| Hizb-Uzbekiston.info

Top Menu

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

Main Menu

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР
  • Yozuv:
    Tarjima:

logo

| Hizb-Uzbekiston.info

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      16.11.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      09.11.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      01.11.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      25.10.2026
      0
    • Биродаримиз Салоҳиддинов Салим Муҳиддин ўғлининг вафоти муносабати билан таъзия

      21.10.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      19.10.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      10.10.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      04.10.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      26.09.2026
      0
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • “Сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида (жиҳодга) чиқинглар, дейилса, ўз ерингизга (яъни, юртингизга) ...

      23.03.2025
      0
    • Усули фиқҳ бўйича олим Ато ибн Халил Абу Рашта: Ҳизбнинг ҳозирги амири

      07.12.2016
      0
    • Шайх Абдул Қаддим Заллум: Ҳизб қиёдатида ўз ўтмишдошининг энг яхши ўринбосари

      07.12.2016
      0
    • Тақийюддин Набаҳоний… Асосчи шайх

      07.12.2016
      0
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
    • Халифалик Давлатида моллар

      10.03.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      20.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      15.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      28.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.12.2022
      0
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • Афғонистон ва Покистондаги ҳокимият ва нуфузга эга холис кишиларга мурожаат

  • Ёрдам! Ёрдам! Эй, мусулмонлар қўшинлари! Ғазо сизларни ёрдамга чорламоқда. Қачон жавоб берасиз?!

  • Эй, Покистон аскарлари! Умматни Америка чангалидан қутқаришда энг катта масъулият сизларнинг зиммангиздадир

  • «Бас, ким сизларга тажовуз қилса, сизлар ҳам уларга сизларга тажовуз қилган миқдорда жавоб қайтаринг!»

  • Нега Ҳизб ут-Тaҳрир ҳар бир туҳмат ва раддияга жавоб бермайди?

  • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

  • ЭКСТРЕМИЗМГА ҚАРШИ КУРАШ ЁКИ ДИНИЙ ВА СИЁСИЙ ФАОЛИЯТ УСТИДАН НАЗОРАТНИ КУЧАЙТИРИШ?

  • Судан ва Эфиопия билан бўлган зиддиятлар

МАҚОЛАЛАР
Home›МАҚОЛАЛАР›Кўчмас мулк савдосини нақдсиз шаклга ўтказиш одамларга зулм қилишдир!

Кўчмас мулк савдосини нақдсиз шаклга ўтказиш одамларга зулм қилишдир!

By htadmin
08.07.2025
0
Share:

Кўчмас мулк савдосини нақдсиз шаклга ўтказиш одамларга зулм қилишдир!

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Kun.uz’нинг хабар беришича, Сенатнинг саккизинчи ялпи мажлисида Солиқ қўмитаси раиси биринчи ўринбосари Мубин Мирзаев уй-жой олди-сотдиси бўйича барча операцияларни фақат банклар орқали нақд пулсиз шаклга ўтказиш режалаштирилаётганини маълум қилди.

“Кўплаб давлатлар 2030 йилгача нақд пулсиз ҳисоб-китобларга тўлиқ ўтишни мақсад қилиб қўйган. Шунингдек, кўчмас мулк билан боғлиқ операциялардан бошлаб йирик тўловларни нақд пулсиз шаклга ўтказишни режалаштирганмиз. Ҳозирда уй-жой олди-сотдиси асосан нақд пулда амалга оширилмоқда. Янги қоидаларга кўра, тўловлар фақат банклар орқали, қонуний шаклда амалга оширилади”, – деди Мирзаев.

Унинг таъкидлашича, бу чора яширин иқтисодиётга қарши курашишга қаратилган. Қарор лойиҳаси аллақачон барча вазирлик ва идоралар билан келишиб олинган.

2024 йилнинг бошида президент Шавкат Мирзиёев ҳам Ўзбекистонда яширин иқтисодиёт муаммоси энг долзарб масала эканини таъкидлаганди. Давлат раҳбарига кўра, хизматларда 140 трлн сўм, қурилишда 50 трлн сўм, саноатда 40 трлн сўм маҳсулот “сояда” қолмоқда. Агар улар жойида бўлса, бу орқали ЯИМга 135 трлн сўм, давлат бюджетига эса 30 триллион сўм миқдорида тушум қилиш мумкин.

Халқимиз ҳақиқатдан ҳам банкни четлаб ўтиб, ўзаро иқтисодий муомалаларни асосан нақд пулда амалга оширмоқда. Чунки халқимиз мусулмон бўлиб, давлат таклиф қилаётган ипотека кредитларига кўп ҳам эътибор бермаяпти. Ва бу жуда тўғри иш бўлиб, бунга унинг тўла ҳаққи бор. Энди эса ҳукумат халқни бундай ҳуқуқидан бутунлай маҳрум қилмоқчи. Одамларни ипотекага қизиқтира олмагач, энди ғирром ўйин қилишга ўтмоқда. Ўзбек режимининг бундай ғирромлигини кўриб, агар яқин келажакда нақд пул орқали уй-жой олди-сотдиси қилганлар жазога тортилиши ҳақида қонун қабул қилинса ҳам ҳайрон бўлмаймиз. Хўш, нақдсиз савдо халқимизга нима беради ўзи?! Албатта, ҳеч нима. Аниқроғи, яна солиқ тўлашга мажбур қилиш, олди-сотдини қийинлаштириш, давлат назоратини ўрнатиш каби қатор муаммолардан бошқа нарса йўқ.

Мана, шахсан президент “соя”даги иқтисодни оқартиришга катта аҳамият бериб, бюджетга тушумни кўпайтиришни талаб қилмоқда. Шунинг ўзидан ҳам мақсад халқимиз бошидаги муаммоларни бартараф қилиш эмас, балки яна янгидан-янги муаммолар пайдо қилиб бўлса-да, давлат назоратини кучайтириш ва одамларни солиқ тўлашга мажбур қилиш эканлиги ойдек равшан бўлиб турибди.

Нақдсиз пул муомаласи ҳажмининг катта даражада сақланиб қолиши давлатга нимаси билан хавф солади? Аввало, давлат солиқ тушумларидан қуруқ қолади. Шунингдек, давлат назоратидан четда бўлган иқтисодиёт мавжуд бўлишда давом этади. Бундан ташқари, одамларда банклар ва давлатга қарамлик бўлмас экан, уларни бошқариш борасида ҳам қийинчиликлар юзага келади. Булар, албатта, ўзбек режими нуқтаи назаридан қараганда шундай.

Бироқ аслида иқтисодиётимиз учун “соя иқтисодиёти” дейилаётган нарсанинг асло хавф-хатари йўқ. Зеро, жуда кўп одамларнинг тирикчилиги ана шунга боғлиқ. Аслини олганда, “соя иқтисодиёти”нинг пайдо бўлишига ҳам ўзбек ҳукуматининг ўзи сабабчи. Чунки унинг иқтисодиётда капиталистик иқтисод низомини татбиқ қилишга уринаётгани оқибатида одамлар солиқлар, қоғозбозлик, давлатнинг одамлар ишига ноўрин бурун суқавериши каби ғалвалар сабабли кўпчилик “қонуний” ишлашдан қочади. Агар одамларга кенг имкониятлар берилса, ҳукумат уларга зулм қилмаса, эмин-эркин иш юритишларига қўйиб берса, албатта, ҳеч ким яшириниб ишлашга мажбур бўлмайди. 

Ўзбек режими ҳақиқатдан ҳам ҳаммасини “қонуний” қилишда ростгўй бўлса, ишни аввал ўзидан бошласин. Чунки ҳукумат тепасига ўтириб олганлар ва уларга яқин бўлган шахсларга тегишли компаниялар, шунингдек, очкўз хорижий ширкатларнинг шубҳали пул оқимларини нега текшириб, “оқартирмайди”?! Нимага уларни солиққа тортмайди?! Ёки улар устидан назорат ўрнатмайди?! Нега калтак фақат шу жабрдийда халқимиз бошида синаверади?!

Энди уй-жой олди-сотдисининг фақат банк орқали амалга ошишига келсак, бу бир қатор муаммо ва қийинчиликларга олиб келади. Масалан, нархлар янада ошиб кетади. Чунки банк хизматлари, давлатга тўланадиган солиқ ва тўловлар ҳамда бошқа харажатлар пайдо бўлади. Коррупция учун яна бир замин ҳозирланади. Чунки Ўзбекистонда ҳар қандай давлат хизматини одамлардан пора олмасдан туриб кўрсатиш анқонинг уруғи бўлиб қолган. Бундан ташқари, ўзбек ҳукуматининг ҳар қандай “ислоҳоти” халқимиз зарарига бўлаётганидан, бунисидан ҳам бирор яхшилик чиқмаслиги тайин. У одамларга янгидан-янги мушкулликлар ва муаммолар туғдиришига ҳеч қандай шубҳа йўқ. Қолаверса, юқорида айтганимиздек, нақд пул муомаласини чеклаш одамларни эркин олди-сотди қилиш ҳуқуқидан мосуво қилиш ҳисобланади.

Исломга келсак, одамлар уй-жой олди-сотдисини ҳеч бир тўсиқларсиз эркин амалга ошира оладилар. Ва бундай савдодан ҳеч ким давлатга солиқ тўламайди. Давлат савдолар шариат асосида бўлишини назорат қилади холос. Савдоларга аралашиб, одамларга қийинчиликлар туғдирмайди. Аллоҳ таоло шундай дейди:

يُرِيدُ اللَّهُ بِكُمُ الْيُسْرَ وَلَا يُرِيدُ بِكُمُ الْعُسْرَ

– “Аллоҳ сизларга енгилликни истайди, сизларга оғир бўлишини истамайди”. (Бақара:185)

 

Ҳизб ут-Таҳрир Ўзбекистон Матбуот бўлими аъзоси Форуқ

09.07.2025й

TagsзулмКўчмас мулк савдоси
0
Shares
  • 0
  • +
  • 0
  • 0
  • 0
  • 0

Leave a reply Отменить ответ

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте, как обрабатываются ваши данные комментариев.

ЯНАДА ҚИЗИҚАРЛИ МАВЗУЛАР

  • МАҚОЛАЛАР

    Фаластин иймон ва куфрни ажратди

  • МАҚОЛАЛАР

    Тошкент олимпиадасидаги сионистик фитна ва жамиятнинг асл қиёфаси

  • МАҚОЛАЛАР

    Ўзбекистоннинг “ишончли” имомларига очиқ мурожаат

ОНЛАЙН КУТУБХОНА

АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ

МАҚОЛАЛАР

  • МАҚОЛАЛАР

    «Тараққиёт» ниқоби остидаги қарамлик: БМТнинг Марказий Осиёдаги ҳазорий тузоғи

    «Тараққиёт» ниқоби остидаги қарамлик: БМТнинг Марказий Осиёдаги ҳазорий тузоғи  بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ Халқаро саҳнада капиталистик тузум ўзининг фикрий ва сиёсий муфлислиги туфайли чуқур емирилиш босқичини бошдан кечирмоқда. Бир томондан, ...
  • МАҚОЛАЛАР

    Мустамлакачилик занжиридаги пенсия жамғармалари ва инсон тақдирини гаровга қўйган тизимлар

    Мустамлакачилик занжиридаги пенсия жамғармалари ва инсон тақдирини гаровга қўйган тизимлар بِسْمِ اللَّهِ الرَّحْمَٰنِ الرَّحِيمِ 2027 йил бошидан Ғарб мустамлакачилиги томонидан ўрнатилган иқтисодий зулмларнинг яна бир тўлқинига гувоҳ бўламиз. Яъни Иқтисодиёт ...
  • МАҚОЛАЛАР

    Экспортга чиқарилаётган тақдирлар: Масъулиятсиз сиёсат ва капиталистик қулчилик бозори

    Экспортга чиқарилаётган тақдирлар: Масъулиятсиз сиёсат ва капиталистик қулчилик бозори  بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ Исломда давлат ва ҳокимият тушунчаси инсонларга ғамхўрлик билан раҳбарлик қилиш, уларнинг ички ва ташқи ишларини тўғри ва ...
  • МАҚОЛАЛАР

    Таълим тизими ҳарбийлаштирилган назоратдан қутуладими ёки эскича босимлар давом этадими?

    Таълим тизими ҳарбийлаштирилган назоратдан қутуладими ёки эскича босимлар давом этадими?  ​​بِسْمِ اللَّهِ الرَّحْمَٰنِ الرَّحِيمِ Мамлакатимизнинг таълим соҳасида кутилмаган, аммо жиддий ўзгариш юз берди. Навоий, Сурхондарё, Самарқанд ва Сирдарё каби мураккаб ...
  • МАҚОЛАЛАР

    Ақаба жараёни: «хавфсизликни таъминлаш» шиори ортидаги мақсадлар

    Ақаба жараёни: «хавфсизликни таъминлаш» шиори ортидаги мақсадлар بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Қозоғистон президенти Қасим-Жомарт Тоқаев ва Иордания қироли Абдулла II таклифига биноан 5–6 ноябрь кунлари Остонада ...

ИЗОҲЛАР

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    09.06.2026
    […] қилганларидек: «Мушриклар олови билан ёритманг…[1]». Бундай машъум битимлар мусулмон армияларини […]

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] шундаки, Иордания қўшинига инглиз жосуси Глабб Пошо[1] қўмондонлик қилаётган эди. Бошқа араб раҳбарлари ва […]

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар куфр кучларини «дўст» тутишнинг оқибатларини — бу йўл дунёда хорлик, Охиратда эса ...

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026
    […] аёлу болаларни қутқариш учун жанг қилмаяпсизлар?![1]» деган амрига бўйсуниш учун уларда куч ҳам, имконият […]

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    31.05.2026
    […] шиорларини улуғласа, демак, бу қалбидаги тақвосидан[1]» деган каломига содиқ қолган ҳолда, байрам шукуҳини […]

    1447 ҲИЖРИЙ ЙИЛ МУБОРАК ҚУРБОН ҲАЙИТИ ТАБРИГИ

logo

Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.

Алоқа учун манзилимиз

  • Beirut-Lebanon P.O.BOX 14-5010
  • 0096 113 07 59 4
  • ht.uzbekistan@gmail.com
  • Popular

  • Comments

  • Эр аёлига маҳрни бермай талоқ қилиши тўғрсидаги саволга жавоб

    By htadmin
    08.01.2017
  • Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги

    By htadmin
    22.08.2018
  • Андижон қатлиомига 12 йил бўлди!

    By htadmin
    12.05.2017
  • Эркак ва аёл ўртасидаги алоқаларни тартибга солиш

    By htadmin
    19.06.2017
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    09.06.2026

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

    […] қилганларидек: «Мушриклар олови билан ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

    […] шундаки, Иордания қўшинига ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

    […] аёлу болаларни қутқариш ...

    SAHIFA

    • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
    • БОШ САҲИФА
    • КИТОБЛАР
    • Ҳизб ут-Таҳрир

    ИЖТИМОИ ТАРМОҚЛАРИМИЗ

    • Contact
    • About Us
    • Home
    http://hizb-uzbekiston.info/
    Yozuv:
    Tarjima: