28.05.2026

    UzNIF IPO’си: Иқтисодий ютуқми ёки суверенитетнинг топширилиши?

  • 28.05.2026

    Янги халқаро низомни шакллантириш имкониятини қўлдан бой берманглар, эй мусулмонлар! Зеро, сиз унга лойиқдирсиз ва ўзингизнинг улуғ мабдаингиз билан бунга қодирсиз!

  • 26.05.2026

    Қурбон ҳайити муборак бўлсин!

  • 26.05.2026

    Эпштейн ишининг ўзбекистонлик қурбонлари ва ўзбек режимининг шармандали сукути

КАМПАНИЯЛАР

Facebook

ИЗОҲЛАР

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    24.05.2026
    […] кофирлар учун мўминлар устига ҳаргиз йўл бермагай[1]« деган қоидага амал қилган бўлади. Тарихга назар […]

    Суриядаги иқтисодий инқироз: Воқелик таҳлили ва исломий низомнинг нажоткор муқобили

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли

  • ALIMJON
    on
    01.02.2022
    SAVOL JAVOBLAR NEGA KECH TARJIMA QILINMOQDA?

    Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб

  • htadmin
    on
    25.10.2021
    Amin Ya Robbal a'lamin!

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

logo

Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.

Алоқа учун манзилимиз

  • Beirut-Lebanon P.O.BOX 14-5010
  • 0096 113 07 59 4
  • ht.uzbekistan@gmail.com
  • Popular

  • Comments

  • Эр аёлига маҳрни бермай талоқ қилиши тўғрсидаги саволга жавоб

    By htadmin
    08.01.2017
  • Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги

    By htadmin
    22.08.2018
  • Андижон қатлиомига 12 йил бўлди!

    By htadmin
    12.05.2017
  • Эркак ва аёл ўртасидаги алоқаларни тартибга солиш

    By htadmin
    19.06.2017
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    24.05.2026

    Суриядаги иқтисодий инқироз: Воқелик таҳлили ва исломий низомнинг нажоткор муқобили

    […] кофирлар учун мўминлар ...
  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли

  • ALIMJON
    on
    01.02.2022

    Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб

    SAVOL JAVOBLAR NEGA KECH ...

    ИЖТИМОИ ТАРМОҚЛАРИМИЗ

    • Contact
    • About Us
    • Home
    http://hizb-uzbekiston.info/