Халқаро хотин-қизлар куни 2015 йил: Феминист аёлларнинг хотин-қизларни озод қилишга бўлган омадсиз уринишлари бир асрдан бери байрам қилинмоқда
بِسْمِ اللهِ الرَّحْمنِ الرَّحِيمِ
Матбуот баёноти
Халқаро хотин-қизлар куни 2015 йил: Феминист аёлларнинг хотин-қизларни озод қилишга бўлган омадсиз уринишлари бир асрдан бери байрам қилинмоқда
Бирлашган Миллатлар Ташкилоти бу йил ҳам Пекин декларацияси ва ижро программасини тиқиштиришда 8 март халқаро хотин-қизлар кунидан фойдаланмоқда. Бундан йигирма йил муқаддам хотин-қизлар ҳаёти ва ҳуқуқларини яхшилаш даъвоси билан ҳамда аёлларнинг дунё халқлари орасида эркак-хотиннинг тенг ҳуқуқлилигига эришиш йўлидаги курашларини қўллаб-қувватлаш орқали 189та давлат ҳукуматлари мазкур декларацияга имзо чекишди. Бирлашган Миллатлар Ташкилоти бу декларацияни «аёл имкониятларини аниқ кўра олган» ҳамда «эркак ва аёл ўртасида тенг ҳуқуқлиликни пайдо қилиш учун ҳамда ҳар бир жойда аёллар ва қизлар ҳуқуқини рўёбга чиқариш учун кенг миқёсдаги халқаро сиёсат ва иш программасини мужассамлаштирган» тарихий декларация деб атади.
Шунга қарамай, мана, айни декларация туғилганига йигирма йил, халқаро хотин-қизлар куни эълон қилинганидан 104 йил, эркак-хотиннинг тенг ҳуқуқлилигини амалга ошириш учун феминистик кураш бошланганига бир асрдан зиёд вақт ўтди. Бироқ дунёдаги миллионлаб аёллар турмуши ҳануз аянчли аҳволда. Британияда чиқадиган «Индепендент» рўзномасида нашр қилинган ҳисоботларга кўра, дунё аёлларининг ҳар учдан бири ўз ҳаётида калтакланиш ё номусга тажовуз қилиш қурбони бўлади, 1,2 миллиардга яқинни ташкил қилаётган камбағалларнинг 70 %и аёллар ва болалардан иборат, 700 миллион аёл озиқ-овқат, сув, канализация, тиббий ёрдам ва таълим етишмовчилигидан азият чекиб кун кўради, 85 миллион қиз бола мактабга боришга имконсиз… Тадқиқотларда таъкидланишича, ҳар йили 1,2 миллион гўдак қул савдоси қурбони бўлади ва уларнинг 80 %и қизчалар. Буларнинг барчаси феминистик ҳаракат ҳамда ундаги асосий ғоявий тенгҳуқуқлилик мафкураси аёлларга берган ваъдасига вафо қилишда аянчли муваффақиятсизликка учраганини акс эттирмоқда.
Мутлақ маълумки, эркак билан аёлларнинг тенг ҳуқуқлиги, деган мафкура орқали ҳақ-ҳуқуқ, танлов, эркак-аёлнинг оиладаги ва жамиятдаги ролини тенглашга бўлган даъватнинг ўзи аёлларни ҳурматлашга ва уларни афзал ҳаёт билан таъминлашга кафил бўлолмайди. Аксинча, бачкана феминистик мафкуранинг ўзи ҳақиқатни яширишга хизмат қилади. Бу ҳақиқат шуки, ўтган асрдан бери сиёсий ва иқтисодий жиҳатдан тўла ҳукмронлик қилиб келаётган илмоний капиталистик тузум бугун аёллар дуч келаётган бахтсиз вазиятнинг сабабчисидир. Айнан шу тузум бойликлардаги улкан тафовутга сабаб бўлди, иқтисодиётни фалаж аҳволга олиб келди. Оқибатда миллионлаб аёллар камбағалга айландилар, ўз юртларида таълим, тиббий хизмат ва бошқа хизматлардан маҳрум бўлдилар. Бундан ташқари, капиталистик тузум дунёқарашидаги моддийлик шундай руҳият пайдо қилдики, бу руҳиятга кўра, даромад учун аёллар таналаридан фойдаланиш хатога кирмайди, бу эса одам савдоси учун тайёр муҳит яралишига олиб келди. Бундан ташқари, шахс истакларини рўёбга чиқаришга ҳаракат қиладиган ва аёлларга фақат жинсий майлни қондирувчи сифатида қайрайдиган илмоний либерал қадриятлар хотин-қизлар ҳаётини бутунлай вайрон бўлишига олиб келди ҳамда бугун улар бошдан кечираётган жинсий жиноятлар ва бошқа қонунбузарликлар эпидемиясининг кенг тарқалишига сабаб бўлди. Бинобарин, аёллар муаммосига тор назарда қаровчи ва капитализмни тубдан йўқ қилиш ўрнига унинг ичида ўзгариш ясашга уринувчи феминистик ҳаракат ҳар доим хотин-қизлар ҳуқуқларини яхшилашда омадсиз бўлиб келган. Шу боис Пекин декларацияси ва CEDAW сингари халқаро аёллар конвецияси, шунингдек, Шарқу Ғарбдаги халқаро қонунларда айтилган сон саноқсиз лойиҳаларнинг ҳаммаси дунёдаги миллионлаб аёлларни иззат-эҳтиром ва яхши турмуш тарз билан таъминлашга муваффақ бўлолмаганидан далолат бермоқда. Бу эса ўз фикрларини тиқиштираётган феминистик ҳаракат, ҳукуматлар ва муассасалар қўлида аёллар муаммоларини ҳал этиш учун ҳеч қандай реал қараш ё ишлаш программаси мавжуд эмаслигидан дарак беради.
Бунинг акси ўлароқ, илмонийлар томонидан «қонунлари Ғарбнинг эркак ва аёл тенг ҳуқуқлилиги мафкурасига зид келади ва шу сабабдан у аёлларга зулм қилади», дейилаётган Исломда кенгқамровли дастур мавжуд. У аёлларга қандай қилиб иззат-икромли ҳаёт вужудга келтириш, муаммоларини ҳал этиш, ҳақ-ҳуқуқларини таъминлаш мумкинлиги тўғрисида тажрибадан ўтган ишончли дастурдир. Бу дастур Халифалик тузуми соясида асрлар мобайнида аёллар ҳаётини фаровон этишда муваффақиятга эришган дастурдир. Буни Ҳизб ут-Таҳрир марказий матбуот бўлими аёллар қисми «аёл ва шариат: ҳақ билан ботилни ажратиш» номи остида ўтказаётган кенг қамровли халқаро кампания бугунги кунда очиқ намоён этмоқда. Ушбу кампания ўз ишини 2015 йил 28 март куни тарихга татигулик халқаро аёллар конференциясини ўтказиш билан тамомлайди.
Биз хотин-қизлар ҳаётини яхшилашга оид бадбўй деклорациялар, самарасиз ташаббуслар ва ёлғон ваъдалардан зада бўлган ҳар бир кишини ушбу муҳим кампаниямиз ва кутилаётган конференциямизни қуйидаги электрон адрес орқали кузатиб боришга тарғиб этамиз:
https://www.facebook.com/womenandshariahA
Д. Насрин Навоз
Ҳизб ут-Таҳрирнинг
марказий матбуот бўлими аёллар қисми
Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!
Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли
Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб
Республика президентлиги сайловлари ҳукми