Келажаги буюк давлатнинг хор фуқаролари
بِسْمِ اللهِ الرَّحْمنِ الرَّحِيمِ
Келажаги буюк давлатнинг хор фуқаролари
«Ўзбекистон – келажаги буюк давлат». Бу ибора бир қарашда одамни жуда руҳлантирадиганга ўхшайди, бу иборани кўпчилик маъносини тушунмай ёки шунчаки чиройли сўз сифатида айтади. Хўп, шундай бўлсин, ҳамма ҳам буюк давлат фуқароси бўлишни яхши кўради. Лекин бу келажак қачон келади? Ёки буюк давлат бўлиш учун бизда асос, пойдевор борми? Масалан, келажаги буюк бўлиши керак бўлган Ўзбекистон фуқароларининг ҳозирги аҳволи қандай? Уларнинг чет давлатидаги аҳволи ҳақида “Озодлик” хабар берди:
“Ўзбекистонлик икки меҳнат муҳожири Подмосковьедан суд қарорисиз бадарға қилинди. Депорт қилинган ўзбекларнинг ҳимоячиси Россия миграция, полиция ва суд идоралари биргалашиб мамлакатда қонуний яшаётган ва меҳнат қилаётган муҳожирларни бадарға қилиш учун янги-янги усулларни кашф қилаётганини гапирмоқда. Шундай қилиб, Москва шаҳридаги рейдлар Москва вилоятига ҳам кўчгани маълум бўлди.
Исмини ошкор қилмасликни сўраган тингловчиларимиздан бири Озодликка ёзган хатида ҳамма зарурий ҳужжатлари жойида бўлганига қарамасдан жаримага тортилгани ва депортация қилингани тўғрисида ҳикоя қилди:
“Ассалому алайкум Озодлик радиоси. Мен ҳозир Россиядаман, иш жойида эмас, квартирада ушлашди бизларни. Менда патент бор эди — ҳар ой патент тўлаб борардим. Шунга ишониб мен ҳам документларимни бердим полицияга. Улар текширди-да, менга айтишича, регистрация бўлмаган жойда яшаётган эканман. Мени депорт қилди ва яна 5 минг рубль штраф қилди”, деб ёзди нима қилишини билмай қолган муҳожир аёл.
Айни пайтда, Москва полицияси, ФМСи ва ОМОН жангчилари 23 октябрдан 2 ноябрга қадар “Мигрант-2014” деб номланган тозалаш амалиётини ўтказмоқда. Москва шаҳрида давом этаётган “тозалаш” рейдлари давомида ўтган беш кунда 27 минг меҳнат муҳожири полиция бўлимларига олиб келиниб, шахсий маълумотлари ҳамда уларнинг Россияда бўлиши қонунийлигини текшириш учун сўроқ қилинган. Шулардан, 7 минг нафари маъмурий жавобгарликка тортилган.”
Маълумки, Россия Ўрта Осиёдан меҳнат муҳожирларини ўзига доимо маҳлиё қилиб турадиган ўлкадир. Ҳар йили Ўрта Осиёдан Россияга миллионлаб меҳнат муҳожирлари тирикчилик илинжида йўл оладилар, уларнинг ичида, айтиш мумкинки, ўзбеклар энг катта қисмни ташкил этади. Агар келажагимиз буюк бўлса, нимага шунча одам, хатто ўлимни бўйнига олиб бегона жойга пул топгани кетмоқда? Ёки келажагимиз буюк эканку, ҳозирча қийналсак ҳам майли, ўша буюк бўладиган пайтимиз келганида биз ҳам кўрсатиб қўямиз, деган хомҳаёл борми халқимизда? Ундай бўладиган бўлса, 5 йилми, 10 йилми ёки 50 йилми кутайликчи, келиб қолар ўша буюк келажак.
Буюк давлат ўз фуқаросини дунёнинг исталган бурчагида ҳимоя қилиш қудратига эга бўлиши керак ёки нотўғрими? Демак, келажакка ишонган давлат бу ишни ҳозирданоқ амалга ошириб бориши керак. Ўзининг битта фуқароси чет давлатларининг бирида тазйиқ, таъқиб ва ҳуқуқларининг топталишига учраса, ўша давлатни, у қандай давлат бўлишидан қатъий назар, тийиб қўя олишга қудрати етса, ана ўша давлатда буюк давлатнинг кўринишларидан бири бор бўлади. Ёки, масалан, 10 йилдан кейин Ўзбекистон ҳукумати Россия ҳукуматига мурожаат қилиб, сени юртингдаги фуқароларимга тўғри муомала қил, бугундан бошлаб биз буюк давлатмиз, дейдими?
Буюк давлат бўлиш учун, аввало, ўша давлатнинг мафкуравий асоси мустаҳкам бўлиши керак, аниқ бир ақида асосида ўз сиёсатини амалга оширадиган давлатгина ривожланиш ва буюк давлат мақомига чиқиш ҳақида ўйлаши мумкин. Буюк давлат бўлишнинг бугунги мавзуга алоқадор бўлган жойи шуки, кимдир бизнинг келажагимиз буюк деса, сиз ҳам унга қўшилишга шошилмангда, ҳозирги воқеликка бир назар солинг. Ҳеч бўлмаганда, ўзга мамлакатларда ўз юртидаги ҳукуматнинг ёрдамига муҳтож бўлиб юрган, лекин ҳукуматни эгаллаб олган хоин ҳокимлардан садо чиқмаётгани сабабли, умрлари хорликда ўтаётган мусулмон биродарларингизни кўз олдингизга келтиринг. Энди ҳам Ўзбекистон – келажаги буюк давлатлигига ишонасизми?
Ҳизб ут-Таҳрирнинг Ўзбекистондаги медиа офиси Фаррух
04.11.2014й
Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!
Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли
Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб
Республика президентлиги сайловлари ҳукми