Умматга хақиқий қалқон керак, малай хокимлар эмас

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمنِ الرَّحِيمِ
Умматга хақиқий қалқон керак, малай хокимлар эмас
Бугунги кунга назар:
Россиянинг Коми Республикасидаги Хориж фуқароларини сақлаш марказида қолаётган ўзбеклар Ўзбекистон консуллигининг лоқайдлиги сабаб юртига кетаолмаяптилар. Махсус қабул қилувчи пункт (спецприёмник) раҳбари буни тасдиқлар экан, Россия ҳибсхоналарида консуллик айби билан узоқ қолиб кетаётган ўзбекистонликлар кўпаяётганини айтди, хабар қилади “озодлик”.
Ўзбекистон президентидан эса ўз фуқароларини химоя қилишни кутиш қўпол қилиб айтганда "ахмоқликдир". Биринчидан чет элда мехнат қилаётган фуқароларидан жирканишини очиқ тан олганлиги бўлса, иккинчидан эса Каримов ўзи малай бўлганлиги, яъни унинг ўзи қул бўлса, қандай қилиб қул мазлумга ёрдам бериши мумкин.
Ўз фуқароларини яхши кўрадиган, жирканмайдиган ва керак бўлса улар учун жонидан ҳам кечадиган хоким қандай бўлишлигини оз бўлсада тасаввур қилишингиз учун мусулмонлар тарихидан машхур бир воқеани эътиборингизга хавола қиламиз:
Рум империясига қарашли Амурия вилоятининг хокими, Живор қишлоқларини тор-мор қилади. Ер билан яксон қилади, зулм қилади. Зулм қилган қишлоқлардан бирисидан муслима бир синглимизни асир олади. Бир, ўнта эмас, юзта эмас, мингта эмас, ўн мингта ҳам эмас, атиги биттагина синглимизни асирга олди. Уни судраб олиб кетаркан, синглимиз шундай нидо қилади:
“Эй, Муътасим! Эй, Муътасим!”
Яъни, “ёрдам бер, Эй, Муътасим, ёрдам бер!”.
Энди халифаликнинг марказига келамиз, халифа Муътасим ўтирар эди. Ҳаммамиз оқшомлари чой ичиб, дам олиб ўтирганимиздек. Халифанинг хизматкори унинг ичадиган шарбатини эндигина келтириб турган эди. Халифа шарбатни энди ичмоқчи бўлиб тураркан, ичкарига элчи кирди. Халифа деди: ”тинчликми, яхши хабар келтирдинг деб ўйлайман” элчи дедики: “ эй, амирал муъминин, Аллоҳга қасамки, яхши хабар келтирмадим,”
Халифа ичмоқчи бўлган шарбатини қўлида ушлаб турар эди: “ҳа, гапир, нима бўлди? ” деб сўради. Элчи деди: “сенинг фуқароларингдан бўлган битта муслима кофирларнинг қўлида асирликда, судраб олиб кетиларкан, “во Муътасим” деб фарёд қилмоқда.
Қаранг ичадиган сувимиз қанча вақтимизни олар эди, илтимос бир тасаввур қилиб кўринг, қаранг бошимизда Халифамизнинг бўлмаганлиги туфайли мусулмонлар нималарга дучор бўлмоқдалар, эътибор беринг, ичмоқчи бўлган шарбатини хизматкорига қайтариб беради ва дейдики: “буни ол, менинг фуқароларимдан бири зулм кўраркан, Аллоҳ Субханаҳу ва Таъолонинг халоли менга харомдир”.
Аллоҳ Субханаҳу ва Таъолонинг халолини ўзига харом қилмоқда, қаранг азиз биродарлар, қанча ҳам вақт кетар эди, совуқ бир сувни ичишга, халифа шундай деди: ”шундай бир лашкар, тайёрлайки, кўзлар унинг узунлигини қанчалигини кўра олмайдиган даражада бўлсин, шу ердан Бағдоддан Амуриягача чўзилиб кетсин”.
Субханаллоҳ! Бир донагина мусулмон синглимиз учун, халифа хизматкорига буюрди ”сен ҳам келасан, мана шу сувни ёнингга олиб оласан”. Илтимос мана шу ерига диққатингизни қаратинг, одатда хизматкорлар жангга олинмайдилар. Дедики Аллоҳнинг халолини, зулм остида фарёд чекаётган мусулмон синглимни қутқарганимдан кейин ичаман!
Халифа, муслима синглимизни қутқариб олгандан кейин шундай деб сўради, илтимос диққат қилинг, “Синглим, саломатмисан?”. Муслима аёл жавоб берди: ”эй, амирал мўъминин, Аллоҳга қасамки саломатман” шундан кейингина хизматкорни қўлидаги сувни олиб ичди, ичганидан кейин шундай деди:
“Субҳаналлоҳ, Аллоҳга қасамки, Аллоҳнинг ҳеч бир неъмати менга бу қадар лаззатли туйилмаган эди. Аллоҳу Акбар, Субханаллоҳ, “Аллоҳнинг ҳеч бир неъмати менга бу қадар лаззатли туйилмаган эди”!
Хўш Каримов малайликдан воз кечиб шундай хоким бўлаоладими?
Ҳизб ут-Таҳрирнинг Ўзбекистондаги медиа офиси масъули Умар
28.08.2014й.



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?
НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!
ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!
ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ