| Hizb-Uzbekiston.info

Top Menu

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

Main Menu

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

logo

| Hizb-Uzbekiston.info

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      05.07.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      27.06.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      20.06.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      13.06.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      06.06.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      30.05.2026
      0
    • Қурбон ҳайити муборак бўлсин!

      26.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      23.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      16.05.2026
      0
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • “Сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида (жиҳодга) чиқинглар, дейилса, ўз ерингизга (яъни, юртингизга) ...

      23.03.2025
      0
    • Усули фиқҳ бўйича олим Ато ибн Халил Абу Рашта: Ҳизбнинг ҳозирги амири

      07.12.2016
      0
    • Шайх Абдул Қаддим Заллум: Ҳизб қиёдатида ўз ўтмишдошининг энг яхши ўринбосари

      07.12.2016
      0
    • Тақийюддин Набаҳоний… Асосчи шайх

      07.12.2016
      0
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
    • Халифалик Давлатида моллар

      10.03.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      20.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      15.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      28.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.12.2022
      0
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • Минбар омонатдир!

  • Ёқилғи тақчиллиги Ўзбекистонни стратегик танловлар остонасига чорламоқда!

  • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

  • Онгимиз кимнинг мезон-ўлчовлари билан бошқарилмоқда?

  • Яҳудий вужуди Сурия режимидан нима хоҳламоқда?

  • Эроннинг бугунги воқелиги ва у билан АҚШ ўртасидаги зарбаларнинг янгиланиши

  • Тошкентнинг АСЕАН маконига кириб бориши нимани англатади?

  • Солиқларни қайтариш ортидаги «қармоқ»

АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
Home›АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ›Ислом қашшоқлик муаммосини қандай ҳал қилади? (1)

Ислом қашшоқлик муаммосини қандай ҳал қилади? (1)

By htadmin
24.11.2016
0
Share:

بِسْمِ اللَّـهِ الرَّحْمَـٰنِ الرَّحِيمِ

Роя газетаси:

Ислом қашшоқлик муаммосини қандай ҳал қилади? (1)

Муҳаммад Малковий қаламига мансуб

Қуръони Каримни тадаббур қилиб, сураларини варақлаб, бошдан оёқ Исломдаги иқтисод низоми ҳақида сўз юритган сурани қидирсангиз, асло тополмайсиз. Шунингдек, саййидимиз Муҳаммад САВ ҳам бугунги кунда номланаётган иқтисодий структура билан боғлиқ барча нарсани ўз ичига олувчи хутбалар қилмадилар, оммавий эълонлар бермадилар. Балки, иқтисодий ва молиявий масалаларга ишора қилувчи нусуслар йигирма уч йил мобайнида кўплаб оятларда нозил бўлди, талайгина ҳадисларда келди.

Кўпинча маълум воқеага оид бир иқтисодий масалага ишора қилиб ўтилди. Бу ҳодиса бирор турдаги қоида ёки шаръий ҳукмни истинбот қилишни талаб қилади. Масалан, куч билан фатҳ қилинган хирожий ерлар мулкчилиги хусусидаги шаръий ҳукм Хайбар ғазоти билан бир даврда нозил бўлди. Шундай қилиб, иқтисод низомининг тўлиқ суврати Қуръони Карим оятларидан, Росулуллоҳ САВнинг сўзларидан ҳамда муайян воқеаларга оид аҳкомлардан келиб чиқади. Исломдаги иқтисод низоми учун зарур ҳисобланган тўртта муҳим қоида бор:

Биринчи: Ризқ тушунчаси ва унинг исломий иқтисоддаги роли:

Исломдаги иқтисод низомини аниқ-тиниқ тушуниш учун Исломдаги бойлик ёки ризқ тушунчасини билиш лозим. Ризқ нима? Ризқни ким беради? Исломда ризқни Аллоҳ Таоло беради. Ёлғиз Аллоҳ Субҳанаҳугина инсон умри бўйи топиши мумкин бўлган бойликнинг миқдорини белгилайди. Инсон бу ҳаётда фақат Аллоҳ Таоло белгилаган ризқни топиш учунгина ҳаракат қилади, уни на озайтира олади ва на кўпайтиради. Инсон Аллоҳ Таоло унга қанча ризқ белгилаганини билмайди, бойликка эга бўлиш учун меҳнат қилаверади. У бойликка эга бўлган пайтда Аллоҳ Таоло шу бойликни унга хослаб қўйганига имон келтириши зарур. Ризқни шундай тушуниш мусулмонлар зеҳнида мустаҳкам ўрнашиши лозим ва бунинг бир неча сабабаблари бор: Биринчи сабаб, Ислом инсонларнинг шундай жамиятда яшашларини истайдики, бу жамиятда бойиган, давлатмандга айланган кишилар ўзини хоксор тутсинлар. Чунки қачон инсон ризқ Аллоҳ Таолодан, деб билса, ундан ғурурланиш ва манманлик туйғуси кетади. Иккинчи сабаб, Ислом сахий қўли очиқ жамият қурилишини истайди. Бу камбағаллар билан муомала қилиш учун ғоят зарур. Учинчи сабаб, шуниси яхшики, мусулмонлар ўз молларидан кўнгилли равишда, давлат қонунида талаб қилинганидан ҳам кўра кўпроқ инфоқ-эҳсон қилсинлар. Тўртинчи сабаб, Ислом давлати туғилган пайтда бир неча урушларга дуч келади. Яъни моддий қўллаб-қувватлов давлатманд кишилардан талаб қилинади.

Қуръони Каримда ризқнинг Аллоҳ Таоло томониданлигига ишора қилувчи юздан ортиқ оятлар бор. Масалан, Аллоҳ Таолонинг ушбу каломи каби:

اللَّـهُ الَّذِي خَلَقَكُمْ ثُمَّ رَزَقَكُمْ ثُمَّ يُمِيتُكُمْ ثُمَّ يُحْيِيكُمْ

«Аллоҳ сизларни яратган, сўнгра ризқ берган, сўнгра жонингизни оладиган, сўнгра сизларга (қайта) ҳаёт берадиган зотдир»    [Рум 40]

Яна ушбу каломи каби:

يَا أَيُّهَا النَّاسُ اذْكُرُوا نِعْمَتَ اللَّـهِ عَلَيْكُمْ ۚ هَلْ مِنْ خَالِقٍ غَيْرُ اللَّـهِ يَرْزُقُكُم مِّنَ السَّمَاءِ وَالْأَرْضِ ۚ لَا إِلَـٰهَ إِلَّا هُوَ

«Эй инсонлар, сизларга Аллоҳ ато этган сон-саноқсиз неъматни эслангиз! Сизларга осмону заминдан ризқу-рўз берадиган Аллоҳдан ўзга биронта яратгувчи борми?! Ҳеч бир илоҳ йўқ, магар Унинг Ўзигина бордир»    [Фотир 3]

Демак, асли исломий ақида бўйича, мусулмон ҳаётда инсоннинг топадиган ризқи фақат Аллоҳ Субҳанаҳудан, Ундан бошқа ҳеч кимдан эмас, дея эътиқод қилади. Шунинг учун бу мусулмондан Аллоҳ Таолонинг амри орқали бойликларидан эҳсон қилиш талаб қилинса, ҳеч иккиланмай бўйсунади. Дарҳақиқат, Қуръони Карим кофирларнинг мискинларни тўйдиришдан бўйин товлашларига ризқ тушунчасини рад этишгани сабаб бўлганини баён қилди. Чунки улар топган-орттирган бойликлари Аллоҳ Таоло берган ризқ эканини, бунга уларнинг истаклари ҳам, ҳаракатлари ҳам таъсир қилмаганини қабул қилишмаган

وَإِذَا قِيلَ لَهُمْ أَنفِقُوا مِمَّا رَزَقَكُمُ اللَّـهُ قَالَ الَّذِينَ كَفَرُوا لِلَّذِينَ آمَنُوا أَنُطْعِمُ مَن لَّوْ يَشَاءُ اللَّـهُ أَطْعَمَهُ إِنْ أَنتُمْ إِلَّا فِي ضَلَالٍ مُّبِينٍ

«Қачон уларга: «Аллоҳ сизларга ризқ қилиб берган нарсалардан инфоқ-эҳсон қилинглар», дейилса, кофир бўлган кимсалар имон келтирган зотларга (истеҳзо билан): «Агар Аллоҳ хоҳласа Ўзи таомлантириб оладиган кишиларга бизлар таом берурмизми? Сизлар ҳеч шак-шубҳасиз очиқ залолатдадирсизлар», дерлар»    [Ясин 47]

Бинобарин, Исломдаги ризқ тушунчасининг ўзи, мусулмонга Аллоҳ Таолонинг буйруғига бўйсунган ҳолда инфоқ-эҳсон қилишига туртки беради ҳамда иқтисодий ва молиявий низомларни қўллаб-қувватлаш учун олий, юксак қадриятларга асос қўяди.

Капиталистик мабда муқаррар ҳалокат сари кетмоқда.

Аммо Қуръони Карим илғор ва зарур бўлган ҳамда иқтисодий низомни қўллайдиган қадриятларни кенг баён қилган. Шунингдек, у Макка жамияти яшаган бузуқ тузумни фош этган. Фажр сурасида келганидек, бу бузуқ ҳолат Маккадаги иқтисодий низомда яққол кўринар эди:

كَلَّا ۖ بَل لَّا تُكْرِمُونَ الْيَتِيمَ*  وَلَا تَحَاضُّونَ عَلَىٰ طَعَامِ الْمِسْكِينِ* وَتَأْكُلُونَ التُّرَاثَ أَكْلًا لَّمًّا*  وَتُحِبُّونَ الْمَالَ حُبًّا جَمًّا

«Йўқ, (сизлар гумон қилганларингиздек иззат-икром бойлик билан, хор-зор қилиш — камбағаллик билан бўлмас)! Йўқ, сизлар етимни иззат-икром қилмассизлар! Мискин-бечорага таом беришга ҳам бир-бирларингни тарғиб қилмассизлар! Меросни эса (ўзларингизнинг улушингизга ўзгаларникини ҳам) қўшиб ейиш билан еяверурсизлар! Яна мол-дунёни қаттиқ муҳаббат билан яхши кўрурсизлар!»  [Фажр 17-20]

Бу шуни англатадики, Ислом илғор жамият ва тузумларни бино қилишга ҳаракат қилади, бу жамиятнинг очкўз бўлишига ёки мискин ва етимларни кўрмаганга олиб кетишига ёхуд бойликнинг фақат пул тўплашдан ўзга ташвиши бўлмаган дунёпараст кимсалар қўлида йиғилиб қолишига йўл қўймайди.

Ислом бошиданоқ фойда-судхўрлик тақиқланган иқтисодий тузумга асос солди. Судхўрликнинг ҳаромлиги ҳақидаги аҳкомлар мукаммал нозил бўлгунга қадар, Қуръони Карим судхўрлик муомаласи бойлик орттиришнинг номақбул воситаси эканига диққатни қаратди. Судхўрлик бир шахснинг давлатини бошқалар давлати ҳисобига орттиришдан иборатлигини баён қилди. Судхўрлик ўзи аслида, молни шундай йўл билан ўстиришга олиб борадики, унда ишлаб чиқаришдаги ўсиш бўлмайди. Қуръони Карим бундай муомалани ёмонлади, садақа қилиш ва муҳтожларга ёрдам беришни мақтади:

أَوَلَمْ يَرَوْا أَنَّ اللَّـهَ يَبْسُطُ الرِّزْقَ لِمَن يَشَاءُ وَيَقْدِرُ ۚ إِنَّ فِي ذَٰلِكَ لَآيَاتٍ لِّقَوْمٍ يُؤْمِنُونَ* فَآتِ ذَا الْقُرْبَىٰ حَقَّهُ وَالْمِسْكِينَ وَابْنَ السَّبِيلِ ۚ ذَٰلِكَ خَيْرٌ لِّلَّذِينَ يُرِيدُونَ وَجْهَ اللَّـهِ ۖ وَأُولَـٰئِكَ هُمُ الْمُفْلِحُونَ* وَمَا آتَيْتُم مِّن رِّبًا لِّيَرْبُوَ فِي أَمْوَالِ النَّاسِ فَلَا يَرْبُو عِندَ اللَّـهِ ۖ وَمَا آتَيْتُم مِّن زَكَاةٍ تُرِيدُونَ وَجْهَ اللَّـهِ فَأُولَـٰئِكَ هُمُ الْمُضْعِفُونَ

«Ахир улар Аллоҳ Ўзи хоҳлаган кишининг ризқини кенг қилишини ва (Ўзи хоҳлаган кишининг ризқини) танг қилишини билмадиларми?! Албатта бунда имон келтирадиган қавм учун оят-ибратлар бордир. Бас қариндош-уруғга, мискин ва мусофирга (хайру-эҳсон қилиш билан) ҳақларини ато этинг! Аллоҳ юзини истайдиган кишилар учун мана шу энг яхши (ишдир). Ана ўшалар нажот топгувчидирлар. Сизлар одамларнинг моллари ичида зиёда бўлиб (қайтиши) учун берган судхўрликдан иборат бўлган пул-молларингиз (яъни совға-саломларингиз) Аллоҳ наздида зиёда (савоб) олишингизга сабаб бўлмас. Аллоҳнинг юзини — розилигини истаб ато этган закотдан иборат бўлган нарсаларингиз, бас ана ўша (закот бергувчи кишилар ажру-савобларини) бир неча баробар қилиб олгувчилардир»    [Рум 37-39]

Аллоҳ Таоло судхўрлик ўрнига, бировларга ёрдам бериш ва қўллаб-қувватлаш учун қарзи ҳасана берган кишиларга, бу ишлари эвазига бир неча ҳисса қилиб савоб ато этишни ваъда қилди:

مَّن ذَا الَّذِي يُقْرِضُ اللَّـهَ قَرْضًا حَسَنًا فَيُضَاعِفَهُ لَهُ وَلَهُ أَجْرٌ كَرِيمٌ

«Аллоҳга қарзи ҳасана (ихтиёрий қарз, яъни Унинг йўлида хайру саховат) берадиган ким бор? Бас, У ўша (киши)га бир неча ҳисса қилиб қайтарур ва унинг учун улуғ ажр-мукофот бордир»    [Ҳадид 11]

Иккинчи: Ресурслар мўл-кўллиги:

Капиталистик мабданинг «ресурслар тақчиллиги» қоидасидан фарқли ўлароқ, Ислом «ресурслар мўл-кўллиги» қоидасини таъкидлайди. Дарҳақиқат, Аллоҳ Таолонинг ресурсларни мўл-кўл қилиб яратгани, улардан инсонлар учун манфаат ҳосил қилгани Қуръони Каримнинг жуда кўп ерларида такрорланди. Оламдаги асосий ресурсларнинг тақчил эмаслигини, Аллоҳ Таоло уларни барча инсонлар фойдаланиши учун етарлигидан ҳам кўп миқдорда яратганини баён қилди. Бунинг давомида, айни ресурслардан одамлар манфаат топсинлар ва яхши йўлларда фойдалансинлар дея уларни бизга ризқ қилиб берганини зикр қилди:

وَالْأَنْعَامَ خَلَقَهَا ۗ لَكُمْ فِيهَا دِفْءٌ وَمَنَافِعُ وَمِنْهَا تَأْكُلُونَ* وَلَكُمْ فِيهَا جَمَالٌ حِينَ تُرِيحُونَ وَحِينَ تَسْرَحُونَ* وَتَحْمِلُ أَثْقَالَكُمْ إِلَىٰ بَلَدٍ لَّمْ تَكُونُوا بَالِغِيهِ إِلَّا بِشِقِّ الْأَنفُسِ ۚ إِنَّ رَبَّكُمْ لَرَءُوفٌ رَّحِيمٌ* وَالْخَيْلَ وَالْبِغَالَ وَالْحَمِيرَ لِتَرْكَبُوهَا وَزِينَةً ۚ وَيَخْلُقُ مَا لَا تَعْلَمُونَ

«У (Аллоҳ) сизлар учун иссиқ кийим ва (турли) манфаатлар бўлсин, деб чорва молларини ҳам яратдики, сизнинг таом-озуқаларингиз шулардан бўлур. Яна сизлар учун улар кечқурун ўтлоқдан қайтаётган ва тонгда ўтлоққа кетаётган пайтида бир чирой-файз бўлур. Шунингдек, улар сизлар жонларингизни қийнаб, зўр-базўр етадиган юртларга юкларингизни элтиб берур. Албатта, Роббингиз меҳрибон ва раҳмлидир. У яна сизлар минишингиз учун зийнат қилиб отлар, хачирлар ва эшакларни (яратди), яна сизлар (ҳали) билмайдиган нарсаларни ҳам яратур»    [Наҳл 5-8]

Айнан шу оқимда, Қуръони Карим Аллоҳ Таолонниг денгизларда, океанларда ва дарёларда ҳам ресурслар яратганини эслатади. Бу ресурслар балиқлар ва қимматбаҳо тошларни ўз ичига олади ҳамда инсоннинг денгиз сувларига кемалар ёрдамида юришга қодирлиги эслатилади:

وَهُوَ الَّذِي سَخَّرَ الْبَحْرَ لِتَأْكُلُوا مِنْهُ لَحْمًا طَرِيًّا وَتَسْتَخْرِجُوا مِنْهُ حِلْيَةً تَلْبَسُونَهَا وَتَرَى الْفُلْكَ مَوَاخِرَ فِيهِ وَلِتَبْتَغُوا مِن فَضْلِهِ وَلَعَلَّكُمْ تَشْكُرُونَ

«У сизлар янги гўшт (яъни, балиқ гўшти) ейишингиз ва тақадиган тақинчоқлар чиқариб олишларингиз учун (сизга) денгизни ҳам бўйсундириб қўйган зотдир. Сиз унда (сувни) ёриб кетаётган кемаларни кўрурсиз, Унинг (Аллоҳнинг) фазлу марҳаматидан (ризқу рўз) исташларингиз ва (берган неъматларига) шукр қилишингиз учун (сизларга денгизларни бўйсундириб қўйди)»    [Наҳл 14]

Аллоҳ Таоло бу ва бошқа ресурслар бирор пайт келиб ҳаргиз камаймайди ёки ҳаргиз тугамайди, деган ҳақиқатга ишора қилиб, бундай дейди:

وَإِن تَعُدُّوا نِعْمَةَ اللَّـهِ لَا تُحْصُوهَا ۗ إِنَّ اللَّـهَ لَغَفُورٌ رَّحِيمٌ

«Агар (сизлар) Аллоҳнинг неъматларини санасангиз, саноғига ета олмайсиз. Аллоҳ албатта мағфиратли, меҳрибондир»    [Наҳл 18]

Инша Аллоҳ, давоми бор.

Роя газетасининг 2016 йил 6 июл чоршанба кунги 85-сонидан

TagsИсломқашшоқлик муаммоси
0
Shares
  • 0
  • +
  • 0
  • 0
  • 0
  • 0

Leave a reply Отменить ответ

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте, как обрабатываются ваши данные комментариев.

ЯНАДА ҚИЗИҚАРЛИ МАВЗУЛАР

  • МАҚОЛАЛАР

    Мирзиёев нега қўлига тасбеҳ олиб ифтор вақтига риоя қилиб қолди?

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Ғазода Халифалик ва Фаластин масаласини муҳокама қилинган давра суҳбати уюштирилди

  • МАҚОЛАЛАР

    Номуссизлар тергови

ОНЛАЙН КУТУБХОНА

КАМПАНИЯЛАР

Facebook

ИЗОҲЛАР

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    09.06.2026
    […] қилганларидек: «Мушриклар олови билан ёритманг…[1]». Бундай машъум битимлар мусулмон армияларини […]

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] шундаки, Иордания қўшинига инглиз жосуси Глабб Пошо[1] қўмондонлик қилаётган эди. Бошқа араб раҳбарлари ва […]

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар куфр кучларини «дўст» тутишнинг оқибатларини — бу йўл дунёда хорлик, Охиратда эса ...

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026
    […] аёлу болаларни қутқариш учун жанг қилмаяпсизлар?![1]» деган амрига бўйсуниш учун уларда куч ҳам, имконият […]

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    31.05.2026
    […] шиорларини улуғласа, демак, бу қалбидаги тақвосидан[1]» деган каломига содиқ қолган ҳолда, байрам шукуҳини […]

    1447 ҲИЖРИЙ ЙИЛ МУБОРАК ҚУРБОН ҲАЙИТИ ТАБРИГИ

logo

Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.

Алоқа учун манзилимиз

  • Beirut-Lebanon P.O.BOX 14-5010
  • 0096 113 07 59 4
  • ht.uzbekistan@gmail.com
  • Popular

  • Comments

  • Эр аёлига маҳрни бермай талоқ қилиши тўғрсидаги саволга жавоб

    By htadmin
    08.01.2017
  • Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги

    By htadmin
    22.08.2018
  • Андижон қатлиомига 12 йил бўлди!

    By htadmin
    12.05.2017
  • Эркак ва аёл ўртасидаги алоқаларни тартибга солиш

    By htadmin
    19.06.2017
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    09.06.2026

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

    […] қилганларидек: «Мушриклар олови билан ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

    […] шундаки, Иордания қўшинига ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

    […] аёлу болаларни қутқариш ...

    АЛ-ВАЪЙ

    • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
    • БОШ САҲИФА
    • КИТОБЛАР
    • Ҳизб ут-Таҳрир

    ИЖТИМОИ ТАРМОҚЛАРИМИЗ

    • Contact
    • About Us
    • Home
    http://hizb-uzbekiston.info/