Иорданияда футбол бўйича қизлар ўртасида жаҳон кубоги чемпионати (FIFA):

بِسْمِ اللَّـهِ الرَّحْمَـٰنِ الرَّحِيمِ
Матбуот баёноти
Иорданияда футбол бўйича қизлар ўртасида жаҳон кубоги чемпионати (FIFA):
Тарихий ҳодисами бу ёхуд тақиқланган нарсаларимизни бузиш ва эҳтиромли нарсаларимизни топташми?!
2016 йил 30 сентябр жума куни Иордания пойтахти Аммонда футбол бўйича 17 ёшгача бўлган қизлар ўртасида жаҳон кубоги учун беллашув бошланди. 21 октябргача давом этадиган айни чемпионатда, 16 нафар сараланган давлатлар ўйинчилари, шу жумладан, Иордания ўйинчилари ҳам қатнашади.
Иорданиянинг айни чемпионатга мезбонлик қилиши шундай бир пайтда ўтказилмоқдаки, бугун бу юрт исломий қадриятларни йўқ қилиш ва ўрнига Ғарб қадриятларини ёйиш мақсадида ғарблаштириш ва хонавайрон қилиш бўйича ажнабию маҳаллий ташкилотларнинг тезкор тадбирларига гувоҳ бўлмоқда. Шунингдек, бу чемпионат барча тақиқланган нарсаларимизни бузиш ва эъзозланган нарсаларимизни топташ сиёсати доирасига киради. Чунки Иордания режимининг ўзи шундай йўлдан кетаётгани яққол намоён бўлди. Мисол учун, режим бир томондан, яҳудийлар давлати билан алоқаларни нормаллаштирганидан сўнг, бир неча кун ўтибоқ мана шу босқинчи давлат билан газ бўйича битим имзолади. Иккинчи томондан, Ғарб кўрсатмаларини қабул қилиб, экстремизм ва терроризм, деган ниқоб остида юртдаги ўқув программаларига ўзгартиш киритди. Яна бошқа томондан, ранглар фестивали, кастюм фестивали, гўзаллар маликаси конкурслари, кўйлаклар намойишлари… каби, эркак-аёл аралаш бўлинадиган, авратлар очиқ бўлиб, разолат ва бузуқлик тарқаладиган фестиваллару тантаналар ўтказишга рухсат берди. Мана, бугун 17 ёшга тўлмаган қизлар ўртасида футбол бўйича жаҳон кубоги чемпионатини ўтказмоқда.
Бундай тадбирларни ўтказишдан мақсад, тушунчаларимизни бузиб, уларни Ғарб ҳазоратини қабул қилувчи тушунчаларга айлантиришдир. Бу ҳазорат аёл кишига бир таклиф этиладиган ва ҳирсни қондирадиган товар ўлароқ қарайди, одамлар олдида, телеэкранларда уялмасдан «авратлар очиқлиги маданияти»ни кенгайтиради. Шунингдек, бу ҳазорат капиталистик системадан келиб чиққан «икки жинс ўртасидаги тенглик» мафкурасини ҳам тарғиб қилади. Дарҳақиқат, FIFA қизлар чемпионати мудираси Татьяна Хаенни айни беллашувнинг Иорданияда ўтказилишини изоҳлар экан, жумладан, бундай деди: «Ушбу FIFA қизлар чемпионати ҳақида айтадиган бўлсак, бу икки жинс ўртасидаги тенгликни рўёбга чиқариш ва кўплаб умумийликка эришиш сари ташланган навбатдаги қадамдир. Бу хотин-қизларнинг спорт ва жамиятдаги вазиятларини яхшилаш каби узоқ вақтдан бери давом этаётган кенгаш доирасига кирувчи лойиҳадир».
Эй Иорданиядаги мусулмонлар, эй Ислом аҳкомларини қизғанувчи эр кишилари!
Бундай тадбирларни ўтказиш бизнинг исломий шариатимизга, ахлоқ-одобимизга ва олий қадриятларимизга зиддир. Ушбу олий қадриятларимиз фазилатли бўлишга ва аёл кишини ҳар бир енгилтакликдан ва пастликдан авайлашга чақиради. Зотан, Ислом аёлни эъзозлади, унинг даражасини кўтариб, улуғлади ва уни сақламоқ вожиб бўлган номус, дея таърифлади. Аёлга номаҳрам эркаклар олдида ясанишни, зийнатли ва аврат жойларини кўрсатишни ҳаром қилди. Оммавий ҳаётда алоҳида шаръий либос кийишни фарз қилди, авратларга қарашни ҳаром қилди, кўзни қуйи қилишга буюрди, шу билан бирга, эркак-аёл аралаш бўлинишидан ҳам қайтарди, шариат рози бўладиган эҳтиёж бўлсагина бунга рухсат берди.
Биз сиз эр кишиларнинг Аллоҳ динини қизғанишингизни, ўзлигингиз ва исломий қадриятингизга зид келувчи ишларга рози бўлмаслигингизни гувоҳи бўлдик. Режимнинг ўқув программага ўзгартириш киритганига ва яҳудий давлати билан газга оид битим имзолаганига қарши қилган намойишларингиз бунга яққол далилдир. Шундай экан, энди муслима аёл нишонга олинган ва Ислом аҳкомларига зид бўлган айни тадбирларнинг юртингизда ўтказишига ҳам йўл қўйманг. Ўзингизга, Исломингизга қарши қилинаётган тил бириктирувларга қарши мустаҳкам қоя мисол туриб беринг, ўғил-қизларингизни бузиш ва бузғунчилик тарқатиш учун содир этилаётган барча ишларга доимо ҳушёр қаранг.
يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا قُوا أَنفُسَكُمْ وَأَهْلِيكُمْ نَارًا وَقُودُهَا النَّاسُ وَالْحِجَارَةُ عَلَيْهَا مَلَائِكَةٌ غِلَاظٌ شِدَادٌ لَّا يَعْصُونَ اللَّـهَ مَا أَمَرَهُمْ وَيَفْعَلُونَ مَا يُؤْمَرُونَ
«Эй мўминлар, сизлар ўзларингизни ва аҳли-оилаларингизни ўтини одамлар ва тошлар бўлган дўзахдан сақлангизки, у (дўзах) устида қаттиқдил ва қаттиққўл, Аллоҳ ўзларига буюрган нарсага итоатсизлик қилмайдиган, фақат ўзларига буюрилган нарсани қиладиган фаришталар турур» [Таҳрим 6]
Ҳизб ут-Таҳрирнинг марказий матбуот
бўлими аёллар қисми
Телефон-факс: 00961 1 30 75 94
Уяли телефон: 00961 71 72 40 43
Электрон почта: Этот адрес электронной почты защищен от спам-ботов. У вас должен быть включен JavaScript для просмотра.">ws-cmo@hizb-ut-tahrir.info



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?
НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!
ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!
ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ