Шаръий қонунларни секин асталик билан ҳаётга жорий қилиб бориш билан мусулмонларни бугунги хорликдан олиб чиқиш мумкинми?

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمنِ الرَّحِيمِ
Шаръий қонунларни секин асталик билан ҳаётга жорий қилиб бориш билан мусулмонларни бугунги хорликдан олиб чиқиш мумкинми?
Жамиятни фақатгина Исломий қонунлар тубанликдан қутқатаради, мусулмонларни бугунги хор холатдан ҳам, уларнинг ўзларини алоҳида давлатлари бўлиши олиб чиқади, каби фикрларни мусулмон умматига бериб бораётганимиз мобайнида, ушбу сўзлар, тушунчалар юзасидан медия офисимиз манзилига турли йўллар билан, электрон почта, ижтимоий тармоқлар, ёки бошқа йўллар орқали саволлар ҳам кўпайиб бормоқда.
Худди шундай саволлардан бири дейишимиз мумкин бўлган бир холат яқин кунларда эътиборимизни тортди. Яъни мусулмон дўстларимиздан бири, “Сизлар тубанликка ботиб кетган жамиятни ўзгартириш керак, яъни жамиятдаги одамларнинг туйғуларини Исломий қилиш керак, фикр – тушунчаларини капиталистик эмас, Исломий қилиш керак, кейин албатта ушбу фикр ва туйғуларни устидан бошқариб турувчи қонунларни ҳам Исломий қилиш керак, деяпсизлар. Лекин бу ишни амалга ошиш эхтимолини бир кўрингларчи, хозир бошқарув, сиёсат, ҳамма нарса куфр олами қўлида бўлса, хатто одамларнинг фикрлашлари ҳам куфр олами хоҳлаганидек бўлса, куфр берган фикрни фикрлашади, куфр нотўғри, ёмон, жиноятчи, террорист деган фикрни ўзлариники қилиб олишган. Куфр нимани хунук кўрсатса уни ёмон кўришади, куфр нимани чиройли кўрсатса, уни яхши кўришади, мусулмонларнинг туйғулари ҳам Исломдан йироқлашиб кетган. Қонунларнику, гапирмаса ҳам бўлади. Бу қонунларни ўзгартиришни биронта мусулмон хаёлига ҳам келтира олмайди. Куфр белгилаган қонунлар жамиятда жорий бўлади, бошқача қонун эса, экстремист дейилади. Бундай холатда сизлар айтгандек холатни пайдо қилгандан кўра, умматга секин асталик билан Исломни тушунтириб борилса, жуда кўпчилик Исломни яхши тушуниши натижасида жамиятга шариат аҳкомларини олиб кириш мумкин бўлади. Мана шу йўл тўғрироқ эмасми?” – деган маънода эътирозли савол билан мурожаат қилди.
Қуйида биз ушбу саволга берилган жавобни эътиборингизга ҳавола қиламиз.
Савол: Шаръий қонунларни секин асталик билан ҳаётга жорий қилиб бориш билан мусулмонларни бугунги хорликдан олиб чиқиш мумкинми?
Жавоб:
بسم الله الرحمن الرحيم
Ёдингизда бўлса, мақолаларимиздан бирида умматни соф Исломдан тўсиш, иймон келтираётган ақидасини жамиятни бошқаришга яроқли мабдага эга бўлган ақида, деб тушунишдан қайтариш учун ўта маккорона тарзда ўйлаб топилган ва уммат онгига хоин сарой олимлари ёрдамида сингдирилган “Васатия (мўътадил Ислом) ҳақида” номли мақоламизда гапириб ўтган эдик.
Куфр олами уммат онгига ушбу жирканч тушунчани сингдирганидан кейин, мазкур “мўътадил Ислом” тушунчаси соясида мусулмонларга яна бир хйилакор режаси махсули бўлган, жамиятга Ислом шариати қонунларини секин – асталик билан, яъни босқичма босқич киргазиб бориб, жамиятни Исломий қилиб ташлаш мумкин, деган фикрни берди.
Бу тўғрида аввалги мақолаларимизнинг бирида батафсил айтиб ўтган бўлсакда,мавзунинг долзарблиги, куфр оламининг режаларидан бири эканлиги ва бу режада фақатгина мусулмонлар жабр кўраётганилиги сабабли, юқоридаги каби тушунмовчиликдан келиб чиққан саволлар кўпайиб бормоқда.
Бу фикратни – шаръий ахкомларни секин асталик билан, даражама – даража ҳаётга татбиқ этиш фикратини – махсус тайёрланган Ислом олимлари турли ботил далил ва фатволар билан безаб, қувватлаб беришди. Натижада дунёда мусулмонлар устида бўлаётган зулмлар ва хорликларни кўраётган, уларни йўқ қилиш керак, деган тушунчага келаётган кўпчилик олимлар шу фикратга махлиё бўлишди ва ҳар қайси жамиятни, унинг бошқаруви капиталистик мабда билан бошқарилиб тургани холида, демократик жамият бўлгани холида, ўша жамиятга секин – аста шаръий ахкомларни олиб кириш орқали биронта давлатдаги бошқарув шаръий бошқарувга айлантирилади, ана шундан кейин, шу давлат кучайиб бориб, барча мусулмонлар юртларини ўзига бирлаштиради ва дунё бўйлаб мусулмонларни хозирги хорликдан қутқаради, деган тушунчага келишди. Улар бу тушунчага келишда бир нарсага эътибор беришмадики, мусулмон инсон ҳар қандай тушунча ва фикратларини шариат белгилаган чегараларга асосламаса, ўзи хоҳласа хоҳламаса, куфр тузган чоҳга тушиб қолиши муқаррардир.
Мусулмонлар, хусусан мусулмон олимлари бу тўғрида нима қилишлари керак эди?
Албатта, энг тўрғи жавоб, мусулмон олимлари бошқа масалаларда бўлгани каби мазкур муаммоларда ҳам, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам бу каби муаммоларни қандай йўл билан ҳал қилган бўлсалар фақатгина ўша йўл билан хал қилишни танлашлари керак эди. Куфр олами ўз манфаатлари учун ўйлаб топиб, Ислом шариатига тиқиштираётган ботил шариат йўлини эмас!
يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُواْ أَطِيعُواْ اللّهَ وَأَطِيعُواْ الرَّسُولَ وَأُوْلِي الأَمْرِ مِنكُمْ فَإِن تَنَازَعْتُمْ فِي شَيْءٍ فَرُدُّوهُ إِلَى اللّهِ وَالرَّسُولِ إِن كُنتُمْ تُؤْمِنُونَ بِاللّهِ وَالْيَوْمِ الآخِرِ ذَلِكَ خَيْرٌ وَأَحْسَنُ تَأْوِيلاً
“Эй иймон келтирганлар! Аллоҳга итоат қилинг, Пайғамбарга ва ўзингиздан бўлган (Аллоҳнинг хукмлари билан бошқарувчи) бошлиқларга итоат қилинг. Бирор муаммога дуч келсангиз, ёки ўртангизда келишмовчиликлар бўлса, агар Аллоҳ ва охират кунига иймон келтирган бўлсангиз, уни Аллоҳга ва Пайғамбарга қайтаринг. Ана шундай қилиш хайрли ва оқибати яхшидир”. (Нисо. 59)
Яъни ўзини мўъминман деган инсон, агар Аллоҳ ва охират кунига иймон келтирган бўлса, ҳар қандай амалларини, бирон бир мавзу юзасидан ўзида хосил қилаётган фикрат ва тушунчаларини ҳам, Аллоҳ ва Унинг пайғамбари соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг тузган чегараларидан келиб чиқиб қилиши керак. Аллоҳнинг пайғамбарига берган шариатида эса, шаръий аҳкомларни жамият ҳаётига секин – асталик билан жорий қилиб бориш, деган сўз бирон жойда келмаган. Қайси бир шаръий хукм нозил бўлса, ўша захоти бирон дақиқа кечиктирмасдан амал қилинган, хаётга татбиқ қилинган.
Мазкур фикратни уммат онгига шаръий далиллар билан сингдираётган куфр олами малайлари қуйидагича далиллар келтиришаётганини кўришимиз мумкин:
Ислом шариати бир дафъа билан тушиб қолмаган, яъни шариат инсонларга йиллар давомида, бўлак – бўлак нозил бўлган ва жорий бўлиб борган. Унинг (шариатнинг) аксари Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам Мадинага ҳижрат қилганларидан кейин, то у зотнинг вафотларигача, 10 йил давомида тушган. Модомики шариат, 10 йил давомида, босқичларда нозил бўлган экан, демак хозирда ҳам шариатнинг ўзи ва уни татбиқ қилишда босқичма – босқич йўналишни тутиш лозим бўлади. Баъзилари айтадики, далилга қўшимча қилиб, хамр бир неча босқичлар билан ҳаром қилинган, рибо бир неча босқичлар билан ҳаром қилинган.
Ва холанки бу гап нотўғри, чунки рибо битта оят билан ҳаром қилинган, шундан кейин рибо ҳаромлигича қолган. Хамр ҳам битта оят билан ҳаром қилинган, шундан кейин ҳаромлигича қолган. Аммо бундан олдинги оятлар, улар таҳрим ояти эмас эди(ҳаром қилгувчи оят), яъни бу оятларда бирон нарсани ҳаром қилиш йўқ эди. Қанақасига бир нарсани аввал тўртдан бири ҳаром, кейин ярми ҳаром, кейин тўртдан уч қисми ҳаром, охири ҳаммаси ҳаром бўлиши мумкин. Бу иш қандай тушунилади, қандай таржима қилинади, амалий кўринишда қандай бўлади?
Хулафои рошидинлар замонасидан бошлаб мусулмонлар шаҳарларни фатҳ қилишни бошладилар. Биронтамиз эшитмаганмизки, бирон – бир фақиҳ ёки хулафои рошидинлардан биронтаси ёки улардан кейинги халифаларнинг биронтаси, Ислом шариати билан бирга Рим империяси қонунларидан бирон бир хукмни, ёки ўша пайтдаги асосий етакчи давлатлардан бири бўлган Форс империяси қонунларидан биронтасини қўшиб фатво берганини, ёки ўзи учун, ёки давлат учун жорий қилганини. Аллоҳ сақласин, ундай ходиса Ислом тарихида бўлмаган.
Мусулмонлар бирон ерни фатҳ қилсалар, у ердаги жорий бўлиб турган олдинги тузумни, яъни бошқарув низомини, таг – туги билан бутунлай суғуриб олиб ташлаганлар. Мусулмонлар ўзларининг бир неча юз йиллик тарихида Ислом шариатига қўшиб, биронта бошқа тузумнинг қонунини ўз шариатларига қўшиб амал қилгани хақида умуман далил ва ҳужжатларни учратмаганлар.
Нима учун, хулафои рошидинлар ёки улардан кейингилар ҳам, Ислом шариатини татбиқ қилувчи биронта шахс, Исломни қабул қилмаган жойни фатх қилса, уларнинг устига босқичма – босқич юксалиш йўналишини жорий қилишмади? Чунки Аллоҳ Таъоло шариатни татбиқ қилишни буюрди, яъни айтдики: “فَاحْكُم بَيْنَهُم بِمَا أَنزَلَ اللَّهُ” – “ Улар орасида Аллоҳ нозил қилган нарса билан хукм юрит”(Моида – 48). Оятдаги مَا олмоши умумни ифодалайди, тўлиқ ичига олишни ифодалайди, яъни “فَاحْكُم بَيْنَهُم بكلّ"ما" أنزل الله ” – яъни Аллоҳ нозил қилган нарсанинг ҳаммаси билан хукм юритинг. Ушбу умумни ифодаловчи “ма” олмошини, хословчи биронта далил хеч қаерда келмаган, яъни Аллоҳ хукмини бир қисмини татбиқ қилиб, бир қисмини ташлаб қўйса бўлаверади – деган маънода бирон дона далил келмаган.
Мусулмонлар онгига ушбу фикратни берилишдан мақсад, қисқача қилиб айтганда, қуйидагилардан иборат дейиш мумкин:
Биринчи: Мусулмонларни куфр сақофатини, куфр мафкурасини ҳеч уялмай қабул қилишга ва улар билан бемалол муомалада бўлиш программаларига кўниктириш ва ҳукм сўраб БМТ, Хавфсизлик Кенгаши ва бошқалар каби халқаро муассасаларга мурожаат қиладиган жамоатлар ва давлатларнинг муомалада бўлишни зўр бериб оқлаш.
Иккинчи: Ҳукмларни даражама-даражалик фикратига биноан, босқичма-босқич татбиқ этилишини қабул қилиш жоиз, шунинг учун бошланишда мусулмонлар юртларида исломий бошқарув сояси остида куфр ҳукмларининг татбиқ этилишини, халқаро муассасалар томонидан чиқарилган ҳужжатлар ва шартномаларни, келажакда ҳукмларни даражама-даража татбиқ этиш сари босиб ўтиладиган босқичлардан бир босқич сифатида қабул қилишимиз жоиз бўлади, деб уқтириш…
Учинчи: Давлат конституциясини ёки исломий ҳаракатларнинг ички қонунини(партиялар низомларини) даражама-даражалик фикратига асосланиб ишлаб чиқиш, ҳамда даражама-даражалик сари босқичлардан бир босқич сифатида бу конституция ёки ҳужжат илмоний фикрлар билан (инсонлар томонидан ўйлаб топилган фикрлар қонунлар билан) аралаш-қуралаш бўлишини жоиз деб билиш…
Тўртинчи: Исломий жамоатларнинг илмоний ҳаракатларга ҳокимият ва бошқарувда шерик бўлиши босқичлардан бир босқич сифатида жоиздир, кейинчалик исломий бошқарувни вужудга келтириш сари секин-аста, даражама-даража борилади, деб уқтириш… ва хоказолар…
Даражама-даража ҳукмларини жорий қилиб бориш Ислом шариатининг баъзи бир масалаларида, баъзи бир фуқаҳоларнинг раъйларида, ижтиҳодий ихтилофларидагина бор бўлиб, куфр ҳукмларини татбиқ қилиш, ёки унга рози бўлган холда, Ислом ҳукмларини куфр ҳукмлари билан бир қаторда татбиқ қилиб бориш ҳақида бирон ерда ақалли саёз даражада бўлса ҳам ижтиҳодий гап келмаган.
Ва яна, юқорида айтиб ўтганимиздек, шариат ўрнашиб бўлиб, ҳукмлар нозил бўлиши тўхташи билан, босқичма – босқич ҳукмлар ўзгариши ҳам тўхтаган. Бунга мисол қилсак, маст қилувчи ичимликлар(хамр) ичиш аввалда намоз ўқиганда, масжидга келганда тақиқланган, кейин эса бутунлай ҳаром бўлган. Бундан келиб чиқиб биз хозирда, хамр (маст қилувчи ичимлик) ҳозир намоз вақтидагина ҳаром деб айта оламизми, ёки хамр мутлақо ҳаром, деб айтамизми?!
Хулоса қилиб айтадиган бўлсак, мусулмонларни хозирги хор холатдан олиб чиқувчи ягона куч бу – хақиқий Халифалик, яъни Исломий бошқарув давлати. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам ушбу бошқарув давлатини қандай йўл билан барпо қилган бўлсалар, фақатгина ўша тариқат билангина мусулмонлар ўзларининг жамиятини яна ҳаётга қайтаришлари мумкин холос. Асло куфр қонунлари билан бирга шариат ахкомларини ҳамоҳанг татбиқ қилиб эмас! Валлоҳу аълам.
Ҳизб ут-Таҳрирнинг Ўзбекистондаги медиа офиси Муслим
12.12.2014й.



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?
НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!
ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!
ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ