| Hizb-Uzbekiston.info

Top Menu

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

Main Menu

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

logo

| Hizb-Uzbekiston.info

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      11.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      05.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      28.03.2026
      0
    • Мирпоччаева Ҳикоят аянинг вафотлари муносабати билан таъзия

      26.03.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      21.03.2026
      0
    • Муборак Рамазон Ҳайити муносабати билан табрик

      19.03.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      15.03.2026
      0
    • Сабр ва матонат тимсоли бўлган онахоннинг вафоти

      10.03.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      10.03.2026
      0
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • “Сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида (жиҳодга) чиқинглар, дейилса, ўз ерингизга (яъни, юртингизга) ...

      23.03.2025
      0
    • Усули фиқҳ бўйича олим Ато ибн Халил Абу Рашта: Ҳизбнинг ҳозирги амири

      07.12.2016
      0
    • Шайх Абдул Қаддим Заллум: Ҳизб қиёдатида ўз ўтмишдошининг энг яхши ўринбосари

      07.12.2016
      0
    • Тақийюддин Набаҳоний… Асосчи шайх

      07.12.2016
      0
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
    • Халифалик Давлатида моллар

      10.03.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      20.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      15.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      28.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.12.2022
      0
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • Инсоний низомлар – инсониятнинг умумий фожиаси

  • Росулуллоҳ ﷺ сийратларида халқаро муносабатлар ва стратегик зийраклик

  • Ўзбек режими Американинг жиноятлари устида тил бириктирмоқда

  • ШИА ВА СУННИЙ МАСАЛАСИ: ТАРИХИЙ ИЛДИЗЛАР ВА СИЁСИЙ ВОҚЕЛИК

  • Ўзбек режимининг P2P-ўтказмаларни “ақлли” мониторинги: халқ чўнтагини рақамли қароқчилик орқали шилишнинг янги босқичи

  • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

  • Эрон чигаллиги фонида Россиянинг минтақада қайта тикланиш уринишлари

  • Ўзбекистон ҳукумати Американинг жиноятлари устида тил бириктирмоқда

МАҚОЛАЛАР
Home›МАҚОЛАЛАР›Мусулмонлар 21- асрда давлат инқилобини амалга ошира оладими?

Мусулмонлар 21- асрда давлат инқилобини амалга ошира оладими?

By htadmin
26.11.2016
2091
0
Share:

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمنِ الرَّحِيمِ

Мусулмонлар 21- асрда давлат инқилобини амалга ошира оладими?

Ғарбнинг ислом ва мусулмонларга қарши олиб бораётган разил сиёсати ва мусулмонларга иккинчи сорт одамлар сифатида қараши кўпчиликка сир эмас. Халқаро сиёсат майдонида ислом оламига нисбатан инсоният  тарихида мисли кўрилмаган тақхирлаш ва жабр-зулмлар қилиниб, хусусан йигирманчи ва йигирма биринчи  асрларда бу ишлар авжига чиққанига гувоҳ бўлиб турибмиз. Бу зулмлар шу даражада вахшиёна тус олдики, инсонийлик ва олийжанобликдан асар хам қолмади. Илгари курашда йиқилган одамни тепкиламаслик олийжаноблик белгиси ҳисобланар эди. Эндиликда эса йиқилганни бошини мажақлаб, қайта оёққа туришига йўл қўймаслик қахрамонликка айланди. Бунга далил қилиб, 1924 йили Британия ташқи ишлар вазири айтган жумлани келтиришимиз мумкин:  "Биз Туркияни қайтиб тура олмайдиган шаклда икки жиҳатдан: Ислом ва Халифалик жихатидан ўлдирдик.”

Ханузгача, Мусулмонларнинг ўз қаддини кўтариш учун қилаётган хар қандай харакати қақшатқич зарбага дучор бўляпди. Бунга Тунис, Миср ва Суриядаги умматнинг ўзгариш ясашга қаратилган  харакатларига қарши амалга оширилаётган ишлар яққол мисол бўла олади. Моддий зарбаларга қўшимча, маънавий босимларнинг миқдори ҳам кам эмас. Бу адолатсиз кураш, Америка бошчилигидаги Ғарб давлатлари ва Россия хукуматининг рахбарлари бераётган баёнотларда ва улар олиб бораётган ишларда ўз аксини топмоқда.

Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров шундай деди: «Энг муҳими, сиёсий жараён яқин шарқ ва Африка шимолида Халифалик давлатини тиклаш ҳақида эмас, ўз ватани ҳақида ўйлайдиган соғлом кучларни бирлаштириш устида йўналтирилиши зарур. Уларни бирлаштириш, хар хил йўллар билан ёрдам бериш ва терроризм хатарига қарши курашиш бутун минтақанинг ва бутун дунёнинг вазифасидир.».

АҚШ президенти Барак Обама: "Исломий жангарилар Сурия ва Ироқ ерларида Халифаликни қайта тиклашига йўл қўймаймиз" дея баёнот берди.

Бундан ташқари улар Ислом ва мусулмонлардан бугунги куннинг қонун ва талабларига мослашишни тинимсиз талаб қилмоқдалар. Бу билан улар Ислом ва мусулмонлар инсониятнинг кундалик ҳаётида йўлиқадиган иқтисодий, ижтимоий ҳамда сиёсий муаммоларини ечишга қодир эмас демоқчи бўладилар. Уларнинг асосий мақсади эса, мусулмонлар уйғонишга эришиб, куфр низомларини ағдариб ташлаб, унинг ўрнига Аллох нозил қилган Ислом низомини қайта тиклашига йўл бермасликдир.

Афсуски, юқоридаги Ғарб фикрларини нафақат маъқуллаб, балки мусулмонлар орасида бу хато фикрларни тарғиб қилаётган олимлар ҳам бор. Тунисдаги Рошид Ғаннуши, Мисрдаги Ал-Азҳар олийгоҳининг айрим  олимлари ва бу ишларда фаоллик қилаётган Саудия уламолари ана шундай олимлар жумласидандир. Бу уламолар ўз нуқтаи назарини қуйидаги сабаблар билан асосламоқчи бўладилар:

* Бугунги кунда мусулмонлар ўртасида бирлик йўқ.

* Ислом давлатининг қайта тикланишига Ғарб йўл қўймайди.  

* Мусулмонлар инқилоб йўли билан жамиятни ўзгартириб,  янгидан Ислом низомини  ўрнатиш имконига эга эмас.

* Росулуллоҳ САВ Мадинада Ислом давлатини тиклаганида, у ердаги аҳолининг сони миллион рақами  билан ўлчанадиган даражада кўпсонли эмас эди.

* Бугунги кунда эса, Ислом давлатини қайта тиклаш эҳтимоли бўлган давлатларда миллионлаб аҳоли истиқомат қилади.

* Росулуллоҳ САВ замонасида фатҳ қилинган ерлар географик жиҳатдан кичик ерлар бўлган эди.

* Бугунги давлатлар эса катта харбий қувватга ва кўпсонли аскарлардан таркиб топган армияга эга. Шунинг учун хам бу давлатлар ҳеч қачон Ислом давлатининг қайта тикланишига йўл қўймайди.

Шу ўринда, хақли бир савол туғилади: Бундай иддаолар қанчалик даражада ҳақиқатга яқин? Наҳотки дунёда 13 асрдан ортиқ давр мобайнида етакчи бўлган Ислом уммати бугунги кунга келиб, ҳеч қандай ўзгариш ясай олмаса?!

Агар чуқур фикрлаб кўриладиган бўлса, юқоридаги хато тасаввурлар Ғарб сақофатининг таъсири остида пайдо бўлган бўлиб, аслида ҳеч қандай асосга эга эмас. Чунки Ғарб айнан шундай чалкаш фикрдаги олимлар, зиёлилар ва сиёсатчилар сонини кўпайтиришга харакат қилади. Уммат орасида чалғитувчи ўй-хаёлларни тарқатишга катта эътибор беради. Росулуллоҳ САВ замоналарида ҳам Макка мушриклари шоир ва кўзга кўринган обрўли кишилардан Ислом ва мусулмонларга қарши фитна тарқатишда  кенг фойдаланишган. Ғарбнинг сақофатига муҳаббат қўйган олимларнинг юқоридаги иддаолари ўринсиз бўлиб Аллоҳ ўз каломида шундай дейди:

هُوَ الَّذِي أَرْسَلَ رَسُولَهُ بِالْهُدَى وَدِينِ الْحَقِّ لِيُظْهِرَهُ عَلَى الدِّينِ كُلِّهِ وَلَوْ كَرِهَ الْمُشْرِكُونَ

У гарчи мушриклар ёқтимаса ҳам, Ўз Расулини ҳидоят ва ҳақ дин билан ҳамма диндан устун қилиш учун юборган зотдир.

Хўш, дард-алам ва оғриқ бераётган бу ноҳақлик ва жабр-зулмлардан умматни қандай қилиб қутқариш мумкин?

Тарихий воқеалар шуни кўрсатадики, қачонки давлат раҳбарининг қўл остидагилари итоатдан бош тортса, унинг хукумати кучсизлашади ва хокимият тепасига бошқа етакчи келади. Бошқача қилиб айтганда, инқилоб рўй беради. Инқилоб — давлат ичидаги куч-қувват эгалари орқали хокимият алмашишидир. Инқилоб орқали хокимият алмашганида, халқ орасида қон тўкилиши  жуда кам ҳолатларда учрайди. Чунки, давлатнинг таянч кучлари икки томонга ажралиб  бўлинганида, қайси тараф кучли бўлса, шу  тараф хокимиятни эгаллайди.

XX  ва XXI — аср мобайнида, тақрибан 30 маротаба инқилоб- давлат тўнтариши бўлиб ўтди. Бу инқилобларнинг аксарияти мусулмонлар мамлакатида содир бўлди. Масалан, Ливия жумҳуриятининг собиқ президенти Муаммар Қаззофи 1969 йили 1 сентябрда Қирол Идрис I ни тахтдан қулатиб, хокимият тепасига келди. 1970 йили 16 ноябрда Хофиз Асад Сурия президентлигини эгаллади. Мисрда эса, 1981 йил 14 ноябрда собиқ президент Анвар Садатга суиқасд уюштирилганидан бир ҳафта ўтгач, Хусни Муборак президентлик курсисини эгаллади. Бу шахсларнинг барчаси, қисман сиёсий ишлар орқали ва асосан  харбий куч-қувват ёрдамида хокимият тепасига келишган.

Дарҳақиқат, мусулмонларни қайта оёққа турғизиш — уйғотиш йўлини қидирганда, чуқур фикрлаш орқали, бу муаммо ечими келиб чиқадиган манбаъни тўғри белгилаб олиш зарур бўлади. Мусулмонлар бу зулм ботқоғидан чиқиб кетишлари учун бир неча босқичларни босиб ўтишлари лозим.

Биринчи босқич —  Росулуллоҳ САВ ўз сийратларида кўрсатиб берганларидек, аввало Исломий сақофатга эга бўлган ва Умматни қолоқ фикрлаш савиясидан, юксак даражада фикрлашга олиб чиқиш йўлини аниқ ва тўғри тушуниб етган жамоани пайдо қилиш зарур.  

Иккинчи босқич — Бу жамоа Уммат билан биргаликда фаолият олиб бориши ва Умматнинг барча қатламларига сезиларли даражада ўз таъсирини ўтказиб, раъйи ом — жамоатчилик фикрини қозониши лозим.   

Учинчи босқич – Талаб ун-нусра яъни куч-қувват эгаларидан ёрдам сўраш орқали хокимиятни қўлга олиш.    

Давлат инқилоби мавзусида, Росулуллоҳ САВ Мадинадаги хокимиятни инқилобий тарзда ўзгартиришдан аввал, Маккада "Талаб ун-Нусра"- куч-қувват эгаларидан ёрдам сўраганига эътиборимизни қаратмоғимиз даркор. Чунки Росулуллоҳ САВ бу ишга жиддий киришиб, араб қабилаларидан қайта-қайта нусрат-ёрдам сўрадилар. Усул ул-фиқҳ илми қоидасига кўра, агар Пайғамбар алайҳис салом бир мақсадни рўёбга чиқариш учун маълум бир тариқат-йўлни махкам ушлаб, уни қайта-қайта бажарсалар, демак бу ишни амалга оширишда айнан шу тариқатга риоя қилишнинг фарзлиги келиб чиқади. Росулуллоҳ САВ хар қанча қийинчилик, машаққат, хақорат ва озорларга учрашига қарамасдан, Аллоҳнинг динини олий қилиш учун куч-қувват эгаларидан қайта — қайта ва такроран нусрат — ёрдам сўрашда давом этганлиги, хокимиятни қўлга олиш учун талаб ун -нусра тариқати фарз эканлигига қаринадир.   

Бугунги кунда Аллоҳнинг динини олий қилиш имкониятига эга бўлган куч — қувват эгалари кимлар?

Мусулмон мамлакатларидаги ва мусулмонлардан таркиб топган қуролли кучлар – армия бугунги кунда Аллоҳнинг динини олий қилишда ансор – ёрдамчи бўла оладиган куч — қувватдир. Чунки, армия мана шу уммат фарзандларидан таркиб топган ва уммат бу армияни моддий таъминлаб туради. Армия эса уммат химоясини ўз зиммасига олган. Армия билан Миллий хавфсизлик хизмати ўртасидаги фарқ шундан иборатки, армия уммат химоясини ўзининг бурчи деб билса, Миллий хавфсизлик хизматининг вазифаси эса,  давлат низоми ва органларини ҳимоя қилишдир.

Давлат қуролли кучлар сафидаги оддий аскар ва зобит-офицерларнинг фикр-онгини хам назорат қилади дейиш хато бўлади. Чунки харбийлар хам шу буюк Умматнинг фарзандлари ва Ислом динига эътиқод қиладиган мусулмонлардир. Улар орасида кучли Исломий туйғуга эга,  холис-софдил зобитлар бор. Ана шундай зобитлардан айримлари давлат қонунини бузиб, мусибатдаги мусулмон биродарига ёрдам бергани ёки динга хизмат қилгани учун қамоққа ташланганини эшитиб қоляпмиз.

Пайғамбаримиз замонасида Асвад ал — Ансий исмли бир каззоб чиқиб, ўзини пайғамбар деб эълон қилди ва Яманнинг бир қисмини босиб олди. Шунда Росулуллоҳ САВ, Асваднинг қўли остидаги учта харбий қўмондон номига мактуб ёздилар. Мактубда уларни Аллоҳ ваъда қилган азобдан қўрқитиб,  жаннатдаги олий неъматларни эслатгач, бошлиқлари каззоб Асвад ал-Ансини ўлдиришни ва босиб олинган ерларни яна мусулмонлар итоатига қайтаришни сўрадилар. Шунда бу уч қўмондон ўзаро тил бириктириб, ўз бошлиқлари бўлган каззобни ётган ётоғида ўлдириб, бу ерларни яна Росуллуллоҳ САВ итоатига қайтаришган эди.

Тўғри, қуролли кучлар сафидаги оддий аскар, офицер ва генераллар орасида давлат манфаатларига садоқат билан хизмат қилаётганлари бор. Лекин шуни унутмаслик керакки, харбийлар орасида  Ислом динига иймон келтирган мўъмин мусулмон сифатида, Аллоҳнинг бандаси сифатида уммат бошига тушган мудхиш фалокатни кўриб безовта бўлаётган, унинг фарёд-фиғонидан изтироб чекаётган ва умматнинг оҳу-нолалари оловида қовурилаётганлари хам бор.                          

Росулуллоҳ САВ дедилар:

«مَثَلُ الْمُؤْمِنِينَ كَمَثَلِ الْجَسَدِ إِذَا أَلِمَ بَعْضُهُ تَدَاعَى سَائِرُهُ»

«Мўминлар бамисоли битта жасад кабидирлар, агар унинг бирон аъзоси аламланса бошқа аъзолари бир-бирини унга ёрдамга чақиради» деган сўзларига бўйсунишдир. (Бу ҳадисни Аҳмад ривоят қилди).

Шу ўринда дунёдаги энг кучли ва кўп сонли деб ҳисобланган Америка қўшма штатлари армияси билан мусулмонлар мамлакатидаги армия миқдорини таққослаб кўрсак, 2008 йилда қайд қилинган маълумотга кўра, қуйидагича хисоб келиб чиқади:    

АҚШ армияси:             1.500 000 

Покистон армияси:      1. 167 000 

Миср армияси:              1. 109 000  

Мусулмон мамлакатлар армиясининг умумий сони эса:        5. 600 000.

Кўриб турганимиздек, мусулмон мамлакатлар армиясининг сони Америка армиясидан тақрибан уч маротаба кўп. Умматнинг бундай катта куч-қудратини кичик қилиб қўйган сабаб "Сайкс-Пико" шартномаси асосида, умматни майда давлатчаларга бўлиб ташланиб, улар ўртасига ўрнатилган сунъий чегаралардир. Аслида бу чегаралар мусулмонларнинг куч-қудрати олдида, ўргимчак тўридан тўқилган тўсиқларга ўхшайди. Бордию, Умматнинг қаттиқ  шамоли эса бошласа, "Сайкс-Пико" чегараларидан асар ҳам қолмайди. Чунки бу жуда катта куч-қувват демакдир. Бу куч ёрдамида нафақат мусулмонларнинг кофир мустамлакачи тарафидан босиб олинган муборак ерларини озод қилиш, балки Исломий даъватни тўсадиган дунёдаги ҳар қандай тўсиқни олиб ташлаш ва янги ерларни фатҳ қилиш орқали  Ислом рисолатини бутун оламга ҳидоят сифатида ёйиш мумкин бўлади.  

Шу ерда мусулмонларнинг бу куч-қувватини қандай қилиб бирлаштириш мумкин деган савол туғилиши табиий. Бундай улкан кучни фақат Ислом ақидаси асосида бирлаштириш мумкин. Чунки бу харбийларнинг бутун тарихи Ислом билан боғлиқ. Ақидаси Ислом. Хатто  исм -шарифлари ва урф — одатлари Исломдан келиб чиққан. Ислом ақидаси инсон табиатига мос келиб, ақлини қаноатлантириб, қалбига таскин берадиган ягона тўғри ақида бўлгани учун хам фақатгина шу ақида уларни бирлаштира олади.   

Дарҳақиқат, барча Ислом уммати фарзандларини бир-бирига чамбарчас боғлаб турадиган биродарлик риштаси, қуролли кучлар сафидаги оддий аскар ва зобитларни ҳам мустахкам боғлаб туради. Шунинг учун хам харбийлар умматга бегона эмас, балки унинг жигарбандлари эканини уларга англатиш лозим. Софдил харбийлар билан самимий биродарлик сухбатлари ташкил қилиб, Аллохнинг динига ва умматга ёрдам бериш уларга ҳам қарз ҳам фарз эканини англатиш зарур.

يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا إِن تَنصُرُوا اللَّهَ يَنصُرْكُمْ وَيُثَبِّتْ أَقْدَامَكُمْ

Эй иймон келтирганлар! Агар Аллоҳга ёрдам берсангиз, сизга ҳам ёрдам берадир ва қадамларингизни собит қиладир.

Макка фатх бўлганда Росулуллоҳ САВ ўзининг туғилиб ўсган қадрдон шаҳри ва Аллоҳнинг уйи билан муборак бўлиб, Исломда биринчи муқаддас жой бўлмиш Маккада қолмай ансорлар билан Мадинага қайтди. Ансорларга қарата: “Мен агар Пайғамбар бўлмаганимда, албатта ансорлардан бўлар эдим.” “ Агар хамма одамлар бир томонга, ансорлар бошқа томонга юрса, мен ансорлар орқасидан юрган бўлар эдим.” деган эди. Ансорлар сайиди Саъд ибн Муоз вафот қилганида Аллоҳнинг арши ларзага келган эди.

Эй, куч- қувват аҳли бўлган харбийлар, Аллоҳнинг динига ва мазлум умматга ёрдам беришга шошилинг! Бутун оламлар Роббиси ва Унинг Росули хузуридаги олий мақомни эгаллашга — ансорлардан бўлишга шошилинг! Хақорат ва масхара қилинаётган динингиз шаънини кўтаришга шошилинг!  Номусига тегиб, зўрланган опа-сингилларингиз, бадани илма-тешик қилиб, вахшиёна азобланаётган биродарларингиз, кўз ўнгида нуридийдалари қатл қилинаётган муштипар оналарингиз ва қонлари дарё бўлиб оқаётган умматингизнинг ғам — аламли ноласига қулоқ солинг!  

قُلِ اللَّهُمَّ مَالِكَ الْمُلْكِ تُؤْتِي الْمُلْكَ مَن تَشَاء وَتَنزِعُ الْمُلْكَ مِمَّن تَشَاء وَتُعِزُّ مَن تَشَاء وَتُذِلُّ مَن تَشَاء بِيَدِكَ الْخَيْرُ إِنَّكَ عَلَىَ كُلِّ شَيْءٍ قَدِيرٌ  

Сен: «Эй барча мулкнинг эгаси Роббим! Хоҳлаган кишингга мулк берурсан ва хоҳлаган кишингдан мулкни тортиб олурсан, хоҳлаган кишингни азиз қилурсан, хоҳлаган кишингни хор қилурсан. Барча яхшилик Сенинг қўлингда. Албатта, Сен ҳар бир нарсага қодирсан.

Махсус Ҳизб ут-Таҳрир Ўзбекистон учун Ислом абу Халил ёзди

28.12.2014й

+17
0

Related posts:

No related posts.

0
Shares
  • 0
  • +
  • 0
  • 0
  • 0
  • 0

Leave a reply Отменить ответ

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте как обрабатываются ваши данные комментариев.

ЯНАДА ҚИЗИҚАРЛИ МАВЗУЛАР

  • МАТБУОТ БАЁНОТИ

    Қандай қилиб, одамлар хавфсизлигига масъул бўлган шахснинг ўзи хавфсизлик излаб қочиб қолиши мумкин?!

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Миср Шимолий Африка учун янги ҳарбий кучга етакчилик қилади

  • МАТБУОТ БАЁНОТИ

    Ислом Уммати Ғазо аҳлини ёлғиз ташлаб қўйгани каби Ғарбий Соҳил аҳлини ҳам яҳудийлар зулмига ташлаб қўядими?!

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

  • 16.04.2026

    Инсоний низомлар – инсониятнинг умумий фожиаси

  • 16.04.2026

    Росулуллоҳ ﷺ сийратларида халқаро муносабатлар ва стратегик зийраклик

  • 15.04.2026

    Ўзбек режими Американинг жиноятлари устида тил бириктирмоқда

  • 12.04.2026

    ШИА ВА СУННИЙ МАСАЛАСИ: ТАРИХИЙ ИЛДИЗЛАР ВА СИЁСИЙ ВОҚЕЛИК

  • 12.04.2026

    Ўзбек режимининг P2P-ўтказмаларни “ақлли” мониторинги: халқ чўнтагини рақамли қароқчилик орқали шилишнинг янги босқичи

КАМПАНИЯЛАР

Facebook

ИЗОҲЛАР

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли

  • ALIMJON
    on
    01.02.2022
    SAVOL JAVOBLAR NEGA KECH TARJIMA QILINMOQDA?

    Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб

  • htadmin
    on
    25.10.2021
    Amin Ya Robbal a'lamin!

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

  • Abdullah Mamarakhimov
    on
    23.10.2021
    Мен ва яқинларим сайловга қатнашиш харом деган тушинчадамиз. Бизни районда Абдусаттор акам 2-мартаба депутат бўлган эди. Сайловга 3-мартаба хам номзотини ...

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

logo

Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.

Алоқа учун манзилимиз

  • Beirut-Lebanon P.O.BOX 14-5010
  • 0096 113 07 59 4
  • ht.uzbekistan@gmail.com
  • КЎП ЎҚИЛГАНЛАР

  • ШАРҲЛАР

  • Эр аёлига маҳрни бермай талоқ қилиши тўғрсидаги саволга жавоб

    By htadmin
    08.01.2017
  • Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги

    By htadmin
    22.08.2018
  • Андижон қатлиомига 12 йил бўлди!

    By htadmin
    12.05.2017
  • Эркак ва аёл ўртасидаги алоқаларни тартибга солиш

    By htadmin
    19.06.2017
  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли

  • ALIMJON
    on
    01.02.2022

    Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб

    SAVOL JAVOBLAR NEGA KECH ...
  • htadmin
    on
    25.10.2021

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

    Amin Ya Robbal a'lamin!

    ИЖТИМОИ ТАРМОҚЛАРИМИЗ

    • Contact
    • About Us
    • Home
    http://hizb-uzbekiston.info/