| Hizb-Uzbekiston.info

Top Menu

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

Main Menu

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

logo

| Hizb-Uzbekiston.info

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • Биродаримиз Рустам Носировнинг вафотлари муносабати билан таъзия

      02.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      02.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      25.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      18.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      11.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      05.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      28.03.2026
      0
    • Мирпоччаева Ҳикоят аянинг вафотлари муносабати билан таъзия

      26.03.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      21.03.2026
      0
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • “Сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида (жиҳодга) чиқинглар, дейилса, ўз ерингизга (яъни, юртингизга) ...

      23.03.2025
      0
    • Усули фиқҳ бўйича олим Ато ибн Халил Абу Рашта: Ҳизбнинг ҳозирги амири

      07.12.2016
      0
    • Шайх Абдул Қаддим Заллум: Ҳизб қиёдатида ўз ўтмишдошининг энг яхши ўринбосари

      07.12.2016
      0
    • Тақийюддин Набаҳоний… Асосчи шайх

      07.12.2016
      0
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
    • Халифалик Давлатида моллар

      10.03.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      20.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      15.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      28.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.12.2022
      0
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • Ўзбекистондаги янги энергетика сиёсатининг асл моҳияти

  • Ипотека “ёрдами” ёш оилаларгами ёки банкларгами?

  • Минтақа устидаги яҳудий жосуслиги ва Исломга қарши нафрат

  • Ливан ва яҳудий вужуди ўртасидаги хоинона музокаралар

  • АҚШ ва Индонезия ўртасидаги асосий мудофаа ҳамкорлиги

  • Ғарбнинг иқтисодий мустамлакачилик дастури: IFCнинг “тараққиёт” ниқоби остидаги найранглари

  • Биродаримиз Рустам Носировнинг вафотлари муносабати билан таъзия

  • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

МАҚОЛАЛАР
Home›МАҚОЛАЛАР›Омонатли меҳроб соҳиби, олим Абдували қори Андижонийни хотирлаб

Омонатли меҳроб соҳиби, олим Абдували қори Андижонийни хотирлаб

By htadmin
28.11.2016
1855
0
Share:

بسم الله الرحمن الرحيم

Омонатли меҳроб соҳиби, олим Абдували қори Андижонийни хотирлаб

    Ўрта Осиёда кўзга кўринган олим, ҳақиқат жарчиси бўлган нотиқ, воиз, таниқли уламо, Андижон шаҳридаги Жомеъ масжидининг имоми, йирик дин пешвоси Абдували қори Мирзаев Ўзбекистон махсус хизматлари томонидан ўғирланиб, жисмонан йўқ қилиб юборилганига жорий йилнинг 29 августида йигирма йил  йил тўлади.

     1995 йил 29 август куни таниқли уламо Абдували қори Мирзаев ҳамда у кишининг  ёнида бўлган хамроҳи диндор, спорт устаси Рамазон Маткаримовлар Москвада бўладиган бутун дунё мусулмонларининг анжуманига бориш учун Тошкент аэропортидан 668 йўналиш бўйича Москвага учиш учун рўйҳатдан ва махсус кўрикдан ўтганларидан сўнг махсус орган ходимлари томонидан ушланган ва сирли равишда ғойиб бўлишган. Мана қарийб йигирма йилдан буён улар бедараклигича қолмоқда.

       1950-йилда Андижонда туғилиб, шу диёрда вояга етган Абдували қори Мирзаев  бошланғич диний таълимотни Марғилонлик машҳур уламо, бир юз олти ёшларида   оламдан ўтган Абдулҳаким қоридадада бошлаганлар. (Устоз Абдулҳаким раҳимаҳуллоҳ бугунги кундаги кўзга кўринган аксар илм аҳлларининг узтозидурлар. Аллоҳ Таъоло у киши билан мустабид тузум ҳукмдори бўлган шўролар даврида Ўрта Осиёда динни сақлади. Аллоҳ у кишидан рози бўлсин).

      Ёшлигидан илмга тиришқоқ, шижоатли, журъатли бўлган Абдували қори қисқа вақт ичида араб тилини мукаммал суратда ўзлаштирди. Шунингдек, фиқҳ, ҳадис, усул илмларини мукаммал эгаллаб, тез орада эл назарига туша бошлади. Аввалида  Жомеъ масжиди имоми сифатида, кейин эса, яъни 1990 йиллардан бошлаб Андижон шаҳрида, кейинчалик Фарғона водийсида, кейин бутун Ўрта Осиёда танилган  меҳроб имомларидан бирига айланди. У кишининг имомлик фаолияти давомида жомеъдаги жамоат сони етти мингдан то ўн икки мингга қадарни ташкил этар, меҳробдан фақат Аллоҳнинг каломи  ҳамда Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг сўзлари қандай бўлса, шундайлигича  жамоатга етказилар эди.

      Шунингдек,  минглаб мухлис инсонлар ҳар душанба кунлари бўладиган илм мажлисларида қатнашиб, олимнинг суҳбатларидан баҳраманд бўлар, ҳаётларида рўй бераётган муаммоларига қалблари таскин топа оладиган ечимларни олардилар.

      Минглаб  рўзадорлар рамазон кечаларини Қуръон тиловати ила тунни тонгга улар эдилар. Шуни алоҳида таъкидлаб ўтиш лозимки, Абдувалиқори ажойиб сўз бойлигига эга эдилар. Ҳар бир сўзларини  балоғат ва фасоҳат билан сўзлар эдиларки, таърифлашга сўз бойлигимиз камлик қилади. Шу ўринда, у кишини жамоат ҳузурида фитначиларни олиб келган сўзларига берган жавобларини  намуна сифатида  баён қилишни лозим топдик.

      Бу воқеъани Андижон Жомеъ масжидида Абдували қори аканинг маърузаларида шахсан қатнашган ва бу воқеанинг бевосита гувоҳи бўлган бир биродар ҳикоя қилиб бердилар:

    Маълумки, Абдували қори аканинг шогирдлари ва у кишининг масжидига келувчилар сони кўпайиб кетгач, Жомеъга жуда яқин бўлган яна бир жомеъ масжиди “Девонабой” деган масжид имоми Абдували қори акага қаттиқ ҳасад қила бошлади. Ҳасад ва адоват шу даражага етиб борди-ки, ҳатто у Абдували қори ака ва у кишининг шогирдларига душманлик қилиш учун МХХ (Миллий Хавфсизлик Хизмати) билан ҳам ҳамкорлик қила бошлади. Бунга ҳам қониқмаган “имом” ҳатто масжид минбаридан туриб Абдували қори ака ҳақида иғво гаплар тарқатиб, баъзи ўринсиз гапларни гапирди. Икки масжид ўртаси жуда яқин бўлгани учун гоҳ бу масжидда, гоҳ бу масжидда намоз ўқигувчилар ҳам бўлган. Баъзи бир “холис” кишилар эса ҳатто икки ўртада фитна қўзғаш учун ҳам “сарой имоми” нинг гапларини Абдували қори акага маъруза охирида савол тариқасида бергани ҳали-ҳали эсимда. Шундай саволлардан бирига Абдували қори  жуда заковат билан жавоб қайтарган эдилар.

Бир куни маъруза сўнгида бир одам қўл кўтариб, қори акага савол берди:

    “Қори ака, “Девона” масжидининг имоми сиз ҳақингизда шундай деди: “Абдували нима гапни гапирса, мен албатта шу гапнинг тескарисини айтаман”, деяпти, шунга нима дейсиз?” Қори ака савол берувчининг ниятини пайқаган ҳолда унга мийиғида кулиб қўйдилар ва хотиржам қиёфада жавоб бердилар: Мен “Лаа илааҳа иллаллоҳ, Муҳаммадур-Росулуллоҳ” дейман!…  

     Халқнинг у кишига бўлган муҳаббати,  ишончи, рағбати ҳукуматнинг уйқусини қочира бошлади. Ҳукумат аввалида Абдували қори Мирзаевни обрўсизлантиришда сарой имомларидан фойдаланди. Бу иш натижа бермагач, уйига ўт қўйиб юборилди. Омманинг пешвога бўлган муҳаббати ушбу мусибат туфайли янада кучайди. Қирқ кун деганда оммавий халқ ҳашари ёрдамида куйиб кулга айланган хонадон эгалари янги ҳовлида ҳаётларини давом эттирди. Ва ниҳоят, бундай ташвиқотлар иш бермагач, жисмонан йўқ қилиш режаси тузилди, ҳамда куч ишлатар тузилма ходимлари тарафидан бедарак йўқ қилинди.  Мана йигирма йилдирки, халқ суйган олим, тақводор меҳроб соҳиби Абдували қори Мирзаев ҳақида бирор жўяли маълумот йўқ.

     Мусъаб ибн Саъд отасидан ривоят қилади, “Мен: “Эй Расулуллоҳ, қайси одамларга бало қаттиқроқ бўлади”, деб сўраган эдим, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар:

«الأَنْبِيَاءُ ثُمَّ الصَّالِحُونَ ثُمَّ الأَمْثَلُ فَالأَمْثَلُ مِنْ النَّاسِ يُبْتَلَى الرَّجُلُ عَلَى حَسَبِ دِينِهِ فَإِنْ كَانَ فِي دِينِهِ صَلاَبَةٌ زِيدَ فِي بَلاَئِهِ وَإِنْ كَانَ فِي دِينِهِ رِقَّةٌ خُفِّفَ عَنْهُ وَمَا يَزَالُ الْبَلاَءُ بِالْعَبْدِ حَتَّى يَمْشِيَ عَلَى ظَهْرِ الأَرْضِ لَيْسَ عَلَيْهِ خَطِيئَةٌ»

«Пайғамбарларга, кейин солиҳларга, кейин уларга ўхшашларга ва ўхшашларнинг ўхшашларига ва ҳоказо. Киши динига қараб балога учрайди, агар динида салобат бўлса, балоланиши ҳам ортади, агар динида бўшлик бўлса, балоланиши ҳам енгил бўлади. Банда то ер юзида ҳеч бир хатосиз юрадиган бўлгунига қадар балоланиб бораверади», деб жавоб бердилар».

      Ислом ҳокимларни, золимларни муҳосаба қилишни фарз қилиб, мусулмонларни Аллоҳ йўлида маломатчини маломатидан қўрқмаган ҳолда қаерда бўлсалар ҳам  ҳақ сўзни айтишга буюрди. Ҳақ сўзни айтиш масаласига келсак, мусулмонлар иккинчи Ақаба байъатида Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга ҳақ сўзни айтишга байъат қилганлар: «Аллоҳ йўлида маломатчини маломатидан қўрқмаган ҳолда, қаерда бўлса ҳам ҳақни айтишга байъат қиламиз». Атийя Абу Саиддан ривоят қилади: «Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Энг афзал жиҳод  золим султон ҳузурида айтилган ҳақ сўз». Бу ҳоким ҳақидаги, унинг ҳузурида ҳақни айтиш ва уни муҳосаба қилиш вожиблигига ҳужжатдир. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам золим ҳокимларга қарши курашни тарғиб қилдилар, ҳар қанча озор етса ҳам, ҳатто ўлдиришгача борса ҳам кураш лозимлигини билдирдилар. Ривоят қилинади: «Шаҳидлар саййиди – Ҳамза ибн Абдул Муттолиб ва золим имомга қарши туриб, унга амри маъруф ва наҳий мункар қилган ва золим имом ўлдириб юборган киши». Абдувалиқори Мирзаев ана шундай золимга ҳақни сўзлаб, ана шу золим қўлида жабр тортган инсонларнинг бири эдилар.

     Ўзбекистонда фаолият олиб бораётган Ҳизб ут-Таҳрир жамоаси, улуғ мутафаккир олим, тақводор меҳроб соҳиби, нотиқ Абдували қори Мирзаевни қисқа, аммо ибратли ҳаёт йўлини қадрлайди. Бутун оламлар роббиси бўлган Аллоҳ Таъолонинг розилигидек буюк неъматга муяссар бўлишини ҳамда суюкли Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам билан  жаннатда ҳамроҳ бўлишини сўраб дуода қоладилар. Аллоҳ у кишидан рози бўлсин. Аллоҳ берган илм омонатини, меҳроб омонатини, дин омонатини ўз эгаларига етказишда, имкониятларидаги барча ишларни қилиб кетдилар ин ша Аллоҳ.  Бизлар у инсонни Аллоҳ  учун яхши кўриб қоламиз.

Аллоҳ Таъоло ўз каломида бу хақда шундай дейди:

{وَلَنَبْلُوَنَّكُمْ بِشَيْءٍ مِنْ الْخَوْفِ وَالْجُوعِ وَنَقْصٍ مِنْ الآمْوَالِ وَالآنفُسِ وَالثَّمَرَاتِ وَبَشِّرْ الصَّابِرِينَ   الَّذِينَ إِذَا أَصَابَتْهُمْ {مُصِيبَةٌ قَالُوا إِنَّا لِلَّهِ وَإِنَّا إِلَيْهِ رَاجِعُونَ   أُوْلَئِكَ عَلَيْهِمْ صَلَوَاتٌ مِنْ رَبِّهِمْ وَرَحْمَةٌ وَأُوْلَئِكَ هُمْ الْمُهْتَدُونَ

– „Албатта Биз сизларни хавфу хатар, очлик, молу жон ва мева-чеваларни камайтириш каби нарсалар билан имтиҳон қиламиз. (Эй Муҳаммад алайҳис-салом), бирор мусибат келганда: «Албатта биз Аллоҳнинг (бандаларимиз) ва албатта биз У Зотга қайтгувчилармиз», дейдиган сабрли кишиларга хушхабар беринг! Ана ўшаларга Парвардигорлари томонидан саловот (мағфират) ва раҳмат бордир. Ана ўшалар Ҳақ Йўлни топгувчилардир“.    (Бақара. 155- 157)

Ҳизб ут-Таҳрирнинг Ўзбекистондаги медиа офиси Зайниддин

28.08.2015й.

+4
0

Related posts:

No related posts.

TagsАбдували қори Мирзаев
0
Shares
  • 0
  • +
  • 0
  • 0
  • 0
  • 0

Leave a reply Отменить ответ

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте как обрабатываются ваши данные комментариев.

ЯНАДА ҚИЗИҚАРЛИ МАВЗУЛАР

  • МАҚОЛАЛАР

    Илм олишдан асл мақсад қандай бўлиши керак?

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Фуқаровий жамият ташкилотлари масаласи қаердан қаерга қадар

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Ҳизб ут-Таҳрир – Судан вилояти жорий ойда ўтказган айрим тадбирлар

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

  • 06.05.2026

    Ўзбекистондаги янги энергетика сиёсатининг асл моҳияти

  • 06.05.2026

    Ипотека “ёрдами” ёш оилаларгами ёки банкларгами?

  • 05.05.2026

    Минтақа устидаги яҳудий жосуслиги ва Исломга қарши нафрат

  • 04.05.2026

    Ливан ва яҳудий вужуди ўртасидаги хоинона музокаралар

  • 04.05.2026

    АҚШ ва Индонезия ўртасидаги асосий мудофаа ҳамкорлиги

КАМПАНИЯЛАР

Facebook

ИЗОҲЛАР

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли

  • ALIMJON
    on
    01.02.2022
    SAVOL JAVOBLAR NEGA KECH TARJIMA QILINMOQDA?

    Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб

  • htadmin
    on
    25.10.2021
    Amin Ya Robbal a'lamin!

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

  • Abdullah Mamarakhimov
    on
    23.10.2021
    Мен ва яқинларим сайловга қатнашиш харом деган тушинчадамиз. Бизни районда Абдусаттор акам 2-мартаба депутат бўлган эди. Сайловга 3-мартаба хам номзотини ...

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

logo

Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.

Алоқа учун манзилимиз

  • Beirut-Lebanon P.O.BOX 14-5010
  • 0096 113 07 59 4
  • ht.uzbekistan@gmail.com
  • КЎП ЎҚИЛГАНЛАР

  • ШАРҲЛАР

  • Эр аёлига маҳрни бермай талоқ қилиши тўғрсидаги саволга жавоб

    By htadmin
    08.01.2017
  • Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги

    By htadmin
    22.08.2018
  • Андижон қатлиомига 12 йил бўлди!

    By htadmin
    12.05.2017
  • Эркак ва аёл ўртасидаги алоқаларни тартибга солиш

    By htadmin
    19.06.2017
  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли

  • ALIMJON
    on
    01.02.2022

    Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб

    SAVOL JAVOBLAR NEGA KECH ...
  • htadmin
    on
    25.10.2021

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

    Amin Ya Robbal a'lamin!

    ИЖТИМОИ ТАРМОҚЛАРИМИЗ

    • Contact
    • About Us
    • Home
    http://hizb-uzbekiston.info/