Исломга душман давлатларнинг пуллари Сурия қочқинлари азиятларига ҳеч қачон чек қўймайди

بِسْمِ اللَّـهِ الرَّحْمَـٰنِ الرَّحِيمِ
Матбуот баёноти
Исломга душман давлатларнинг пуллари Сурия қочқинлари азиятларига ҳеч қачон чек қўймайди
Туркия 3 октябрда евро комиссиянинг 600 миллион евро қийматида бевосита грант берилиши бўйича битимни имзолаганини, бу грантлар Туркиядаги суриялик қочқинларга таълим ва соғлиқни сақлаш соҳаларида ёрдам кўрсатиш учун ажратилганини билдирди. Бу грантнинг ярми суриялик қочқин болаларни Туркиядаги таълим системасига қўшиш учун ишлатилиши кутилмоқда. Маълумки ўтган йили мактаб ёшига етган 814.000 боладан фақат 349.000 нафаригина таълим олди. Бу режадан мақсад шу сонни 400.000га кўтаришдир. Грантнинг 300 миллион евро қийматидаги иккинчи ярми эса Туркиядаги қочқинларга кенг кўламда соғлиқни сақлаш хизмати кўрсатилиши учун ажратилади.
Суриялик қочқинлар, хусусан БМТ зое бўлган авлод деб атаган болалар шошилинч ёрдамга ўта муҳтож эканликларида ҳеч шубҳа йўқ. Шуни айтиш керакки, қочқин болалар ва ёшларнинг жуда кўпчилиги ўзларига ва оилаларига тирикчилик луқмасини топиш учун ёки мезбон мамлакатдаги ҳаётга кўникиб кетиш оғирлиги сабабли мактабларни тарк қилиб меҳнат биржаларига қўшилиб кетишга мажбур бўлишмоқда. Шундай бўлса ҳам бу келишувлар ва ёрдамлар қуйидаги уч қиррага кўра хатодир:
1 – Ислом ва мусулмонларга душман эканлигини очиқ кўрсатган ва Сурия, Ироқ, Афғонистон, Мали ва ер юзининг бошқа жойларидаги мустамлакачилик урушларида минг-минглаб мусулмонлар қонини тўкаётган бу давлатлар Туркиядаги ёки бошқа жойдаги суриялик қочоқлар ҳаёти ва роҳати ҳақида бир озгина бўлса ҳам ташвишланади, деб ишониш ўта аҳмоқликдир. Чунки беш йилдан кўпроқ вақт давомида жиноятчи Башар Асадга Суриядаги мусулмонларни қирғин қилиши учун «яшил чироқ» ёқиб берган ва Шом қўзғолонини бўғиб ташлаш учун бу қонхўр тоғутни ҳимоя билан таъминлаб келаётган мана шу давлатларнинг ўзидир. Демак уларнинг мусулмонларга кўрсатадиган ҳар қандай «ёрдами» доимо фақат уларнинг манфаатлари тегирмонигагина сув қуяди.
2 – Имзоланган ва суриялик қочқинларга ваъда қилинган бу келишувлар ва ёрдамлардан мақсад фақат Туркиянинг Европа Иттифоқи билан тузган муштарак иш режасини ва келишувини татбиқ этишини кафолатлашдир. Бу режа ва келишувда бир неча мақсадлар кўзда тутилган. Ана шу мақсадлардан бири Европага оқиб кираётган қочқинлар сонини қисқартиришдир. Демак бунда Сурия аҳлига ёки бошқа қочқинларга кўрсатилаётган ҳеч қандай ҳақиқий ёрдам йўқ.
3 – Мусулмонларни ўлдириб, қирибгина қолмай балки мусулмонларни қираётган қонхўр тоғутни ҳам қўллаб-қувватлаётган кофирлар вазифасига мусулмон биродарларимиз ва опа-сингилларимиз ишлари ва эҳтиёжлари ҳақида қайғуриш кирмайди. Аксинча у биз мусулмонларнинг вожиб вазифасидир! Росулуллоҳ САВ дедилар:
«الْمُسْلِمُ أَخُو الْمُسْلِمِ لاَ يَظْلِمُهُ وَلاَ يُسْلِمُهُ، وَمَنْ كَانَ فِي حَاجَةِ أَخِيهِ كَانَ اللهُ فِي حَاجَتِهِ، وَمَنْ فَرَّجَ عَنْ مُسْلِمٍ كُرْبَةً فَرَّجَ اللهُ عَنْهُ كُرْبَةً مِنْ كُرُبَاتِ يَوْمِ الْقِيَامَةِ، وَمَنْ سَتَرَ مُسْلِمًا سَتَرَهُ اللهُ يَوْمَ الْقِيَامَةِ»
«Мусулмон мусулмоннинг биродаридир, унга зулм қилмайди ва уни (душманга, ўз ҳолига) топшириб қўймайди. Кимки биродарининг ҳожатида бўлса Аллоҳ унинг ҳожатида бўлади. Кимки бир мусулмондан бир қайғуни кетказса Аллоҳ ундан қиёмат кунидаги қайғулардан бир қайғуни кетказади. Кимки бир мусулмон(нинг айби)ни яширса Аллоҳ у(нинг айби)ни қиёмат кунида яширади».
Асл ҳақиқат шундан иборатки, модомики Туркия ожиз миллий ватанпарварлик сиёсий моделига ёпишиб олишда давом этаверар экан ҳеч қачон бошпана излаб ўзига келган мусулмонлар олдидаги вожиб вазифасини бажара олмайди. Туркия бошқа исломий юртлар ёрдамига ва ҳамкорлигига муҳтождир. Бунда ҳеч шубҳа йўқ. Лекин Саудия, Қатар, Қувайт ва бойликка ғарқ бўлган бошқа давлатлар Суриядаги ва бошқа ерлардаги мусулмонларни ҳимоя қилиш масъулиятидан аллақачон қўлини ювиб қўлтиққа урган. Чунки улар ўзларининг пулларини ва армияларини фақат ўзларининг ғарблик хўжайинлари манфаатларига хизмат қилишда ишлатишади, холос! Шунинг учун Исломий Умматни битта давлат: Пайғамбарлик минҳожи асосидаги иккинчи рошид Халифалик рояси остида бирлаштиришгина Сурияни ва бошқа мусулмон юртларни улардаги қўғирчоқ тоғутлардан, золимлардан ва бу қўғирчоқ золимларни ҳаракатга келтираётган мустамлакачи босқинчилардан қутқазади. Бу давлат Умматнинг – унинг бутун эҳтиёжларини таъминлашга бемалол етиб ошиб қоладиган – ресурслари ва бойликларини ҳам бирлаштиради.
Мана шу битта исломий раҳбарият Уммат ресурсларини Аллоҳ Субҳанаҳу ва Таоло буюрганидек ишга солади ва бу давлатнинг қудрати ўз қўли остидаги ерларда яшайдиган ҳар бир инсоннинг эҳтиёжларини қондиришга, тинч, осуда ҳаёт билан, таълим ва соғлиқни сақлаш билан таъминлашга бемалол етади.
Ҳизб ут-Таҳрирнинг марказий матбуот
бўлими аёллар қисми
Телефон-факс: 00961 1 30 75 94
Уяли телефон: 00961 71 72 40 43
Электрон почта: Этот адрес электронной почты защищен от спам-ботов. У вас должен быть включен JavaScript для просмотра.">ws-cmo@hizb-ut-tahrir.info



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?
НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!
ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!
ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ