Араб давлатлари куфрга қарши бирлашяптими ёки Исломга қаршими

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمنِ الرَّحِيمِ
Араб давлатлари куфрга қарши бирлашяптими ёки Исломга қаршими
Бундан бир неча ой муқаддам, мақолаларимиздан бирида, Форс кўрфази араб давлатлари иттифоқи (ФКАДИ) аъзолари, Саудия Арабистони, БАА, Қувайт, Бахрайн, Оман ва Қатар давлатлари, “терроризмга қарши кураш”ни кучайтириш мақсадида, худудда ягона полиция ташкил қилиш хақида маслаҳат қилишаётгани хақида ёзган эдик.
Шу кунларда мазкур давлатлар ички ишлар вазирлари учрашувлари натижасида, БМТ таркибида, марказий офиси БАА нинг пойтаҳти Абу Дабида жойлашадиган, худудий ягона полицияни ташкил қилиш ишларини бошлашди. Улар ушбу полиция номини «Жи-Си-Си – Пол» (GCCPOL) деб номлашди. ОАВларда албатта, бу харакатдан мақсад, мамлакатлар хавфсизлиги, фуқаролар тинчлиги, каби оҳанграбо сўзлар, чиройли қилиб такрорлансада, аслида бу ишлардан мақсад биргина, у ҳам бўлса, “терроризм” сўзи остида мусулмонлар уйғонишига қарши курашни кучайтиришдир.
اتَّخَذُوا أَيْمَانَهُمْ جُنَّةً فَصَدُّوا عَن سَبِيلِ اللَّهِ إِنَّهُمْ سَاء مَا كَانُوا يَعْمَلُونَ * ذَلِكَ بِأَنَّهُمْ آمَنُوا ثُمَّ كَفَرُوا فَطُبِعَ عَلَى قُلُوبِهِمْ فَهُمْ لَا يَفْقَهُونَ * وَإِذَا رَأَيْتَهُمْ تُعْجِبُكَ أَجْسَامُهُمْ وَإِن يَقُولُوا تَسْمَعْ لِقَوْلِهِمْ كَأَنَّهُمْ خُشُبٌ مُّسَنَّدَةٌ يَحْسَبُونَ كُلَّ صَيْحَةٍ عَلَيْهِمْ هُمُ الْعَدُوُّ فَاحْذَرْهُمْ قَاتَلَهُمُ اللَّهُ أَنَّى يُؤْفَكُونَ
“Улар қасамларини(Аллоҳга ишонаман деган сўзларини) қалқон қилиб олдилар ва(одамларни) Аллоҳнинг йўлидан бурдилар. Бас, албатта, уларнинг қилган ишлари ёмон бўлди! Бунга сабаб шуки, улар иймон келтирдилар, сўнг кофир бўлдилар, бас, қалбларига муҳр босилди. Энди улар фаҳмламаслар. Ва агар уларни(мунофиқларни)кўрсанг, жисмлари сени ажаблантиради ва агар гапирсалар, гапларига қулоқ соласан(яъни чиройли гаплар билан сўзга усталикларини кўрсатишади). Улар худди суяб қуйилган ходага ўхшайдилар. Ҳар қичқириқни зиддиларига ҳисоблайдилар. Улар(Аллоҳнинг) душманидирлар. Улардан эхтиёт бўл. Аллоҳ уларга уруш очсин, қандай қилиб хақдан юз бурадилар – а?!” (Мунофиқун. 2 – 4)
Дунёда бўлаётган террорчилик амалиётларига эътибор берадиган бўлсак, энг биринчи рақамли террорчи АҚШ ва унинг атрофидаги бошқа етакчи давлатлар эканини осонгина тушуниш мумкин. Мазкур полиция ташкилотининг БМТ таркибида очилиши юқоридаги фикримизни исботидир, зеро БМТ шу кунгача, фақатгина Ислом умматига зарар келтириш, уларни террорчи қилиб кўрсатиш, Осиё мамлакатлари табиий бойликларини АҚШ учун мустамлака қилиб олиш ишлари билан шуғулланган холос.
Мусулмонларнинг ўзларини химоячи Халифалик давлати бўлса, бу холатга қандай жавоб берган бўлар эди? Ушбу саволга жавобни Халифалик давлати дастури лойиҳасидан(конституцияси) олишимиз мумкин.
187 – модда. Исломий даъватни ёйиш ўзак бўлиб, ташқи сиёсат унинг атрофида айланади. Барча давлатлар билан бўладиган алоқалар шу асосга қурилади.
190 – модда. Ислом Давлати Ислом асосига қурилмаган ёки Ислом аҳкомларини татбиқ қилмайдиган ташкилотларда иштирок этиши жоиз эмас. Бундай ташкилотлар жумласига БМТ, Халқаро суд, Халқаро валюта жамғармаси ва Жаҳон банки каби давлатлараро ташкилотлар ҳамда «Араб давлатлари бирлиги» каби иқлимий ташкилотлар киради.
Ҳизб ут-Таҳрирнинг Ўзбекистондаги медиа офиси Абдуллох
13.05.2014



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ
1447 ҲИЖРИЙ ЙИЛ МУБОРАК ҚУРБОН ҲАЙИТИ ТАБРИГИ
Суриядаги иқтисодий инқироз: Воқелик таҳлили ва исломий низомнинг нажоткор муқобили
Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!